Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Президент: «Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак»
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.
❗️Энди ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантирилади. Бу рўйхатлар “темир дафтар”дан алоҳида бўлади.
📖 Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.
✅ «Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди қайси жойда раҳбарлар уйма-уй юриб, масалаларни ҳал қилса, ўша жойда вазият ўзгаради», — деди Президент.
@Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️⚡️Олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди
Бугун Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги қайд этилди.
👨🏻💻 Мисол учун, унда 2 минг 484 та, яъни 70 фоиз хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилади. Хусусан, маълумотлар базаси билан ишлайдиган мутахассис, веб дизайнер каби ихтисосликларга олий малака талаби қўйилган. Ушбу касбларни IT-марказларда ярим йилда яхши ўрганиш мумкин.
❗️Кутубхоначи, таржимон, банк агенти, реклама мутахассиси каби кўплаб вазифаларга ҳам олий маълумот талаби қўйилган. Меҳнат бозорида бундай касблар бўйича 4 мингга яқин вакансия мавжуд.
🔹Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 ЭЪЛОН!
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 9 октябрь куни
🕰 соат 11:15да
✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ёшларни касб ва мутахассислик эгаллаши учун профессионал таълим муассасаларида яратилаётган имкониятлар” мавзусида;
🕰 соат 16:00да
✔️Президентимизнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида иссиқлик таъминоти учун тўловлар бўйича янги тартиб жорий этилиши масалаларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади.
❓ Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.
❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманларида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.
🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Forwarded from Hudud Inform
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?
Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.
Порталдан фойдаланиш учун қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf
Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг — https://t.iss.one/vacancy_argos
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

🇺🇳🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг умумий музокараларида билдирган ташаббуслари ва баёнотлари тўғрисида
〰️〰️〰️〰️〰️
🇺🇳🇺🇿 Об инициативах и заявлениях Президента Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёева, озвученных на общих дебатах 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН
@Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️〰️〰️
🇺🇳🇺🇿 Об инициативах и заявлениях Президента Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёева, озвученных на общих дебатах 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН
@Rasmiy_xabarlar_Official
Асал экспорти қарийб 5 бараварга ошган
📌 Ўзбекистон 2020 йилнинг 8 ойи давомида хорижий давлатларга қиймати 41,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 26,3 тонна асал экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 тоннага ёки 4,4 бараварга ошган.
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон асал экспорт қилган давлатлар:
АҚШ – 11,2 тонна
Корея – 10 тонна
БАА – 3,1 тонна
Қувайт – 2 тонна
❗️ Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 8 ойида асал экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 21,2 тонна
Жиззах вилояти – 3,1 тонна
Самарқанд вилояти – 2 тонна
Наманган вилояти – 0,1 тонна

🌙 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Анқара университети билан ҳамкорлик қилади
Ҳамкорликка доир англашув меморандумини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва Анқара ижтимоий-гуманитар фанлар университети исломшунослик факультети декани профессор, доктор Али Усмон Курт имзолади.
❗️Келишувга кўра, эндиликда ҳар икки мамлакат илмий муассасалари ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг бой маънавий меросини ўрганиш, илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган конференция, семинар, кўргазма ва тренинглар ташкил этиш, икки муассаса ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака ошириши ва нашр ишлари учун кенг шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилади.
👉 Батафсил

🎙Бугун, 9 октябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:
📣Ёшларни касб ва мутахассислик эгаллаши учун профессионал таълим муассасаларида яратилаётган имкониятлар (матбуот анжумани)
🕙 11:15 ➖
🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
🎙Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
🎙Давлат тест маркази
📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида
🕙 14:00 ➖ Коронавирусга қарши кураш штаби
Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси
📣 Иссиқлик таъминотига янги нархларнинг белгиланиши бўйича (матбуот анжумани)
🕙 16:00 ➖
🎙Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
🎙 "Тошиссиққуввати" ДУК
📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Мероприятия, запланированные на сегодня, 9 октября, в АИМК:
📣 О создаваемых возможностях по получению профессии и специальности для молодёжи в профессиональных учебных заведениях (пресс-конференция)
🕙 11:15➖
🎙Министерство высшего среднего и специального образования
🎙Законодательная палата Олий Мажлиса
🎙Государственный центр тестирования
📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией
🕙 14:00 ➖Штаб по борьбе с коронавирусом
Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба
📣Об установлении новых цен на теплоснабжение (пресс-конференция)
🕙 16:00 ➖
🎙Министерство жилищно-коммунального обслуживания
🎙ГУП "Тошиссиккувати"
📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓ Бу йилги ўқув йилидан бошлаб янги профессионал таълим тармоқлари фаолият кўрсатишни бошлади. Таълим дастурлари табақалаштирилди. Бунда нималар инобатга олинади ва улар қандай шаклда тоифаланади?
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓ Масофадан таълим бериш таълим жараёни сифатига қай даражада таъсир кўрсатаяпти?
Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродулла Холмуҳаммедов жавоб берди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродулла Холмуҳаммедов жавоб берди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ТАТУга янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати

Хизмат кўрсатиш қоидалари нима сабабдан бузилган?
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишчи гуруҳи томонидан Мирзо Улуғбек туманида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва истеъмолчилар билан уларга электр энергиясини етказиб бериш бўйича муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишчи гуруҳи томонидан Мирзо Улуғбек туманида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва истеъмолчилар билан уларга электр энергиясини етказиб бериш бўйича муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг (08.10.2020 й. № 630) қарорига кўра, қуйидагилар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Норбоев Холмамат Нуралиевич – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Атабеков Нурмат Сатиниязович – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Курбанов Ботиржон Журабоевич – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Ҳайдаров Қобулжон Исоқулович – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
ЎзА

Ўзбекистон 27,9 млн. долларлик пойабзал экспорт қилди
Ўзбекистондан йил бошидан буён 27,978 млн доллар қийматидаги 23,656 млн жуфт пойабзаллар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Жорий йилда экспорт қилинган пойабзаллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга ошди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилда пойабзалларнинг Тожикистонга экспорти 4,5 баробарга, Афғонистонга экспорти 4,4 баробарга, Қозоғистонга экспорти салкам 2,1 баробарга, Туркманистонга экспорти 1,8 баробарга ва Қирғизистонга экспорти 1,1 баробарга ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда АҚШ, БАА, Қувайт, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди.
Ўзбекистондан пойабзал экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида Россия ва Озарбайжон ҳам бор.
Жорий йилда республикамизга пойабзал импорти миқдор жиҳатидан салкам 4 млн. жуфтга, яъни 74 % га қисқарди.

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингда пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кирадими?
➖ Аслида икки томонлама пневмония келиб чиқишида вирус, бактериялар ёки замбуруғлар сабабчи бўлади. Вирус, бактерия ёки замбуруғлар келтириб чиқарадиган икки томонлама пневмония касаллиги шу келтириб чиқарувчи инфекция юқиш йўлларига қараб юқумли ҳисобланади.
💧 Бугунги кунда вирус касалликлари долзарб бўлиб қолгани боис, биз ҳаво томчи орқали юқувчи касалликлардан кўпроқ хавотирланишни бошладик.
❗️Аслида бактериялар, замбуруғлар ва оддий ҳужайрали паразитлар ҳам ўз ўрнида юқумли ҳисобланади. Уларнинг юқиш йўли ҳаво томчи орқали бўлмаслиги мумкин, лекин организмга тушган бундай инфекция турлари пневмония каби ўткир касалликларни келтириб чиқаради.
🦠 Ёки паразитлар инсон организми иммун тизими пасайишини кутиб ётади. Иммун тизими пасайса, бу инфекция жойлашган аъзосини жароҳатлаб касаллик чақиради.
Шу боис, биз доимий равишда инфекциялардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз, соғлом турмуш тарзини юритган ҳолда тўғри ва муқобил овқатланишимиз, енгил жисмоний фаолликни доим бажариб юришимиз зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония аввал маълум бўлган атипик пневмониядан нимаси билан фарқланади?
➖ Атипик пневмония 2013 йилда кузатилган бўлиб, бу касалликнинг қўзғатувчиси MERS вируси бўлган. Ушбу касаллик ўша йилларда назоратга олинган.
⚠️ Атипик пневмониядан коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган пневмониянинг фарқи шундаки, иккинчи ҳолатда пневмония жуда тез ривожланади ва унда иммунстресс ҳолат кузатилади.
🌀 Шунингдек, коронавирус иммун тизимга таъсир кўрсатади ва цитокинлар «бўрони» юзага келади. Бу эса ўз навбатида фибротик ўзгаришлар билан пневмонияни ривожлантириб юборади.
🔎 Коронавирус пневмониясида йўтал қуруқ бўлади. Вирусли пневмонияни ташхислашнинг энг оптимал усули — МСКТ текшируви ҳисобланади.

Forwarded from Times.uz
❗️Пневмониядан ўлим сони кўпаяётганига изоҳ берилди
Ражаббой Исроилов, профессор:
🧪 «Коронавирус, биринчи навбатда, нафас йўлларига — бурун ва томоқ йўлларига тушиб, ўша жойда жойлашган қопловчи эпителийга кириб, кўпаяди ва касалликни бошлаб беради. Шунинг учун ҳам ПЗР анализлари учун бурун ва томоқнининг чуқур жойидан таҳлил олиб текширилмоқда.
👃 Бу вирус бошланғич даврида бурунни касаллантирса, кейин ундан кўпайиб, нафас йўлларидан ўпкага тушиши мумкин. Лекин биз ўпкадан ташхис ололмаймиз-ку, унақа усулнинг ўзи йўқ.
🦠 Вирус ўпкага тушгандан кейин пневмония касаллигини қўзғатяпти. Бу касаллкининг ҳозирги кунда кўпайиб кетиши, бир томондан, коронавирусга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, вирус таъсирида ўпка касалликларининг авж олиши оқибатида пневмония сабаб вафот этганлар сони COVID-19 натижасида ҳаётдан кўз юмган кишилардан кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам ўпка касалланганда ПЗР тестидан ўтмаслик оқибатида пневмониядан ўлим сони кўпайди».
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

9 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди.
Ушбу маъмурий иш судья Ғ. Давлатов раислигида кўрилмоқда. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.
Бугунги суд мажлисида дастлабки сўз навбати аризачи вакилига тақдим этилиб, “UzAutoMotors” АЖ вакили ўз важида жавобгар ўтказилган текшириш натижаларига кўра махсус комиссияси томонидан ишни кўришда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, жумладан комиссия йиғилиши 3, 7 август кунлари ўтказилган бўлсада, мазкур йиғилиш баённомалари юритилмаганлигини, фақатгина комиссиянинг 19 август, яъни қарор қабул қилинган кундаги йиғилиш баённомаси мавжудлиги, махсус комиссияга йиғилишни ўтказишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома киритилган бўлсада, Низомнинг 18-банди талаби бузилиб, иш “UzAutoMotors” АЖ вакили иштирокисиз кўрилиб, жамиятга ёзма фикр ва далилларни тақдим этиш ҳуқуқи чекланганлигини, шунингдек жамиятда ўтказилган текшириш далолатномасида кўрсатилмаган ҳолатлар комиссия йиғилишида муҳокама қилинганлиги, комиссия аъзолари таркибида МҚКҚ раиси Н. Шарипов бўлмасада, йиғилишда иштирок этганлиги, текшириш давомида автомобилларнинг тан нархи асоссиз оширилган деган номақбул далиллар келтирилганлигини билдириб, текширишда аниқланган камчиликларни инкор этувчи ҳужжатлар тақдим этилди.
Шунингдек, аризачи вакили томонидан судга илтимоснома киритилиб, жамиятда ўтказилган текширишга асос бўлган ҳужжатларни тақдим этиш сўралди.
Ушбу илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида суд ўз ўрнида ажрим қилди.
Шундан сўнг, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг аризачи талабларига нисбатан келтирилган важлари тингланди.
Барча тарафларнинг фикри тингланганидан сўнг, аризачи “UzAutoMotors” АЖ вакили томонидан дастлабки суд мажлисида киритган илтимосномани муҳокама қилишни, яъни жамият томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг тан нархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилганлиги, МҚКҚ томонидан эса ушбу ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганилмасдан қарор қабул қилинганлигини, шу сабабли ўтказилган текшириш ва қабул қилинган қарорга нисбатан ўз эътирозларини билдиришлари лозимлигини маълум қилиб, судга “махфий” грифи остидаги ҳужжатларни тақдим этиб, суд мажлисини мазкур муҳокама қисмини ёпиқ тарзда ўтказиш сўралди.
Ушбу илтимосномани муҳокама қилиш ва суд муҳокамасига тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилди.
Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилади.