🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️
🇺🇿 Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.
@Rasmiy_xabarlar_Official

2020 йил 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.
Парламент ахборот хизмати хабар беришича, ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.
Каналга уланиш:

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял командующего Центральным командованием Вооруженных сил США генерала Кеннета Маккензи, прибывшего в нашу страну с рабочим визитом.
В ходе беседы обсуждены актуальные вопросы узбекско-американских отношений и региональной повестки. Особое внимание уделено противодействию глобальным вызовам и угрозам безопасности и стабильности.
Рассмотрены также вопросы двустороннего военного
и военно-технического сотрудничества.
#Mirziyoyev #qabul #AQSh #KMakkenzi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бош вазирнинг матбуот хизмати хабар беришича, мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.

Forwarded from Hudud Inform
#Долзарб
Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:
— 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;
— 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;
— олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;
— лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;
— 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;
— телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;
— 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;
— дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;
— хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;
— 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;
— 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади
«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига биноан:
👉 Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил қилади ва аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқиб, Президент Администрациясига киритади;
👉 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади;
👉 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли (1–2 ойгача) ўқув курслари мунтазам равишда ташкил этилади;
👉 ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш чоралари кўрилади, шу жумладан:
➖ кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
➖ “Ўзбек тилининг имло луғати”;
➖ “Ўзбек тили синонимлари луғати”;
➖ “Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати”;
➖ “Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати”;
➖ “Ўзбек тили омонимлари луғати”.
👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастури яратилади;
👉 2021 йил 1 январдан бошлаб марказий телеканалларда “Тилга эътибор”, “Она тилида сўзлашамиз”, “Нотиқлик маҳорати”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Китоб билим манбаи”, “Билимли ёшлар – келажак бунёдкори” каби туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилинади.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️ Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани тўғрисида изоҳлар кўпайди.
❗️ Агар Сиз ФҲДЁ идораларида белгиланган тўловлардан ортиқча маблағ талаб қилиниши ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали дарҳол хабар беринг.
👉 Батафсил
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Агар Сиз ФҲДЁ идораларида белгиланган тўловлардан ортиқча маблағ талаб қилиниши ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали дарҳол хабар беринг.
👉 Батафсил
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Euronews телеканалида (20.10.2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи тўғрисида махсус репортаж намойиш этилди.
Унда президентимизнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусига алоҳида урғу берилган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Унда президентимизнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусига алоҳида урғу берилган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 «Ўзбек тили — ҳалол одамлар яшайдиган дунёнинг калитидир»
〰️〰️〰️〰️
«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» халқаро танловининг «Ўзбек тилининг хориждаги тарғиботчиси» йўналиши ғолиблари «Дунё» АА мухбирига эксклюзив интервью берди.
🗞 «Янги Ўзбекистон» газетаси, 2020 йил 20 октябр, 2-сони

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бектемир туманидаги "Бахт кўли" ўрнида "Lake city" барпо этилади
500 млн доллар сарф қилинадиган ушбу кичкина шаҳарча яқин йиллар ичида қурилади. Масканнинг келажакдаги кўринишини ушбу видеоролик орқали томоша қилишингиз мумкин.
Бектемир тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
500 млн доллар сарф қилинадиган ушбу кичкина шаҳарча яқин йиллар ичида қурилади. Масканнинг келажакдаги кўринишини ушбу видеоролик орқали томоша қилишингиз мумкин.
Бектемир тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Нарбаева: Деярли ҳар куни буджет маблағларининг ноўрин сарфланиши билан боғлиқ ҳолатлар халқимиз томонидан кўтарилмоқда. Афсуски, халқимиз, яъни солиқ тўловчилар бундай саволларга асосли жавоб ололмаяпти
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туркманистон энергетика тизимига қарашли Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси етказиб бераётган «Сердар-Мари ГРЭС» юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчди. Носозлик қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилади
❌ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат бугун, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да содир бўлди. Носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.
💡 Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
🔧 Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.
🙏 Компания юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўради.

“Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақидаги” “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган таклифи юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.
💢 Бошқарма ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 191 нафар фуқароларимиз ҳаётдан бевақт кўз юмишган бўлса, яна 571 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштирганлиги, тажрибаси, ёши ва маданияти жуда муҳим ўрин тутади.
🔍 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби жорий қилинган хорижий давлатлар ўрганиб чиқилди.
📌 Мисол учун: Швеция, Франция, Австрия, Эстония, Норвегия ва айрим Европа давлатлдарида ҳудди бизнинг норматив ҳужжатларда белгиланганидек 16 ёшда унча катта бўлмаган мотоциклларни, 18 ёшда автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилади.
💼 16 ёшли бола ҳали мактаб ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчисидир. Айнан ушбу ёшдаги болалар ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги, жамият учун фойда келтирадиган билимли инсонлар бўлиб улғайишлари зарур.
🕺16 ёшли болаларда тиришқоқлик, изланувчанлик билан бирга мақтанчоқлик, олифталик каби ҳислатлар ҳам энг авжига чиққан вақт ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларнинг транспорт воситасини ўзбошимчалик билан бошқариши салбий оқибатлар билан якун топганлиги ҳолатлари учрамоқда.
❗️16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, “олифталикни” яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин, бу эса фожияли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, таниқли олим, иқтисодиёт фанлари доктори, собиқ Меҳнат вазири ўринбосари, туризм соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган мутахассис, профессор Рустам Хамидович Шодиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
Рустам Хамидович Шодиевнинг номи республикамиз илмий жамоатчилиги доирасида ҳамда таълим тизими ходимлари орасида юксак эҳтиром билан тилга олинади.
Рустам Шодиев 1938 йил 15 майда зиёлилар оиласида туғилди. 1955 йилда Тошкент шаҳридаги 28-сонли мактабни олтин медаль билан тугаллаб, Москва давлат иқтисодиёт институтига ўқишга кирди.
У ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси иқтисодиёт институтида лаборантликдан бошлади ва 26 йил давомида кичик илмий ходимдан то илмий ишлар буйича директор ўринбосари лавозимигача бўлган поғоналарни босиб ўтди.
1967 йилда Москва шаҳрида — номзодлик, 1981 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлади. 1983 йилда профессор унвонини олди.
1980-1984 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) “Сурия Араб Республикасида меҳнатни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш” номли лойиҳасига раҳбарлик қилди. Сафардан қайтгач, Меҳнат вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади. Банк-молия академияси илмий марказига раҳбарлик қилди.
1997 йилдан 2005 йилгача — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси мудири, 2005-2019 йилларда эса Тошкент давлат иқтисодиет унверситетининг “Халқаро туризм” кафедраси профессори лавозимида фаолият юритди.
У ўзбек тилида илк бор 2005 йилда ва кейинчалик қайта чоп этилган “Жаҳон иқтисодиёти” фани дарслигининг муаллифидир. 120 дан ортиқ мақолалари (улардан 18 таси хорижда) ва 4 та (биттаси инглиз тилида) йирик монографияси чоп этилган. 3 нафар фан доктори ва 30 нафар иқтисодиёт фанлари номзодини тайёрлаган. 1988 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонига сазовор бўлди, "Ўзбекистон Милий Энциклопедияси"га киритилди, Халқаро биографик марказининг (Англия) “ХХ асрнинг 2000 нафар атоқли интеллектуаллари” китобига киритилиб, ёрлиқ ва медаль билан тақдирланди.
Рустам Шодиев ЎзФА Кибернетика иснтитутида, кейинчалик узоқ йиллар нафақага чикишига кадар Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги илмий текшириш институтутида катта илмий ходим лавозимида ишлаган.
Рустам Хамидович Шодиевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.
@aoka_uz