Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🎙Бугун, 13 ноябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Пандемия шароитида чегара қўшинлари бўйича аҳолидан тушган саволларга жавоблар

🕙 12:00 Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

Спикер
: Абдулҳамид Абдураҳмонов - бошқарма бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️〰️〰️

📣Президент фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида

🕙 14:00 Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази

Спикер
: Шуҳрат Сатторов - марказ директори

📣ДХШ Агентлиги олдидаги долзарб вазифалар, соҳани ривожлантиришдаги муаммолар

🕙 15:00 Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Спикер: Ғолиб Холжигитов – Агентлик директори

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 13 ноября, в АИМК

📣 Ответы на вопросы населения о погранвойсках в условиях пандемии

🕙 12:00 Пограничные войска Службы государственной безопасности

Спикер
: Абдулхамид Абдурахмонов - заместитель начальника управления
〰️〰️〰️〰️〰️

📣О сути и содержании Указа Президента

🕙 14:00 Республиканский центр образования при Министерстве народного образования

Спикер
: Шухрат Сатторов - директор центра
〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Актуальные задачи, стоящие перед агентством по развитию ГЧП, проблемы в развитии сферы

🕙 15:00 Агентство по развитию государственно-частного партнерства

Спикер: Голиб Холжигитов – директор

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Ш.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи

📍Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

Визит Президента Ш.Мирзиёева в Кашкадарьинскую область

📍Актуальная информация

@Rasmiy_xabarlar_Official
EURONEWS телеканали Focus дастурида Ўзбекистон ҳақида видеорепортаж тайёрлади.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, видеорепортажда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-йиғилишида билдирилган ташаббуслари ҳақида ҳикоя қилинади.

Видеода Марказий Осиёни глобал транспорт коридорларига интеграциялаш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ёритилган. Бундан ташқари, таҳлилий дастурда узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистонга энергетик мустақилликни қўлга киритиш имконини берадиган стратегик аҳамиятга эга энергетика иншоотлари қурилиши ҳақида сўз боради.

EURONEWS телеканалида репортаж жорий йилнинг 11-18 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Репортаж ЎЭОАВМА билан ҳамкорликда тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА пресс-холида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Нега пандемия шароитида ҳам чегаралар тўлиқ ёпилмади?

Ҳаммага маълум, жуда кўп юртдошларимиз хорижий давлатларга даромад топиш мақсадида чиқиб кетишган. Лекин пандемия даврида баъзи корхона ва иш берувчилар ўз фаолиятини тўхтатганлиги сабабли ушбу фуқаролар хорижий давлатлар ҳудудида оғир шароитда қолиб кетди ва юртимизга ўз вақтида қайта олмади. Шу сабабли уларни автомобил ўтказиш пунктлари орқали ҳамда темир йўл ва ҳаво кемаларида ташкил этилган чартер рейслари ёрдамида олиб келинди.

🔹Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига пандемиянинг таъсирини камайтириш мақсадида ташқи савдо юкларини ташишга жалб этилган ҳамда хорижий давлатлар ҳудудидаги хўжалик объектларимизга хизмат кўрсатувчи фуқароларнинг Давлат чегараси орқали ҳаракатланиши тўхтатилмади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Махсус комиссия баёнига асосан 1 октябрь кунидан бошлаб чегарадан ўтишга рухсат берилган. Лекин ҳозиргача чегарадан ўта олмаяпмиз. Сабабини тушунтириб берсангиз.

Давлат чегараси орқали ўтказиш бир давлатнинг эмас, балки икки томоннинг рухсати билан амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатлар билан бу борада бир қатор тадбирлар ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, шунингдек, қўшни давлатлар чегара қўшинлари билан келишган ҳолда Давлат чегарасидан фуқароларни ўтказиш масаласида баъзи натижаларга эришилди.

📍Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон Республикаси билан чегарадаги ўтказиш пунктлари фаолияти тикланди, 16 октябрь кунидан — Афғонистон Ислом Республикаси, 23 октябрь кунидан — Қозоғистон Республикаси билан чегарада маълум бир тоифадаги фуқароларнинг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Туркманистон
томони эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, киритилган чекловларни ўзгаришсиз қолдириш фикрини билдирди. Тожикистон томони ҳозирда ушбу масалани кўриб чиқмоқда.

🚆✈️ Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига асосан, темир йўл ва ҳаво транспортида мунтазам рейслар хорижий давлатлар билан келишган ҳолда йўлга қўйилишига рухсат берилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Хорижий давлатлардан вирус ташувчилари кириб келиши мумкин. Бу борада қандай чоралар кўрилмоқда?

Хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятига қараб, “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларига бўлинишини ҳисобга олиб, фуқаролар тегишли санитар-карантин қоидаларига риоя этган ҳолда кириб келадилар.

🟢 Бунда, эпидемиологик вазият барқарор ”яшил” давлатда сўнгги 14 кун давомида бўлган шахс, агар унда касаллик белгилари аниқланмаса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади.

🟠🔴 ”Сариқ” ва ”қизил” тоифага киритилган давлатлардан кириб келган фуқаро тасдиқланган шаклдаги мажбуриятнома бланкасини тўлдиради, ўз ҳисобидан экспресс тест текширувидан ўтади ва натижасига қараб тиббиёт муассасаларига даволанишга ёки уйига карантинга юборилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантиндан олдин Ўзбекистонга Россиядан ўз енгил автомашинамда оилам билан келганман, энди қандай қилиб Россияга ушбу автомашинада кетсам бўлади?

“Ғишт-кўприк” автойўл ўтказиш пункти орқали коронавирус инфекциясига чалинмаганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этган ҳолда чиқиб кетишингиз мумкин.

Бунда Қозоғистон Республикаси Махсус комиссиясининг рухсатномаси бўлиши мақсадга мувофиқ, чунки Қозоғистон томони учинчи давлат фуқароларига ёки транспорт воситаларига мамлакатга киришга ёки автомобилда транзит ўтишга рухсат бермаган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбир бошида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаётгани, унинг аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием актива Кашкадарьинской области, депутатов местного кенгаша, руководителей министерств и ведомств.
В начале мероприятия критически проанализировано социально-экономическое состояние региона. Отмечено, что Кашкадарья не использует свой потенциал в полную силу, а показатель валового регионального продукта на душу населения – один из самых низких в стране.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маълум қилинганидек, АОКА пресс-холида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Абдураҳмонов иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Пандемия даврида мамлакатимизга кириб келган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш қоидалари, яъни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ва виза муддатларини узайтириш тартиби тўғрисида тушунтириб берсангиз?

Алоҳида ҳолларда, эпидемия (пандемия) муносабати билан карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ва мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар ҳудудда бўлиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий чоралар қўлланилмайди.

🔹Карантин муддати тугаганидан сўнг, Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келган хорижий фуқаролар 30 сутка ичида «чиқиш» (EXIT) визасини расмийлаштирмасдан Республика ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.

🔹Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режим жорий этилган хорижий давлатлар фуқаролари ҳамда виза асосида яшаётган хорижий фуқаролар карантин муддати тугагач, белгиланган тартибда уч иш куни ичида ҳудудий ички ишлар органларига тегишли ҳудудда вақтинчалик бўлиш муддатини узайтириш масаласида уларни таклиф қилган (яъни, қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахслар орқали мурожаат қилишлари мумкин. Бўлиш муддати карантин муддати тугаган кундан бошлаб узайтирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тожикистон олий ўқув юртида таҳсил оламан. Қандай қилиб ўқиш жойимга етиб олсам бўлади?

Республика махсус комиссиясининг юқорида қайд этилган баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ва кириш бўйича барча чекловлар олиб ташланган. Лекин Давлат чегарасидан ўтиш учун қўшни давлат томонидан ўрнатилган қоидаларга ҳам риоя этиш талаб этилади.

⛔️ Ҳозирги кунда Тожикистон томонининг тегишли рухсати бўлганда, талабаларнинг ўзбек-тожик чегараси орқали ўтишига ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️
Халқаро юк ташувчиман, Ўзбекистонга киришимда мендан комбинезон кийишимни талаб қилишяпти, нега?

Республика махсус комиссиясининг (20-Баённинг 12-бандида) қарорига асосан кириб келаётган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар комбинезон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда бўлиши лозимлиги белгиланган. Сабаби коронавирус тарқалиши ёки юқишини олдини олиш.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қозоғистондаги яқин қариндошимнинг дафн маросимига боришим керак, рухсат бериладими?

Агар вафот этган шахс Қозоғистон фуқароси бўлса, “Ғишт-кўприк” ўтказиш пункти орқали коронавирус инфекциясига чалинмаганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этган ҳолда чиқишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Оиламиз билан Ўзбекистонда доимий рўйхатда турган ҳолда яшаймиз, барчамиз фуқаролиги бўлмаган шахслармиз.

Отам карантиндан олдин қўшни давлатга чиқиб кетганди, улар ҳам Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга, бироқ Ўзбекистонга келолмаяпти, қандай келса бўлади?

Юқорида қайд этиб ўтилган фуқароларнинг пиёда ҳаракатланишига рухсат берилган ўтказиш пунктлари орқали юртимизга кириб келишлари мумкин.

Бунда улар чегара назорати бўлинмаларига амал қилиш муҳлати ўтиб кетмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини тақдим этишлари лозим.

Шунингдек, ушбу тартиб Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қандай ҳолларда ва қайси пост орқали Қозоғистонга чиқиб кетиш мумкин?
00:00

🇹🇯 Қайси тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига Тожикистонга чиқишга рухсат этилган? — 01:24

🇹🇲 Кимлар Туркманистонга чиқиши мумкин? — 02:10

🇰🇬 Қайси тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонга чиқишга рухсат берилган? — 02:39

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Абдураҳмонов иштирокида ўтган брифингдан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️⚡️Янги Миллий ўқув дастури аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов АОКА пресс-холида ўтган брифингда ушбу саволга жавоб қайтарди:

❗️«Аввалги ўқув дастурлари мазмуни 90% назариядан иборат бўлиб, ўқитиш методикаси ёдлатишга йўналтирилган.

Янги Миллий ўқув дастури мазмуни 50% назария 50% амалиётдан иборат бўлади ва ўқувчининг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

📝 Ўқув дастурларида баҳолаш эса фақат эслаб қолган билимлар ҳажмини аниқлаган. Янги дастур асосида ўқувчиларда шаклланган кўникмалар баҳоланади.

🔎 Фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилиб, ўқувчилар қизиқишига кўра фанларни танлаб ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш имкони яратилади.

🌀 Миллий ўқув дастури асосида фанлар чизиқли тартибда эмас, спиральсимон тарзда ўқитилади. Яъни мавзулар такрорий эмас, бир-бирини мантиқан давом эттирувчи ҳамда соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилади».

@Rasmiy_xabarlar_Official
1-6-синфларда SCIENCE (табиий) фани ўқитилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги мавжуд дарс соатлари қисқарадими?

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов АОКА пресс-холида ўтган брифингда ушбу саволга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
🏛 «SCIENCE фани амалга киритилишидан олдин халқаро амалиёт, Ўзбекистонда ишлаётган хусусий ва хорижий мактаблар тажрибаси ўрганилди.

Янги фан ўқувчиларни кичик ёшидан табиий фанларни ўқишга рағбатлантириш, уларда олам ҳақида яхлит тасаввур пайдо қилишга ёрдам беради. Бунинг билан бола физика-кимё қийин эмас, қизиқ фан эканини англайди ва уни ўрганишга ўзида рағбат сезади.

👨🏻‍💻 SCIENCE фани (табиий фанлар) қайсидир фандан воз кечиш ёки қайсидир фаннинг ўрнига жорий этилаётгани йўқ. Аксинча, таълим сифатини ошириш учун мавжуд фанларнинг интеграцион тарзда ўқитилишини таъминлайди.

🌧 Масалан, ёмғир ҳақида ўрганиш жараёнида бола унинг таркиби, физик хусусиятлари, қайси фаслларда ва қаерларда ёғиши, ёмғир таъсирида Ерда қандай ўзгаришлар бўлиши, ўсимликлар учун фойдаси ҳақида маълумотга эга бўлади.

SCIENCE фани 1-2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3-4 синфда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4та алоҳида фан, география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7 синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.

Айни пайтда 1-2-синфда «Атрофимиздаги олам» (1 соат), 3-4-синфда табиатшунослик (1 соат), 5-синфда ботаника, география, физика 1 соатдан, 6-синфда 2 соатдан, жами 12 соат ўқиталади. Ҳозирги таклифларга кўра, SCIENCE фани 1-синфда бир соат, 2-4-синфда икки соатдан, 5-6-синфда эса 3 соатдан, жами 13 соат ўқитилиши тавсия этилмоқда. Шунга кўра, табиий фанлар бошқа фанларнинг соатини қисқартирмайди.

Табиий фанларни жорий этишдан олдин танлаб олинган мактабларда шу ўқув йилининг тўртинчи чорагида тажриба асосида фанни ўқитамиз. Бу муддатда ўқув дастурлари, дарсликлар, дарс соати таҳлил қилиб кўрилади. Ва тажриба натижалари асосида 13 соатлик таклиф ўзгариши мумкин.

7-11-синфлардан эса фанларнинг ўқитилиши доимий тартибда давом этади».

@Rasmiy_xabarlar_Official