Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Аҳоли орасида 15 октябрдан карантин тадбирлари қайтадан кучайтирииши тўғрисида саволлар айланиб юрибди. Бу нечоғлик тўғри маълумот?

🔹Биринчидан
, карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабабнинг ўзи йўқ;

коронавирус инфекцияси билан курашиши учун республика соғлиқни сақлаш тизими етарли даражада дори воситалари, тест системалар, шифо ўринлари, ИВЛ (сунъий нафас олиш аппрати), кислород концентраторлари ва тиббий махсус кийимларнинг етарли захираси ташкил этилган;

COVID-19 билан курашишда давлатимиз тиббиёт ходимлари хорижий хамкасблари билан мунтазам алоқа ўрнатди ва илғор халқаро тажрибаларни республикамиз тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш имконияти яратилди.

🔹Иккинчидан, фуқароларнинг ўзини ва яқинларини соғлигини сақлаш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни давом эттиришимиз керак;

Республикада карантин бекор қилингани йўқ, юмшатилди холос. Бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликга чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик;

одамлар гавжум бўладиган жойларда (истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, маҳалла, кўчалар, савдо, транспорт ва ҳ.к) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши ҳолатларига барҳам бериш бўйича кенгайтирилган тушунтириш ва назорат тадбирларини давом эттириш, белгиланган талабларни бузган шахсларга муросасиз бўлиш;

фуқароларга ўзлари, яқинлари ва атрофдагиларнинг соғлиғи учун масъул эканликларини доимо эслатиб туриш, уларни тартибга чақириш, шунингдек, турли сурункали касалликларга чалинган ва коронавирусни оғир ўтказиши мумкин бўлган аҳоли қатламини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни бажаришда аҳолини виждонан ёндошишга чақириш.
〰️〰️〰️〰️〰️

Санитайзер-диспенсерлар нима, у қандай мақсадларда қўлланилади?

⚡️Санитайзер-диспенсер қўллдарни зарарсизлантириш учун ишлатиладиган антисептик-дезинфекция воситаси бўлиб, қўл ювиш учун совун ва сув бўлмайдиган жойларда элементар қўл гигиенасига риоя этиш учун мўлжалланган мосламадир.

🔘Бошқа санитайзерлардан фарқи сенсорлик бўлиб, қўл унинг ичига киритилиши билан дезинфекцион воситаларни катта босимда қўлингизга сепади.

🧴Санитайзерлар суюқ эритма, гел ва кўпик кўринишида бўлади, таъсир этувчи воситаси спирт (изопрапанол, этанол, пропанол) ёки повидон йод ҳисобланади. Шунингдек, қўл терисини юмшатиш учун уларнинг таркибида глицерин, ўсимликларнинг эфир мойлари бўлиши мумкин.

▫️Таркибида спирт сақловчи антисептиклар микроорганизмларни йўқотишда энг самарали восита бўлиб ҳисобланади.

🌐ЖССТ санитайзер-диспенсерлардан фойдаланишда масофадан ҳароратни ўлчаш, бино ва иншоотларнинг кираверишида ниқоб тарқатиш масалаларини ҳам тавсия қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дезинфекцион туннеллар самарасизми, унга сарфланган маблағлар энди нима бўлади?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори:

❗️Дезинфекцион туннеллар АҚШ, Россия, Франция давлатлари сингари кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам узоқ муддат давомида қўлланиб келинди.

🚿Ушбу восита ҳаво, одамлар устки кийим-бошлари, кичкина габаритли транспортларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган.

Дезинфекцион туннелларда вируслар, жумладан коронавирус ва бошқа микроорганизмларни нобуд қиладиган дезинфекция воситалари ишлатилади.

⛔️Республика махсус комиссия қарорига кўра ҳозирги кунда бинолар ва бошқа объектларга кираверишда дезинфекцион тунеллар ўрнатиш тўхтатилди. Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра қабул қилинди.

🔎Олимлар, вирусологлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида дезинфекцион туннеллари орқали дезинфекция ўртача 5-30 секундни ташкил этиб, вирусларни инактивация қилиш учун бу вақт етарли эмас деган хулосага келинди.

⚡️Ҳозир ҳам баъзи давлатларда хусусан Италия, Сингапур, Малайзияда ҳам дезинфекцион туннеллардан фойдаланишга рухсат берилган.

🦠Коронавирус касаллиги ташхиси, даволаш усуллари ва профилактикаси қаратилган тадбирлар такомиллашиб бормоқда.

🔺Шу пайтгача ЖССТнинг ҳам аниқ таклифлари йўқ эди. Ҳатто коронавирус касаллигига чалинганларни даволаш бўйича протоколлар ҳам мунтазам ўзгариб борди ва Ўзбекистонда шу кунга қадар 6 та даволаш протоколи амалиётга киритилди.

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков муҳим саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Куз-қиш мавсумида касаллик авж олиб кетиш эҳтимоли қандай?

📈Куз-қиш мавсуми грипп, парагрипп, ўткир респиратор касалликлар авж оладиган давр хисобланади.

🦠Коронавирус қўзғатувчиси ҳам нам ва паст ҳароратни яхши кўради. Ҳамма вируслар сингари коронавирус қўзғатувчисига ҳам иссиқ ва қуруқ ҳаво ноқулай ҳисобланади ва бундай шароитда касаллик вируси тезда нобуд бўлиши мумкин.

❗️Биз ҳали билмаймиз юртимизга хос бўлган респиратор касалликлар вируси билан коронавирус қўзғатувчиси қандай чиқишар экан.

Микроорганизмлар ҳаётига хос бўлган антогонизм ва синергизм тушунчалари бор.

Агар одамларда учрайдиган респиратор касалликлар вируси ва коронавирус бир бирига антогонист бўлса ва кишида бошқача синергист мавжуд бўлса бошқача эпидемик вазиятни кузатишимиз мумкин бўлади.

☝️Лекин нима бўлганда ҳам ушбу мавсумда касалликнинг кўтарилишини башорат қилсак тўғри бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мактаблар очилгани тўғри қарорми, улар фаолиятининг бошланиши коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазиятга нечоғлиқ таъсир қилиши мумкин?

❗️Албатта тўғри қарор. Биз бир умр болаларимизни уйда қамаб ўтира олмаймиз, улар ҳам айнан шундай мураккаб эпидемик вазиятда яшаш, ўқиш ва у ёки бу иш билан машғул бўлишга ўрганиш керак.

🦠Бунинг устига болаларда коронавирус касаллиги енгил кечади, уларда ёндош касалликлар бўлмаганлиги учун жиддий асоратларсиз барчаси тузалиб кетади.

🔬Ҳозир республикадаги мактабларда тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қарийб ўқитувчиларнинг барчаси коронавирусга тест текширувларидан ўтказилди.

🔎Мактабларнинг дезинфекцион ва эпидемияга қарши, профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлиги ўрганиб чиқилди, мавджуд камчиликлар бартараф этилди ва бирин-кетин уларнинг фаолияти тикланмоқда.

📈Мактаблар фаолиятини тиклаши баробарида касалланиш кўрсаткичи ҳам ортиши мумкин. Бу табиий ҳол, негаки матабларда болаларнинг ва ўқитувчиларнинг мулоқоти ошади ва касалликнинг бир одамдан иккинчи одамга ўтиш эҳтимоли кенгаяди.

🔘Бундай пайтларда мактаблардаги фильтрлар яхши ишлаши, ходимлар сергак бўлиши билан бир қаторда касаллик белгилари кузатилган болаларни мактабга юбормаслик, бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилиш бўйича ота-оналарнинг ҳам масъулияти юқори бўлиши зарур. Бундай талаблар ўқитувчиларга ҳам тааллуқли.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олий суд ва судьялар кенгаши, Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича суд судьялари иштирокида “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани.

"
Ҳозирда 200 та суд мажлиси залларида суд мажлисини видеоконферентс алоқа режимида ўтказиш тизими ўрнатилган. Бугунги кунга қадар 21544 та суд мажлислари шу тизимда ўтказилган, 45393 нафар иштирокчиларнинг 14 млрддан ортиқ маблағлари тежаб қолинган." - Олий суд AКТ ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Очилов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олий суд ва судьялар кенгаши, Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича суд судьялари иштирокида “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани.

"
Бугунги кунда судларда иш кўриш жараёнида бошқа ташкилотлардан маълумотларни олиш қоғоз шаклда амалга оширилмоқда. Бу камида 3 кунни талаб қилади. Бу эса низони кўриш муддати чўзилишига сабаб бўлади. Ҳозирда бундай сўровномаларни ташкилотларнинг ахборот тизимларини интеграциялаш орқали 100 фоиз рақамлаштириш вазифаси қўйилмоқда." - Олий суд AКТ ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Очилов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Манба

@aoka_uz
⚡️⚡️Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

🌀Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди.

💊Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️“Кадрлар сиёсати” – расмий муносабат

❗️Телеграм ижтимоий тармоғидаги каналда (Зафар Солижонов) “Кадрлар сиёсати” сарлавҳаси билан эълон қилинган маълумотга расмий изоҳ. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🔹Блогер томонидан ёзилган мазкур материалда республикамизда кадрлар сиёсати билан боғлиқ бир қатор танқидий фикрлар, мавжуд ҳолатлар ҳар томонлама ўрганилмасдан, таҳлил қилинмаган ҳолда бир тарафлама ёндашув билан тайёрланган.

🔸Бу борада блогернинг ҳар бир сатрларига асосли маълумотлар орқали изоҳ бериб ўтадиган бўлсак, блогер -“2017 йилнинг август ойида Мирзиёев селекторда "Икки йилдан кейин ёш йигитлар келади. Забардаст, фидойи, муҳими ватанни севадиган болалар! Мана, ҳозир ёшлар келаяпти. 25 ёш бўлсаям вазир қиламан! Ватанни севса, бўлди! Ўргатаман уларни! Сизларга эса шунча селектордан кейин ҳам ўрганмаяпсизлар", деб айтганди. Аммо бу сиёсат деярли амалга оширилмади. Ёш вазир йўқ. Аммо замонавий ва илмга ташна "тоза қон"га эҳтиёж жуда катта.” – деб ёзган.

✔️ 2017 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда Давлатимиз раҳбари томонидан айтилган мазкур сўзлардан сўнг шу бугунга қадар бир қатор ёш кадрлар масъулиятли лавозимларга раҳбар сифатида тайинланди.

‼️ Жумладан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари Алишер Саъдуллаев (26 ёш) айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директори (вазир мақомида) сифатида фаолият юритмоқда, дейилади хабарда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқийсиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни амалга оширишни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда. Маҳаллий кенгашлар дегани - халқнинг овози

Шавкат Мирзиёев: Внедряется порядок согласования проектов питьевого водоснабжения и канализации с местными кенгашами. А местные кенгаши - это глас народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
🦠Коронавирусга қарши курашда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида юртимизга яна бир гуруҳ россиялик мутахассислар келишди.

Улар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш ишларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Муслимбек Пирназаров - Турин политехника университети ўқитувчиси, дастурчи

"Мне 29 лет"
Муслимбек Пирназаров - преподаватель Туринского политехнического университета, программист

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ўтказган давра суҳбатида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали холис ва ишончли ахборот етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official