Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича мутасаддилар томонидан жамоатчиликка кенг тушунтириш ишлари юзасидан медиа-режа тасдиқланди.

⚡️Мазкур медиа-режа асосида ҳар куни АОКАда энг долзарб масалаларга бағишланган брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бугун, 19 январь куни соат 18:30да Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.

📌 Мавзу:
Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан
таъминлашда кузатилаётган муаммолар

Спикерлар:

▫️Ш.Ходжаев —
Энергетика вазири ўринбосари

▫️Б.Нарматов — Энергетика вазири ўринбосари

▫️У.Мустафоев — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси

▫️Б.Эшмуродов — "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси

〰️〰️〰️

Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Султонов, Энергетика вазири:

🔎 «Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

🔥 Январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.

📌 Ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна кўмир ва брикет захираси мавжуд».

〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилаётган «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусидаги брифингдан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Обиджонов, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари:

💡2021 йилнинг 18 кунида Республика бўйича истеъмолчиларга 3,0 млрд кВт соат, шундан аҳолига 1,1 млрд кВт соат ва улгуржи истеъмолчиларга 1,9 млрд кВт соат миқдорида электр энергияси етказиб берилди.

⚠️Тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида, ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари тузилди, уларга 378 та махсус авариявий чиқиш машиналари ва махсус техникалар ажратилди.

🚧 Ҳудудий корхоналарда 395 дона тармоқ трансформаторлар, 191,8 тонна трансформатор мойи, 947 дона таянчлар, 53,9 тонна турли ўлчамдаги сим, 41,5 километр кабель маҳсулотлари ҳамда 638 дона кабель муфталаридан иборат захира яратилди.

🖇 2021 йилда истеъмолчиларга 56,3 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб бериш (ўсиш суръати 104,1%), шундан аҳолига 15,7 млрд кВт соат, иқтисодиёт тармоқларига 40,6 млрд кВт соат электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Ходжаев, Энергетика вазири ўринбосари:

👨🏻‍🔧 «Ишонтириб айтишимиз мумкинки, барча иссиқлик ва гидро электр станцияларида, тақсимловчи тармоқларда, магистрал электр тармоқлари корхоналарида туну кун навбатчилик ташкил этилган.

🚨 Совуқ кунларда корхоналарнинг биринчи раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлар жойлардаги вазиятларни ўрганади ва истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан чора кўриш бўйича бригадаларнинг фаолиятини ташкил этади.

🔰 Вилоят ва туман марказларидаги истеъмолчиларга илтимос қилмоқчиман: электр энергиясидан оқилона фойдаланиш натижасида иқтисод қилинган энергия қайсидир олис ҳудудга, чекка қишлоққа етиб боришини унутманг!»

АОКАдаги брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2020 йилда Ўзбекистонга 6,03 млрд АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил январь-декабрь ойлари давомида республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 млн. АҚШ долларига ёки 0,3 фоизга ошган.

⬅️ Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса 1,20 млрд. АҚШ долларига етиб, ўтган йилга нисбатан 157 млн. АҚШ долларига ёки 15 фоизга ошган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтган йиғилишдан видеолавҳани қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=ITlNX2UdbQA

https://president.uz/uz/site/multi-video?menu_id=14

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси UNWTO’нинг "Глобал туризм инқирози бўйича қўмитаси" йиғилишида иштирок этди.

Йиғилиш туризм соҳасини қайта тиклаш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқишга бағишланиб, Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия Кенгаши сессияси таркибида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда жаҳоннинг 150 дан зиёд вазирлари ва турли халқаро ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, кун тартибидаги асосий масалалардан бири COVID-19 вакциналарининг туризмни тиклашга доир мувофиқлаштирилган ёндашувига бағишланди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 20 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Ўзбекистон Республикаси Президент раислигида ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида»
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси фаолияти таҳлили, 2021 йилдаги устувор режалар ҳақида»
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
«Ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда
узилишлар булаётгани, айрим жойларда қувурлар тешилиб сув
исроф булаётгани, канализация қувурлари носоз аҳволга келиб
колгани бўйича мурожаатлар юзасидан»
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
« 2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш»
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
📎 Сўнгги 4 йилликда Президент ҳужжатлари сони ўртача 3,7 баробарга ошган

Бугун АОКАда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ижросини таъминлаш” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

🖇 Маълум қилинишича, 2010-2016-йилларда йилига ўртача 121 та ҳужжат, 2017 – 2020 йилларда йилига ўртача 456 та ҳужжат қабул қилинган. Охирги 4 йилликда ҳужжатлар сони ўртача 3,7 барабарга ошган.

⚠️Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг назоратга олинган 38,7 мингта топшириқлари мавжуд. Шунга мутаносиб тизим шакллантирилиб, давлат органларининг (62 тадан) сони 36 тага (55%) оширилган. Ҳозирда уларнинг сони 98 тани ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этишга кўмаклашиш учун ҳар бир туман (шаҳар)ларда 4 та сектор фаолияти йўлга қўйилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official