Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда «Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳиятига бағишланган брифинг ўтказилди.

👉 Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰2021 йилнинг январь-апрель ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,99 млрд. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн. долларга ёки 50 фоизга ошган бўлса, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34 фоизга ошди.

💵Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 478 млн. долларга етди.

📈Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,52 млрд. долларга етди.

Марказий банк ахборот хизмати

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қарор бекор қилинибди, "Аёллар дафтари" энди қайси ҳужжат асосида давом эттирилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева саволга батафсил жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 8 январдаги 2-сон қарори Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарор асосида "ўз кучини йўқотган” деб белгиланди.

✔️Янги қарор билан
“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

🌀Мазкур Вақтинчалик тартибга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, инвестиция бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар доирасида хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор беради.

📍“Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун зарур кўмак берилади.

Бунда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш, деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида ҳар томонлама ёрдам берилади.

💰«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда кредит маблағлари ажратилади.

❗️Кредитларнинг фоиз ставкаси бўйича, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади.

Шунингдек, янги тартибга кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда турли моддий ёрдамлар кўрсатилади, турар жой ижара компенсациясини тўлаб берилади, ҳамда тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Маҳаллалардаги “маҳаллабай” ишлар қай тартибда шакллантирилади?

Маҳалланинг паспорти ишлаб чиқилади. Унга маҳалладаги хонадон, оила, аҳоли ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари, касб малакаси, ҳудуддаги маҳалла фаоллари, тадбиркорлар сони ва уларнинг фаолият турлари, таълим муассасалари, маҳалланинг ер майдони, томорқа ерлар, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари тўғрисидаги асосий маълумотлар киритилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тугатилганлиги ҳақидаги хабарлар ростми? Оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар энди қайси жамғарма орқали ижтимоий ҳимояга олинади?

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Премьер-министром Японии Ёсихидэ Сугой.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-японских отношений стратегического партнерства
и многопланового сотрудничества.
Состоялся также обмен мнениями по международной повестке, вопросам обеспечения региональной безопасности
и стабильности. Выражена готовность расширять взаимодействие в формате «Центральная Азия + Япония».

#Mirziyoyev #muloqot #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Қуддусдаги вазият бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди:

«Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради.

Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозим», — дейилдаи ТИВ ахборот хизмати тақдим этган баёнотда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Арафа куни юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Ўзбекистон мусулмонлар идораси муносабат билдирилди

Шу кунларда Рамазон ҳайитидан аввалги кунни “Арафа” дейиш масаласида турли баҳс-мунозаралар кенг тарқалмоқда. Рамазон ойи ниҳоясидаги кунни арафа дейишни рад этиш ҳақида чиқишлар кўпайиб кетди.

ЎМИ ахборот хизмати маълум қилишича, Қурбон ҳайитидан олдинги кун алоҳида Арафа куни деб номланади. Бу ҳаммага аён, қўшимга изоҳга эҳтиёж йўқ. Аммо, Рамазон ҳайити олдидаги кунни арафа куни дейилиши урфга биноан айтилади. Халқимизда, нафақат Рамазон ҳайити олдидан, балки тўй арафасида, байрам арафасида, имтиҳон арафасида ва ҳоказо ибораларни ишлатиш одат тусига кирган.

Демак, Рамазон ҳайитидан бир кун олдинни “ҳайит арафаси” маъносида “Арафа”, дейиш ҳудди бирор муҳим воқеа-ҳодисага яқин фурсатни “фалон воқеа арафасида” деб айтиш кабидир.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам “Арафа” сўзи Макка шаҳри яқинидаги тоғ номи, Қурбон ҳайитидан одинги кун каби маъноларни ифодалаш билан бирга байрам ёки бирор тантанали кундан олдинги кун сифатида ҳам келиши баён этилган.

Шу билан бирга мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ҳайити арафаси билан ўзаро бир-бирларини муборакбод этишларида ҳам шаръий монелик йўқ. Зеро, бу худди жума билан муборакбод этиш каби хайрли одатлардан саналади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.
Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди, халқаро сиёсат юзасидан фикр алмашилди.
Президентлар Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканликларини билдирдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Турции.
Главы государств обменялись сердечными поздравлениями в связи с праздником Рамазан хайит, выразили искренние пожелания мира, благополучия и процветания двум братским народам.
Подробно обсуждена актуальная двусторонняя повестка, состоялся обмен мнениями по вопросам международной политики.
Президенты выразили серьезную обеспокоенность в связи
с эскалацией ситуации в Восточном Иерусалиме.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ ⚡️ Президент афв эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди,43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари,4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар,6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Обуна бўлинг 👉 @dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 12 май куни Москва вилоятида МДҲ кучлари корпусининг ўқув машғулотларига старт берилди. Унда ўзбекистонлик қутқарувчилар ҳам қатнашмоқдалар

Воқеа жойидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов хабар қилмоқда.
—————-
12-го мая в Московской области стартовали учения Корпуса сил СНГ, в которых принимают участие и узбекистанские спасатели. Подробности с места событий сообщает руководитель пресс-службы МЧС Мурад Садыков.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Олий ва ўрта махсус таълим вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Усманов Сардорбек Ураимжоновоич 1985 йил 13 майда Андижон вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Усманов 2018-2021 йилларда Халқаро пресс-клубда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясида ва бошқа ташкилолтларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бегматова Қизлархон Шавкатовна 1980 йил 13 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Қ.Бегматова 1999-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями
в связи праздником Рамазан хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонних отношений
и региональной повестки, а также график предстоящих двусторонних встреч и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президентлар Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилдилар.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись искренними поздравлениями
в связи с Рамазан хайитом, а также выразили добрые пожелания мира, благополучия и процветания двум братским народам.
С удовлетворением отмечена проводимая работа
по нормализации ситуации на кыргызско-таджикской границе, а также укреплению отношений дружбы, добрососедства и партнерства в регионе Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари бир-бирларини ҳамда икки мамлакат биродар халқларини Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар.
Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Таджикистана Эмомали Рахмоном.
Главы государств тепло поздравили друг друга и братские народы двух стран с праздником Рамазан хайит.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-таджикских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства. Особое внимание уделено вопросам подготовки предстоящей встречи на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун 2021 та масжидда 2 млн 576 минг киши ҳайит намозини адо этишди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Рамазон ойи якунлари, Ҳайит байрамидаги хайрли тадбирлар бўйича маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🧎🏻Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 май куни республика бўйича 2090 та масжиддан 2021 тасида 2 миллион 576 минг юртдошларимиз ҳайит намозини адо этдилар.

🕌Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг ҳамюртларимиз намозда иштирок этдилар. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.

💰Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.

🌀“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ва бу ишлар давом этмоқда.

✔️Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, 2021 йил Рамазон ҳайити бўйича республикадаги масжидларнинг даромад кўрсаткичлари умумий 14 млрд. 674 млн. 185 минг 400 сўмни ташкил этди. Шундан, хайрия ва эҳсонлар 10 млрд. 292 млн. 412 минг 900 сўм, закот ва фитр эса 4 мдрд. 381 млн. 772 минг 500 сўмдан иборат.

▫️Ушбу маблағлар албатта ўрнатилган тартибда ислом дини кўрсатмаларига асосан ўз жойига сарф этилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан самимий қутловлар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлаганлар.

В связи с праздником Рамазан хайит на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают послания с сердечными поздравлениями от лидеров иностранных государств, руководителей авторитетных международных организаций, видных зарубежных политических, общественных деятелей и представителей духовенства.
Зарубежные партнеры искренне желают нашему многонациональному народу мира, благополучия, процветания и прогресса, а также подтверждают приверженность расширению многопланового сотрудничества с Узбекистаном.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazonhayiti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter