Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида “Ислоҳотлар амалда” таҳлилий кўрсатув намойиш этилди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Архив маълумотномасини олиш учун электрон сўровнома юбориш имконияти бор экан. Мен ҳозир уйдан чиқа олмайман. Жавобини ҳам электрон олсам бўладими?
— 00:00

Идоравий сақлов муддати тугамаган бўлса ҳам ҳужжатларимизни архивга топширишни иложи борми?
— 00:44

Архивга топширилмаган ташкилотлар ҳужжатларини, фуқаролар иш стажини қай тарзда олади ва нодавлат архивлардан ҳам қай тарзда олинади?
— 02:04

Ҳозирги кунда архив иши ва иш юритишнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг архив ва иш юрутувчи ходимлари 3 йилда камида 1 марта малакасини ошириб боришлари талаб этилмоқда. Бунинг учун қандай ўқув масканлари мавжуд?
— 04:07

Хорижий тадқиқотчиларга архивларга боришга рухсат берилдими? Хорижий тадқиқотчилар архив фондидан қандай тартибда фойдаланишади?
— 05:28

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий тадқиқотчиларнинг ўқув залидан фойдаланишлари қай тартибда амалга оширилади?
— 00:00

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари архив фондидан қандай тартибда фойдаланишади?
— 00:29

Ҳужжатларни идоравий архивда сақлаш ва уларнинг вақтинча фойдаланишга бериш тартиби қай тарзда амалга оширилади?
— 01:23

Нафақага чиқиш учун архивдан справка олиб келгин дейишди, лекин айрим ишлаган ташкилот ҳужжатлари архивларга топширмаган экан. Бу ташкилотлар ўз жойида йуқ, епилиб кетган экан. Энди нима қилишим керак?
— 02:38

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ва амалга оширилган ташаббуслар

🔹“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ташкил этилди (2018 йил 27 март);

🔹 Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувлари ўтказилди. БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюцияси қабул қилинди (2018 йил 22 июнь);

🔹Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармасига асос солинди (2018 йил 27 ноябрь);

🔹БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” ҳақидаги резолюцияси қабул қилинди (2018 йил 12 декабрь);

🔹Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳаси ишлаб чиқилди. У инсон ҳуқуқлари бўйича иккинчи Самарқанд веб-форумида муҳокама қилинди (2020 йил 12-13 август)

«Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий банк томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича "Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" нашри тақдим этилди

🔸Ушбу нашрда 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотлар баён этилади. Мазкур маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича Қўлланманинг олтинчи нашрига (ТБҚ6. ХВФ, 2009 й) мувофиқ тайёрланди.

🔸Марказий банк 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестицион позициясини ва ташқи қарзни тузиш учун маълумотларни тақдим этишда ҳамкорлик қилгани учун вазирликлар, идора ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда кейинги самарали ҳамкорликка умид қилади.

Батафсил ушбу ҳаволада.

Марказий банк ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

📋 Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

💰 Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд. 288 млн. сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
👉 ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

📝 Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ТАЪЛИМГА ОИД БАРЧА КАНАЛЛАР ҲАМ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИГА ТЕГИШЛИ ЭМАС

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда, хусусан Телеграм мессенджерида Халқ таълими вазирлиги номидан канал очиб, вазирлик томонидан берилаётган янгиликларни расмий манбаси кўрсатилмаган ҳолда ўз номидан эълон қилиб бораётган ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда.

Ажабланарли томони ушбу каналлар ўзига "Расмий" статусини ҳам қўйиб олган.

Ана шундай каналлардан бирида бугун таълимга мутлақо даҳли бўлмаган беҳаё реклама эълон қилинди. Табиийки, бу эълон кўпчилик томонидан вазирликка тегишли деб нотўғри талқин қилинди.

Халқ таълими вазирлиги ушбу каналнинг Халқ таълими вазирлиги тизимига ҳеч қандай даҳли йўлигини, вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳеч қандай маҳсулотларга оид реклама эълонлари жойлаштирилмаслигини маълум қиламиз.

Халқ таълими вазирлигигиа тегишли расмий каналлар қуйидагилар:

1.
Расмий сайт: www.uzedu.uz
2. Телеграм: @uzedu
3. “Online-Maktab” лойиҳаси расмий телеграм канали: @uzeduonlinemaktab
4. Youtube: https://bit.ly/2PYbkOx
5. Mover.uz: https://mover.uz/channel/uzedu
6. Facebook: https://www.facebook.com/uzedu
7. Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz/

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿🇮🇹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Corriere della Sera (Италия) газетасига интервью берди.

«COVID ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ЎРТАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН»
муаллиф Фариан Сабахи, 21 сентябрь, 2020 йил

«Пандемия Ўзбекистонни тўхтата олмади: биз хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ишлаб чиқариш ва экспортни тезда тиклашга муваффақ бўлдик. Молия вазирлиги вирусга қарши курашиш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 950 миллион евро миқдорида Инқирозга қарши жамғарма ташкил этди. Шу билан бирга, бизнесга 4 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар тўплами қабул қилинди». Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Ўзбекистон пандемияга қандай қарши курашаётганини тушунтириб берди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Хизматлар

⚡️Давлат хизматларидан ID-карта ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари идентификация ID-карталарини алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:

биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

🆔-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Рақамлаштириш билан шуғулланмасдан ривожланиш мумкин эмаслигини, бусиз келажагимиз йўқлигини тушуниб етиш керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо осознать, что невозможно развиваться, не занимаясь цифровизацией, без этого нет будущего

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вазирлар Маҳкамасининг
Бухоро вилояти Олот туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги (1 расм) ва “Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманини 2020 – 2022 йилларда
комплекс ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги (2 расм) қарорлари қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Абдуҳакимов автомобилсиз кун акциясига қўшилди

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official