Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.91K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўқитувчилардан оммавий тест олинмоқда

👩🏼‍🏫 Умумтаълим мактабларида санитария талабларига амал қилиниши бўйича мактаб мутасаддиларига кўмак бериш мақсадида 10 минг нафардан ошиқ тиббиёт ходими бириктирилди, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

💉 Шу йилнинг 14 сентябр кунидан белгиланган санитария талабларига жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

🔹Шу мақсадларни кўзда туган ҳолда айни вақтга қадар “Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

🌡Мамлакатимизда шундай қийин шароитда ўз вазифасини бажариш учун курашга чиқаётган ўқитувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

🩺 Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

💊 Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароиритида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

❗️Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 26 август куни қабул қилинган тегишли қарорига кўра, юртимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмлаш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ОNLINE-MAKTABЛАР ҚАЧОНДАН БОШЛАНИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Жорий йил 14 сентябрдан бошлаб Республика умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили бошланади. Бунда таълим шаклини онлайн тарзда танлаган ҳамда мактабининг фаолияти ҳали тикланмаган ўқувчилар белгиланган дарс жадвали асосида ўқув дастурини ўзлаштириб боришлари мумкин, дейилади Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Телевизион дарслар жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Оnline-maktab дарслари “UzDigital TV” тармоғида қуйидаги телеканалар орқали эфирга узатилади:

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic
5-8 синф ўқувчилари учун — Eurosport
9-11 синф ўқувчилари учун — Охота и рыбалка.

Кабель телевидениеси ва IP ТВ тармоқларида:

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic
5-8 синф ўқувчилари учун — “ТВЦ”
9-11 синф ўқувчилари учун — “Fashion TV”.

Дарсларни параллель равишда қуйидаги интернет ресурслар орқали кузатиб бориш мумкин:

🖥https://t.iss.one/uzeduonlinemaktab;
🖥mover.uz/channel/uzedu
🖥Youtube канали;
🖥Kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали.

Шунингдек дарслар Mediabay.uz, Mover.uz сайтларига ҳамда ижтимоий тармоқдаги телеграмм каналларига ҳам жойлаштирилади.

Оnline-maktab телевизион дарслари Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда ZO‘R TV билан ҳамкорликда тасвирга олинмоқда.

Дарсларни тасвирга олиш учун А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва Республика ташхис марказида жами 6 та студия ташкил этилди.

Телевизион дарсларни тасвирга олишга жами давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан жами 117 нафар тажрибали ва малакали педагоглар, 12 нафар сурдо-таржимон ва 15 нафар муҳаррирлар жалб қилинди.

Телевизион дарсларнинг жадвали кунлик тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
16 сентябр куни Мудофаа вазирлигига қарашли “Темурбеклар мактаби”га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади:


Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида ўқув йили бошланмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, тизимдаги спорт таълим муассасаларида 2020/2021-ўқув йили жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб амалга оширилади.

Спорт таълим муассасаларида таълим жараёнлари ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, анъанавий ёки онлайн (масофавий) шаклда ташкил этилади.

Спорт таълим муассасаларида ўқишни анъанавий шаклда давом эттириш истагини билдирган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ёзма розилик талаб этилади, шунингдек, ўқувчиларга, соғлиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этиши ҳамда уларнинг ота-оналаридан ёзма розилик олингандан сўнг, ўқишга келишларига рухсат берилади.

Жорий йилнинг 20 cентябридан бошлаб бошқа спорт базаларда (оромгоҳ, санатория) тасдиқланган санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг рухсати билан ўқув-машқ йиғинларини ташкил этишга рухсат этилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​“Йўлқурилиш” АЖга Ерниязов Руслан Муптуллаевич бошқарув раиси этиб тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрдаги тегишли ҳужжатларига кўра, “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилиши белгиланган. Унинг ягона акциядори сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, ягона акциядорнинг қарори билан жамият кузатув кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди:

Бекенов Сунатулла Хусанович – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;

Назаров Шуҳрат Бахтиёрович – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари;

Холмуродов Нозимжон Қосимович – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;

Абидов Акмал Джурабаевич – Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

Арзикулов Нодир Шодиевич – Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тадбиркорлар ва инвесторларни тизимда бўш турган ер майдонлари ва биноларидан фойдаланишда ҳамкорликка чорлайди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/3919

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган кун

ТУРКИЙЛАР

Қиличин ташлади беклар ниҳоят,
босилди тулпорлар,
тиғлар сурони,
урҳога ўрганган тилларда оят,
туркийлар таниди комил худони.
Қиличлар занглади…
фалокат ҳушёр,
туркийлар қувватин берди ерларга.
Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв
комиллик қидирган жасур эрларга.
Илвасин йигитлар,
бобир йигитлар,
саждага бош қўйди ёвга терс қараб,
ғулларни кемириб йиғлади итлар,
буюк бошни кесди қилич ярақлаб.
Туркда бош қолмади… қолмади довлар.
хотин-халаж қолди мотам кўтариб,
«бизга тик қарама» буюрди ёвлар,
ёвларга терс қараб яшади бари.
Таланди самовий тулпор уюри,
таланди зарлари,
зебу забари,
терс қараб ўлинг деб ёвлар буюрди,
ёвларга терс қараб жон берди бари.
Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб,
қолмади арабий,
туркий хатлари,
туғингиз деди ёв тескари қараб,
ёвларга терс қараб туғилди бари.
Туғилди,
туғилди,
туғилди қуллар,
қирқида қирилган — имдодга муҳтож,
ёвларга терс қараб итлардай ҳурар,
бир-бирига душман,
бир-биридан кож.
Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.
Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар,
қул Билол эзилиб йиғлар фалакда…
Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган
Бадахшон лаълидай асл малаклар.
Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар
саждага бош қўйиб жаллод тошига.
Ўгрилиб сал ортга қарайин деса,
бошига урарлар,
фақат бошига.
Борми эр йигитлар, борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмону фалакка етган болалар.

Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди,
бир қараб тўйинг:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!

Шавкат Раҳмон

Каналларимизда қолинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
2020 йил 10 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигининг анжумани бўлиб ўтди. Вазирлик мутахассислари иш қайта тикланганидан сўнг мактабгача таълим ташкилотларидаги фаолият қай тарзда ташкиллаштирилиши ҳақида сўзлаб бердилар.

Анжумани чоғида вазирлик вакиллари эришилган натижалар ва пандемия шароитида МТТлардаги иш жараёнлари қайндай ташкиллаштирилишига оид маълумотларни тақдим этдилар.

Батафсил: https://mdo.uz/uz/news/maktabgaca-talim-angi-start-anzumani
____
10 сентября 2020 года в Ташкенте прошла конференция Министерства дошкольного образования Узбекистана. Специалисты МДО рассказали, как будут налажены процессы в дошкольных образовательных организациях после возобновления работы.

Во время конференции представители Министерства дошкольного образования поделились достигнутыми результатами и рассказали, как будут работать ДОО в условиях пандемии.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ва туманлар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлиги масаласи ўрганилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хулосаларга кўра, шаҳримиздаги 318 та мактабнинг 174 таси карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас. Қолган 144 тасининг кўпчилигида ҳам маълум камчиликлар бор.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманидаги яна бир мактаб янги қиёфа касб этди

Куни-кеча халқ таълими вазири бошчилигида тумандаги 129-сонли умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

960 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб 1981 йилдан бери илк бора капитал таъмирдан чиқди. Қолаверса, мактабда ноананъавий қишки боғ ҳам барпо этилди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉🏻https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍💼“Қизлар овози” онлайн мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Янгийўлдаги коррупция билан боғлиқ ҳолат бўйича Кадастр агентлиги ахборот хизмати расмий муносабати.

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими 27 сотих ерни ҳар сотихини 500 АҚШ долларидан жами 13 500 АҚШ долларга ноқонуний равишда сотаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент вилояти Ер тузиш ва қўчмас мулк кадастр давлат корхонаси томонидан коррупция ҳолатини содир этган И.Н. собиқ ходим эканлиги маълум қилинди.

И.Н. кадастр идорасидан расман ишдан бўшагандан кейин ноқонуний йўл билан ер сотмоқчи бўлиб юқоридаги ҳаракатларни амалга оширган. Гап унинг собиқ ходимлигида эмас, гап яна ер сотиш билан боғлиқ коррупция ҳолати кузатилганида.

❗️Кадастр тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлар ер ажратиб бериш ваколатига эга эмас.

💻 Уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкалари замонавий механизм асосида аукцион тартибида e-auksion.uz ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ов мавсуми бошланмоқда

❗️Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:

👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;

👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:

👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: ФВВ ходимлари Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида юзага келган йирик ёнғинни бартараф этдилар

Ёнғин Шеробод туманидаги “Қизириқ” ўрмон хўжалиги ҳудудидаги “Гуримбулоқ” тоғли масканида содир бўлган. Қуруқ ўт ёниши сабабли ҳосил бўлган олов 50 га атрофидаги майдонни қамраб олган. Офатга қарши курашга вилоятнинг бир неча махсус техникаси ҳамда ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

RU: Сотрудники МЧС ликвидировали крупный пожар в лесном хозяйстве в Сурхандарьинской области

Пожар вспыхнул накануне, в горном местечке "Гуримбулок", которое расположенно на территории лесного хозяйства "Кизирик" в Шерабадском районе. Огнём было охвачено около 50 ГА полей с сухой травой. В борьбе со стихией были задействованы несколько единиц спецтехники и десятки сотрудников личного состава УЧС области.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️АОКАда 14-18 сентябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳамда бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

14 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соат-12:00

15 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги соат-12:00

16 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Мактабгача таълим вазирлиги соат-12:00

17 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Халқ таълими вазирлиги соат-12:00

18 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги соат-12:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида ҳар куни

- Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
- муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари;
-божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш;
- ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш;
- пенсия таъминотидаги муҳим янгиликлар;
- куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий баёнот

Kun.uz сайтида эълон қилинган "Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» сарлавҳали мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан текшириш ўтказилди.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, текширишда, “Қўқони” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Турсунов томонидан уюштирилган мазкур саҳнали кўриниш намойишининг ташкиллаштирилишида Пастдарғом тумани прокурори А.Валиевнинг алоқадорлиги аниқланмади.

Бироқ, туман прокурори А.Валиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор фаолиятида камчиликлар аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, “ҳайфсан” эълон қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 14 сентябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест жараёнларининг дастлабки якунлари ва таҳлилига
бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бугундан 2635 та мактабда анъанавий дарслар бошланди

7 сентябрь кунидан эътиборан очилган мактабларни ҳисоблаганда 14 сентябрь куни очиладиган жами мактаблар сони 2635 тани ташкил қилади, деб хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Аввал хабар берилганидек Республикадаги қолган мактаблар октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.

Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Бунда ҳар ҳар бир ҳудуд индивидуал тарзда ёндашаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Айтайлик, Навоий вилоятидаги баъзи мактабларда дастлабки ҳафталарда асосан бошланғич синф ўқувчилари анъанавий таълим шаклига жалб қилинмоқда, бошқа вилоятларда эса мактабнинг ҳар бир синфи турли вақтда ва навбатда ўқишни ташкил қилмоқда.

Ҳар бир вилоят ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, мактаблар синф раҳбарлари орқали ота-оналарни хабардор қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.

Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 14 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест жараёнларининг дастлабки якунлари ва таҳлили (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 14 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣О предварительных итогах и анализе процесса проводимых тестирований при поступлении в высшие учебные заведения (пресс-конференция)

🕙 15:00 Государственный центр тестирования

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official