Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🔰Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🧬2022 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;

💰2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан ОТМларда:

🔹физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маоши миқдорида бир марталик пул мукофоти;

🔹физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
〰️〰️〰️〰️

🔰“Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

✔️Фармон билан қуйидагилар Агентлик тизимига ўтказилди:

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари;

▫️Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

▫️ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари;

▫️уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;

▫️Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

▫️Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази;

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

▫️Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда соҳага доир муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️
Қандай ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?

🔹Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

〰️〰️〰️
Кадастр соҳасида коррупцион ҳолатларга дуч келсак, кимга мурожаат қилишимиз керак?

🗣 Кадастр соҳасида ўз лавозимини суистеъмол қилаётган, таъмагирлик ва коррупцияга қўл ураётган ходимлар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Кадастр агентлигининг Комплеанс назорат хизматига 71-202-55-81 телефон рақами ёки ygk.uz сайти орқали хабар беринг. Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

〰️〰️〰️
Кадастр ҳужжати йўқолганда дубликат нусхасини олиш учун матбуотга эълон бериш шартми?

🗞 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспортини олиш учун матбуотда эълон бериш талаб этилмайди.

〰️〰️〰️
Уйимни кадастр килганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

📓 Кадастр ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингизда келишилган лойиҳа ва белгиланган рухсатнома асосида қўшимча қурилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизда мавжуд кадастр паспортига ўзгартириш киритилиб, янгилаб берилади.

💵 Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳақи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ундан сўнг қўшимча қурилган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий судга қандай тартибда шикоят киритилади?

‼️Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати фуқаролардан тушаётган мурожаат ва саволларни инобатга олиб, Олий суд жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби ҳақида маълумот берди.

1️⃣ Олий судга жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби

2️⃣ Олий судга фуқаролик ишлари бўйича шикоят қилиш тартиби

3️⃣ Олий судга маъмурий ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби

4️⃣ Олий судга иқтисодий ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2021 йилнинг 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 МИЛЛИОН ДОЗА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ВАКЦИНАСИ ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов ва бошқа масъул идора мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Хитой янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишгани билдирилган эди. 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш қонунчилигида қандай янгиликлар бор?

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати тайёрлаган видеоролик орқали танишишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2021 йилда давлат органларининг ижтимоий буюртманома лойиҳалари асосида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси танловини эълон қилади

▪️БАТАФСИЛ
📝 Давлат ижтимоий буюртмаси учун ариза шакли

〰️〰️〰️
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни эълон қилади

Қандай мақсадларни назарда тутувчи лойиҳалар қабул қилинади?

Грант миқдори?

▪️БАТАФСИЛ
📝 Давлат гранти ариза шакли

〰️〰️〰️
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди «Аҳолининг ҳуқуқий онги, инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда жамоатчилик назоратини ташкил этиш» мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловни эълон қилади

Қандай мақсадларни назарда тутувчи лойиҳалар қабул қилинади?

Грант миқдори?

▪️БАТАФСИЛ
📝 Давлат гранти ариза шакли

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Омбудсман Бухоро вилоятида бўлиб, инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатини ўрганди

Объектларни ўрганиш давомида маҳкумларни яқин қариндошлари учрашувга келганларида, улар учун колония ташқарасида кутиш жойлари қилинмагани, савдо дўконларидаги маҳсулотлар нархи қиммат экани, қолаверса, муассасада жойлашган ишлаб чиқариш  цехларининг айрим буюртмачилари томонидан келишилган шартнома талаблари бажарилмаганлиги сабабли маҳкумларнинг ойликлари кечикаётгани аниқланди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат раисининг Мирзо Улуғбек туманида маҳаллабай ўрганишлари

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака тоифасини олиш учун тест топширмайди

Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали эълон қилингач, айрим ўқитувчилар нима учун жисмоний тарбия фани рўйхатда йўқлигини сўраб мурожаат қилишмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сон қарори билан юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш мақсадида бир қатор қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Жумладан, Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра, таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

👉 туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгаиккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

👉 вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгабиринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

👉 халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1, 2 ва 3-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгаолий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, ушбу қарорда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака синовлари (тест синовлари) ўрнига назарий ва амалий синовларини ўтказиш белгиланган.

Педагог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларига кўра назарий синов 4 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади –– назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл);

амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун), ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) кабилардан иборат бўлади.

Ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги мазкур баҳолаш мезонларининг иловасига мувофиқ Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари асосида баҳоланади – амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади.

❗️Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқандда ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоаси мутлоқ ғолиб бўлди ва 100 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Самарқандда бўлиб ўтган ўйинда жами 277 та жамоа қатнашган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🧾 Давлат хизматлари агентлиги томонидан телеграмдаги расмий канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали ўтган икки ҳафта давомида соҳага оид сўров ўтказилган эди.

Натижалар ДХА ахборот хизмати инфографикасида.

Ижтимоий сўровда 947 нафар респондент иштирок этди.

〰️〰️〰️

🧾В течение последних двух недель через официальные канал телеграм и страницы в социальных сетях Агентства государственных услуг проводился опрос, касающийся сферы госуслуг.

В социологическом опросе приняло участие 947 респондентов. Результаты - в инфографике.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда йиллик 3,3 млрд куб метр табиий газ босимини ошириш қувватига эга станция ишга туширилди

Компания ахборот хизмати хабар беришича, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” конидаги сиқув компрессор станциясининг 2-навбати ишга туширилди.

Янги сиқув компрессор станцияси йилига 3,3 млрд куб метр табиий газ босимини ошириш қувватига эга ҳамда газ таркибидаги суюқ компонентларни ажратиб олиш учун газни комплекс тайёрлаш қурилмасига етказиб беришга хизмат қилади ва кунлик қўшимча 1,5 млн куб метр (йиллик 480,0 млн куб метр) газ қазиб олишга эришилади, – деди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев.

Қазиб олинаётган табиий газ қувурлари орқали “Муборак” газни қайта ишлаш заводига ҳамда нефть ва конденсат хомашёлари “Бухоро” нефтни кайта ишлаш заводига етказиб берилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
1 апрелдан нималар ўзгаради?

🔸Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди.

🔸Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади.

🔸Айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерларнинг ойлик нафақаси оширилади.

🔸«Эл-юрт умиди» жамғармаси ривожлантирилади.

🔸Уй-жой нархлари оптималлаштирилади.

🔸Давлат органлари раҳбарларининг масъулияти оширилади.

🔸Бир қатор солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайди.

🔸Электр техникасини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари ажратилади.

🔸Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

🔸Сейсмик хавфсизлини таъминлаш чоралари кучайтирилади.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг кучли ёғингарчилик вақтида тегишли хизматлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги баёноти.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш жорий йилнинг 1 апрелидан бошланади.

Биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар ва улар билан бир қаторда хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари эмланади.

Тиббиёт ходимларининг барчаси эмланадими деган савол туғилиши мумкин? Коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган муассасалар ходимлари, тез тиббий ёрдам ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари, коронавирусга лаборатория ташхисоти билан шуғулланадиган ходимлар ва бирламчи тиббий санитария хизмати, яъни амбулатория, поликлиника хизмати ходимлари биринчи галда эмланадиганлар сафига киритилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official