Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бегматова Қизлархон Шавкатовна 1980 йил 13 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Қ.Бегматова 1999-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями
в связи праздником Рамазан хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонних отношений
и региональной повестки, а также график предстоящих двусторонних встреч и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президентлар Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилдилар.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись искренними поздравлениями
в связи с Рамазан хайитом, а также выразили добрые пожелания мира, благополучия и процветания двум братским народам.
С удовлетворением отмечена проводимая работа
по нормализации ситуации на кыргызско-таджикской границе, а также укреплению отношений дружбы, добрососедства и партнерства в регионе Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари бир-бирларини ҳамда икки мамлакат биродар халқларини Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар.
Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Таджикистана Эмомали Рахмоном.
Главы государств тепло поздравили друг друга и братские народы двух стран с праздником Рамазан хайит.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-таджикских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства. Особое внимание уделено вопросам подготовки предстоящей встречи на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун 2021 та масжидда 2 млн 576 минг киши ҳайит намозини адо этишди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Рамазон ойи якунлари, Ҳайит байрамидаги хайрли тадбирлар бўйича маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🧎🏻Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 май куни республика бўйича 2090 та масжиддан 2021 тасида 2 миллион 576 минг юртдошларимиз ҳайит намозини адо этдилар.

🕌Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг ҳамюртларимиз намозда иштирок этдилар. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.

💰Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.

🌀“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ва бу ишлар давом этмоқда.

✔️Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, 2021 йил Рамазон ҳайити бўйича республикадаги масжидларнинг даромад кўрсаткичлари умумий 14 млрд. 674 млн. 185 минг 400 сўмни ташкил этди. Шундан, хайрия ва эҳсонлар 10 млрд. 292 млн. 412 минг 900 сўм, закот ва фитр эса 4 мдрд. 381 млн. 772 минг 500 сўмдан иборат.

▫️Ушбу маблағлар албатта ўрнатилган тартибда ислом дини кўрсатмаларига асосан ўз жойига сарф этилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан самимий қутловлар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлаганлар.

В связи с праздником Рамазан хайит на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают послания с сердечными поздравлениями от лидеров иностранных государств, руководителей авторитетных международных организаций, видных зарубежных политических, общественных деятелей и представителей духовенства.
Зарубежные партнеры искренне желают нашему многонациональному народу мира, благополучия, процветания и прогресса, а также подтверждают приверженность расширению многопланового сотрудничества с Узбекистаном.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazonhayiti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

🕌 Рамазон ойи давомида 2046 та масжидда белгиланган қатъий санитария-гигиена талаблари асосида таровеҳ намозлари ўтказилди. Шундан 1384 тасида хатми Қуръонлар ўқилди.

🖥Республикадаги 30 дан зиёд жомеъ масжидда ўтказилган хатми Қуръон тадбирлари интернет орқали онлайн намойиш этилди.

👮🏻‍♂️Таровеҳ намозлари ўқилаётган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг тегишли буйруқлари асосида 7000 нафар масъул ходим жалб этилди.

👩🏻‍🚒Шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 1965 нафар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари ва 91 та ёнғин-қутқарув авто-экипажларнинг навбатчилиги ташкил этилди.

🧎🏻Ўтказилган таровеҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

🔹Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар берди.

☑️ Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради.

🔸Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.

🔘Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Сергелидаги «тунги бадбўйлик» муаммоси ҳал этилади

Сергели тумани «Ўзгариш» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узлуксиз, ёқимсиз ҳид келаётганидан шикоят қилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Олий Мажлис Сенати матбуот хизматнинг маълум қилишича, чиқинди сувларни ифлослантирадиган бир қатор корхоналарни тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан шу куннинг ўзида назоратга олиниб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатда ўта кучли бўлган бадбўй ҳид «Салар »сув тозалаш иншооти биринчи қувурининг кириш қисмидаги оқова сувлардан чиқаётгани маълум бўлган. Механик тозалашдан сўнг, оқова сувлар очиқ лоток орқали 500 метр масофада биологик тозалаш иншоотига оқиб бориш жараёнида биологик тозалаш иншоотидан шамол эсган томонга бадбўй ҳидлар тарқалмоқда.

«Салар» тозалаш иншоотига 533 та корхонанинг ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқова сувлари ташланади. «Тошкент шаҳар сув таъминот» МЧЖ томонидан нохуш ҳидларнинг чиқишига сабаб бўлиб келаётган 18 та потенциал хавфли корхоналар рўйхати тақдим қилинган. Улар орасида 5 та чарм саноати, 6 та тўқимачилик корхоналари бор.

Ушбу 18 та ишлаб чиқариш корхоналарида текширувлар амалга ошириш мақсадида, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишув асосида ўрганиш ишлари бошлаб юборилган. Ўрганиш натижалари бўйича носоз локал тозалаш иншоотлари аниқланган корхоналарда камчиликлар бартараф қилингунга қадар канализация тармоғидан узиб қўйиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, мазкур корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция ишларини амалга ошириш, шунингдек, 5 та чарм саноат корхоналарни Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига кўчиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13 май куни тонгда Ўзбекистон бўйлаб Рамазон Ҳайити намози ўқилди.

Тошкентдаги Минор масжидидан қисқа ва изоҳсиз видеорепортаж.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Касбида содир бўлган мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси 7 кишини ҳаётдан олиб кетди

Туман хокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 21-01”автомашинаси ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия” автомашинаси бир-бири билан тўқнашади. 8 май куни тунги соат 22:10 да содир бўлган ушбу автоҳалокат бир йўла 7 кишининг умрига якун ясади. Яна икки нафари шифохона тўшагида ҳаёт учун курашмоқда.

Энг ачинарлиси вафот этганларнинг икки нафари гўдаклар бири 1 ёшли яна бири эса 4 ёшли. Қолганлари ҳали қирқ ёшга ҳам етмаган шахслар эди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятида бўладиган ўзгаришлар ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида акс этган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари марказдаги шароитлар билан танишиб, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашмоқда.

В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев посещает Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр гематологии. Глава государства ознакомился с условиями в центре и беседует с лечащимися здесь детьми и их родителями.

Facebook|Instagram|Twitter