⚡️Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш нархи ва қайд этишда кўрсатиладиган хизматлар
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева шу бўйича маълумот берди:
〰️〰️〰️
💰2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм қилиб белгиланди. Шунга кўра:
📍Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими ундирилади, яъни БҲМнинг 15 % – 36 750 сўм белгиланган.
📍Туғилганлик ҳақидаги такроран гувоҳнома учун: жами 73 500 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15% – 36 750 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.
📍Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани жойига чиқиб, тантанали вазиятда бериш герб йиғими 15% - 36.750 сўм ҳамда 50 %-122.500 сўм пуллик хизмат ундирилади.
〰️〰️〰️
🖥 Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади. Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.
📰 ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.
☑️ Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади. Шунга кўра:
▫️Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;
▫️Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;
▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;
▫️Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.
⚠️ Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева аҳолининг соҳага оид муҳим саволларига жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️
❓Ходимнинг 1,5 ой аввалги ножўя ҳатти-ҳаракати учун кечикиб интизомий жазо қўллаш мумкинми?
🔰 Меҳнат кодексининг 182-моддасида интизомий жазоларни қўлланиш тартиби белгилаб қўйилган.
⚠️ Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
🖇 Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.
❌ Лекин юқоридаги ҳолатда ножўя хатти-ҳаракат аниқланганига 1.5 ой бўлганлиги сабабли иш берувчи сизга нисбатан интизомий жазо қўллай олмайди.
〰️〰️〰️
❓Қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиниши белгиланганми?
🔘Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Қонунчиликда ходимнинг розилигисиз ҳам меҳнат хақидан ушлаб қолиш ҳолатлари белгиланган.
🔹Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
⚠️Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.
〰️〰️〰️
❓Менинг сурункали касаллигим бор. Шифокорлар санаторияда даволанишим кераклигини айтишган. Ишхонамга ушбу масала бўйича мурожаат қилганимда, санаторияга йўлланма навбат бўйича берилишини айтишди. Шу бўйича тушунтириш берсангиз?
🔖 Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.
📍Санатория йўлланмасини олган ходим 2 йилда 1 маротаба мазкур санаторияда 12 кун даволанади ва кўрсатилган муддатдан 1 кун ҳам кечикмасдан бориши шарт. Санатория йўлланмасини олган ходим ўрнига бошқа шахс бориши ёки бир йўлланма учун 2 киши даволаниши мумкин эмас.
Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар:
▫️10 фоизгача – бепул;
▫️90 фоизгача – қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади».

Энергетика вазирлиги 15 февралдан 20 майга қадар энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини энг яхши тарзда ёритиш бўйича «Save Energy» танловини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Ғолибларни танлашнинг асосий мезонлари энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритишда очиқлик, ўзига хослик ва холисликдан иборат.
Танловга тақдим этиладиган ишлар табиий ресурслар сақланишини таъминлаш учун энергияни тежаш зарурати мавзусини ўз ичига олиши ва энергия манбаларидан фойдаланишда аҳолида тежамкорлик маданиятини шакллантириш маъносини ифодалаши лозим.
Конкурсда режиссёрлар, журналистлар, блогерлар, дизайнерлар ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.
Ишлар ўзбек ва рус тилларида қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилиши мумкин:
1. “Энг яхши ижтимоий видео-ролик” йўналишида. Мукофот – 20 миллион сўм;
2. Энг яхши ижтимоий баннер (баннер, постер, сурат). Мукофот – 15 миллион сўм;
3. “Энг яхши мақола”. Мукофот – 10 миллион сўм.
👉 Расмий хабарлар

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Қонунчиликда ишга қабул қилишни рад этиш ёзма равишда билдирилиши керакми?
❓2021 йилда ҳам иссиқхоналар ташкил этиш учун субсидия бериладими?
❓II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга номида бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

❗️«Истиқлол» мажмуаси қуриладиган ҳудуддаги барча дарахтлар муҳофазага олинади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган мажмуа бўйича эълон қилинган танлов қизғин мунозараларга сабаб бўлаётгани юзасидан баёнот берди:
✅ «Майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолган ҳамда ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда юртимиз тарихи, мустақиллик йилларидаги ютуқларимиз, миллий ўзига хослигимизни намоён этувчи мажмуани барпо этиш танлов шартларида алоҳида кўрсатиб ўтилган.
🛡 Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Истиқлол» мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.
📎 Ижтимоий тармоқларда тарқалган мажмуа лойиҳасининг фотосурати қурилиш учун асос эмас. Танлов эълон қилинишининг сабаби ҳам кенг жамоатчилик учун лойиҳаларни очиқлик асосида муҳокама қилишга шароит яратиб беришдан иборат.
📝 Танлов ҳайъати томонидан ижодкорларнинг лойиҳаларидаги биринчи навбатда майдондаги барча дарахтларни сақлаган, инсонлар учун обод муҳит ва қулай шароит яратишга қаратилган таклифлари қабул қилинади».

⚡️"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг 2020 йилдаги товар айланмаси 317,1 млрд сўмни, умумий даромад 110,9 млрд сўмни ташкил этган
Бу ҳақда "Dori-Darmon" акциядорлик компанияси маълум қилмоқда.
Бугунги кунда "Dori-Darmon" АК устав фонди 86 309 600,0 минг сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 4 300 сўм бўлган 2 072 000 дона оддий акциядан ташкил топган.
Тегишли баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш ҳисоботига кўра “Dori-Darmon” АК бир дона оддий акциясининг бозор қиймати 57 000 сўм (5,4 АҚШ доллар) 34,9% (7 005 128 дона) акцияларни нархи 399,2 млрд сўм (37881,9 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилади.
"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг 2020 йилдаги товар айланмаси 317,1 млрд сўмни, умумий даромад 110,9 млрд сўмни, умумий харажатлар 55,9 млрд сўмни, соф фойда 49,7 млрд сўмни ташкил этди.

ХТВ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчи қизлари билан болалар гинекологи томонидан ўтказилган суҳбат юзасидан маълумот берди
Хабар берилишича, мамлакатимизда эрта туғруқларни олдини олиш, ёшларнинг репродуктив саломатлигини асраш, жинсий зўравонликларни профилактика қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси болалар гинекологи томонидан 238-мактабнинг юқори 9, 10, 11-синф ўқувчи қизлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам шу мақсадда ташкил этилган.
Давра сухбати Олий Мажлис Сенати қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари асосида ташкил қилинмоқда.
Бу каби ўсмирлик физиологияси, репродуктив саломатликка оид сухбатларни барча умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари билан режага мувофиқ ўтказиш белгиланган.
Суҳбатлар давомида ўқувчи қизларга болалар гинекологи томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши, кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқиши тўғрисида тушунтиришлар бериб борилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.
#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

22 та туман шоли авлодли уруғчилик етиштиришга ихтисослаштирилади
“Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, шоличилик кластерлари ёки шоли экишга рухсат этилган минтақаларда шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари базасида элита уруғчилик хўжаликлари ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, республика бўйича жами 22 та туман шоли авлодли уруғчилик етиштиришга ихтисослаштирилиб, уларда 17 452 гектар шоли майдони ташкил этилади.
2021 йил 1 июндан уруғлик шолига мувофиқлик сертификатини бериш, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.
Батафсил
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, шоличилик кластерлари ёки шоли экишга рухсат этилган минтақаларда шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари базасида элита уруғчилик хўжаликлари ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, республика бўйича жами 22 та туман шоли авлодли уруғчилик етиштиришга ихтисослаштирилиб, уларда 17 452 гектар шоли майдони ташкил этилади.
2021 йил 1 июндан уруғлик шолига мувофиқлик сертификатини бериш, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.
Батафсил
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидаги 9 қаватли бинода юзага келган ҳаво газ аралашмаси оқибатидаги чақнаш тўғрисида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим қилди.
Бино "White Group Trading" МЧЖ томонидан (раҳбари Кароматов Жамшид Жалолович) 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган.
Лойиҳа бўйича 3 та подъездда жами 70 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган.
Чақнаш вақтида бино ичида 10 нафар қурувчи ва 3 нафар газпайвандловчи усталар бўлган.
Чақнаш сабаблари: газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.
Жабрланганлар тўғрисида маълумот:
1. Ризоев Аҳад Тошевич,1982 й.т., Когон ш Бирдамлик кўчаси 1 уй, аҳволи оғир
2. Жўраева Феруза, Бухоро ш. Чорбакр кўчаси, аҳволи енгил
3. Ўринова Шахноза, 1981 й.т. Жондор тумани, аҳволи енгил
4. Розиқова Наргиза, 2000 й.т., Жондор тумани, аҳволи енгил
5. Жўраев Бехруз, 1999 й.т., Жондор тумани , аҳволи енгил
6. Маҳмудова Моҳинур, аҳволи енгил
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бино "White Group Trading" МЧЖ томонидан (раҳбари Кароматов Жамшид Жалолович) 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган.
Лойиҳа бўйича 3 та подъездда жами 70 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган.
Чақнаш вақтида бино ичида 10 нафар қурувчи ва 3 нафар газпайвандловчи усталар бўлган.
Чақнаш сабаблари: газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.
Жабрланганлар тўғрисида маълумот:
1. Ризоев Аҳад Тошевич,1982 й.т., Когон ш Бирдамлик кўчаси 1 уй, аҳволи оғир
2. Жўраева Феруза, Бухоро ш. Чорбакр кўчаси, аҳволи енгил
3. Ўринова Шахноза, 1981 й.т. Жондор тумани, аҳволи енгил
4. Розиқова Наргиза, 2000 й.т., Жондор тумани, аҳволи енгил
5. Жўраев Бехруз, 1999 й.т., Жондор тумани , аҳволи енгил
6. Маҳмудова Моҳинур, аҳволи енгил
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечириб, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми предприятиями в Ферганском районе.
Посетив обувное предприятие “Vodiy Shoes” и текстильное производство при хлопково-текстильном кластере "Баходир Логон", глава государства указал на необходимость углубления переработки сырья, расширения ассортимента продукции.
Здесь же прошла презентация инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Ферганской области в 2021-2022 годах.
#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona