This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓«Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳасида қандай масалалар акс этмоқда?
📹 Жаҳонгир Ниғматов, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти директори (АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан)
@Rasmiy_xabarlar_Official
📹 Жаҳонгир Ниғматов, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти директори (АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан)
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Камбағалллик мезонлари ишлаб чиқилдими? Улар нималардан иборат?
АОКАдаги матбуот анжуманида Камбағалликни қисқартириш, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Йўлдошев саволга жавоб қайтарди:
🕯 «Камбағаллик тушунчаси — мураккаб тушунча.
🌎 Айни пайтда биз бу борада 15 дан ортиқ мамлакат методологиясини чуқур ўрганиб чиқдик.
🇺🇿 Бугунги кунда дунё тажрибаси таҳлил қилинмоқда, аҳолимизга қулай бўлганини жорий этиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда».
〰️〰️〰️
☝️ Батафсил: видеолавҳада.

❗️Ягона электрон тиббий карта, туғилиш ва ўлим бўйича электрон рўйхатлар жорий этилмоқда
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова соҳага электрон тизимни татбиқ қилиш бўйича амала оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
📝 «Давлат дастурида соғлиқни сақлаш тизимигига 25 та банд белгиланган. Шундан 8 тасида асосий ижрочи сифатида, қолган 17 тасида ҳам-ижрочи сифатида иштирок этдик.
✔️ 8 тадан 3 таси тўлиқ бажарилди, қолган 5 таси йил якунига ниҳоясига етказилади», — деди Э.Боситхонова.
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова соҳага электрон тизимни татбиқ қилиш бўйича амала оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
📝 «Давлат дастурида соғлиқни сақлаш тизимигига 25 та банд белгиланган. Шундан 8 тасида асосий ижрочи сифатида, қолган 17 тасида ҳам-ижрочи сифатида иштирок этдик.
✔️ 8 тадан 3 таси тўлиқ бажарилди, қолган 5 таси йил якунига ниҳоясига етказилади», — деди Э.Боситхонова.
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамон Олимов, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари:
✅ «Ҳозирги вақтга қадар болаларнинг «боғча»ларга қамрови 55% га етди, йил охирига қадар ушбу кўрсаткични 60 фоизга ошириш режалаштирилган.
👧🏻 2020 йилда 4 мингдан ортиқ мактабга тайёрлов ва мажбурий бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Декабрь ойи охиригача бу кўрсаткич 75 фоизга етказилади.
📍Асосий вазифаларимиздан бири — узоқ, чекка, болалар қамрови паст ва сони кам бўлган ҳудудларда МТМнинг альтернатив шаклларини жорий этиш этиб белгиланган».
〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжуманидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
✅ «Ҳозирги вақтга қадар болаларнинг «боғча»ларга қамрови 55% га етди, йил охирига қадар ушбу кўрсаткични 60 фоизга ошириш режалаштирилган.
👧🏻 2020 йилда 4 мингдан ортиқ мактабга тайёрлов ва мажбурий бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Декабрь ойи охиригача бу кўрсаткич 75 фоизга етказилади.
📍Асосий вазифаларимиздан бири — узоқ, чекка, болалар қамрови паст ва сони кам бўлган ҳудудларда МТМнинг альтернатив шаклларини жорий этиш этиб белгиланган».
〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжуманидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎖 «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилмоқда
Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Азамат Тошев, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари:
— Давлат дастури 256-бандида «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини таъсис этиш вазифаси юкланган эди.
✏️ Ушбу масалани ҳам деярли ҳал этдик. Бугунги кунда фақат имзолаш жараёни қолди.

Авазбек Ҳожиметов, Ташқи ишлар вазири матбуот котиби:
❗️«Коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий-ижтимоий шароитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида элчихоналар билан биргаликда 320 миллион доллардан ортиқ грант ва молиявий-техник маблағлар ҳамда 11,6 миллион доллардан ортиқ инсонпарвалик ёрдами жалб қилинди».
〰️〰️〰️〰️
Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги ахборот департаменти бошлиғи:
🔎 «Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга танлаб олишда шаффофлик, ошкоралик ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди».
〰️〰️〰️〰️
Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:
🕌 «Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Самарқанд шаҳрида «Имом Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди. Жуда юқори савияда ўтган ушбу анжуманда 15 та мамлакатдан 55 нафар таниқли уламолар, муфтийлар, экспертлар иштирок этди».

Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
〰️〰️〰️
Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
@Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️
Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Бозорлар хусусийлаштирилади” - ижтимоий тармоқларда шу мавзуда тарқалаётган турли материаллар юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий ахбороти
❓Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги бозорларнинг сотилиши ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда. Чиндан ҳам бозорлар сотиляптими?
📝 Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, жорий йил 27 октябрда Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда мамлакатимиздаги 500 дан ортиқ бозор ва савдо комплекслари алоҳида ёндошув асосида ислоҳ қилиниши ҳақида топшириқ бор. Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли вазирликлар, идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган.
🧮 Ҳозирги кунда Агентлик томонидан бозор ва савдо комплексларининг молиявий кўрсаткичлари ва мулкий масалалари ўрганилмоқда ва қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориляпти.
Юқоридагиларга асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларининг сотилиши (хусусийлаштирилиши) масаласида қуйидагиларни маълум қилади:
▪️бугунги кунда республикадаги бозор ва савдо комплексларини сотиш жараёни хали бошлангани йўқ;
▪️бу жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилингандан кейин, унда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади;
▪️норматив ҳужжатларни қабул қилиш бўйича амалдаги тартибга асосан қарор лойиҳаси махсус веб порталда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, билдирилган фикр ва мулоҳазалар, вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари фикр-мулоҳазалари эшитилади;
▪️шу билан бирга соҳа мутахассислари, халқаро экспертлар, мустақил кузатувчилар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида давра суҳбати кўринишида муҳокама ташкил қилинади, бу жараён ОАВда ёритилади;
▪️муҳокама натижалари асосида қайта ишланган қарор лойиҳаси Адлия вазирлигининг юридик экспертизаси асосида Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
▪️бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларнинг савдоларга қўйилиши, сотилиши ва сотишдан кейинги мониторинг жараёнлари қонунчилик талаблари асосида Агентлик расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлари ва ОАВда доимий равишда ёритиб борилади.
Каналга уланиш: 👇

❗️Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
📋 Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
🔰 Жумладан:
👉 Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;
👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.
🔰 Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:
👉 фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

Йилнинг энг йирик спорт мусобақаси – II Тошкент халқаро марафони бошланмоқда
Батафсил - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Батафсил - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизматининг навбатдаги материали Бухоро вилоятида тадбиркорнинг асоссиз қарзи ва хонадонлардаги босими кам газ муаммосининг ечимлари ҳақида.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ
Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.
Натижалар таҳлил қилинганда ✅ 24 % аттестациядан ўтган, 15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.
3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.
Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Бугун АОКА “Ўзтрансгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
🔹Жорий йилда “Ўзтрансгаз” томонидан жами 193,6 км узунликда бўлган, турли диаметрдаги юқори босимли газ тармоқлари ҳамда газ тақсимлаш станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ўтган нисбатан 60%га кўп.
🔹“Тошкент металлургия заводи” учун табиий газ ўтказувчанлик қуввати соатига 16 минг метркубга эга, диаметри 720 мм бўлган, 9,3 км узунликдаги юқори босимли газ тармоғи қурилиб фойдаланишга топширилди.
🔹Нурафшон шаҳрида қуриладиган янги кўп қаватли уй-жойлар ҳамда янги ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарини табиий газ билан узлуксиз бир маромда таъминлаш мақсадида мавжуд “Ўртасарой” газ тақсимлаш станцияси қуввати 2 баробарга оширилиб, табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 60 минг.метр.кубга етказилди.
🔹Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолисини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида Оқолтин тумани “Учтом” қўрғонида табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 30 минг.метр.кубга эга янги газ тақсимлаш станцияси ҳамда келтирувчи диаметри 325 мм бўлган, 13,5 км узунликдаги юқори босимли газ тармоғи қурилди.
🔹Жиззах вилояти Зафаробод туманида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз, барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги мавжуд “Янги Ҳаёт” газ тақсимлаш станциясининг табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 20 минг.метр.кубга оширилиб, 50 минг.метр.кубга етказилди.
🔹“Қоракўл–Олот” газ тақсимлаш станциясининг табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 80 минг метр кубга оширилди. “Жондор-Қоракўл-Олот” йўналишидаги диаметри 325 мм, умумий узунлиги 68 км магистрал газ тармоғининг 38 км узунликдаги қисми диаметри 720 мм бўлган пўлат қувур билан алмаштириш натижасида газ тармоғининг ўтказувчанлик қуввати 2 баробарга оширилиб, соатига 400 минг.метр.кубга етказилди.
🔹Урганч туманида “Ғалаба” МФЙ ҳудудида саноат ишлаб чиқариш корхоналари учун диаметри 219 мм бўлган, 4 км узунликдаги юқори босимли саноат тармоғи қурилди. Эндиликда Урганч туманидаги ишлаб чиқарувчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имкони яратилади.
🔹Қорақалпоғистонда ташкил этилган Бўзатов тумани аҳолиси ва ишлаб чиқарувчи корхоналари учун табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 17 минг метркубга тенг янги газ тақсимлаш станцияси ҳамда келтирувчи юқори босимли диаметри 325 мм бўлган 25 км узунликдаги газ тармоғи қурилди ва тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Хабар берилганидек, Бугун АОКА “Ўзтрансгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
❗️Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида узунлиги 13 198 км магистрал газ қувурлари мавжуд. Ушбу магистрал газ қувурларнинг 7 997 км қисми ёки 60,5 фоизи 30 йилдан ортиқ муддатда ишлатилиши, рухсат этилган ишчи босим кўрсаткичларини лойиҳада белгиланган кўрсаткичларга нисбатан камайишига олиб келган.
➖Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилда “Газли – Когон” магистрал газ тармоғининг 56-78 км умумий узунлиги 21 км.га тенг, диаметри 720 мм бўлган қисми диаметри нисбатан катта бўлган, яъни 1020 мм пўлат қувурга алмаштирилиб, реконструкция қилиниши натижасида газ тармоғининг ўтказувчанлик қуввати соатига 150 минг метр кубга оширилди. Ҳозирда газ тармоғининг ўтказувчанлик қуввати соатига 750 минг метр кубга етказилди.
➖“Бухоро-Урал” ва САЦ магистрал газ тармоқларини боғловчи янги 2-тармоқ диаметри 1220 мм бўлган 28 км узунликдаги туташтиргич қурилди.
➖Водий аҳолисини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон-Пунган” магистрал газ тармоғининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Қамчиқ довонидан ўтиш қисмида хизмат кўрсатиш ўта қийин бўлган 90-112 км айланиб ўтиш тармоғи 25 км Лупинг қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа 2021 йилнинг 3-чорагида якунланиши режалаштирилган.
Шу билан бирга газ транспорт тизимининг барқарор ишлашига эришиш мақсадида жорий йилда режалаштирилган 41 км узунликдаги магистрал газ қувурлари таъмирланди.
➖Газли “ДКС-5А 1-блогидан” “Газли-Когон” Магистрал газ тармоғига Д-720 мм бўлган 900 метр узунликдаги туташтиргични қуриш ишлари якунланмоқда. Ушбу тадбир табиий газ етказиб бериш ҳажмини қўшимча соатига 100 минг.метр. кубга ошириш имкони яратади;
➖“Бухоро-Урал” магистрал тармоғини билан “Газли-Нукус” магистрал газ тармоғини боғловчи Д-1020 мм бўлган 400 метр туташтиргич қуриш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда фойдаланишга топширилади. Ушбу тадбир натижасида табиий газ етказиб бериш ҳажмини қўшимча соатига 210 минг.метр. кубга ошириш имкони яратади.

📹 АОКАда “Ўзтрансгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🗓 5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни
📌 1985 йил 17 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 40-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан 5 декабрь Халқаро волонтёрлар куни деб эълон қилинган. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
✅ Мазкур резолюцияга мувофиқ, БМТга аъзо давлатларга ушбу кунни кенг нишонлаш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлида кўнгилли равишда иш бошлаган волонтёрлар хизматини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш тавсия этилади.
ℹ️ Маълумотларга кўра, 2019 йилда дунёнинг турли мамлакатларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларига қаратилган чора-тадбирларга 8282 нафар кўнгилли волонтёр жалб қилинган. 13 186 нафар волонтёр эса, онлайн режимда БМТ тузилмалари билан ҳамкорлик қилган.
♻️ Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда дунёнинг турли мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин шароитида кекса ёшдаги, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдамлашишда волонтёрларнинг хизмати катта бўлмоқда.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

2021/2022 ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади
“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.
Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади зарурий шароитлар яратилади.
Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнингн улуши камида 50 фоизга етказилади.
Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларн академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.
Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Forwarded from Hudud Inform
Жорий йилнинг 4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг “Жорий йилда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш якунлари”га бағишланган навбатдаги видеоконференция шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди
✍️ Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар ҳамда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ва уларнинг самарадорлиги муҳокама қилинди.
Жумладан, сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, журналист ва блогерлардан иборат 13 та, Давлат меҳнат инспекторлари иштирокида 6 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аҳоли, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ўтказилди.
Давлат меҳнат инспекциясининг ишчи гурухлари томонидан республиканинг барча туманларидаги 3 048 та ташкилот, фермер ҳўжаликларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 170 нафар мансабдор шахсга жами 653 млн. 167 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.
Ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, жорий йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳолатларининг кўпчилик қисми Наманган вилоятида 19 та, шу билан бирга бошқа ҳудудларда ҳам кузатилиб, Жиззах вилоятида 7 та, Тошкент вилоятида 6 та, Сурхондарё вилоятида 5 та, Хоразм вилоятида 3 та, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида 1 тадан қайд этилди.
Йиғилишда мажбурий меҳнат ҳолатларининг вужудга келишига шароит яратиб берганлиги учун 5 та туман ҳокимларига яъни Наманган вилоятининг Чортоқ ва Учқўрғон тумани, Тошкент вилоятининг Охангарон ва Ўртачирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Урганч туманлари ҳокимларига ҳукумат фармойишига асосан интизомий жазоси берилганлиги ва такрорий қонунбузилишлар юзасидан уларнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича огоҳлантирилганлиги маълум қилинди.
Ўз навбатида, жойларда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар юзасидан Наманган, Жиззах, Тошкент, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг ҳисоботлари эшитилди.
Ушбу вилоятларда пахта йиғим-терими мавсуми давомида теримчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларнинг пулларини ўз вақтида берилишини таъминлаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги танқид қилинди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қанотимсан...Қорабайир ривояти" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.
Фильмда Президент ташаббуси билан қорабайир зотини тиклаш ва кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан танишасиз.
—
Смотрите сегодня, в 20:20, документальный фильм "Крылья мои... Сказ о Карабаире" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.
В фильме рассказывается о результатах проводимой по инициативе Президента работы по восстановлению и разведению карабаирской породы лошадей.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter