Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жўрабек Жаҳон "Ҳазрат Навоий ҳайкали пойида"

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
830 потребителей по всей республике пострадали от поставщиков услуг по аренде авто с последующим выкупом. Общая сумма ущерба составляет более 5,5 млрд сумов

Какова схема обмана и мошенничества? Куда обратиться обманутым покупателям?

Как сообщает пресс-служба Агентства по защите прав потребителей, необходимо особенно внимательно изучить обязательства и ответственность сторон при заключении договора. Как показывает практика, недобросовестные компании прописывают в договорах только ответственность потребителя, приобретающего автотранспортное средство, что впоследствии приводит к ущербу, чаще всего и к лишению автомобиля.

Потребители обратились в Агентство с жалобой, что группа компаний Umid Avto Lizing в срок не выдает заявленного автомобиля, либо предоставляется другое автотранспортное средство по заниженной стоимости без перерасчета в пользу плательщика.

Также потребителю, который, оплатив первоначальный взнос и на протяжении нескольких месяцев (по договору 120 рабочих дней), ждет обещанный автомобиль, организация предоставляет на выбор 3 других варианта автомобилей большей стоимости, требования которых не прописаны в договоре.

❗️ОБРАТИТЕ ВНИМАНИЕ

Процентная ставка по договорам аренды (лизинга) не может быть ниже ставки рефинансирования установленной ЦБ РУз (по состоянию на февраль т.г. 14% годовых). Это просто не выгодно предпринимателю.

Перед заключением договора тщательно изучите его и посоветуйтесь с независимыми юристами. Требуйте составления договора на том языке, который вам лучше понятен – узбекский или русский.

Полная стоимость транспортного средства должна быть указана в договоре.

Требуйте нотариального заверения договора аренды транспортного средства, если срок аренды превышает 1 месяц, при этом расходы связанные с этим должна оплачивать компания предоставляющая вам транспортное средство.

Поинтересуйтесь об отзывах клиентов той компании, с которой вы планируете заключить договор.

При возникающих вопросах до и после заключения договора обратитесь в Агентство. Уполномоченные сотрудники дадут вам необходимые разъяснения и проконсультируют.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати видеролик тайёрлади

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Одам папиллома вирусига чалинган аёлларни даволаш учун 2 млн доллар ажратилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида «KOFIH» (Корея) ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Себастян Ю маълум қилди:

〰️〰️〰️
🏥 «KOFIH» фонди Ўзбекистонда бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқда. Асосий лойиҳаларимиздан бири — яқинда очилган Болалар миллий тиббиёт марказининг ташкилий ишлари ва бошқарув фаолиятига кўмаклашиш бўйича.

Одам папиллома вирусини даволаш ишлари бўйича лойиҳамиз 2020 йилда бошланиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли бир йилга кечиктиришга мажбур бўлдик.

💉 Икки йил олдин Ўзбекистонда ОПВ вирусига қарши вакциналаш ишларини бошлаганмиз. Бу бачадон саратонининг олдини олиш учун илк қадам ҳисобланади.

💰 ОПВга чалинган аёлларни даволаш ва касалликни бартараф этиш учун қўшма лойиҳага 2 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги маълум қилинди

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган бўлса, шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.

2020 йилда энг кўп солиқ тўлаганлар ТОП-10 лиги:

🔹«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси,
🔹«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ,
🔹«Ўзтрансгаз» АЖ,
🔹«Ўзбекнефтгаз» АЖ,
🔹«ЎЗБАТ» АЖ ҚК,
🔹«Лукоил»,
🔹«Ўзавто Моторс»
АЖ,
🔹«Ўзбектелеком» АЖ,
🔹«Ҳудудгазтаъминот» AЖ,
🔹Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ижтимоий фикр" Маркази ходимлари буюк мутафаккир олим Алишер Навоий таваллуди муносабати билан алломанинг машҳур байтларини ёдга олишди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
UZ: 4 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш учун божхона ходимига 9400 АҚШ доллари миқдорида пора беришга уринган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Қўмита Ахборот хизмати хабар берди.
* * *
RU: Задержан мужчина при попытке дачи взятки сотруднику таможни в количестве 9400 долларов США за контрабанду товарно-материальных ценностей на 4 миллиарда сум.

Об этом сообщает пресс-служба Комитета.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Раҳманбаева Лола Самигджановна 1980 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Л.Раҳманбаева 2016-2019 йилларда “Kun.uz” Интернет нашрида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилар танлови ўтказилади

Бу ҳақда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров ўз расмий саҳифасида маълум қилди.

Президентимизнинг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилар танловини юқори савияда ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида Фаррух Зокиров билан фикр алмашдик, дея хабар бермоқда Ж. Носиров.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 10 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 қарши эмлаш йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ер назорати йўналишида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“World Youth Innovation Forum – 2020” биринчи халқаро ёшлар инновация форуми доирасида ўтказилган “Энг яхши лойиҳалар” танлови ҳақида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Инновацион ривожланиш вазирлиги

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘Фокус: ҳудудларда
Фарғона вилояти Бағдод тумани "Мурувват" МФЙдаги ҳозирги ҳолат ва режалаштирилаётган лойиҳалар.

🎥 Видеоролик Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда шу пайтга қадар 6751 нафар кўнгиллида коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи ўтказилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

〰️〰️〰️

🦠 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган 79237 нафар кишидан 968 нафари шифохонада қолмоқда. Касаллик уларнинг 153 нафарида оғир, 29 нафарида ўта оғир ва 786 нафарида енгил кечяпти.

🇨🇳 Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган, 9000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирларини ўтказилиши учун вакцина олиб келинган.

🇺🇿 Ўзбекистонга 8 нафар хитойлик мутахассис келган, улар бугунги кунда Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан хамкорликда 3 фаза клиник босқичини амалга оширмоқда.

🏥 Бугунги кунда Ички ишлар вазирлигига қарашли 3та поликлиникада, Инновацион ривожланиш вазирлигининг кўргазмалар залида ва Юнусобод тумани 15-сонли оилавий поликлиникада жами 5 та муассасада COVID-19га қарши кўнгиллиларни скрингдан ўтказиш ва вакцинация қилиш учун махсус жой ташкил қилинган.

💉 Бугун қадар 14274 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилди.Уларнинг 6751 нафарида (47,3 фоиз) вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилди.

🌏 Республикамизга COVAXга аъзо давлатлар сингари вакцинани олиб киритилиши бўйича ҳам буюртма киритилган бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш бўйича режа киритилди.

🇷🇺 Шунингдек, Россияда ишлаб чиқилган СПУТНИК-V вакцинасини ҳам республикамизга олиб келиниши, ушбу вакцинани сертификатлаш ва эмлаш тадбирларини бошланиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги расмий телеграм канали техник омилларга кўра янги линк ва янгиланган вариантда иш бошлади.

Коммунал соҳага оид янгиликларни кузатиб боринг:

👉 https://t.iss.one/uyjoykommunaluz

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ижтимоий тармоқларда "Р/500 ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланинг” сарлавҳаси остида хабарлар тарқатилди.

❗️"Фуқаролар Р/500 ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, ушбу ҳапдори янги чиққан оппоқ ва ярқироқ тусда бўлиб, шифокорларнинг айтишича, унинг таркибида "Мачупо" деб аталувчи вирус мавжудлиги, у дунёдаги энг хавфли вируслардан бири ҳисобланиши" ҳақидаги маълумотлар хақиқатга тўғри келмайди!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини амалга оширишни, шу жумладан техник ҳужжатларни тайёрлашни ва қурилиш ишларини бошлаш муҳим экани таъкидланди.
Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Афганистана.
Подчеркнута важность начала практической реализации проекта строительства Трансафганского коридора, включая подготовку технической документации и осуществление строительных работ.
Президенты договорились объединить усилия и ускорить осуществление проекта по возведению новой линии электропередач «Сурхан – Пули-Хумри».

#Mirziyoyev #muloqot #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Тадбиркорлар томонидан 3 148 гектар ер уй-жой қуриш мақсадида ўзбошимчалик билан эгалланган

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди:

〰️〰️〰️
2021 йилнинг 1 январь ҳисоботига кўра Ер назоратчилар томонидан аниқланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш республика бўйлаб 49 594 ҳолатда жами 11 284 гектар майдонни ташкил этади. Жумладан:

🔹сувли экин ерлар — 6 074 гектар;
🔹лалми экин ерлар — 1 352 гектар;
🔹кўп йиллик дарахтзорлар — 422 гектар;
🔹яйлов ва пичанзорлар — 1 533 гектар;
🔹бошқа тоифадаги ерлар — 1 905 гектарни ташкил этади.

⚠️ Ерларни фуқаро ва тадбиркорлар қуйидаги мақсадларда ўзлаштиришган:

▫️Уй-жой қуриш мақсадида — 3 148 гектар;

▫️Нотурар жой қуриш мақсадида — 553 гектар;

▫️Томорқа сифатида фойдаланиш мақсадида — 3 364 гектар;

▫️Балиқ ҳовузи қилиш мақсадида — 580 гектар;

▫️Бошқа мақсадларда — 3 619 гектар ер майдонлари эгаллаб олинган.

〰️〰️〰️
☑️ Ер назоратчи инспекторлари томонидан ер қонун бузилишини содир этган 35 715 та шахсга, 5 821 та ердан фойдаланувчи субъектга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.

🔰 Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 26 094 та ҳолатдаги 7 329 гектар ер майдонидаги Ер қонун бузилиш ҳолати жойида бартараф этилган бўлиб, бу ноқонуний эгаллаб олинган ерларнинг 53 фоизини ташкил этади

📌 Қонунчиликда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун маъмурий жазо белгиланган бўлиб, қонунбузарлик турига кўра минимум БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазоси ёки 2-3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мукофот жамғармаси 300 млн сўмга тенг «Энг яхши лойиҳалар» танловида 10 нафар ғолиб тақдирланди

Бу ҳақда АОКАда Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🌐 «World youth innovation forum – 2020» Халқаро ёшлар инновация форумида 5100 нафарга яқин ёшлар онлайн тарзда қатнашди. Форум доирасида мукофот жамғармаси 300 млн сўмга тенг «Энг яхши лойиҳалар» танлови ташкил этилди.

📊 Танловга 5 та йўналиш бўйича 115 та лойиҳа келиб тушди ва биринчи босқич модерацияси натижаларига кўра, кейинги босқичга 67 та лойиҳа муваффақиятли ўтди. Бунда «АКТ» йўналиши бўйича 25 та лойиҳа, «Тиббиёт, биотехнология ва экология» йўналиши бўйича 13 та лойиҳа, «Саноат ва қурилиш» йўналиши бўйича 9 та лойиҳа, «Қишлоқ хўжалиги» йўналиши бўйича 11 та лойиҳа ва «Энергетика» йўналиши бўйича 9 та лойиҳа якуний баҳолаш учун тақдим қилинди.

💰 Лойиҳалар 2021 йил 9 феврал куни маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан ўтказилган саралаш натижаларига кўра, 10 нафар ғолиб Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Scopus» халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори индексга эга олимларга 100 млн сўм мукофот бериш жорий этилди

Бу ҳақда АОКАда Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
💵 «Covid-19 Challenge 2020» инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танловида 6 та энг истиқболли лойиҳага 100 млн сўмдан грант маблағи ажратилди.

🧠 Куни кеча эса жамғармаси 2 млрд сўм бўлган «2020 йилга энг яхши 20 та стартап лойиҳа» танлови ғолиблари эълон қилинди. Танловга келиб тушган лойиҳалар сони 519 та бўлиб, энг истиқболли 20 та стартап лойиҳа акселерация орқали молиялаштирилди.

🎓 Ёшлар академияси ташаббуси билан 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили илм-фаннинг устувор йўналишлари бўйича «Scopus» халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори Хирш индексига эга 40 ёшгача бўлган олимларга Ёшлар академияси томонидан 100 млн сўм миқдорида мукофот пуллари бериш амалиёти жорий этилди ва йил якунига кўра математика, геология, кимё, биология фанлари бўйича олимлар тақдирланади.

👨🏻‍💻 Ёшлар академияси аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш ва иқтидорли ёш олимларнинг илмий-инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий қиймати 30 млрд сўм бўлган 10 та фан йўналиши бўйича ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 "Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, сайловларни ўтказиш билан боғлиқ энг муҳим янгиликлар

Эртага, 11 фераль куни соат 16:00 да АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Спикерлар:

▫️Худоёр Маматов — Марказий сайлов комиссияси Котибият раҳбари

▫️Баҳодир Юнусов — Марказий сайлов комиссияси аъзоси

▫️Минҳожиддин Ҳожиматов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси

▫️Иномжон Қудратов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев: «Энди мен қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди»

Президент давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганди ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглади.

«Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди», деган давлат раҳбари.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official