Расмий хабарлар I Официальные новости
40.1K subscribers
33.3K photos
7.73K videos
53 files
31.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маметова Меҳрибон Рауфовна 1986 йил 23 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Маметова 2006-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбекенгилсаноат” АК ва бошқа ташкилотларда ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи аҳолига ўзбошимчалик билан турар-жой биноларининг кириш қисмига сунъий тўсиқларни ўрнатмасликни сўраб мурожаат қилди.

‼️Бу, кўп ҳолларда, ёнғин-қутқарув экипажининг тезкор ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Президент билан учрашуви ҳақида ёш қаҳрамонимиз сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". О своей встрече с Президентом расскажет наша молодая героиня.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 23 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олим Муродов, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилаётгани туфайли қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етишининг олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Чет тилни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бўйича 2020 - 2021 йилларда ўтказилган тест синовлари ҳисоботи ва таҳлили ҳамда соҳага оид бошқа долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат тест маркази

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from Hudud Inform
#Сурхондарё_вилояти

✍️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш учун келгусида Бойсун ва Сариосиё туманларида кичик туризм зоналарини барпо этиш орқали “Кичик Швейцария”га, Термиз туманидаги Ал Ҳаким ат-Термизий мажмуаси атрофини “Ўрта асрлар шаҳарчаси”га, “Фаёзтепа” ва “Қоратепа” ёдгорликларига олиб борувчи ҳудудни “Япон шаҳарчаси”га айлантириш кўзда тутилган.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги “Бобур” боғини вилоятнинг “Ёшлар туризм маркази” сифатида ривожлантириш, “Бахт” боғи ҳудудининг 5,5 гектар ер майдонида “Япон боғи” ва “Като Кюдзо” мемориал музейини барпо этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони доирасида сотилиши белгиланган активларни хусусийлаштириш бўйича консультантларни танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилади.

Батафсил Ўзб / Рус / Eng

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш стажи етарли бўлмаган фуқаро ҳам пенсия олиши мумкинми?

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизмати жавоби - видеода.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тижорат банкининг фуқарога кредит олиш учун доимий рўйхатда турган аҳоли пунктида жойлашган банк муассасасига мурожаат этиши кераклиги тўғрисидаги талаби тўғрими?

Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, яшаш жойидан қатъи назар истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш учун ўзи танлаган банкка мурожаат этишга ҳақли.

Бу “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомда белгиланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Савдо-саноат палатасига мурожаат қилган тадбиркорларнинг 91 фоизи якуний хулосадан рози

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Олим Муродов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

📥Коронавирус пандемияси эълон қилинган санадан бошлаб, бугунги кунга қадар Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали жами 60 000 дан ортиқ тадбиркор мурожаати келиб тушган, уларнинг 6 961 (12,4% ) коронавирус пандемиясига алоқадор мурожаат ҳисобланади.

🔹 Мурожаатларнинг 2 651 таси (38 %) кредитга фоиз ҳисоблашни тўхтатиш ва муддатини узайтириш;
🔹1 867 таси (27%) – бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга маҳсулот ёки ишчиларни олиб ўтиш;
🔹 415 таси (6%) – солиқ тўловларини кечиктириш;
🔹 215 таси (3%) – маҳсулотга харидор топиш;
🔹 211 таси (3%) – субсидия ва ссуда олиш;
🔹 111 таси (2%) – тадбиркорлик фаолиятига кредит олиш;
🔹 137 таси (2 %) – ҳуқуқий хулоса олиш;
🔹101 таси (1,4 %) – божхона (юкларни олиб кириш ва чиқиш);
🔹 88 таси (1,2 %) – хом-ашё топиш;
🔹 56 таси (0,8%) – лицензия ва рухсатнома;
🔹46 таси (0,7 %) – ижара тўловини кечиктириш;
🔹45 таси (0,7%) – дезинфекция;
🔹25 таси (0,4%) – нарх-наво ошганлиги;
🔹993 таси (14,2 %) – бошқа масалаларга тўғри келади.

🔎 Кўриб чиқилган 6 961 та мурожаатдан 5 022 таси қаноатлантирилган, 1 781 таси тушунтириш берилган,
158 таси рад этилган.

⚠️Мурожаатчиларнинг 91 фоизи якуний хулосадан рози, 9 фоизи ўз эътирозини билдирган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумоти

🚚 Транспорт воситасининг эҳтиёт қисмига яширилган заҳри қотил фош этилди.

✉️ Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари манзилига етиб бормади.

“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда ходимлари “Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги” учун баҳслашади

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори депутатларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, унда эркаклар мини-футбол ва волейбол бўйича, аёллар эса бадминтон бўйича ўзаро мусобақалашади. Мусобақа дастуридан ўрин олган стол тенниси баҳсларида эркак ва аёллар иштирок этади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
24-27 февраль кунлари кутилаётган совуқ циклонда қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

❄️Гидрометеорология хизмати хабар беришича, 24-27 февраль кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши шароитида мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш тавсия этилади:

▫️мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш;

▫️мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш;

▫️дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100-200 та уюм ҳосил қилиш. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво хароратини кузатиб бориш;

▫️ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1°С га тушиши билан уюмларни тутатиш. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатиш. Агар совуқ бўлмаса уюмлардан ўғит сифатида фойдаланиш;

▫️эртаки муддатларда экилган картошка ниҳоллари ердан униб чиққан бўлса, шароитга қараб, эгат устини полиэтилен плёнка билан ёпиш ёки ёпишнинг иложи бўлмаган майдонларда кечки сув қўйишни ташкил этиш ва майдоннинг атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаш ҳамда уларни тутатиш;

▫️иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири дугалар ўрнатиш, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳамда атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш;

▫️иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини парникда тайёрлашни ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш;

▫️Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, карам ва кўкат сабзавотлар каби экинларга совуқ -2-3°С сезиларли таъсир этмайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
24-26 феврал кунлари чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун навбатдаги тест синовлари ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлонбек Нурматов маълум қилди.

〰️〰️〰️
🔎 «2020 йилда чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш ҳамда давлат намунасидаги малака сертификати олиш мақсадида жами 1355 нафар талабгор ариза билан мурожаат қилган.

🔖 2021 йил январ ойида 437 нафар талабгор ариза топширган бўлиб, улардан 12 нафари тест имтиҳонларида қатнашмади, 176 нафари эса сертификатга эга бўлди.

✏️
Феврал ойида ўтказиладиган тест синови учун 311 нафар талабгор ариза билан мурожаат қилди. Тест синови 24-26 феврал кунлари ўтказилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official