Расмий хабарлар I Официальные новости
27.5K subscribers
31.8K photos
7.1K videos
53 files
29.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Уларни 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президент янги турар жойларнинг шоу-румида бўлиб, уларда яратиладиган шароитлар билан танишди.
Нукус шаҳрининг инфратузимасини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил строящиеся в Нукусе многоэтажные дома и IT-парк, которые намечено сдать в эксплуатацию в 2021 году.
Президент посетил шоурум жилого массива и ознакомился с созданными в квартирах условиями.
Даны указания по улучшению инфраструктуры города Нукуса.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги ва Япониянинг халқаро JICA ташкилоти ҳамкорлигида Сардоба табиий офатидан зарар кўрган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия акцияси ўтказилди.

————

Агентство по делам молодежи и Японское агентство международного сотрудничества (JICA) организовали благотворительную акцию для детей из семей, пострадавших от катастрофы на Сардобе и нуждающихся в социальной защите.

Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Республику Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга мактуб йўллади.
"Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим", - дейилади, жумладан, мактубда.
Давлатимиз раҳбари Дональд Трамп қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишига ишонч билдирди, унга ва барча оила аъзоларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил письмо Президенту США Дональду Трампу.
"С большой тревогой и беспокойством воспринял весть о Вашем и Ее Превосходительства Мелании Трамп заболевании коронавирусной инфекцией", - говорится, в частности, в послании.
Глава нашего государства выразил уверенность, что Президент США в короткие сроки победит болезнь, пожелал ему и всем членам его семьи крепкого здоровья, спокойствия и новых сил.

#Mirziyoyev #maktub #DonaldTramp #MelaniyaTramp

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимиз электр энергитика соҳасида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизими (SCADA) ҳамда энергия бошқаруви тизими (EMS) жорий қилинади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳа мақсади: электр энергияси соҳаси бошқаруви учун замонавий автоматлаштирилган диспетчерлик тизимини яратиш бўлиб, ушбу лойиҳани 2020 – 2024 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Умумий қиймати 90 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур инвестицион лойиҳа Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш ишлари халқаро тендер танловлари орқали танлаб олинган EDF-CIST (Électricité de France – Франция) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни миллий байрам – Германия бирлиги куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Федеративной Республики Германия Франка-Вальтера Штайнмайера по случаю национального праздника - Дня германского единства.

#Mirziyoyev #qutlov #Germaniya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Инга Корея ташкил топган кун ва Чусок байрами муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Республики Корея Мун Чжэ Ину в связи с Днем образования Кореи и праздником Чусок.

#Mirziyoyev #qutlov #JanubiyKoreya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🎙Бугун, 3 октябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣 Пандемия даврида аҳолидан тушган саволларга жавоблар

🕙 14:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева – матбуот котиби

🕙 14:30 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Марям Абдукаримова – бошқарма бошлиғи ўринбосари

📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
‼️ Кадастр агентлиги АКТ мутахассисларини ишга таклиф этади:

Лойиҳалаш ва жорий сектори бошлиғи; (ойлик 10 млн. сўмдан бошланади)
Маълумотлар базасини бошқариш бўйича мутахассис; (10 млн. сўмдан бошланади)
Дастурчилар; (10 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори бошлиғи; (8 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори бош мутахассиси; (7 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори етакчи мутахассиси; (6 млн. сўмдан бошланади)
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори бошлиғи; (8 млн. сўмдан бошланади)
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори бош мутахассиси; (7 млн. сўмдан бошланади
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори етакчи мутахассиси; (6млн. сўмдан бошланади)

Тўлиқ маълумотларни бу ерда …

📑 Ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни ушбу манзилга юборишингиз мумкин: [email protected]
☎️ Қўшимча маълумот учун: +99871 202-55-67
​​#Расмий_муносабат


Ижтимоий тармоқларда “Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилмоқда" номли мурожаат тарзида эълон қилинган мақола яна бир бор исботланмади.

📍 Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрида “Чинни бозори”да бўлиб, мақолада келтирилган фактларни ўрганганлиги, айрим тадбиркорлар билан суҳбатлашганлиги, лекин мақола ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида аввал хабар берилганди.

Мазкур мақола республикамиздаги олий даражадаги комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда ҳам ўз исботини топмади. Шу йилнинг 2 октябрида масалага ойдинлик киритиш мақсадида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича мутасадди вазирликлар раҳбарлари иштирокида тузилган республика Ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М. Кадирханова, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Парпибоева ва Зангиота туман ҳокимининг ўринбосарлари “Чинни бозори”да бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишди.

🔎Мурожаат нуфузли комиссия томонидан ўрганилганда ҳам ўз исботини топмади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати


Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Мен уч хафта давомида, пахта еғим-теримида ишлаб пул топдим. Менга маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўхтатиб қўйилишини айтишди. Бу қанчалик тўғри?

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Мен уч хафта давомида, пахта еғим-теримида ишлаб пул топдим. Менга маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақа…
Мен 3 ҳафта давомида пахта йиғим-теримида ишлаб пул топдим. Менга маҳалла томонидан кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўхтатиб қўйилишини айтишди. Мазкур ҳолат қонунийми?

🎙 Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

〰️〰️〰️〰️〰️

— “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
38-бандида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш қачон ва қандай ҳолларда тўхтатилиши белгилаб қуйилган.

Булар:

• тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган;

• болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;

• бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққан;

доимий яшаш жойи ўзгарган;

• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;

• фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда.

‼️ Демак, мазкур ҳолатда МФЙ томонидан сизинг пахта теримида топган моддий маблағингизни асос қилган ҳолда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўхтатиб қўйилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙 Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Яқинда ишдан бўшадим, лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларни олиш тартиби қандай?

Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

💰 Шунга асосан, 2015-2019 йиллар мобайнидаги фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Ногиронман. Ишга жойлашмоқчиман. Ногиронларни иш билан таъминлаш бўйича давлат томонидан бирорта имтиёз мавжудми? Ишга кириш бўйича қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Меҳнат кодексида ишга қабул қилишда давлат томонидан қўшимча кафолатлар бериладиган шахслар тоифаси белгиланган. Мазкур тоифани ичида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилган.

Давлат томонидан берилган қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, махсус ўқув дастурларини ташкил этиш, корхоналарга ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар орқали таъминланади.

💼 Иш берувчи иш жойларининг белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган ногиронлиги бўлган шахсларни ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШИ ШАРТ!

Ушбу ҳолатда Сиз, ҳудуддаги маҳаллий меҳнат органига ишга жойлашиш мақсадингиз борилиги бўйича мурожаат қилишингиз керак.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Туман ҳокими ўзи чиқарган қарорини ўзи бекор қилиши мумкинми?

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддасига асосан, маъмурий ҳужжат манфаатдор шахснинг аризаси ёки маъмурий шикоятига кўра маъмурий ҳужжатни қабул қилган маъмурий орган, юқори турувчи маъмурий орган томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органлар томонидан ҳам бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

🔹Маъмурий ҳужжат қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, у маъмурий орган томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши керак.

❗️Ушбу асосларга кўра туман ҳокими ўзи қабул қилган қарорини бекор қилиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙 Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Сиртқи таълимда ўқийман. Ўқишимни йўналишини бошқа соҳага ўтказмоқчиман. Сиртқи таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига ўқишни кўчириш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига асосан:

🔰 бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

🚫 Шунингдек, Низомнинг 9-бандида сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига ўқишини кўчириш РАД ЭТИЛИШИ белгиланган.

⚠️ Шу сабабли, сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига ўқишни кўчириш мумкин эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирда йиллик асосий таътилдаман. Хомиладор бўлганим сабабли таътил муддатимни узайтирсам бўладими?

Меҳнат кодексининг 145-моддасига кўра, ходим қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

• вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;

• йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

Демак, сиз ҳомиладорлик ёки туғиш таътили муддати бошланганилиги сабабли таътил муддатини узайтириш ҳуқуқига эгасиз.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official