Расмий хабарлар I Официальные новости
40.1K subscribers
33.3K photos
7.73K videos
53 files
31.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга келди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Анн Кристин Линде давлатимиз раҳбари томонидан ҳам қабул қилиниши айтилган.

https://t.iss.one/aoka_uz
2021 йилда 14 та туман ва шаҳар бюджетлари харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилшиича, хужжатга кўра жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудда биттадан туман ва шаҳарнинг бюджетлари тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда.

2022 йилдан бошлаб эса ушбу тартиб барча туман ва шаҳарларга тадбиқ этилиши режалаштирилган.

Ушбу мақсадларда жорий йилда истисно тариқасида туман (шаҳар)лар бюджетларига республика бюджетидан қўшимча равишда 92,7 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Мисол учун: Фарғона вилояти Фарғона шаҳри бюджетига 10,4 млрд. сўм, Бухоро вилояти Ғиждивун тумани бюджетига 9,7 млрд. сўм, Навоий вилояти Хатирчи тумани бюджетига 7,7 млрд. сўм)

Келгуси йилдан бошлаб эса мазкур маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджети параметрларида кўзда тутилиши белгиланмоқда.

Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағлари миқдорини 30 фоизга ошириш назарда тутилган (амалдаги тартиб бўйича қўшимча маблағларнинг камида 10 фоизни ташкил этади).

Янги тартибда молиялаштирилишга мўлжалланган маблағлар туман ва шаҳар ҳокимликлари қошида очиладиган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади. Ушбу маблағларни бошқа мақсадларга сарфланишига қатъиян йўл қўйилмаслиги белгиланди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги қурилган уйни битишини интизорлик билан кутган хонадон эгасининг қувончи кўпга чўзилмади.

Фойдаланишга топширилган хонадоннинг кўп ўтмай қурилиш ишлари сифатсизлигидан деворлари нураб кетган, иситиш тизими яхши ишламаслиги ва бошқа камчиликлари юзага келган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур ҳолат бўйича мурожаат ўрганиб чиқилиган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаронинг хонадонидаги сифатсиз бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари пудратчи корхона томонидан қайта таъмирлаб берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Президентнинг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5065-сонли Қарори билан Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Тайинловдан олдин Б.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
platforma.uz телеграм каналида «Талаба нега ўз жонига қасд қилди?» сарлавҳали хабар чиқарилган.

✍️ Республика Бош прокурори матбуот кортиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, материалда Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйганлиги ҳақида билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 2021 йил 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, хабарда талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмаганлиги ва унинг имтиҳондан ўтиши учун ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилганлиги кўрсатилган ва айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган деган таҳмин илгари сурилган.

Шунга кўра, мазкур важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби тайинланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Ураимжонович Усманов тайинланди.

Сардорбек Усманов 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2006 й.), Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси (Франция, 2007 й.) ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини (Франция, 2011 й.) тамомлаган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc).

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси - Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консултанти лавозимида ишлаган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон 2016-2018 йилларда логистика самарадорлиги индексида

Ўзбекистон кўрсаткичларида сезиларли яхшиланиш қуйидаги таркибий қисмларга тўғри келди:

Товарларнинг ўтишини кузатиш (+53)
логистика хизматларининг сифати ва малакаси (+28)
товарларни ўз вақтида етказиб берилиши (+23)

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мактабгача таълим соҳасида 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари ажратилади

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5071-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилади.

Кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

Лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўрганиб чиқилади ва уларнинг рейтинги шакллантирилади.

Рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхати тузилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, қарор билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан давлат шериги боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб беради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида техник созлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли сайтдан фойдаланишда вақтинчалик муаммолар юзага келиши мумкинлигини маълум қиламиз

Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшанбек Жўраев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

————

🛠 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти соҳасида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, 9 251,7 млн.сўм маблағлар ҳисобидан 64 та объектлардаги мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

🔹2020 йил мавсум бошидан 2021 йил апрель ойига қадар жами 1 237та авария ҳолатлари аниқланди.

🔎 Шундан, 282таси иссиқлик тармоқларидаги авария ҳолатлари, 261таси газ таъминотидаги узилишлар, 248 таси электр таъминотидаги узилишлар, 236 таси сув таъминотидаги узилишлар ва 210 та ҳолат бошқа сабаблар натижасида (хонадонлар ички иссиқлик таъминотидаги авария ҳолатлари) юзага келган.

❗️Бугунги кунга келиб барча вилоятда 2020/2021 йил куз-қиш мавсуми якунланди.

💰2021/2022 йил куз-қиш мавсумида аҳолига иссиқлик таъминотини сифатли ҳамда узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳамда иссиқлик таъминоти соҳасида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, бюджетдан 23 млрд. сўм маблағлар ажратилган.

💵 Жаҳон банки иштирокида қиймати 140,0 млн. доллар бўлган Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳар (Сергели тумани)ларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасинининг дастлабки босқичи Чирчиқ шаҳрининг “Юбилейная” қозонхонасида 3 босқичдан иборат модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бошланган.

📈 Лойиҳа доирасида Чирчиқда иситиш тизимида замонавий технологияни тадбиқ этиш орқали 1 855 та кўп квартирали уйларидаги 84 786 та хонадон ҳамда 193 та ижтимоий объектлар иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан қамраб олинади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Рўзадор одам эмланиши мумкинми?

АОКАда ўтказилган брифингда Ковид-штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
🛏 «Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ўрганиб чиқсак, имкон қадар бемор одам ўз саломатлигини оғирлаштирмаслиги учун айрим касалликларда рўза тутмасликлари тавсия этилади.

Бундай ҳолатларда, эмлаш жараёнига таклиф этилган бўлсангиз ва шифокор кўрувида касалликнинг ўткир ҳолати ёки авж олган даври кечаётгани аён бўлса, бу фуқаролар эмланмайдилар.

🔎 Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб, ўзини соғлом деб хис қилган фуқаро рўзадор бўлиб, эмлашга таклиф этилган бўлса, шифокор унинг ҳолатини ўрганиб чиқиб, хулоса қилади.

💉 Бунда фуқаро саломатлиги соғлом деб баҳоланиб, эмлаш тавсия этилган бўлса, унда эмлашдан кейинги даврда — шифокор билан боғланиб туришлари керак. Сабаби турли инсонлар организмининг вакцинага реакцияси турли хил бўлади. Шу боис, эмлаш олганлар шифокор тавсияларини бажаришлари талаб этилади».

📹 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Рўзадор одам эмланиши мумкинми? АОКАда ўтказилган брифингда Ковид-штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб қайтарди: 〰️〰️〰️ 🛏 «Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ўрганиб чиқсак, имкон қадар бемор одам ўз саломатлигини оғирлаштирмаслиги…
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингдан савол-жавоблар:

〰️〰️〰️
Иш берувчи ўз ходимини вакцинацияга мажбур этса, кимга мурожаат қилиш керак?

— Бундай ҳолатларда тегишли ваколатга эга бўлган ташкилот ёки идораларга мурожаат этиш керак. Булар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот ёки идоралар бўлгани мақсадга мувофиқдир.

〰️〰️〰️
Вакцина қилинган фуқародан короновирус касаллигини юқтириб олиш мумкинми?

— Шу даврга қадар бундай ҳолатлар тасдиқланмади. Илмий адабиётларда вакцина олганларнинг баъзилари касалликни енгил даражада кечиришлари мумкин, деб ёзилган. Яъни, эмланган инсон касалликнинг ўша енгил даражасини ўтказиш даврида вирус тарқатувчи бўлиб қолишини ҳам кўрсатади.

Бу эса барча эмланган ва эмланмаганларни карантин қоидаларига риоя қилишлари зарур эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Агарда эмлашдан сўнг коронавирус касаллигининг енгил даражаси пайдо бўлса, бу беморлар алоҳидаланиши, доимий ниқоб тақиб юриши, ижтимоий масофани сақлаши ва қўлларига антисептик воситалар билан ишлов беришлари ёки совун билан ювишлари талаб этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий сайлов комиссияси Президент сайловига тайёргарликни бошлади

МСК ахборот хизмати хабар беришича, комисссиянинг мажлисида Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланган.

Асосий тадбирлар дастурида сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ушбу жараёнда ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайловга тайёргарлик жараёнини коронавирус пандемияси шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга биноан энди Президент сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингдан савол-жавоблар: 〰️〰️〰️ Иш берувчи ўз ходимини вакцинацияга мажбур этса, кимга мурожаат қилиш керак? — Бундай ҳолатларда тегишли ваколатга эга бўлган ташкилот…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грипп билан касалланган беморни коронавирусга қарши эмлаш мумкинми?

Вакцина олгандан сўнг ҳафталаб чўмилмаслик, баданни совуқ сувга урмаслик зарурлиги айтилмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Ўзбекистондаги эмлаш жараёнлари ЖССТ томонидан назорат қилинадими?

📹 АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ҳудудида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи 171 та модда ҳамда фаолият натижасида ҳосил бўладиган 146 турдаги чиқиндининг доимий назорати юритилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК директори ўринбосари Соҳиб Йўлдошев экологик экспертизанинг ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

📊 Таҳлилларга кўра, 2000 йилларнинг бошида экологик экспертизага йилига жалб қилинган корхоналар сони ўртача 4-5 мингтани ташкил қилган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич 20-25 мингни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда республика ҳудудида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи 171 та модда, ер ва сув объектларига 84 турдаги оқова ҳамда фаолият натижасида ҳосил бўладиган 146 турдаги чиқиндиларнинг доимий назорати юритилади.

📈Йилдан йилга экологик экспертизани ўтказиш бўйича ўсишни кўришимиз мумкин. Масалан, 2021 йилнинг 1 чораги давомида
603 та лойиҳа хужжатлари келиб тушган. Бу лойиҳаларни атроф-муҳитга таъсири ўрганиб чиқилганда, 102 та лойиҳанинг атроф-муҳитга салбий таъсири юқори бўлганлиги сабабли уларни бартараф этиш учун қайтарилган бўлса, 6 та лойиҳа бўйича уларни рўёбга чиқариш учун рад жавобилари берилди.

⚠️ Газ, суюқ ва қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар йиллар давомида тупроқда, сувда ёки атмосфера ҳавосида ҳаракатланиб туради. Хусусан, қўрғошин, рух, мишяк, ваннадий, молибден, кадмий, симоб ва бошқа бир қатор кимёвий элементлар вақт ўтиши билан ўта заҳарли бирикмалар ҳолида тупроққа, сувда ёки ҳавога йиғилиб боради. Айни шу жиҳат эътиборга олинган ҳолда кейинги вақтларда экологик экспертиза хулосасини беришда маиший ва қурилиш чиқиндилари учун мўлжалланган ҳолатларга ҳам катта эътибор берилмоқда.

🗾Саноат корхоналаридан чиқадиган чиқиндилар таркибидаги турли моддалар, асосан, олтингугурт оксидлари, азот оксидлари, углерод оксидлари, оғир металлардан - темир, қўрғошин, мис, кобальт, никел, кадмий, симоб тузлари ва бошқалар атмосфера ҳавосига, умуман, тириклик дунёсига ўз салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Шунинг учун саноат корхоналарига янги, замонавий, кам чиқиндили технологияларни олиб кириш ҳамда атроф-муҳитга чиқадиган чиқиндиларнинг камайишига ҳаракат қилиб тоза экологик шароитни яратишимиз керак.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ДХА: 2021 йил 1-чорак сарҳисоби

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев оммавий ахборот воситалари вакилларига ўтган даврда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сони 6 тага ортиб, 154 тани ташкил қилди. Жорий йилда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган салкам 3,5 млрд. сўмлик товарларни фош этишди

✍️ Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан юртимизга темир йўл контейнерида келтирилган товарларни божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, контейнерда ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 3 млрд. 452 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

————

Нотурар жой кадастр паспорти неча кунда тайёрлаб берилиши керак?

🔰Нотурар жой кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб, 5 иш кунидан 25 иш кунигача бўлган муддатларда амалга оширилади.

▪️Кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

📈Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

———-

Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилинади? Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

💰Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори кўчмас мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

▫️Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

————-

Кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керакми?

Йўқ. Ҳар 5 йилда кадастрни янгилаш керак деган норма қонунчилигимизда мавжуд эмас. Шунга кўра сиз кадастрингизни янгилашингизга зарурат йўқ.

———

Маҳалламиздаги фермер ўзининг фермерлик еридан уй-жой қуриш учун менга ер ажратиб бермоқчи. Унинг еридан олиб уй-жой қурсам, ноқонуний бўлмайдими?

❗️Фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошланиши мумкин эмас.

🌐Шу боис фермернинг ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланади. Бугунги кунда уй-жой қуриш учун ер участкасини e-auksion орқали сотиб олишингиз мумкин.

—————

Уй кадастр ҳужжати учун тўловларни қанча муддат ичида амалга ошириш лозим?

🗓 Ариза берувчи тўлов хабарномасини олгандан сўнг бир ой мобайнида тўловни амалга ошириши мумкин.

Агарда бир ой мобаёнида тўлов қилишга улгурмасангиз умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақлисиз.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

————

10 сотих томорқам бор. Уни боғ қилсам бўладими?

Томорқа ерлари фуқароларга деҳкон хўжалигини юритиш учун берилади. Ер участкасини тоифасини белгилаш ҳокимият органлари ваколатига киради.

🌱Боғдорчилик ташкил қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимият органига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

—————

Йигирма йилдан буён яшаб келаётган уй-жойимизнинг ер ажратиш қарорлари туман давлат архивидан топилмади. Уй-жойимизга яъни кўчмас мулкимизга бўлган ҳуқуқларимизни қай тартибда олишимиз мумкин?

📈 Кўп йиллардан буён яшаб келаётган уй-жойга нисбатан ер ажратиш қарорлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи суд томонидан берилади.

Бунда фуқаро белгиланган тартибда фуқаролик судларига мурожаат қилади.

🖇 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади деб кўрсатилган.

——-

Қандай ҳолатларда кадастр паспортини бериш рад этилади?

👉 сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса;

👉 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

👉 ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

👉 ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

👉 Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

Суғориладиган экин ерларда қўшимча дала томорқа ерлари умрбод мерослик ҳуқуқи билан менга берилган эди. Ушбу томорқалар ўзимизга тегишли бўлса нима сабабдан бу ерларга уй-жой қуриш мумкин эмас?

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз, фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида бериладиган ерлар ҳисобланади. Ушбу ер майдонларида уй-жой ва бошқа нотурар бино иншоотлар қуриш тақиқланган.

Агарда мазкур ерларга уй-жой қурган тақдирингизда бу ноқонуний деб ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси талаблари асосида ерга бўлган ҳуқуқингиз бекор қилиниб, ерлар туман захирасига қайтариб олиниши мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏗Самарқанд вилоятида 39 та маҳалла комплекси қурилиб фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 1 февралдаги 46-сон қарорига асосан, 2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида 239 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш белгиланган.

✔️Айни вақтга қадар вилоят бўйича 39 та, жумладан:

🔹Иштихон туманида - 16 та;

🔹Самарқанд шаҳрида - 5 та;

🔹Оқдарё, Булунғур туманларида - 4 тадан;

🔹Нуробод туманида - 3 та;

🔹Самарқанд, Жомбой туманларида - 2 тадан;

🔹Тайлоқ, Нарпай туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида - 1 тадан маҳалла комплекслари қуриб фойдаланишга топширилди.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official