Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Халқ депутатлари кенгаши сессиясида Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар муҳокама қилинди.
Чирчиқ шаҳрини замонавий инновациялар ва инвестициялар шаҳрига айлантириш, шу намуна асосида вилоятнинг бошқа шаҳарларини ҳам комплекс ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Мутасадди раҳбарлар Президент айтган устувор вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари олдида ҳисобот берди.

Основные направления и задачи комплексного развития Ташкентской области обсуждены на сессии кенгаша народных депутатов.
Поставлена задача превратить Чирчик в город инноваций и инвестиций, на основе этой модели разработать программы комплексного развития остальных городов области.
Ответственные руководители доложили депутатам о предстоящей работе по исполнению поставленных Президентом приоритетных задач.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик аудит нимага керак? У ихтиёрий ўтказиладими ё мажбурий?

АОКАдаги брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходими Фарҳод Қувватов мавзу юзасидан тушунтириш берди:

〰️〰️〰️
«Экологик аудитнинг асосий вазифалари — ишончли ахборотларни йиғиш, экологик аудит субъектининг хўжалик фаолияти ва бошқа фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш, фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашдан иборат.

🌱 Экологик аудитнинг ихтиёрий ва мажбурий шакллари мавжуд. Экологик аудит атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кўп бўлмаган экологик аудит субъектлари томонидан ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилмоқда.

⚠️ Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган субъектларда экологик аудит мажбурий тартибда ўтказилиши белгилаб қўйилмоқда.

📄 Экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари субъект ва аудитор ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга оширилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Касалланиш кўрсаткичи ҳар юз минг аҳолига 0,4 кўрсаткичга кўтарилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

📈 Коронавирусга қайд этилиш кўрсатгичи мамлакатимизда ҳам секин-аста ортиб бормоқда. Охирги 3 ой давомида касалликни қайд этилиш даражаси ҳар юз минг аҳолига 0,2 кўрсаткичда бўлган бўлса, охирги 3-4 кун мобайнида бу кўрсаткич 0,4 кўтарилди.

⚠️ Касаллик аниқланганларнинг аксарияти беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олган.

💉Ҳозир кунда COVAX дастури доирасида вакциналарнинг муайян қисми етиб келди. Вакциналар билан аҳолини эмлаш учун барча тайёргарликларни кўриб қўйганмиз. Маҳаллий ҳудудларда маҳаллий мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган.

🚧 Барча вилоятларда эмланиши керак бўлган аҳоли қатлами электрон базаси, яъни уларни электрон рўйхатга олиш тизими амалга оширилмоқда. Улар эмлангандан сўнг бу базага эмланганлик ҳақида маълумотни кўриш мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида

✍️ Маълумотни Қўмита ахборот хизмати тақдим этди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.
Давлатимиз раҳбарига Нурафшон шаҳрининг бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент вилоятида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой в городе Нурафшане созидательной работой.
Главе государства представлена информация о строительных работах в соответствии с генеральным планом Нурафшана.
Состоялась презентация о мерах по развитию сфер культуры, образования и здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter