Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Шуҳрат Исмолиов, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи:

— Жорий йилдан бошлаб, қонунчилигимизга «ўзини-ўзи банд қилган шахслар» тушунчаси киритилди.

Президент қарорига кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларни Давлат солиқ органларини хабардор қилган ҳолда ҳисобда туриши белгиланди.

❗️Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фукаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисобда туриши, ихтиёрий равишда ижтиомий тўловни тўлаши билан расмий ҳисобда туришлари таъминланади.

💵 Чет элда даромад қилиб қайтган, ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисобда турган мигрантлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг тадбиркорликка жалб қилинади ва тадбиркорлик истагида бўлганларга имтиёзли кредит ажратилади.

Чет элда ишлаётган фуқаролар қанча даромад олишидан қатъий назар, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Чет элда ишлаб келган фуқарога қанча миқдорда пенсия белгиланади?

〰️〰️〰️〰️
Аброр Холматов, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи:

🗳 «Пенсиялар — ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик ҳақидаги пенсияга бўлинган. Шуни адаштирмаслик керак.

🔎 Нафақа бу пенсия эмас. Кўп ижтимоий тармоқларда нафақа ва пенсия тушунчаларини чалкаштириб юборишади. Бу икки хил нарса. Нафақа — иш стажи йўқ одамга берилади. Бу давлат томонидан кафолатланган маблағ. Пенсияда эса — шу фуқаро фақат пенсия жамғармасига ўз ҳиссасини қўшгандан кейингина, унга пенсия тайинланади.

❗️Бу нима дегани? Чет элда ишлаётган фуқаро ихтиёрий тарзда жамғармага ўз ҳиссасини қўшса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий солиқларни ўтказган тақдирда, ушбу фуқаронинг иш стажи ҳисобланади. Ва тўланган маблағларидан келиб чиқиб, пенсия миқдори белгиланади.

👷🏻‍♂️ Мисол учун, бир фуқаро чет элда, дейлик Россияда ишлаб келди. У (эркак) 25 йиллик иш стажига эга. Ижтимоий суғурталанган иш стажи бор. Ва бундан ташқари чет элда ишлаган 5 йиллик иш стажи бор.

📈 Пенсия жамғармасига тўланадиган ихтиёрий ижтимоий тўлов суммасининг юқори поғонаси белгиланмаган, минимуми белгиланган. Ками билан бунча тўлайсан, кўпи билан хоҳлаганингча тўлагин, деб қўйганмиз.

🔰 Фуқаронинг ўзи учун пенсия кўпроқ керакми? Марҳамат, пулингиз борми, 111 минг сўм эмас, 1 млн сўм тўланг. Албатта, 1 млн сўм тўлаган (чет элда ишлаб келган) фуқаронинг пенсияси билан 111 минг сўм тўлаган фуқаронинг пенсияси икик хил бўлади.

Демак, ўша фуқаро иш стажини бажарса, пенсия жамғармасига қанча кўп пул ўтказса, бу фуқаронинг пенсияси ҳам кўпроқ бўлади».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азамат Тошев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари:

— Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик масалаларига жиддий эътибор берилди. Йўналишдаги ишлар қамрови кенгайиб, бу борада зарур ишлар қилинди.

Ҳозирги кунда бу ишларнинг мантиқивий давоми сифатида жорий ҳафтада турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️
☝️Батафсил видеолавҳада.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда «рақамли мадраса», «рақамли университет», «рақамли кафедра» жорий этилади

АОКА пресс-холида ўтказилган матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов айни пайтда таълим тизимига рақамли технологияларни жорий этиш устида иш олиб борилаётгани хусусида маълумот берди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
Цинк, С ва Д-3 витаминлари, қора седана ёғини иммунитет кўтариш учун қанча муддат ичиш керак?

— Мазкур витамин ва микроэлементлар коронавирусни енгишда ўрни бор экани тасдиқланган. Яъни витамин Д3, цинк етишмовчилиги кузатилганларда касаллик зудлик билан ривожланиши ва оғир даражада ўтишини келтириб чиқаради.

🔹Цинк — вирус инсон организмидаги ҳужайраларга бирикиб, РНК коди ва инсон организмидаги ҳужайра ичига киришини тўхтатади. Бу эса вирус кўпайишининг олдини олади.

🔹Витамин Д3 — инсонда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини меъёрлаштиради, яъни балансда ушлашига ҳисса қўшади.

🔹Витамин С — аскорбин кислотаси кучли антиоксидант сифатида организмга тушган вирусларни енгиб чиқишда иммун тизимни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Юқорида келтирилган уч восита коронавирусни даволаш протоколига киритилган. Уларни қабул қилиш ҳар бир инсон учун индивидуал белгиланади, яъни бирламчи касаллик аломатлари пайдо бўлганда, протокол асосида 10 кун муддатга тавсия этилади, протоколда белгиланган муддат оралиғида ичиб тугатилса, инсон организми ва касалликнинг кечиш даражасига қараб, шифокор индивидуал равишда давом эттириш бўйича кўрсатмалар беради.

⚠️ Қора седана мойи — унинг шифобахш хусусияти ҳақида ёритилган адабиётлар мавжуд, лекин у коронавирус касаллигини даволаш учун қўлланишда асосий восита сифатида протоколга киртилмаган.

🦠 Чунки бу восита мураккаб таркибга эга, унинг таркибида витаминлар, микроэлементлар ва боилогик фаол моддалар мажмуаси мавжуд. Бундай мураккаб таркибдаги воситани қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади, сабаби коронавирус жуда ҳам ўзгарувчан ва янги вирус. У одам организмида мутацияга учрайди.

Протоколга киритилган ва белгиланган воситалардан бошқаларни истеъмол қилиш билан унинг мутацияси, вирулентлиги ўзгаришига сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин.

🔎 Вирусга қарши таъсир этувчи моддалр имкон қадар лаборатория шароитида тадқиқотлардан ўтади ва бу тадқиқотлар натижасида бирламчи хулоса олинади, кейин эса клиник текширувлардан ўтказилиб, инсон организмига таъсири клиник, лаборатор ва инструментал текширувлар асосида тўлиқ баҳоланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Короновирусдан тузалган шахсларга нималар тавсия этилади?

АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
Короновирус касаллигидан беморлар аҳволи яхшиланиши, саломатлик кўрсаткичларининг меъёрга яқинлашиши билан касалхонадан чиқишга рухсат этилади.

🌀 Бироқ бу беморлар тўлиқ тузалган дегани эмас, чунки вирус янги, унинг мутацияси ва ҳар одамда турли хил кечиши ўтаётгани, шунингдек, касалхонада коронавируснинг ўртача, оғир ва ўта оғир шаклларини ўтказганлар, айниқса кексалар организмида кузатиладиган ўзгаришларни тиклаш мақсадида оилавий шифокорга мурожаат қилиш талаб этилади.

👩🏻‍⚕️ Баъзилар касалликни енгил даражада ўтказиб, уй шароитида даволанмоқда, уларни аҳволи яхшиланса ҳам, оилавий шифокор назоратида маълум муддат бўлиш талаб этилади. Оилавий шифокор диспансер назоратига олади.

☑️ Назорат давомида беморлар организми тикланишида пайдо бўладиган ўзгаришларга қараб, тор соҳа мутахассислари (кардиолог, невропатолог, пульмонолог, гастроэнтеролог ва бошқалар) консультация ўтказиб, бемор организмига касалликдан тикланишга ёрдам беришади.

🗣 Касалхонада даволанган ва касалликни оғирроқ кечирган беморлар махсус реабилитацияга муҳтож бўлиб, уларда нафас тикланиши, яъни сатурация (ҳужайраларнинг кислород билан таъминланиш кўрсаткичини кўтариш учун) шифокор назоратида махсус дори воситаларни давом эттиришлари, зарурат туғилса, физиотерапевтик даволарни олишлари керак бўлади.

🧼 Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш (қўлларни тез-тез, 20 сония давомида совунлаб ювиш, томоқни тез-тез чайиш, кўп суюқликлар ичиш, соғлом овқатланиш ва енгил жисмоний фаолликни олиб бориш) билан ҳаётда учраши мумкин бўлган турли хил бошқа юқумли ва паразитар касалликлар профилактикасини олиб боришга ёрдам беради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
“AVTORAQAM” МОБИЛЬ ИЛОВАСИ ЯНГИЛАНДИ

💳 "ЎзРТХБ" АЖ ахборот хизмати хабар беришича, иловага савдо иштирокчисини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш ва авторақам бўйича тўловларни амалга ошириш янги функциялари қўшилди.

📲 Киритилган янгиликлар фойдаланувчилар учун мобиль илова ёрдамида биржанинг авторақам онлайн-аукционларида эркин иштирок этиш имкониятини тўла тақдим этади.

🌐 Бунда avtoraqam.uzex.uz вебсайтининг барча функцияларидан “Avtoraqam” мобиль иловасининг Android ва IOS операцион тизимида ишлайдиган барча мобиль қурилмаларида фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
Битирувчиларнинг 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади

🧮 ХТВ ахборот хизмати хабар беришича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

📌 Мазкур тартиб “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгилаб берилди.

📕2022/2023 ўқув йилига қадар ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим муассасаларида "Электрон кундалик" дастурини жорий қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА пресс-холида ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Бир ой олдин коронавируснинг оғир тури билан касалландим, ўпкада 70% яллиғланиш бор эди. Муолажаларга қарамай, йўтал сақланиб қолмоқда. Ҳадемай қишнинг совуқ кунлари бошланади. Сурункали касаллигим кучайиши ва коронавирус асоратларидан тўлиқ халос бўлмаслигимдан хавотирланяпман. Нима қилай?

Сизда йўтал сақланиб қолишига сабаб, ўпканинг 50 фоиздан кўп қисми яллиғланганида, интерстициал ҳужайралар фиброз тўқималар билан қопланади, бу эса ўпканинг фиброз тўқималар билан яллиғланган ҳужайралари ўз вазифасини бажара олмаслигини англатади.

🚫 Бу эса ўз навбатида, ўпка ҳажмига таъсир кўрсатади, яъни нафас олиш ва нафас чиқариш ҳажмига. Афсуски, фиброз тўқималари жуда секин тикланади, баъзан айрим жойлари узоқ вақт тикланмаслиги мумкин, бу организм тикланиш тизимининг ўзига хослигига боғлиқ. Шунинг учун реабилитацияда ҳар бир беморга индивидуал ёндашув мавжуд.

🧬 Бундай вазиятда, совуқ кунларда имкон қадар изоляцияда бўлиш, одамлар кўп жойларга бормаслик тавсия қилинади, чунки нафақат коронавирусдан қайта зарарланиш, балки қўшимча бошқа касалликларни юқтириш организмингиз тикланиши ва тўлиқ соғашингизга тўсқинлик қилиши мумкин.

🔰 Уйда изоляцияда бўлсангиз ҳам, реабилитация муолажаларини давом эттириш, халқ табобати ёрдамида даволаш ва организмни қўллаб-қувватлашни тўхтатмаслик, енгил жисмоний фаолликка эътибор қаратиш, тез-тез нафас машқларини бажариш, томоқ-бурунни чайиш, кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади.

📎 Шунингдек, сиздаги сурункали касалликлар кучаймаслиги ва асорат қолдирмаслиги учун оилавий шифокор ва тор соҳа мутахассислари билан алоқада бўлиш, бу ушбу касалликларга қарши дори воситаларини мунтазам қабул қилиш зарур.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноября примет участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС, которое пройдет в формате видеоконференции.
Главы делегаций обсудят перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменяются мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
10 ноябрдан бошлаб импорт қилинган АИ-95 маркали бензин нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади

Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради, маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @ao_uzbekneftegaz ва @UNGPetroBot телеграм каналлари орқали олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ипотека банк ўзининг илк халқаро облигацияларини чиқаришини ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказишини эълон қилди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ушбу жараёнда JP Морган (АҚШ), MUFG (Япония), Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) ва Societe Generale (Франция) каби халқаро миқёсда етакчи банклар андеррайтер сифатида қатнашиши кутилмоқда.

9-11 ноябрь кунлари Молия вазилриги ва Ипотека банки раҳбарияти иштирокида 300 миллион доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни чиқариш учун "Global Investor Call" ва инвесторлар билан яккама якка учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Рақамли божхона ва унинг ташқи савдодаги аҳамияти"

Бугун, 10 ноябрь куни соат 15:00 да АОКАда Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида божхона тизимида рақамлаштириш йўналишида қилинаётган ишлар юзасидан ахборот берилади, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Э.Турдимов таклифига биноан 11 ноябрдан 21 ноябргача ҳокимлардан тортиб, бюджет ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ишга пиёда бориб келади. Велосипед ёки жамоат транспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Э. Турдимов акция давлатдан ойлик оладиганларга тааллуқли эканини таъкидлади.

Қолганлар бизни таклифимизни қўллаб-қувватлашса нур устига, аъло нур бўлади. Буни жамоатчилик, журналистлар ва блогерлар назорат қилиши керак, — деди Эркинжон Турдимов. - Ҳоким пиёдалар йўлагидан уйига боради. Агар у йўқ бўлса, инсофи бўлса, кейин пиёдалар йўлагини қилади. Бу фақат шаҳар ҳокимига эмас, ҳамма тумандагиларга ҳам тааллуқли.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда АОКА пресс-холида «Медиада шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️〰️
🛡 «Ахборотни етказиб бериш эҳтиёжи билан биргаликда шахснинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларини ҳам бажариш керак. Тезкорлик билан бирга шахсга зиён етказмаслик, унинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак.

📝 Чунки бизда шунақа ҳолатлар бўляптики, аксарият ҳолларда турли ахборотни узатиш ҳаракатида бевосита шахсга доир маълумотлар очиқланяпти. Бундай ҳолатлар ўша шахсга зарар етказяпти. Бизда шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунда белгиланган талаблар бор. Лекин бу талаблар бажарилмаяпти.

🔎 Бунинг учун нима қилишимиз керак? Авваламбор, қонунчиликдаги талаблар нимадан иборат? Шахсий ҳаёт бор ва сўз эркинлиги бор. Ўртадаги чегара қаердан ўтган? Қайси жиҳатларга эътибор беришимиз керак?

Шу масалаларга биз сизлар билан жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Бизга бу масалаларни шарҳлашда Адлия вазирлиги ва унинг қошидаги махсус Марказ ходимлари ёрдам беришади».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда АОКАда журналистлар ва блогерлар учун «Медиа маконида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлар» мавзусида семинар ўтказилмоқда. Тадбирда Адлия вазирлиги қонунчилик бош бошқарма бошлиғи Алишер Каримов фикр билдирди:

〰️〰️〰️〰️

▫️ Медиа олами вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, интернет қонунчилигининг миллий ва халқаро тажрибаси, интернетда ишлашнинг ахлоқий стандартлари ва энг муҳими, шахсий ҳаёт ҳимояси — долзарб масалалардан бири.

✍️ Инсон шаъни, унинг обрўси ва қадр-қиммати қонун билан ҳимоя қилинадиган қадрият. Шахсий маълумотларни розиликсиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Журналистлар ўзлари чоп этаётган маълумотларнинг тўғри ва қонунчиликка мувофиқ эканига жавобгардир.

📈 Яна бир муҳим жиҳати — журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Асаджон Ходжаев, АОКА директори:

«ОАВ ходимлари, журналистлар медиа-маконда ўз ҳақ-ҳуқуқлари, баҳсли ҳодисалар бўйича фикрлари билан бўлишиб, шу фикрлар юзасидан малакали юристлар, адвокатлар хулосасини олиб боришлари учун янги платформа яратилади — махсус веб-сайт очилади.

👨🏻‍💻 Бу бўйича Адлия вазирлиги билан ҳамкорликни режалаштириб қўйдик. Бу ерда малакали ҳуқуқшуносларнинг, хусусан айнан медиа йўналишидаги юристларнинг шарҳлари, видеолавҳалари, саволларга ёзган жавоблари, изоҳлари жойлаштириб борилади.

📝 Биринчидан, бу ресурсдан 24 соат фойдаланиш имкон бўлади. Иккинчидан, муайян масала ёки баҳсли вазият бўйича юрист томонидан берилган хулоса доим ўша саҳифада туради, уни кўчириб олиб, кўриб, турли вазиятларда қўллаш, фойдаланиш мумкин бўлади.

🎤 Бу, биринчидан, ОАВ вакилларининг ҳуқуқий онгини оширишга ёрдам беради, билимларини кучайтиради. Иккинчидан, бу давлат бошқаруви органидаги ОАВ билан ишловчи ходимлар, ахборот хизматлари, матбуот котибларининг самарали малакага эга бўлишига, билмаган масалалар бўйича жавоб олишларига хизмат қилади.

@aoka_uz
LIVE.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092

https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Вазир ўринбосарининг таклифлари амалга ошадими?

Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган селекторда вазир ўринбосари Элмира Бaситхaнова
дан тизимдаги муаммолар ҳақида сўради. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Э. Бaситхaнова Президент саволига жавобан қуйидаги 4та асосий таклифни билдирди ва улар давлат раҳбари томонидан маъқулланди:

1️⃣ Шифохоналарда катталар ва болалар блокини ажратиш. «Марказий ва оилавий поликлиникаларда катталар ва болаларнинг битта хонада ҳамда битта шифокор томонидан умумий ҳолда қабул қилиниши турли муаммоларга сабаб бўлиб келмоқда», – дейди вазир ўринбосари.

2️⃣ Эмлаш ҳамширалари штатини тиклаш. «Ўтган йиллар давомида тиббиёт тизимидаги қилинган айрим нотўғри ислоҳотлар натижасида поликлиникалардаги эмлаш ҳамширалари штати қисқартириб ташланди ёки умуман йўқ қилинди. Вакцинация масаласи ва миллат саломатлигини сақлаш қанчалик муҳимлигини инобатга олган ҳолда, поликлиникаларда эмлаш ҳамширалари штатини тиклаб, амбулатор тизимга қайтариш лозим».

3️⃣ Янги кардиоревматология шифохонасини қуриш. «Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Болалар кардиоревматология шифохонасининг бугунги кун талабларига умуман жавоб бермай қолгани, шифохонадаги ўринлар сонининг даволанувчилар сонидан бир неча баробар камлиги боис, замонавий ва кўп ўринли кардиоревматология шифохонасига эҳтиёж сезилмоқда».

4️⃣ Янги Ларингит марказини қуриш. «Тошкент шаҳридаги Ларингит маркази шифохонасида ҳар йили 11 мингдан ортиқ бемор даволанади. Аммо шифохона биносининг ўта эскиргани ҳамда даволаш жиҳозларининг етишмаслиги беморларнинг ҳақли ва доимий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, шифохона ўрнида янгидан Ларингит маркази қуриш мақсадга мувофиқ».

Давлат раҳбари ушбу таклифларни қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official