Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
10-11 апрел кунлари «Наврўз» этнографик боғида «Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси ўтказилади

Кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси сотувидан тушган маблағнинг бир қисми меҳрибонлик уйларига хайрия тарзида ўтказилади. Тадбир давомида юртимиздаги барча кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулола вакиллари, халқ усталари маҳсулотларининг кўргазмаси, сумалак сайли ва халқимиз севган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Инфографика: Ўзбекистон 2017-2021йилларда иқтисодий эркинлик индексида

📊
Рейтингда Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индекси сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди, шунинг учун мамлакат 2018 йилда 152-дан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди.

📈 Тўрт йил ичида ўсиш 44 позициясини ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикаси сўнгги бир неча йил ичида рейтинг натижаларини таҳлил қилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инфографика: Узбекистан в Индексе экономической свободы 2017-2021 гг.

📊В рейтинге Индекс экономической свободы Узбекистан за последние годы добился заметных результатов, так страна поднялась с 152-го в 2018 году на 108-е место в 2021.

📈За четыре года рост составил 44 позиции.

В инфографике Центра экономических исследований и реформ представлен анализ результатов рейтинга за последние несколько лет.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​«Phanes Group» халқаро компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станция қуради

Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станцияси (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди.

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳам имзоланди.

“Phanes Group” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚЭС (IA) ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (PPA) 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ нимстанцияни ўз ичига олади.

Маълумот учун, “Phanes Group” бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган бўлиб, у қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. “Phanes Group” 2012 йилда ташкил этилган. Компания молиявий ва муҳандислик тажрибасини бирлаштирадиган кенг қамровли ёндашувни амалга оширади. Бунинг натижасида, компания қуёш энергияси соҳасида тўлиқ тайёр ечимларни таклиф қилади.

“Phanes Group” қуёш энергияси соҳасида сармоялар портфелига эга ва унинг географияси кўплаб мамлакатларни қамраб олади. Компания ривожланаётган бозорларга, айниқса Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунга қадар компаниянинг экологик тоза энергия бўйича ҳиссаси 130 МВт.дан ошади. Бундан ташқари, яна 3,5 ГВт ривожланиш ёки режалаштириш босқичида, шу жумладан Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида 922 МВт лойиҳалар портфелида.


@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати:

Ўзбекистонда виза режимининг соддалаштирилиши туризм соҳаси олдида мисли кўрилмаган имкониятларни очди

▫️
Визасиз режим

▫️Соддалаштирилган тартибда ҳамда «e-visa.gov.uz» портали орқали туристик виза расмийлаштириш

▫️Транзит орқали визасиз кириш

📌 Батафсил

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠Қонда антитаначалар титри юқори бўлса ҳам коронавирусга қарши эмланиш керак

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🧬Дунё олимлари ҳамда вакцинани ишлаб чиқарувчи иммунобиологлар коронавирусга қарши антитаначаларни қайси кўрсаткичида вакцина билан эмланиш мумкинлиги ҳақида ўз фикр ва муносабатларига кўра:

⚠️агарда кимдир касаллик ўтказган бўлса ва қонида антитаначалар мавжуд бўлса, эмлаш ҳеч қандай зиён келтирилмайди. Айнан эмлаш иммунитет ҳимояни кучайтиришига ҳисса қўшишини билдирмоқдалар. Яъни, эмланиш рўйхатига киритилган хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар агарда касалликни ўтказган бўлсалар, бугунги кунда эмланишлари шу организмда пайдо бўлган иммун таначалар титрини кўпайтириш имконини беради.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, инсон организмида паст кўрсаткичларда бўлсада иммунитет антитаначалари титри бўлса, у одамлар ҳимояланган бўладилар, лекин агарда қон таҳлилида антитаначалар титри тушиб кетса, бу одамда ҳимоя йўқ дегани ва у одам имкон қадар тезроқ эмланиши керак, чунки у айни шу дамда коронавирусдан ҳимояланмаган бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Эмланган одамлар энг юқори кўрсаткичларда иммунитет ҳосил қилиши учун нима қилиши керак?

Эмланган одамлар юқори кўрсаткичларда иммунитет ҳосил қилиши учун:

🔹Вакцинани белгиланган тартибда тўлиқ олиши керак (2 ёки 3 марта эмланиши керак;

🔹Эмланиш жараёнида ҳар бир фуқароларимизни ўз саломатликларини эҳтиёт қилишлари талаб этилади, яъни бошқа юқумли касалликлар, ёки сурункали касалликларини хуружини келтириб чиқармасликлари керак. Бу ҳолатлар организмни зўриқтиради ва иммунитет ҳосил қилишига таъсир қилиши мумкин;

🔹Иммунитетни мустаҳкамлаш керак, бунга қандай эришилади, албатта соғлом турмуш тарзини юритиш, енгил жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш унда мева ва сабзавотлар улушини кўпайтириш, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш;

🔹карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, яъни уйда ҳам уйдан ташқарида ҳам ижтимоий масофани сақлаш, атрофларида одамлар ёки болалар кўпайса албатта ниқобларни тақиш, доимий равишда қўлларни ювиш, томоқ ва бурунларни чайиб туриш талаб этилади.
〰️〰️〰️〰️

Кимларда эмлангандан сўнг иммунитет доимий ҳимоя қилади?

🌀Бугунги кунда эмланганларда ҳосил бўладиган доимий ҳимоя иммунитетини қанчалик давомийлигида бўлиши тўғрисида тўлиқ маълумотлар йўқ, сабаби ҳали дунё бўйича эмлаш жараёни ўтказилаётганига кўп вақт ҳам бўлмади. Буни вақт кўрсатади.

Лекин шу ўринда этишимиз керакки, агарда эмланаётган инсон шу эмлаш жараёнига таъллуқли барча талабларни бажарса, унинг организмида (2 ёки 3 марта) эмланиш босқичларида юқори даражада антитаначалар пайдо қилинса, шу антитаначалар мавжуд даврида коронавирусдан ҳимояланган бўладилар.
〰️〰️〰️〰️

Вакцина қабул қилган фуқаролар саломатлиги мустаҳкам бўлиб, бемалол кўчаларда ниқобларсиз юриши мумкинми?

Йўқ, эмланганлар 2 ёки 3 босқичли эмлашларни олиб тугатгунга қадар уйда ҳам уйдан ташқарида ҳам бошқа инфекцион касалликлардан ҳимояланишлари керак. Ниқобларни тақиб юриш билан биз организмга ҳаво томчи орқали тушиши мумкин бўлган бошқа инфекциялардан ҳам ҳимояланасиз, бу эса ўз ўрнида эмланган одамларда коронавирусга қарши иммун таначалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ҳукумат соати” тўғридан-тўғри эфирга узатиляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди. Унда халқ вакиллари “Мамлакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб бермоқда.

Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Кўриш учун:👉 https://www.youtube.com/watch?v=CFGV5s4Q4Bk

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Тошкентда “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми ўтказилади

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда 22-23 апрель кунлари Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

—————

🔰 Форумдан мақсад – ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

🔹Халқаро юридик форум илк бор 2019 йил апрел ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда жами мингдан ортиқ ҳуқуқ соҳаси вакиллари ва экспертлар, шу жумладан 40 та хорижий мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 250 нафарга яқин чет эл мутахассислари иштирок этган.

🔎 Бу йил ташкил этилаётган II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида) деб номланади. Унда бир қатор хорижий мамлакатларнинг адлия вазирлари, суд ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция, иқтисодиёт соҳаларидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар иштирок этади.

😷 Эпидемиологик вазият туфайли форум онлайн тарзда ўтказилади.

⚠️ “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида иштирок этиш ПУЛЛИК. Унда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш www.tashkentlawspring.uz сайти орқали амалга оширилади.

💰Форумда онлайн иштирок этиш нархлари:

хорижий иштирокчиларга 50 АҚШ доллари;

миллий иштирокчиларга 500 000 сўм.

🌐 Форумда Олий таълим муассасаларининг юридик факультет талабалари (200 та биринчи рўйхатдан ўтганлар), I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган адвокатлар, ташкилотларнинг юридик хизматлар ходимлари (100 та биринчи бўлиб рўйхатдан ўтганлар) ва ташкилотчи алоҳида таклиф қилган бошқа шахслар бепул онлайн иштирок этади.

🇺🇿 Форумнинг асосий тили — ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Кўчмaс мулк объектигa бўлгaн ҳуқуқлaрни дaвлaт рўйхaтидaн ўткaзишни рaд этиш учун нималар aсос бўлади?

Давлат кадастрлари палатаси Ахборот хизмати ушбу масала юзасидан ахборот тайёрлади:

🔹1-қисм
🔹
2-қисм

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Дилмурод Алимуҳамедов тадбиркорлардан келиб тушган саволларга жавоб қайтарди.

————

Меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи кичик тадбиркорман. Меҳмонхонага тахтадан ишланган жиҳозлар импорти учун божхона томонидан ҚҚС тўловлари бўйича имтиёз қўлланиладими?

🖇 “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларига мувофиқ, “меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни (шу жумладан мебель ва инвентарь) олиб кириш учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 5 йил муддатга озод қилиниши” белгиланган.

🔰 Божхона кодексига кўра, 289-моддасида эса, қўшилган қиймат солиғи божхона тўловлари турларига кириши кўрсатилган.

————

Импорт қилиб олиб кирилаётган чорва молларига масалан, отлар, йирик шоҳли қорамол ва қўйларга ҚҚСни тўлашда узайтиришлар берилганми?

🐎 🐄 🐏 Отлар, йирик шоҳли қорамол ва қўйларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилиши белгиланган.

Асос: “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори

————

Тадбиркорлик ташкилотига электр, газ, сув тармоқлари ходимларининг ҳисоблаш мосламаларини текшириш тартиби қандай?

✍️ Бу каби текширувлар Бизнес омбудсманни хабардор этган ҳолда 1 кунлик муддатда текширишни амалга оширишлари мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар текширувга келганларида мазкур текширув Бизнес омбудсман билан келишилган ёки хабардор этилган тартибда текширувларни рўйхатга олиш электрон тизимига киритилган ёки киритилмаганлигини Tekshiruv Info Bot телеграмм боти орқали ўзларининг ИННларини киритган ҳолда текширишлари мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Дилмурод Алимуҳамедов тадбиркорлардан келиб тушган саволларга жавоб қайтарди. ———— Меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи кичик тадбиркорман. Меҳмонхонага тахтадан ишланган жиҳозлар импорти…
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Дилмурод Алимуҳамедов тадбиркорлардан келиб тушган саволларга жавоб қайтарди.

—————

Такси хизматини кўрсатамиз. Ҳайдовчиларим йўл ҳаракати қоидаларини бузса, автотранспорт воситалари жамият балансида бўлганлиги сабабли, жарималар жамият манзилига келмоқда, ушбу ҳолат бўйича изоҳ берсангиз.

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тортилади.

——————-

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектига нисбатан солиқ аудити текшируви қўлланилиши мумкинми?

▫️ Солиқ аудити солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчига (солиқ агентига) нисбатан ўтказилади.

▫️Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади.

✍️ Хабарномада солиқ аудитининг бошланиш санаси, текширилиши лозим бўлган масалаларнинг рўйхати, зарур ҳужжатларнинг дастлабки рўйхати, шунингдек солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда солиқ тўловчини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.

❗️Солиқ аудити ўтказишда «таҳлика-таҳлил» тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Чеченистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки томон туроператорлари ўртасида B2B учрашувлар ўтказилди.

«Ўзбек халқи олиму алломалари, меъморлари, мутафаккирлари ва шоирлари, табиблари билан буюк ислом цивилизациясига асос солганлардан бири бўлган. Сизни қардош халққа дўстлик ва ҳамкорлик мақсадида йўллаган Президентингизга катта раҳмат», — деди Чеченистон Ҳукумати раиси ўринбосари Джанбулат Умаров.

🔎 Батафсил

〰️〰️〰️

В Чеченской Республике прошла презентация паломнического туризма Узбекистана. В рамках мероприятия прошли B2B-встречи между туроператорами двух стран.

«Узбекский народ был одним из основателей великой исламской цивилизации со своими учеными, архитекторами, мыслителями и поэтами, врачами. Большое спасибо вашему Президенту за то, что ради дружбы и сотрудничества вас направили к братскому народу», — сказал Джанбулат Умаров.

🔎 Подробнее

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Қасамёдини бузган суд раиси вазифасидан озод этилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бир нафар судья (жиноят ишлари бўйича туман суд раиси) судьялик қасамёдини бузгани туфайли вазифасидан озод этилди.

Йиғилишда 29 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 25 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, тўрт нафарига нисбатан рад этилди.

Судьялар олий кенгаши қарорига асосан:

Аброрбек Азимович Каримов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Баходиржон Бахтиёрович Эргашев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;

Камолиддин Равшанович Муродов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига;

Қобулжон Ғуломжон ўғли Абдуллаев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from O‘zsuvta'minot
ICHIMLIK VA OQOVA SUV XIZMATLARI UCHUN TO‘LOVLARNI QANDAY AMALGA OSHIRASIZ?

* Inspektorga naqd pul orqali to‘lov qilganda joyida termoprinter yordamida kirim qilishini va chek berishini talab eting!
Anonymous Poll
19%
Tijorat banklari kassasi orqali
5%
Tijorat banklarining mobil ilovalari orqali
39%
Elektron to‘lov tizimlari (Click, Paynet, Payme, Upay va boshqalar) orqali
8%
Pochta kassasi orqali
13%
Uyimga keladigan inspektorga plastik karta orqali
17%
* Uyimga keladigan inspektorga naqd pul beraman
⁉️Жиддий хавфга эга газ плиталари импорти чекланди

Жиддий хавфга эга бўлган MILANO ML60G4/01 газплитаси. Грузия Республикасининг “Silkway Industries” корхонасида ишлаб чиқарилган.

Хавф тури: ёнғин, портлаш ва ис газидан заҳарланиш.

Тавсифи: табиий ва суюлтирилган газда ишлайдиган газ плитаси. номинал газ босими: 20-30 mbar, иссиқлик энергияси: 9.1 kw.

Хавф: газ плитасида «газ назорати датчики» (газоконтролный датчик) мавжуд эмас. Бу газ босими пасайиб-кўтарилганида ёки ўчиб-ёнганида ис гази чиқишига олиб келади. Бу ёнғин, портлаш ва ис газидан заҳарланиш хавфини туғдириши мумкин. Маҳсулот «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентнинг 29-банди ва ГОСТ 10798-2003 стандартининг 5.21-банди талабларига жавоб бермайди.

Серия рақами: 0001852200

Ишлаб чиқарилган сана: 31.10.2017 йил.

Мазкур ўрганишлар “Ўзстандарт” агентлиги томонидан амалга оширилган.

Сифатсиз маҳсулотлар рўйхати:
👉 uzeltech.uz/uz/ishonchsiz-mahsulot/

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official