Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.9K photos
7.18K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар қиёслаш бўйича бирорта хабарнома келмаса, бунинг учун ким жавобгар бўлади?

Октябр ойида газ ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш керакми ёки янги электрон ҳисоблагичларни кутиш керакми?

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманида «Ҳудуд электр тармоқлари» АЖ «Электр энергиясини автоматлаштириш маркази» филиали директори ўринбосари Диёрбек Нишонов аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️ССВ коронавирус билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун профессионал билим зарурлигини айтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев ҳамда Республика вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев муаллифлигида мақола эълон қилди. Унда шундай дейилади:

🔎 «Мамлакатимизда аҳолининг коронавирус билан касалланиш ҳолатларини аниқлашда инфекцияга қарши ҳосил бўлган антитаначаларни аниқлаш ҳамда антиген экспресс тест усуллари қўлланилмоқда. Лекин коронавирус инфекциясига ташхис қўйиш учун ушбу тахлиллар ёрдамчи таҳлил усуллари сифатида ишлатилишини унутмаслик керак.

❗️Якуний ташхис қўйишда “олтин қоида” сифатида полимер занжирли реакция (ПЗР) махсус лаборатория таҳлил натижалари тан олинади. Шунинг учун ҳам статистик маълумотларда фақатгина ПЗР усулида тасдиқланган мусбат натижалар ҳисобга олинади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида коронавирус касаллигига ташхис қўйишда “гумон қилинган” ҳамда касаллик “тасдиқланган” беморлар ўзаро фарқланади. Бу бутун дунёда амал қилинаётган тажриба бўлиб, шифокорларга касалликнинг ҳақиқий ҳолати бўйича тегишли хулосага келишлари учун ёрдам бўлади.

🧪 Айни пайтда юртимизда ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказларида махсус шифокор кўриги, лаборатор таҳлиллар ва заруратга қараб рентген ёки МСКТ текширувлари ўтказилмоқда. Лаборатория усулида тасдиқланган ҳар битта ҳолатни тўлиқ рўйхатга олиш, касалликка чалинганларни ўз вақтида саралаш ва беморларнинг айни пайтдаги ҳолатидан келиб чиқиб, уйда ёки малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган муассасаларга йўналтиришга қаратилади. Саралаш ва тақсимлаш марказларига коронавирус эҳтимоли билан мурожаат қилган, лекин касаллик тасдиқланмаган беморларга ҳам зарур тавсиялар берилиб, ундаги касаллик ташхисидан келиб чиқиб, тегишли тиббиёт муассасаларига йўналтирилади.

📈 Шу билан бирга биз коронавирусдан ташқари бошқа юқумли касалликлар билан оғриган беморлар ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Ҳозирги кунда аҳолида мавсумий ўткир респиратор инфекциялар (грипп, рино ва аденовирус), шу билан бирга бактериал пневмония ва юқумли бўлмаган касалликларда ҳарорат кўтарилиши мумкинлигини эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

🔘 Коронавируснинг тарқалиши, уни аниқлаш ва даволаш бўйича умумий манзарани тўлиқ тасаввур қилиш ва баҳолаш учун профессионал тиббий билимга эга бўлиш керак. Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги пандемия вазияти ҳақида билдирилаётган турли фикрлар, айрим мутасаддиларнинг асосланмаган хулосаларига ҳам айнан шундай профессионал билимнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.

Аслини олганда, пандемияни жиловлашда кўрилаётган барча чоралар жаҳон тажрибаси, халқаро ташкилотлар тавсиялари ва энг асосийси, ярим йилдан ортиқ вақт мобайнида коронавирусга қарши кураш жараёнида тўпланган миллий тажрибага таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

🏥 Ўтган вақт давомида аҳолидан келаётган коронавирус билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлайдиган мобил гуруҳлар, касалликка чалинганларни саралаш ва уларни тиббий ҳолатига кўра тақсимлашга қаратилган марказлар ҳамда касалликни даволаш билан шуғулланувчи шифохоналарнинг узлуксиз тизими яратилганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Мисол учун, айни пайтда бирламчи тизимда 202 та махсус поликлиника, 1352 та мобил гуруҳ кечаю кундуз, дам олиш кунларисиз фаолият юритаётмоқда. Етакчи мутахассислар иштирокида 4 гуруҳга бўлинган ҳолда коронавирус билан касалланган ўта оғир ва оғир ҳолатдаги беморларнинг ҳолати кунлик онлайн назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларга амал қилиш борасида барча ҳудудларда малака ошириш курслари ташкил этилиб, унда ижобий натижа кўрсатган шифокорларгина коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларига жалб қилинмоқда».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни батафсил кўриб чиқдилар. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Президентлар Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатдаги вазият Қирғизистон Конституциясига мувофиқ ҳолда тез фурсатда барқарорлашиши зарурлиги қайд этилди.

Cостоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Главы государств предметно рассмотрели актуальную двустороннюю повестку, обменялись мнениями по вопросам международной политики и регионального взаимодействия.
Президенты отдельно остановились на развитии событий в Кыргызской Республике. Подчеркнута необходимость скорейшей нормализации ситуации в этой стране в соответствии с Конституцией Кыргызстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Президент: «Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.

❗️Энди ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантирилади. Бу рўйхатлар “темир дафтар”дан алоҳида бўлади.

📖 Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.

«Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди қайси жойда раҳбарлар уйма-уй юриб, масалаларни ҳал қилса, ўша жойда вазият ўзгаради», — деди Президент.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди

Бугун Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Касб ва лавозимлар классификатори бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги қайд этилди.

👨🏻‍💻 Мисол учун, унда 2 минг 484 та, яъни 70 фоиз хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилади. Хусусан, маълумотлар базаси билан ишлайдиган мутахассис, веб дизайнер каби ихтисосликларга олий малака талаби қўйилган. Ушбу касбларни IT-марказларда ярим йилда яхши ўрганиш мумкин.

❗️Кутубхоначи, таржимон, банк агенти, реклама мутахассиси каби кўплаб вазифаларга ҳам олий маълумот талаби қўйилган. Меҳнат бозорида бундай касблар бўйича 4 мингга яқин вакансия мавжуд.

🔹Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифаси қўйилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар ва хотин-қизлар бўйича мутлақо янги тизим жорий қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Нам необходимо внедрить совершенно новую систему по вопросам молодежи и женщин

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 9 октябрь куни

🕰 соат 11:15да

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ёшларни касб ва мутахассислик эгаллаши учун профессионал таълим муассасаларида яратилаётган имкониятлар” мавзусида;

🕰 соат 16:00да

✔️Президентимизнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида иссиқлик таъминоти учун тўловлар бўйича янги тартиб жорий этилиши масалаларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманларида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш учун қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇳🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг умумий музокараларида билдирган ташаббуслари ва баёнотлари тўғрисида

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇳🇺🇿 Об инициативах и заявлениях Президента
Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёева, озвученных на общих дебатах 75-ой сессии Генеральной Ассамблеи ООН

@Rasmiy_xabarlar_Official
Асал экспорти қарийб 5 бараварга ошган

📌 Ўзбекистон 2020 йилнинг 8 ойи давомида хорижий давлатларга қиймати 41,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 26,3 тонна асал экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 тоннага ёки 4,4 бараварга ошган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон асал экспорт қилган давлатлар:

АҚШ – 11,2 тонна
Корея – 10 тонна
БАА – 3,1 тонна
Қувайт – 2 тонна

❗️ Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 8 ойида асал экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 21,2 тонна
Жиззах вилояти – 3,1 тонна
Самарқанд вилояти – 2 тонна
Наманган вилояти – 0,1 тонна

@Rasmiy_xabarlar_Official
🌙 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Анқара университети билан ҳамкорлик қилади

Ҳамкорликка доир англашув меморандумини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва Анқара ижтимоий-гуманитар фанлар университети исломшунослик факультети декани профессор, доктор Али Усмон Курт имзолади.

❗️Келишувга кўра, эндиликда ҳар икки мамлакат илмий муассасалари ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг бой маънавий меросини ўрганиш, илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган конференция, семинар, кўргазма ва тренинглар ташкил этиш, икки муассаса ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака ошириши ва нашр ишлари учун кенг шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилади.

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official