Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Электротехника саноати корхоналарининг 2021 йил январь-март ойларидаги кўрсатгичлари

✍️ Элтехсаноат уюшмаси ахборот хизмати маълумоти

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 22 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Фанлар академияси олимлари томонидан СOVID-19 қарши яратилган "Рутан" воситаси ва унинг самарадорлиги хусусида
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фанлар академияси ва соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ахборот технологиялари соҳасидаги телекоммуникация йўналишидаги ислоҳотлар, Самарқанд вилоятида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Умумтаълим мактабларининг карантин туфайли ёпилаётгани, бу жараёнда ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари хусусида
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова

〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
⚡️Саноқли дақиқалардан сўнг Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланади

Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаеванинг маълум қилишича, Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ
___________

⚡️Через считанные минуты в Ташкенте начнется II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring»

Форум во второй раз проводится Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии основных партнеров ПРООН, ОБСЕ и ряда других международных организаций.

«Tashkent Law Spring» станет открытой диалоговой площадкой для ведущих международных и национальных экспертов, обсуждения современных тенденций развития права и применения передовой практики в модернизации национального права, а также информирование международного сообщества о реализуемых в стране правовых реформах Узбекистана.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи реклама фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари Савдо-саноат палатаси томонидан ўрганилмоқда

CCПга Реклама индустрияси миллий Ассоциациясининг тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) номаълум сабабларга кўра бузиб ташланаётганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.

Палата ахборот хизмати маълум қилишича, палата томонидан зудлик билан ушбу масалани текшириш ва тадбиркорларнинг ҳусусий мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Бош прокуратурага хат юборилган. Шунингдек, масалага ойдинлик киритиш мақсадида реклама объектларини демонтаж қилишга асос бўлган ҳуқуқий ҳужжатни ва шунга оид бошқа маълумотларни олиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборилди.

Ҳозирда Палатага аъзо бўлган 2 та тадбиркорлардан ушбу масала юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида судларга даъво аризалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💊 Рутан препарати SARS-CoV-2 вирусига қарши ягона самарали дори воситаси

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Рутан препарати антиоксидантлик ва антигипоксик хусусиятларга эга бўлиб, SARS-COV-2 вирусининг 2 та муҳим фермент тизимини ингибирлайди.

🧬 Вируснинг ҳужайрада кўпайиши ва тарқалиши ҳамда патологик ва яллиғланиш жараёнини чақирувчи оқсиллар ҳосил бўлишини тўхтатади ва касаллларда салбий ҳолат — «цитокинин бўрони»нинг олдини олади. Натижада, SARS-CoV-2 вирусига чалинган беморларнинг соғайиш муддати қисқаради ва бемор ўз ҳолатига тез қайтади.

🛡 Рутан препарати 103 та короновирус инфекцияси билан касалланган ўртача оғирликда кечаётган беморларда кайд этилган дозада синалганда, СОVID-19 орқали чақирилган яллиғланиш жараёнининг асосий воситачиси бўлмиш С-реактив оқсили миқдорининг статистик аҳамиятли камайиши кузатилди ва бу орқали унинг аниқ яллиғланишга қарши таъсирга эга эканлиги аниқланди. Рутан қабул қилган бирон-бир беморга касаллик давомида оксигенацияга муҳтожлик бўлмади.

🧪 Рутан препаратини қабул қилган синов гуруҳи беморларини протокол даволаш фонида касалликнинг 4-5 куни давомида улардан СОVID -19 вирусига олинган ПЗР-тест таҳлили салбий бўлди.

Клиник синов натижаларига кўра, «Рутан таблеткалари, 0,1 г» №20 ўртача оғирликда кечаётган ўпка яллиғланиши 30% бўлган COVID-19 касаллигига ҳамда гриппнинг барча штаммларига қарши дори воситаси сифатида қўллаш учун рухсат этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳарбийларимиз АҚШда “Илғор жангчи” мусобақасининг яна иккита шарти бўйича рекорд натижаларни янгилади

Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штатидаги “Camp Shelby” ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтаётган “Илғор жангчи” мусобақасининг яна 4 та йўналишдаги баҳслари якунланди.

Баландлиги 8 метр бўлган мураккаб шаклдаги ёғоч тўсиққа чиқиш ва тўрли арқондан фойдаланиб ундан тушиш, кенглиги чамаси 20 метр бўлган сув ҳавзасидан арқон ёрдамида ўтиш, нотекис ва ностандарт мувозанатга эга бўлган турли сунъий тўсиқлардан ўтиш каби кишидан катта жисмоний куч талаб этадиган ушбу мажмуавий машқларда ҳамюртимиз кичик сержант Хайрулло Олимов 9 дақиқаю 20 сония вақт сарфлаб, мусобақа рекордини янгилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🔰Бугунги кунда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими амалиётга жорий этилди.

▫️Раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими:

мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;

муқобил малака ошириш;

таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади.

📈 Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлиги 288 соатдан (2 ойдан) 144 соатга (1 ойга) камайтирилди.

❗️Тингловчилар билимини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилди, инсон омили аралашувига чек қўйилди.

🌐 Масофадан ўқитиш курсларининг онлайн ва оффлайн технологияларига асосланган дастурий платформаси, ўқув-методик ресурслари яратилди, шунингдек, онлайн маъруза ва консультациялар, вебинар каби замонавий шакллари амалиётга жорий этилди.

▪️Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига замонавий таълим ва инновациялар соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш мақсадида охирги уч йилда 604 нафар хорижлик мутахассислар ўқув жараёнига жалб қилинган бўлиб, уларнинг 143 нафари Европа, 90 нафари Америка, 155 нафари Осиё, 216 нафари МДҲ мамлакатлари профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари ҳисобланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди

Ҳолат жуда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани учун, ўша куни дарс вақтида юз берган синфдаги видеотасвир Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати томонидан тўлиқ намойиш этилмоқда (болалар шахсини беркитиш учун тасвирнинг айрим жойлари хиралаштирилган).

Муносабатнинг матни.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Яқин соатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланади.

Иқтисодиётнинг ушбу муҳим йўналишига жуда кенг имкониятлар яратилиши, жумладан, соҳа субъектларига катта миқдорда молиявий ресурслар тақдим этилиши кутилмоқда.

В ближайшие часы под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг.

Ожидается создание беспрецедентных возможностей для развития этой важной составляющей экономики, включая предоставление серьезной финансовой поддержки субъектам сферы.

Facebook|Instagram|Twitter
⚠️ Қонунни бузганлар жазосиз қолмайди

🔎 Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун ижроси ўрганилган.

🔗 Ўрганишлар натижасида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида вафот этган фуқаролар номига 19,6 млн сўм пенсия тўланганлиги ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

🖇 Мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилган. Шунингдек, жамғарма ижро этувчи раҳбарияти томонидан тизимда ишловчи ходимларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official