Расмий хабарлар I Официальные новости
117K subscribers
33.5K photos
7.82K videos
53 files
31.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси билан касалланганда кўз билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқадими?

🔎Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашича, конъюнктивит яъни кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши коронавирус касаллигининг белгиларидан бири бўлиши мумкин.

🧬Италиялик олимлар коронавирус бурун шиллиқ қаватида аниқлангандан бир ҳафта ўтиб кўз шиллиқ қаватида ҳам учрашини тадқиқотларида таъкидлашган. Шунинг учун коронавирус касаллигини даволаётган шифокорлар нафақат бурун ва оғиз, балки кўзларни ҳам ҳимоя қилиш борасида ҳам огоҳлантирилади.

🌀 Хитой шифокорларининг тажрибасида ҳам коронавирус билан даволанаётган беморларда 1 фоиз ҳолатда конъюнктивит аниқланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Кўп болалар коронавирус касаллигидан вафот этаётгани ростми?

🔹Республикамизда коронавирусдан зарарланган ва шу касалликдан вафот этаётган беморлар ёши, лавозимидан қатъий назар шу кунгача аниқ маълумотлар берилиб келинаяпти.

☝️Кўп ёш болалар касалланиб ўлиб кетаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ёлғон.

🔘Бунинг устига таъкидлаш жоизки, коронавирус касаллиги ёш болаларда енгил ўтади ва аксарият ҳолларда жиддий асоратларсиз соғайишади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Болалар коронавирус билан касалланса келажакда саломатлигига таъсир кўрсатиши, масалан бепуштликка олиб келиши мумкинми?

🦠Коронавирус касаллиги мутлақо янги касаллик бўлиб, ҳали у ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Алоҳида бу борада илмий изланишлар амалга оширилмаган.

📍Қолаверса касаллик ёш болаларда жуда енгил формада ўтаяпи, шунинг учун келажакда бирор бир жиддий асорат қолдириши ҳақида башорат қилиш нотўғри бўлади.

🔹Фикримизча, COVID-19 келажакда фарзанд кўрмаслик (бепуштлик) каби ҳолатларни келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Отамда сурункали қандли диабет касаллиги бор. Қаерга борса Covid 19 билан касалланганлар ётибти дейишмоқда, даволаниш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади?

🌐Дунё миқёсида пандемия бошланганидан кейин республикамизда ҳам карантин туфайли кўпгина шифохоналар фаолияти (профили) ўзгартирилди.

🏥Отангизни даволатиш учун яшаш жойингиз бўйича поликлиникага мурожаат қилсангиз ҳозирда фаолият кўрсатаётган шифохоналар тўғрисида аниқ маълумот олишингиз мумкин.

🔹Бунинг устига кейинги пайтларда профилини ўзгартирган муассасалар, бирин-кетин қайтадан ўзларининг аввалги фаолиятини тикламоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

15 октябрдан каранин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?

Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

📈 Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

❗️Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшни давлатлар билан чегара қачон очилади?

⚡️Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабда коронавирус аниқланган ўқитувчилар шахси сир сақланиши тўғрими? Фақат ўша ўқитувчилар изоляция қилинса, улар билан алоқада бўлганлар нима қилишади?

🚧Мактаб ўқитувчилари орасида касаллик аниқланганлар 14 кунга изоляция қилиниб муолажалар буюрилади.

🔎 Улар билан доимий мулоқатда бўлган ўқитувчилар суриштириш давомида аниқланиб, улар ҳам уй шароитида изоляция қилинади.

📍Касаллик аниқланган ўқитувчиларнинг шахси билан боғлиқ маълумотлар тиббиёт сири хисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега бизда спа-салонлар очилмаяпти, қачон уларнинг фаолиятларига рухсат берилади?

⚡️Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги йиғилишининг 45-сонли баёнига кўра бугунги кунда спа-салонлари фаолияти таъқиқланган.

🔺Ҳар бир давлат ўзининг карантин ва чеклов тадбирларини ўзи белгилайди.

❗️Аҳамият берган бўлсангиз босқичма-босқич кўп ташкилотлар, муассасалар, соҳалар ва тармоқлар фаолиятига рухсат берилмоқда. Бу борадаги ишлар давом этади ва коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазиятдан келиб чиқган ҳолда у ёки бу муассасаларнинг фаолиятига рухсат бериш бўйича қарорлар қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими?

😷Ниқоблар асосан баръер, яъни тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади.

☝️Карбонат ангидриддан заҳарланиб қолиш мумкин деган фикр мутлақо нотўғри. Масалан, ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимлари соатлаб ниқобни ечмай беморларга қарашади.

🔹Албатта ниқоблардан тўғри фойдаланишга аҳамият бериш керак, яъни уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега туманларда коронавирусга текшириш тести етарли эмас?

❗️Аслида бу савол манзилли берилса мақсадга мувофиқ бўларди, яъни айнан қайси туманда етишмаётганлиги аниқ кўрсатилмаган.

🔬Ҳозирги вақтда матабларда ўқув жараёнининг бошланиши арафасида барча педагог ва мактаб ходимлари текширилаётганлиги муносабати билан бир кунда 60 мингдан кўпроқ киши COVID-19 га текширилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен коронавирус инфекцияси билан касалланган, лекин умумий овқатланиш жойида ишлашда давом этаётган кишини биламан. Бу ҳақда кимга огоҳлантириш мумкин?

📢Агар сизда умумий овқатланиш объектида ишлайдиган ходим ҳақиқатдан коронавирусга чалинганлиги тўғрисида далил бор бўлса бу ҳақида ҳудудий (туман ёки шаҳар) Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

🧪Мутахассислар ПЗР тест текшируви ўтказиб маълумотнинг ишончлилигини текширишади.

🔗Бундан ташқари, каратин тўғрисида амалдаги қонунчиликни бузган шахслар маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фанлар академияси мутасаддилари иштирокида "Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг ўрни" мавзусида матбуот анжумани.

"Ўтган ҳафтада "Давлат тилида иш юритиш" номли китоб тақдимоти ўтказилди. Вазирлар маҳкамаси таркибида "Давлат тилини ривожлантириш департаменти" ташкил этилди. Департамент билан ҳамкорликда давлат тили масаласида кўплаб ишлар олиб бормоқдамиз." - Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фанлар академияси мутасаддилари иштирокида "Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг ўрни" мавзусида матбуот анжумани.

"Ҳозир институтимизда жуда катта ишлар олиб борилмоқда. Олимларимиз бугунги кунда юридик терминлар устида ишламоқда. Чунки бу соҳада анча муаммолар бор. Яқин кунларда юридик терминлар луғатини нашр этамиз." - Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти катта илмий ходими, филология фанлари доктори Шуҳрат Кўчимов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
⚡️⚡️⚡️ЎЗКОМНАЗОРАТ ИНСПЕЦИЯСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

📲Сентябрь ойи бошида “Telegram”даги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалгани, интернет фойдаланувчилари бу каби файлларни юклаб олиб ўрнатиши оқибатида, қурилманинг дастурий таъминотига зарар етиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

❗️Уларда ушбу файл очилганидан кейин сматрфон ёки компьютердаги маълумотлар ўғирлаб олиниши мумкинлиги, тизим ишламай қолиши ёки бошқа техник хатоликлар юз бериши ҳақида огоҳлантирилганди.

Ўзкомназорат
инспекцияси ахборот хизматининг маълум қилишича, SCR кенгайтмали файллар орқали турли дастурларни яратиш мумкин.

🔘Одатда, SCR файллар уларни яратган тегишли дастурнинг ижро қилувчи файл скриптлари ҳисобланади. SCR файлни очиш тизимда муайян буйруқлар рўйхатининг амалга оширилишига сабаб бўлади. Бундай буйруқлар файлда муайян тартибда жойлашади.

✔️SCR файлларининг аксарияти матнли формат шаклида сақланади. Уларни матн муҳаррирлари дастурлари ёки иловаларида очиш ва кўриш мумкин.

⛔️Бундай файлларга ўзгартириш киритиш анча қийин, сабаби улар, кўпинча, қўшимча ва ўзгаришлардан ҳимояланган бўлади.

🌀Ушбу турдаги файллар яратилганидан кейин троян туридаги зарарли вируслар ва бошқа зарарли дастурлар билан бирга ишлай олади.

SCR файл очилганида, одатда, антивирус дастурларини кўп ҳолларда блоклаб қўядиган буйруқлар ишга тушади.

Вирус ёзувини ўзгартирмаслик ҳимояси мавжудлиги ёки SCRда яширинган EXE-файл туфайли антивируслар, кўпинча, бундай дастурий таъминотни ўчира олмайди.

‼️SCR файли ичига жойлаштирилган троянлар ва вирусларни топиш ва ўчириш мушкул бўлгани сабабли ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар мазкур шаклдаги номаълум файлларни очмасликни тавсия қиладилар.

Манба: https://gis.uz/uz/news/371

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Хосе Даниэль Ортега Сааведрага Никарагуа Республикасининг Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Хосе Даниэлю Ортеге Сааведре в связи с Днем независимости Республики Никарагуа.

#Mirziyoyev #qutlov #Nikaragua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 16 сентябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида;

🕰 соат 15:00да

✔️
Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича матбуот анжуманлари бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларга таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ замонавий хавф-хатарларга қарамай мамлакатларимиз ўртасидаги фаол мулоқот давом этаётгани ва ҳамкорлик суръати сақлаб қолинаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Учрашувда муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Правительства России Алексея Оверчука.
Глава нашего государства с глубоким удовлетворением отметил, что несмотря на современные вызовы, связанные с глобальным распространением коронавирусной инфекции, продолжается активный диалог и обеспечивается сохранение динамики узбекско-российского многопланового сотрудничества.
В ходе встречи рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития двустороннего взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #hamkorlik #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​​​«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда уюшманинг матбуот котиби хабар берди.

Нодир Мирахмедов «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мирахмедов Нодир Тургунович 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У шу вақтга қадар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Комила Негматова «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Негматова Комила Сайибжановна 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йил Тошкент молия институтини бакалавр, 2009 йил Тошкент Давлат Техника университетини магистратурасини тамомлаган.

У шу вақтга қадар Тошкент давлат техника университети Фан ва тараққиёт давлат унитар корхонасининг «композицион материаллар» лаборатория мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Мерос” фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ҳилол Насимов томонидан “Мерос” номли тарихий-бадиий фильм суратга олинмоқда.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, мазур фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўстлиги, анъана ва эътиқодларининг бирлиги ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, фильмда аллома Аҳмад Яссавийнинг “Яссавия тариқати” маънавий мерос сифатида барча мусулмонларни иймонли бўлишга, инсонийлик меъёрларини чуқур англашга ундаши кўрсатилади. Ўзбек йигити Бахшилло қозоқ қизи Айгулга кўнгил беради. Бошқа овулдаги қозоқ йигити Нурлан ҳам уни севади. Улуғ Ватан уруши йиллари бир-бирини танимайдиган бу икки йигит бирга жанг қилади ва бир-бирларини ўлимдан сақлаб қолади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, иккинчи режиссёр Машраб Аликулов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев. Фильмда Рустам Каримов, Мунаввара Абдуллаева, Ғайрат Ҳусайинов, Бобур Айтбагамбетов, Фотиҳ Насимов, Ойсанам Юсуповалар рол ижро этишган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойида тугалланиши кўзда тутилган. Премьера эса декабрь ойига режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадорни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Мексиканских Соединенных Штатов Андреса Мануэля Лопеса Обрадора с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Meksika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 16 сентябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида;

🕰 соат 15:00да

✔️
Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича матбуот анжуманлари бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларга таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби
маълум қилди. Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Бунда: ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.

ССВ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Бу ерларда вақт тўхтайди» — «Xabar.uz» мухбири Зафар Қосимов Деҳқонободдан ажойиб репортаж тайёрлади.

Мақолада айтилишича, Деҳқонобод тумани, Оқрабод қишлоғида Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаган қўналға мавжуд: «Ўрта асрларни эслатадиган мана шу тинч, осойишта ва сўлим жойда «Бобуртепа» деб номланадиган тарихий манзилгоҳ бор. Маҳаллий аҳоли айнан шу ерда Афғонистонга ўтиб кетиш олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаганига ишонади. Ҳалигача у ҳақида ривоятлар авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Ва бу ривоятлар албатта «Боболарнинг айтишича», деб бошланади», — деб ёзади журналист.

Батафсил: https://xabar.uz/post/bu-erlarda-vaqt-toxtaydi-bobur-qorgonidan

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови эълон қилинган бўлиб, бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган, шунингдек, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани, юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани ҳаётий мисоллар ва илмий таҳлиллар асосида ёритилган ижодий асарлар муаллифларини рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг республика босқичига 138 нафар ижодкордан 1000 га яқин ижодий иш келиб тушди.

Ушбу кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида https://tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси веб-сайтга жойлаштирилди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси ғолибларни танлашда жамоатчилик, айниқса, соҳа вакилларини овоз бериш учун чақиради.

Овоз бериш 2020 йил 20 сентябрь, соат 18.00 га қадар давом этади.

“Энг улуғ, энг азиз”
анъанавий кўрик-танлови
ташкилий қўмитаси

@aoka_uz
Бугун, 16 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси тўғрисида (матбуот анжумани)

🕙11-00

🎙Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

🎙Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари


📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 13:00 Мактабгача таълим вазирлиги

Спикер: Мавлуда Асқархўжаева – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Ботир Қурбонов – штаб аъзоси

📣“Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Давлат божхона қўмитаси мутасадди ходимлари

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 16 сентября, в АИМК:

📣Об исполнении постановления Президента "О мерах по внедрению системы безопасной, упорядоченной и легальной трудовой миграции"

🕙 11:00

🎙Министерство занятости и трудовых отношений

🎙Агентство по вопросам внешней трудовой миграции

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 13:00 Министерство дошкольного образования

Спикер: Мавлуда Аскарходжаева – пресс-секретарь

📣О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер
: Ботир Курбанов – член штаба

📣 Об итогах общественного обсуждения проекта постановления Кабинета Министров «Об утверждении Положения о порядке организации и проведения таможенного аудита» (пресс-конференция)

🕙 15:00 Государственный таможенный комитет

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қашқадарё вилоятидаги "Uzbekistan GTL" заводи

Обновляющийся Узбекистан: завод "Uzbekistan GTL" в Кашкадарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Siz yashayotgan hududda qadoqlangan bir litr va xonadoningizdagi 1 kub suv narxi qanchaligini bilasizmi?
Anonymous Poll
38%
Albatta, bilaman
38%
Yo‘q, ishim tushmagan
24%
1 litr suv narxini bilaman faqat