Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ТАЙИНЛОВ

Самарқандда вилоят ҳокими ўринбосари ўзгарди

Вилоят ҳокимининг қарори билан Очилов Хуршид Абдурашидович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди, деб
хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хайриддинов Фирдавс Низомиддинович 1986 йил 10 сентябрда Бухоро шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф. Хайриддинов 2010-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Sport” телерадиоканали, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот хизматида меҳнат қилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Фазлиддин Ғойибназаров - Рио-де-Жанейро Олимпиадаси ғолиби, боксчи

"Мне 29 лет"
Фазлиддин Гоибназаров - победитель Олимпиады в Рио-де-Жанейро, боксер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📣ЭЪЛОН!!!

Бугун, 10 сентябрда АОКАда ўтказиладиган матбуот анжуманлари:


Мавзу: 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида

🕙 12:00 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари иштирокида

📣“Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири” муҳокамаси тўғрисида

🕙 14:00

🎙Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

🎙Бош прокуратура

🎙Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

🎙Тошкент давлат юридик университети


❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларига таклиф қиламиз.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳоли саволларига жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Фильтрли маскалардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?

😷Кўп қаватли ниқоблар, бундан ташқари яхши сифатли фильтрга эга бўлган махсус респираторлар вирусдан энг яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади.

Респираторнинг одатий ниқобдан фарқи, у юзга нисбатан кўпроқ тегиб туради, кўпинча нафас чиқариш клапани бўлади.

✔️Шунинг учун респираторлар вирусга қарши самарали ҳисобланади.

🌀Респираторни 6 соатгача тақиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

10 йил сариқ касал билан оғриганлар мактабга борса бўладими?

👩‍⚕️Шифокор томонидан болада сариқ касал ёки гепатит аниқланган бўлса унинг кўрсатмаси билан шифохонага ётқизилади ва мактабга бормайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Турмуш ўртоғим, ота-оналари коронавирус билан касалланишди. 16 кун давомида касалхонада даволанишди. Касалликни мен ва фарзандларимга юқиш хавфи қандай?

📍Илмий маълумотларга кўра коронавируснинг оптимал шароитда (намлик, харорат) яшовчанлиги 48 соат эканлиги маълум бўлди.

🦠Хитой олимларининг сўзларига кўра вирус 5 суткагача яшайди.

🔘Сизнинг ҳолатингизда касалликнинг инкубацион даври ўтиб бўлган ва коронавирусдан зарарланиш хавфи юқори эмас.

☝️Аммо шунга қарамай хавфсизлик чораларини кўриш зарур, яъни уй хоналарни тез тез шамоллатиш, намлантирилган тозалаш ишларини олиб бориш керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Менда шамоллаш аломатлари бўлганлиги сабабли коронавирусга тест топширдим. Менда иситма чиқмади, бурун битиши, аксириш ва бош оғриғи бўлди. Бу тест натижаларига таъсир қилмайдими?

🦠Тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал (қуруқ ёки кам миқдорда балғам билан), ҳансираш, тез чарчаш ва бошқа симптомлар коронавирус инфекциясининг бирламчи белгилари ҳисобланади.

⚡️Гриппда хам деярли шу каби белгилар учрайди.

🔬Шунинг учун фақатгина лаборатор текшириш усуллари аниқ ташхис қўйиш имконини беради.

⛔️Сизда бор симптомлар натижаларга таьсир килмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Тест топшириш тартиби қандай? Тест топшириш учун нима килиш керак?

🧪Ҳудудларда тестлар Қорақалпоғистон ва вилоятлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг лабораторияларида ўтказилади.

📲Аризачи оригинал кўринишдаги маълумотни бевосита олиши ёки унинг электрон почта ва Telegram орқали қабул қилиб олиши мумкин.

💉 Коронавирусга экспресс- тест топшириш учун муайан тайёргарлик усуллари зарур эмас.

🚫Таҳлилдан 2-3 соат олдин овқатланмаслик тавсия этилади.

🔬Асосан ПЦР тестидан аввал тайёргарлик талаб этилади.

Тестдан аввал қуйидагилар ман этилади:

🔹алкоголь қабул қилиш;

🔹сув ичиш;

🔹тиббий дори воситаларни истеъмол қилиш;

🔹оғиз ва томоқни чайиш;

🔹идишларни ювиш.

☝️Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш максимал юқори аниқликдаги натижаларни олиш имконини беради.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси юзасидан аҳоли саволларига жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Иситма чиққанда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилганда келмаса кимга мурожаат қилиш керак?

🤒Агар сизда иситма бўлса биринчи навбатда оилавий поликлиникангизга хабар беринг. Шифокор сизнинг ҳолатингизни баҳолайди ва кўрсатма бўлса тез тиббий ёрдамни уйингизга чақиради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимда рахит касалиги натижасида кўкрак қафаси ички томонга кириб ўсган. У қандай тартибда таҳсил олгани маъқул?

❗️Вояга етмаганлар орасида 6-7 ёшдаги болалар COVID-19га чалиниши энг юқори мойилликда деб баҳоланади.

🦠Коронавирус инфекцияси ривожланиш хавфи қуйидаги болаларда кузатилиши мумкин:

тана вазни кам бўлган;
рахит;
темир танқислиги -камқонлик;
бронхиал астмадан азият чекувчилар;
туғма юрак нуксонлари мавжуд бўлганлар;
эндокрин тизими ва сийдик ажратиш тизими касалликларида;
онкологик касалликларда;
турли генезли иммунодефицит холатларда.

⚡️ Агар сизнинг фарзандингизда юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, дарсларни онлайн ўзлаштириш тавсия этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ангина ва аллергик касаллиги бор болалар мактабга борса бўладими?

📍Агар фарзандингизда сурункали тонзиллит мавжуд бўлса, коронавирус билан касалланиш хавфи юқори.

🔹Шу сабабли, ушбу касаллик мавжуд бўлган инсонлар ниқоб тақиш, оғиз бўшлиғини чайқаш ва инфекция ўчоқларини санация қилиш мақсадида ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

🌀Касалликнинг хуруж даврларида дистанцион ўқишга ўтиш тавсия қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Менда 1 ой аввал коронавирусга тест натижаси мусбат чиққан. Касалликнинг белгилари бўлмасада 3 ҳафта оралиғида қайта тест натижалари ҳам мусбат чиқди. Қайси тиббиёт муассасида ишонарли тест натижасини олиши мумкин?

Агар сизда Ковид билан касалланиш муддати 3 ҳафтадан ошган бўлса, экспресс- тест ёки ПЗР топширилиши тавсия этилмайди.

🩸Қонда М (IgM) синфга оид иммуноглобулинлар тахминан зарарланишнинг бошланган кунидан 7- суткаларига келиб шакллана бошлайди, 1 ҳафтадан сўнг энг юқори даражага етади, 2 ҳафта давомида эса унинг концентрацияси аста-секин камайиб боради.

Бир вақтнинг ўзида тахминан 3 ҳафта ёки сал аввалроқ G (IgG) синфидаги иммуноглобулинлар аниқланади. Қонда айнан G синфига оид иммуноглобулинларнинг аниқланиши инфекцияни ўтказилганлигидан далолат беради.

🔺Шунинг учун, сизга антитаначаларга таҳлил топшириш тавсия этилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ДХАда Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, кенгашни яратишдан асосий мақсад соҳа аёл-қизларига доимий равишда кўмак бериш.

📚 Табиийки, ўз ҳуқуқларини билган киши, ҳар доим қонуний манфаатларини ҳимоя қила олади. Шу боис Агентлик аёл-қизларининг ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

🩺 Бундан ташқари ДХА аёлларининг саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган. Бунинг учун турли хил касалликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида тегишли мутахассислар (психолог, гинеколог, маммолог, невропатолог) маслаҳатидан фойдаланиш хизматини ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби йўлга қўйилади.

👩🏻‍🦽Ва энг муҳими — кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, ногирон хотин-қизлар ва ёлғиз аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш режалаштирилган.

🌐 Бунинг учун тез кунларда махсус қайта алоқа саҳифаси ишга туширилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги матбуот котиби Абдурауф Расулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда соҳага оид саволларга жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан истеъмолчиларни сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳимоя қилиш йўлга қўйилганми?

🔹Савдо дўконлари ва деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини ўрганишларимиз натижасида 334 турдаги маҳсулотлар (гўшт-сут, туз, макарон, кофе ва х.к.) амалдаги стандартларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

📝 Агентлик ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан 180 та ишлаб чиқарувчи, импортёр ва савдо қилувчи ташкилотларга ёзма кўрсатмалар киритилиб, бугунги кунда 55 та корхоналар томонидан камчиликлар бартараф этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Биз харид қилиб олаётган маҳсулотларнинг сертификатга эга бўлиши муҳим. Сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши ҳам ўрганиб бориладими?

🔎Департамент ходимлари томонидан ўрганишлар давомида 342 та сертификатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланиб, ёзма кўрсатмалар берилди. Натижада 46 та корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сертификатлаштирилди.

🔹2020 йил давомида 24 та сертификатлаштириш идорасининг фаолияти ўрганилиб, камчиликларга йўл қўйган 7 нафар ходимга маъмурий чора кўрилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳсулотларни ёрлиқлашга қандай талаблар қўйилган?

⚡️“Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.

❗️Барча маълумотлар давлат тилида бўлиши белгилаб қўйилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳсулотларни ёрлиқлашда нималар кўрсатилиши керак?

Маҳсулотлар ёрлиқларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

▫️Асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлари;

▫️ маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқарилган санаси;

▫️ маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари;

▫️ маҳсулотларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

▫️маҳсулотни ишлатиш муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур ҳатти-ҳаракатлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

▫️ ишлаб чиқарувчининг ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан улар томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;

▫️сақлаш қоидалари.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мувофиқлик сертификати қанча муддатда расмийлаштирилади, айрим маҳсулотларга сертификат олиш муддатлари баъзида чўзилиб кетади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
— 00:00

Айрим корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган металл маҳсулотлари белгиланган талабларга жавоб бермайди. Бу масалага ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз?
— 00:50

“Ўзстандарт” агентлиги тизимида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Миллий метрология институти фаолиятида ишлаб чиқарувчиларга қандай кўмак берилмоқда?
— 02:19

“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун қандай қулайликлар яратилмоқда?
— 03:37

Мамлакатимизда айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни экспорти билан шуғулланаётган деҳқон фермер хўжаликларига халқаро стандартларни етказишда қандай кўмак берилмоқда?
— 05:35

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой, Нукус туманларида пахта хомашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига Ўзбекистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фуқароларнинг розилигисиз фотосуратларидан фойдаланишда рухсат ёки розилик олиш борасида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририда янги модда киритилиши кўзда тутилмоқда.

Бироқ тезкор қидирув эълонларида ва жамоатчилик тадбирлари суратлари эълони қилиниши ҳолатлари бундан истисно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтагн матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов маълум қилди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади

🔍 МБ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади.

🔘 Бунда, прогноз қилинаётган даврда инфляцияни кескин оширувчи омилларнинг нисбатан камлиги пул-кредит шароитларини инфляцион хатарларни юзага келтирмасдан юмшатиш имконини беради.

Йил якуни бўйича инфляция прогнози 11-12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақланиб қолинди ва бунда инфляциянинг прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада шаклланиш эҳтимоли ортмоқда. Шунингдек, иқтисодиётда инфляцион кутилмалар барқарор пасайиши ва макроиқтисодий барқарорликнинг сақлаб қолиниши шароитида инфляция прогнози янада пасайтириш томонга кўриб чиқилиши мумкин.

📉 Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири” муҳокамаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Янги кодекснинг 493-моддасида электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотиш масаласи тартибга солинган." - деди Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бўлим бошлиғи Толибжон Мирзақулов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Озиқ-овқат саноати жадал ривожлантирилади

“Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (вазирлик) бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

➡️ Вазирлик, жумладан, мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратади.

☑️ Қарорга кўра, вазирликда Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилиб, мазкур бош бошқарма бошлиғи вазир ўринбосари ҳисобланади.

Қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилди.

🎓 Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМнинг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.

🗓 2020 йил 1 декабрга қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш чоралари кўрилади.

🔰 Қарорга мувофиқ, шунингдек:

👉 2021 йил 1 январга қадар республикада қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд ички талабни ҳисобга олган ҳолда 2021-2023 йилларга мўлжалланган саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастури;
👉 2021 йил 1 мартга қадар мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қирғизистон президенти «Артель Электроникс» корхонасига борди 

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати хабар беришича, Ўш вилоятига сафари доирасида Сооронбай Жээнбеков ушбу корхонага ташриф буюриб, фаолияти билан танишди.

Қорасув туманининг Андижон қишлоғида «Артель Электроникс» қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда ва маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахта теримчилари шартнома асосида ишга жалб этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳасининг дизайн концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат комиссиясининг баённомаси билан дунёга машҳур япон меъмори Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳасининг дизайн концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Якуний лойиҳа 2020 йил охирига қадар тақдим этилади. 2019-22 йилларда режалаштирилган Ўзбекистон давлат санъат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилмоқда.

Шаҳрисабз, Т. Шевченко ва Якка Чинор кўчалари кесишмасида жойлашган музейга туташ бўлган хиёбоннинг ҳудуди кенгайтириш ва модернизация қилиш учун Ўзбекистон давлат санъат музейига ўтказилди. Қўшимча майдон Тадао Андо концепциясини тўлиқ амалга оширишга имкон беради.

Қўшимча ажратилган ҳудудда шиша ва бетондан ишланган ва Тадао Андо меъморчилиги учун хос бўлган умумий майдони 17 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган янги кўргазма галереяси қурилади. Шу билан бирга, мавжуд бинонинг томида яшил терраса барпо этилади - янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой.

Музей биносини реконструкция қилиш музейнинг умумий майдонини 25 000 квадрат метргача етказади ва шу билан музейнинг кўргазма майдони кенгайтирилади ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган янги омбор пайдо бўлади. Меъморлар И. Абдулов, А. Никифоров, С. Розенблюм томонидан лойиҳалаштирилган ҳозирги музей биноси 1974 йилда қурилган ва меъморий ёдгорлик ҳисобланади.

Ушбу лойиҳанинг алоҳида аҳамияти шундан иборатки, Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган музей биносини реконструкция қилиш лойиҳаси архитектурадаги замонавий тенденцияларни объектнинг тарихий қиймати ва яхлитлиги билан бирлаштиради ҳамда бугунги куннинг ижтимоий архитектурасини акс эттиради.

«Мен ушбу музейнинг концепцияси айлана ва квадратни ўзида мужассам этган ҳамда бирлаштирган бўлишини истардим. Мен ўзида тарих ва анъана қадриятларини асосий элементларини мужассам этган замонавий музей яратмоқчиман», - деди Тадао Андо.

Тадао Андо дунёдаги энг таниқли меъморлардан биридир. 1995 йилда у архитектура соҳасидаги индивидуал ютуқлари учун «Притцкер мукофоти»га сазовор бўлди. Тадао Андонинг энг таниқли лойиҳалари - Париждаги Франсуа Пино Замонавий санъат жамғармасининг биноси, Венециядаги Punta della Dogana ва Palazzo Grassi музейлари бинолари, Миссури (АҚШ)даги Пулитцер Санъат маркази, Қуёш ибодатхонаси (Япония).

Қайд этиб ўтиш лозимки, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси дунёнинг етакчи музейлари бўлган Лувр, Араб дунёси институти (Париж, Франция), Альбертина (Вена, Австрия), Жеймс Симон галереяси (Берлин, Германия), Третьяков галереяси, «Эрмитаж» (Россия) билан янгиланган Ўзбекистон давлат санъат музейида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.
Утверждена дизайн-концепция проекта реконструкции здания Государственного музея искусств Узбекистана

Протоколом правительственной комиссии, утверждена дизайн-концепция проекта реконструкции здания Государственного музея искусств Узбекистана, разработанная всемирно известным японским архитектором Тадао Андо. Об этом сообщает пресс-служба Минкультуры.

Окончательный проект будет предоставлен до конца 2020 года. Реализацию проекта реконструкции Государственного музея искусств Узбекистана, запланированной на 2019-22 гг., осуществляет Фонд развития культуры и искусства при Министерстве культуры Республики Узбекистан.

В соответствии с Постановлением КМ №1019 от 19.12.2019 года, Государственному музею искусств Узбекистана для его расширения и модернизации передана прилегающая к музею территория аллеи, расположенной на пересечении улиц Шахрисабз, Т. Шевченко и Якка Чинор. Дополнительная площадь позволит в полной мере реализовать концепцию Тадао Андо, в которой существующее здание унаследует конструктив и фасад первоначальной архитектуры.

На дополнительно выделяемой территории будет построена новая выставочная галерея общей площадью более 17 тыс. кв.м, выполненная из стекла и бетона и характерная для архитектуры Тадао Андо. При этом, на крыше существующего здания будет разбита зеленая терраса - промежуточное пространство, служащее для соединения нового и старого зданий.

Реконструкция здания музея позволит увеличить общую площадь музея до 25 000 квадратных метров, и тем самым, расширить как выставочное пространство музея, так и создать новое хранилище, отвечающее современным требованиям.

Здание нынешнего музея, авторами которого стали архитекторы И.Абдулов, А. Никифоров, С. Розенблюм, было построено в 1974 году и является памятником архитектуры. Особая ценность данного проекта состоит в том, что проект реконструкции здания музея выполненным Тадао Андо, совмещает современные тенденции архитектуры с исторической ценностью и целостностью объекта и представляет собой социальную архитектуру сегодняшнего дня.

"Я хотел бы, чтобы концепция этого музея заключала в себе и объединяла круг и квадрат. Эти формы вдохновлены традициями Узбекистана, но также связаны со всеми культурами мира. Локальное и глобальное могут объединиться в дизайне этого музея. Я хочу создать современный музей, который воплощает в себе ценности истории и традиции вплоть до их основных элементов" (Тадао Андо).
Тадао Андо является одним из самых известных и востребованных архитекторов мира. В 1995 году он был награждён «Притцкеровской премией» за высокие индивидуальные достижения в области архитектуры.

Самыми известными проектами Тадао Андо являются здание Фонда современного искусства Франсуа Пино в Париже (Франция), здания музеев Punta della Dogana и Palazzo Grassi в Венеции (Италия), Пулитцеровский центр искусств в Миссури (США), Храм света (Япония). Здания, созданные архитектором Тадао Андо, становятся одними из главных достопримечательностей того региона и страны, где они создаются и являют собой пример того, что культовые культурные сооружения могут вызвать значительные преобразования как в городе, так и в стране.

Проект реконструкции Государственного музея искусств Узбекистана уже вызвал определенный интерес со стороны почитателей творчества архитектора Тадао Андо, а также представителей мирового культурного сообщества, что дает возможность говорить о создании определенного пула музейных экспертов и филантропов для поддержки проекта, способного стать центральным элементом стратегии развития города и района, который хочет перестроиться и показать миру свое новое лицо.

Фонд развития культуры и искусства при Министерстве культуры Республики Узбекистан уже достигнуты договоренности с ведущими музеями мира о налаживании партнерских отношений и проведении в обновленном Государственном музее искусств Узбекистана совместных проектов с такими музеями, как Лувр, Институт арабского мира (Париж, Франция), Альбертина (Вена, Австрия), Галерея Джеймса Симона (Берлин, Германия), Третьяковская галерея, «Эрмитаж» (Россия).
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 11 сентябрь куни

🕰 соат 13:00да

✔️Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутасаддилари иштирокида
"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги муаммолар ечими" мавзусига
бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Listem-Fergana" қўшма корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: совместное предприятие "Listem-Fergana"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter