Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тиғиз ва муҳим яна бир куни

Еще один насыщенный день Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▪️«Ташқи реклама: Қонун ва аҳоли манфаатлари устуворлиги» мавзусидаги очиқ мулоқот

▪️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори Элмурот Хаитметов батафсил сўз юритади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарларни биласизми?

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарларга шахсий гигиена буюмлари, пардоз товарлари, мебель, ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқалар киради.

Батафсил рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Тошкент намуна бўлиши керак». Президентнинг пойтахтдаги объектларга ташрифидан фоторепортаж

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрелнинг биринчи ярмида хориж давлатларининг янги тайинланган элчиларини қабул қилган бўлса, тушдан кейин Тошкент шаҳридаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ва Технопаркда ишга тушган янги корхоналарни бориб кўрди. Кечга яқин эса Парвоз маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди.

«Икки одамни, аёлни рози қилган, икки нафар фуқарони ишга жойлаштирган, 10 нафарини даволаган бўлсанглар, мен сизлардан миннатдорман. Лекин шу тизимли бўлиши учун нима қилиш керак? …Давлатга ишонч қачон бўлади, маҳаллада ўзгариш бўлса. Тўғри, катта бинолар, заводлар қураяпмиз, у бошқа нарса. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бу мутлақо бошқа нарса… Тошкент намуна бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

Батафсил - фоторепортажда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сўз — “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Алишер Каримов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари:
— Мамлакатимизда қонунчилигидаги тизимли ўзгаришлар билан боғлиқ жадал ривожланиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони ортишига олиб келганлиги боис, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, энг аввало тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтириш, норматив-ҳуқуқий базанинг тизимлилигини ва комплекслилигини таъминлаш зарурати юзага келди.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти халқаро амалиётда, хусусан Буюк Британия, Дания, Франция, Германия, АҚШ, Россия каби 60 дан ортиқ давлатда самарали жорий қилинган институт ҳисобланади. Мазкур институтни қўллашдан кўзланган асосий мақсад давлатнинг сифатли ва мувозанатлашган норматив-ҳуқуқий базасини яратиш ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими ўзининг ривожланиш босқичларга эга. Биз буни шартли равишда икки босқичга ажратишимиз мумкин:

Биринчи босқич (2008-2019 йй) — тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига олади. Бу даврда асосан қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг элементлари жорий этилди.

Иккинчи босқичда (2020-2021 йй) — тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини комплекс равишда жорий этишни тубдан такомиллаштириш билан боғлиқ узвий жараёнлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштиришдан асосий мақсад қонунчилик ҳужжатларининг тадбиркорлик субъектлари, аҳоли, давлат ва умуман жамиятга таъсирини олдиндан таҳлил қилиш орқали барча учун манфаатли бўлган қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишга эришиш ва қонунчилик сифати ва самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1966 йил 26 апрель куни соат 05:23 да Тошкентда кучли зилзила юз берган.

"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати лавҳаси

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 26 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Коммунал хизматларни етказиб бериш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган?
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Одилжон Мирзааҳмедов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотларида эпидемиологик вазият ва соҳага оид долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹4.0 университети ва double degree деганда нималарни тушунасиз?
🔹Тўрт юлдузли меҳмонхона билан беш юлдузли меҳмонхонани қандай фарқлай олиш мумкин?
🔹Замонавий, креатив ва инновацион кутубхона қандай бўлишини билмоқчимисиз?
🔹Самарқанднинг машҳур ресторан ва меҳмонхона эгалари «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг аҳамияти ҳақида қандай фикрда?

Халқаро пресс-клуб томонидан тайёрланган «Масофада» кўрсатувининг махсус сони шу каби қизиқ саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📺 Бугун, 26 апрел соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» телеканалида томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги уйнинг муаммолари ҳал этилди

✍️ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизматининг мазкур лавҳаси қаҳрамонлари сингари ҳар бир хонадон эгаси харид қилинган янги уйда ҳеч қандай муаммолар бўлмаслигини ҳоҳлайди.

Аммо ҳар доим ҳам ҳоҳиш ва истаклар амалга ошавермас экан. Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри “Мезон” МФЙ, Самарқанд кўчасидаги турар жой комплексида яшовчилар бир эмас, бир нечта муаммоларга дуч келди. Тавсилотлар видеолавҳада.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4.0 университети ва double degree деганда нималарни тушунасиз?
Тўрт юлдузли меҳмонхона билан беш юлдузли меҳмонхонани қандай фарқлай олиш мумкин?
Замонавий, креатив ва инновацион кутубхона қандай бўлишини билмоқчимисиз?
Самарқанднинг машҳур ресторан ва меҳмонхона эгалари «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг аҳамияти ҳақида қандай фикрда?

"Ипак йўли" Халқаро туризм университетига биз билан саёҳат қилмоқчимисиз? Унда:

✍️ Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати ҳамда Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигидаги "Масофада" кўрсатувининг махсус сонини ўтказиб юборманг!

🎥 Эфирни сиз бугун, 26 апрель соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўтган ҳафта Президент Яшнобод туманидаги "Парвоз" маҳалласига ташрифи давомида Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани ободонлаштириш, ривожлантириш учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ берди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одилжон Мирзааҳмедов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи:

📨 Агентликка 2021 йилнинг 1-чораги мобайнида уй-жой, коммунал ва транспорт хизматлари билан боғлиқ масалалар бўйича истеъмолчилардан жами 4 371 та мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1 599 таси (36,6%) табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, 1451 таси (33,2%) электр энергияси таъминоти, 311 таси (7,1%) ичимлик суви таъминоти, 243 таси (5,6%) ҳаво йўллари ва авиакасса хизмати, 194 таси (4,5%) иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти, 102 таси (2,4%) маиший чиқинди ташиш хизмати, 86 таси (2 %) уй-жой мулкдорлари ширкати, 81 таси (1,9 %) жамоат транспорт хизмати, 78 таси (1,8 %) қурилиш соҳаси ҳамда қолган 192 таси (4,4 %) бошқа соҳалардаги муаммоларни ташкил этади.

Мурожаатларнинг 3 631 таси (83 %) ҳал этилиши натижасида 123,7 минг истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланиб, айнан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида улар фойдасига жами 2,5 млрд.сўмга яқин маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида "Оила муқаддас, аёл эъзозда" номли тарғибот ролиги тайёрланди.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Оилавий", "Ўзбекистон", "SevimliTV", "UzreportTV", "MY5", "Zo`rTV" телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.


РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сиз тадбиркормисиз? Унда бу айнан сиз учун ажойиб таклиф!

Бўстонлиқ тумани Ўзбекистоннинг энг сўлим гўшаларидан бири ҳисобланади. Ушбу ҳудудда бири биридан гўзал дам олиш масканлари ва санаторийлар мавжуд. Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар орасида Бўстонлиқ туманига қизиқиш билдирувчилар талайгина. Шундай экан, бундай ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг!

✍️ Туризм ва спорт вазири матбуот котиби Лола Рахманбаева Бўстонлиқ туманида
савдога қўйилган ҳамда савдога қўйилиши режалаштирилаётган масканлар бўйлаб мунтазам равишда инфотурлар ташкил қилиниши ҳақида маълум қилди (ташкилот ҳисобидан).

Инфотур давомида Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Чорвоқ эркин туристик зонаси дирекцияси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг малакали мутахассислари сизларга ҳамроҳлик қилиб, тушунтириш ишларини олиб боришади, ўзингизни қизиқтирган барча саволларга улардан жавоб олишингиз мумкин.

Инфотурга қўшилиш истагингиз бўлса, +998 97 703 34 44 (Бекзод Сафаров) рақамига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтинг.

Шунингдек, ушбу инфотурга ОАВ вакиллари ва блогерларни ҳам таклиф этамиз! Маълумот учун
+998 97 740 60 69 (Моҳинур Имомова) рақамига қўнғироқ қилинг.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирус инфекциясининг қайси штамми энг хавфли ҳисобланади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус инфекцияси ва унга қарши вакцинация борасидаги саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

📢Коронавирус инфекцияси бўйича маълумотлар доимий равишда ўзгариб турсада, бугунги кунда АҚШ, Хитой, Россия ва Европа давлатлари маълумотларга кўра, дунёда аниқланган ва тасдиқланиб келаётган коронавирус инфекциясининг штаммлари ичида бирламчи пайдо бўлган коронавирусга нисбатан турли хил, яъни тезроқ тарқалувчи ёки оғирроқ кечувчи хуссусиятларга эга бўлган штаммлари мавжудлиги ёритилмоқда.

🦠Охирги тадқиқотлар натижасида “африканча” штамм энг хавфли деб тан олинган, чунки бу штамм гуморал иммунитетга қарши тура олади ва унга қарши даволашнинг таъсири пастроқ. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади.

⚠️Лекин, шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу штамм бирламчи коронавирусга ва британча штаммга нисбатан секин тарқалувчандир. Шу хусуссияти билан уни учраши камроқдир.

🧴Бу эса, ўз ўрнида касалликни бу каби штаммларидан ўзимизни ҳимоялашимиз ва доимий равишда карантин қоидаларига риоя қилишимиз керак, бунда доимий ниқобларни тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва қўлларни антисептиклар билан ишлов бериб туриш керакдир.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💉 Зангиотада даволанаётган беморларга вакцинация қилинмайди

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Вакциналаркасалликни олдини олишга қаратилган воситалар бўлиб, уларни инсон организмига юбориш учун энг муҳим омилсоғлом даврда бўлишликдир, яъни ўткир ёки сурункали касалликларни тинч даврида эмлашни ўтказиш керак.

Вакцинация икки хил вақтда:

🔺коронавирус инфекцияси билан умуман касалланмаган, яъни организмга инфекция тушмаганда;

🔺инсон организмига инфекция тушган, касалланиб тузалган ва 3 ёки 6 ёки 9 ой ўтиб, қонда касалликка қарши ишлаб чиқилган антитаначалар титри камайган ёки умуман тушиб кетган ҳолатларда эмлашни ўтказиш тавсия этилади.

📍Зангиотада коронавирус касаллиги билан оғир ҳолатда даволанаётган беморлар организмига афсуски, инфекция тушиб бўлган ва касаллик ўткир ёки ўткир ости даврида, шунингдек, беморлар организмида касаллик оқибатидан оғир жараён кечаётган даври бўлиб, бу даврда эмлаш тавсия этилмайди.

💊Организмга коронавирус инфекциясини тушиши, касалликни бошланишини билдиради ва бу беморларга бу вақтда вакцинация эмас, балки тасдқиланган протоколлар асосида даволаш муҳимдир.
〰️〰️〰️〰️

"Спутник Ⅴ” вакцинасини олган бемор кейинги босқичларда АҚШ вакцинасини олиши мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. Коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар шу вакцина билан барча босқичларида эмланишлари керак.

⚠️Бир вакцинани бошлагандан кейин бошқа вакцина билан эмланса, бошқа вакцина билан эмланганини биринчи дозаси деб баҳоланиб, шу вакцинани охиригача олиб бориш керак. Бунда, бирламчи олинган Спутник вакцинаси тўлиқ олинмаган бўлиб, у самарасиз эмлаш деб баҳоланилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official