❗️Республика махсус комиссиясининг БАЁНОТИ
Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:
▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;
▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;
▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;
▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;
▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;
▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;
▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;
▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;
▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 14 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: “Касбга йўналтириш тизими” жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ҳаётбек Фозилжонов, Ташхис маркази бўлим бошлиғи
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш билан боғлиқ муҳим масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қамариддин Боқиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Куз-қиш мавсумида кўрилаётган чоралар ҳақида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Алипаша Аҳмедов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби
@aoka_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилди?
Сенат ахборот хизмати тақдим қилган лавҳада шу ҳақда сўз боради.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Segment.uz
⚡️Болалар учун “Aqlvoy” телеканали ташкил этилади
“Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
📡 Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.
📌 Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.
🔰 Мазкур телеканал:
➖ “Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;
➖ республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;
➖ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика
✍️ “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
✅ Фармон суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишга, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
✅ Эндиликда судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, коррупцияга мойиллиги аниқланади. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш имтиҳонлари Интернет тармоғи орқали онлайн ёритилади. Уларнинг иш самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланиб борилади.
☝️Бугунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланган.
🔎 Янги электрон рейтингда ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кузатиб боради.
✅ Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

📌7-синфидан бошлаб ўқувчиларни касбий қизиқиш ҳамда қобилиятларини аниқлаш мақсадида замонавий психодиагностик методикаларни ўтказиш ва уларни ҳисоботини юритувчи “Касбим келажагим” номли ягона онлайн платформа profnavigator.uz яратилди.
📌7-, 8-, 9-синф ўқувчиларини учун “Касб танлашга 100 қадам” шиори остида “Касбий иш дафтарлари” ишлаб чиқилган.
📌Декабрь ойи давомида “Одам-бадиий образ” касб типига кирувчи касблар ҳақида маълумот бериш мақсадида “Касблар ойлиги” тадбирлари фаол ўтказилмоқда.
Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official
📌7-, 8-, 9-синф ўқувчиларини учун “Касб танлашга 100 қадам” шиори остида “Касбий иш дафтарлари” ишлаб чиқилган.
📌Декабрь ойи давомида “Одам-бадиий образ” касб типига кирувчи касблар ҳақида маълумот бериш мақсадида “Касблар ойлиги” тадбирлари фаол ўтказилмоқда.
Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаётбек Фозилжонов билан ўтказилган брифинг видеоси
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
🦠 Ўзбекистонда 75 145 нафар кишида коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган. Ҳозиргача 72 368 нафар (97 фоиз) бемор бутунлай соғайди.
🛏 Шифохоналарда 2165 нафар беморлар даволанмоқда.
🔎 Даволанаётган беморларнинг 33 нафари – ўта оғир, 176 нафари – оғир; 1956 нафари – қониқарли ҳолатда.
💉 2020 йилнинг 13 декабрь ҳолатига мамлакатимиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда
4,871,115 та тест синамалари ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️
Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

Мажбурий равишда ходимларни обуна қилдириш ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинми❓
Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, сўнгги вақтларда ижтимоий тамоқларда ходимларнинг турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлари кузатилмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: Меҳнат кодексига асосан солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

⚠️ Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:
➖вазирлик ва идоралар ҳамда давлат улуши бор ташкилотлар томонидан янги йил байрами арафасида оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланди;
➖кафе-ресторанлар, тўйхоналарда ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун 30 кишилик чеклов ҳамон ўз кучида, байрам арафасида ушбу ҳолат қатъий назоратга олинади;
➖мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ҳамда олий таълим муассасаларида янги йил тадбирларини ўтказиш МУМКИН ЭМАС.
➖болалар учун «Президент арчаси» байрам тадбирларини ўтказиш фақатгина истисно тариқасида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун (30 кишилик чеклов асосида) ўтказишга рухсат этилди;
➖турли нуқталарга ўрнатилган арча атрофида узоқ вақт тўпланиб туриш мумкин эмас.

🚨2020 йилда иссиқлик тармоқларини 100 даражагача юқори ҳароратда синашга эришилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️Иссиқлик таъминоти объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида:
🚡республикамиз ҳудудларидаги жами 3 212 та кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди;
🛠50 та марказий ва 87 та локал қозонхона, 852 та қозон, 990,3 км иссиқлик тармоқлари ҳамда 472 дона насос ускунаси мукаммал ва жорий таъмирланди;
⚠️иссиқлик энергиясининг йўқотишларини камайтириш учун
100 километрдан ортиқ иссиқлик тармоқлари қайта изоляция қилинди;
📈10 км дан зиёд турли диаметрдаги қувурлар, зулфинлар (задвижка),
11 минг тонна мазут ёқилғиси, 600 тонна сульфат кислота, 350 тонна техник туз, 90 тонна ИОМС (ингибитор солеотложений), 3,5 минг тонна кўмир ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилди;
Иссиқлик тармоқларини юқори ҳарорат остида синаш ишлари 2019 йилда 90 даражагача кўтарилган бўлса, 2020 йилда ҳароратни 100 даражагача кўтаришга эришилди. Натижада, иссиқлик таъминоти тизимида 500 га яқин носозликлар аниқланиб, бартараф этилди;
бугунги кунда республикадаги мавжуд 497 дона марказий ва локал қозонхонадаги 1 471 дона қозон ҳамда 2,5 минг километрдан ортиқ иссиқлик тармоқлари орқали 14 мингга яқин кўп квартирали уйлар ҳамда 1 465 та ижтимоий соҳа объектлари ва 1 756 та бошқа объектларни иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.

Иссиқлик таъминоти тизимида юзага келаётган авария ҳолатлари ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги баёноти
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Кичик грантлар дастури кўмагида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан "COVID-19 ахборот муаммолари ва таҳдидлари: экология ҳақида қандай ёзиш керак?" мавзусида икки кунлик (14-15 декабрь) тренинг ташкил этилди.
🔹"Aster Hotel Group" меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган тренингнинг биринчи кунида 20 нафар журналист ва блогер иштирок этди. Саида Сулаймонова, Лола Исломова, Дарья Османова ва Эмил Фахреев каби таниқли тренинг мураббийлари экология, Covid-19 пандемияси муаммолари, сифатли журналистика контенти, онлайн формат ва хизматлар тўғрисида машғулотлар ўтказди.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ягона идентификация тизимининг янги версияси — id.egov.uz ишга туширилди
🛃 Маълумки, электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади. Ушбу тизим 2016 йилда ишга туширилган бўлиб, id.gov.uz сайти орқали фойдаланувчиларга яхши таниш.
♻️✅ Тизимнинг самарадорлигини ошириш, фойдаланувчиларга янги имконият ва қулайликлар яратиш мақсадида Ягона идентификация тизимининг янги версияси жорий йилнинг 1 декабридан синов режимида ўз фаолиятини бошлади.
📑👤 Рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятдаридан фойдаланинг!
❗️Фойдаланувчилар диққатига: Тизимнинг эски версияси — id.gov.uz сайтидаги логин ва паролингиз орқали тизимнинг янги версиясига ҳам киришингиз мумкин.
💬 Тизимдан фойдаланиш бўйича ягона қўллаб-қувватлаш маркази: @iduzsupport

Ўзбекистон Энергетика вазири И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетида учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов ўзининг Москвага ишчи сафари доирасида И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетида учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар қилди.
А.Султонов РДУ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар таркиби билан мулоқоти давомида ушбу олий ўқув юртининг Ўзбекистон нефть ва газ соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнидаги муҳим ролини қайд этди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2007 йил 12 январдаги қарори асосида Тошкентда Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали ўз фаолиятини бошлаганди.
Энергетика вазири ёқилғи-энергетика комплексининг мазкур филиал билан ўзаро яқин алоқалари, талабалар билан ўтказган учрашувлари, нефть-газ соҳасини ривожлантириш учун уларнинг истиқболли лойиҳалари ва инновацион ғояларининг муҳокамаси ҳақида гапириб берди.
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети вакиллари ўз томонидан талабаларнинг новаторлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентдаги филиал билан ҳамкорликдаги лойиҳаларга, ўзаро алоқаларга ҳамда ўзаро тажриба ва инновациялар алмашинувига катта қизиқиш билдирди.
Маълумот учун РДУнинг Тошкентдаги филиали И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг алоҳида тузилмавий бўлинмаси ҳисобланади. Унда барча даражадаги мутахассислар, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Россия давлат нефть ва газ университетида қабул қилинган таълим дастурларига мувофиқ республиканинг нефть-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси ҳисобланади.