Расмий хабарлар I Официальные новости
111K subscribers
33.6K photos
7.85K videos
53 files
31.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Хасанов Атабек Абдирашидович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Хасанов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Мусаев Амиртемурхон Фатихович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Давлат тест маркази тест синови пайтида телефондан фойдаланган абитуриент бўйича изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда абитуриентнинг тест синовида телефондан фойдаланаётгани акс этган видео тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жараён назорат қилинмаяпти деган мазмунда эътирозлар билдирилди.

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда ҳуқуқий ахборот канали.

➡️ Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

🔰 Мазкур Қоидалар билан валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

👉 жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;
👉 банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди;
👉 хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
👉 валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;
👉 сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;
👉 Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;
👉 айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

⚠️ Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилган, бундан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мустасно.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 3 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 12:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер: Лайло Рустамова – матбуот котиби

🕙 14:00 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер: Шерзод Аҳматов – матбуот котиби

📣“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳа мазмун-моҳияти

🕙 15:00

Санобар Мамадалиева – Олий суд судьяси

Бурхон Алиқулов - Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

Зикрилло Назиров - ТИВ масъул ходими

Дилшод Муродбеков - ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи


📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 3 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 12:00 Министерство народного образования

Спикер: Лайло Рустамова – пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций

Спикер: Шерзод Ахматов – пресс-секретарь

📣 О сути и содержании законопроекта "О правовом положении иностранных граждан и лиц без гражданства"

🕙 15:00

Санобар Мамадалиева – Судья Верховного суда

Бурхон Аликулов - начальник управления Министерства иностранных дел

Зикрилло Назиров - ответственный сотрудник МИД

Дилшод Муродбеков - начальник отдела Главного управления миграции и оформления гражданства МВД

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланади

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.

❗️Шу ўринда, “Барча диний ташкилотлар” деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтамиз. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

🕌Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги масжидларда жума намози, эртага, 4 сентябрь куни адо этилади.

⛪️🕍Шунингдек, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари ҳам давом эттирилади.

‼️Муҳтарам юртдошлар, белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраб-авайлайлик!

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✈️ "Uzbekistan airways" АЖ Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,
10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,
11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,
14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент-Стамбул-Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар, албатта, коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак. Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ Uzbekistan Airways» восстанавливает регулярные международные авиасообщения.

Пресс-служба АО «Uzbekistan Airways» сообщает о поэтапном возобновлении авиасообщения на регулярной основе по следующим направлениям:

Ташкент-Дубай-Ташкент – 1 раз в неделю с 4 сентября по пятницам;
Ташкент-Франкфурт-Ташкент – 1 раз в неделю с 10 сентября по четвергам;
Ташкент-Алматы-Ташкент – 1 раз в неделю с 11 сентября по пятницам;
Ташкент-Бишкек-Ташкент – 1 раз в неделю с 14 сентября по понедельникам;
Ташкент-Стамбул-Ташкент – 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентября;

Пассажиры, планирующие перелеты в Узбекистан рейсами из вышеуказанных стран, должны будут предоставить справку с отрицательным результатом тестирования на COVID-19.

Пассажирам, прибывающим регулярными рейсами из Германии, Казахстана, Кыргызстана, ОАЭ, Турции, при наличии справки с отрицательным результатом теста на COVID-19, необходимо будет пройти термометрию и заполнить анкету с обязательством на 14ти дневную самоизоляцию.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди

"Давергеодезкадастр" қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, қарор билан 5 та регламент тасдиқланди:

💳 Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📝 Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏠 Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏢 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📄 Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

⚡️Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

📈Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

🕗1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

🔘Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👩🏻‍💼Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

🌀Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.
〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий йил 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлигини ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бироқ бундай имконият яқин келажакда пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳужжатга кўра, мобил алоқа оператори ўзгарганда рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

❗️Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Аммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди», — деди Аҳматов.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ОКАда “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Aввал ҳам бу соҳада бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлари мавжуд эди. Энди эса буларнинг ҳаммаси яхлит қонун шаклига келтирилмоқда.

Чет эл фуқароси қайсидир давлатга бормоқчи бўлса ҳам, у ерга сармоя киритмоқчи бўлса ҳам ўзининг қонун томондан қанчалик ҳимояланганини билишни истайди. Бу қонун тасдиқлангач, чет эл фуқаролари юртимизда қайси ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эканини, қайсилари мумкин эмаслигини ягона ҳужжатдан билиб олиши мумкин бўлади» — деди Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Бурхон Алиқулов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКАда “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳа мазмун-моҳияти юзасидан брифинг ўтказилди.

"Ушбу қонун билан ИИВга ҳам кўплаб вазифалар юкланмоқда. Сўнгги вақтларда юртимизга келаётган чет эл фуқароларига кўплаб қулайликлар яратилмоқда.

❗️Масалан, аввалги тартиб-қоидага кўра, чет эл фуқароси Ўзбекистонга кириб келгач ички ишлар идораларида рўйхатдан ўтиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига бориш мажбуриятлари бор эди. Ҳозирги кунда ушбу мажбуриятлар бекор қилиниб, уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш электрон тизим орқали амалга оширилмоқда" - деди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшод Муродбеков.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага,
4 сентябрь соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва мазмун-моҳияти ҳақида

Иштирокчилар:

🎙Дилшод Холмуродов — Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

🎙Маҳмуджон Зиядуллаев — Давлат статистика қўмитаси раисининг ижтимоий статистика бўйича ўринбосари

🎙Аъзам Икромов — Давлат статистика қўмитаси раисининг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари

🎙Зоҳиджон Зияев — Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлат божхона қўмитаси UZIMEI бўйича текширув бошлаганини эълон қилди

❗️Қўмита ахборот хизматининг билдиришича, ижтимоий тармоқлардаги хабарларда хориждан олиб кирилган шахсий мобил қурилмалари кодини Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш вақтида уларнинг номига бошқа мобил қурилмаларини уларнинг хабарисиз расмийлаштирилганлиги, бунда паспорт маълумотлари учинчи шахсларга турли хизмат ходимлари томонидан тақдим этилган бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

‼️ Мазкур хабарда келтирилган ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан текширув тайинланди. Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 11-08 га мурожаат қилишингиз сўралади.

🔷 Юқоридаги ҳолат бўйича ўтказиладиган текширув натижалари юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«ЗАГС»ларда нима ўзгаради?

Илгари 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш фақат суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилар эди.

Энди эса тегишли тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

Батафсил - Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати материалида

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус юқтириб олган болаларда "Кавасаки синдроми" аломатлари пайдо бўлаётгани ҳақида маълумот беринг?

🔹“Кавасаки синдроми” генетик касаллик бўлиб, у асосан 4-5 ёшгача бўлган болаларда учрайди.

Бу — жуда ҳам кам учрайдиган катта ва майда қон томирлар ўзгариши, бола организмининг тизимли ўзгариши билан кечадиган касаллик.

Бугунги кунда ривожланган давлатларда, Россия Федерацияси ва қўшни Қозоғистон давлатида ҳам бу синдромга ўхшаш ҳолатлар болаларда кузатилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

⚡️Бизни давлатимизда бу касаллик учрамади дейишимиз қийин, балки болаларда кечган ўрта оғир турларида бу касаллик белгилари ўхшаш ҳолатлар кузатилган бўлиш эҳтимоли бор.

🔺Бизда бу синдром учради дейишимиз учун касаллик тасдиқланиши керак. Бугунги кунда бу синдромга ўхшаш ҳолатлар аниқ ўз тасдиғини топмади. Бироқ бу бизда кузатилмайди ҳам дегани эмас, Кавасаки синдромига ўхшаш касалликлар болаларда кузатилиши ва кўпайиши ҳам мумкин.

🦠 Бу синдромга ўхшаш касаллик келиб чиқишида коронавирус таъсирида бола организмида кечадиган кучли яллиғланиш унинг иммун тизимини кучайиши, қон-томирлар ўтказувчанлигини бузилишини келтириб чиқаради.

🌡 Болани тана ҳарорати 5 кун ва ундан ортиқ 38 даражадан юқори бўлади;

🌀танасида турли тошмалар тошиши кузатилади, қўллар кафти ва товонлар териси кўчиши кузатилиши мумкин.

🔎 Бола организмида кечаётган жараённи оғир ёки енгиллигига қараб бу белгилар кузатилади.

👨‍👩‍👦 Ота-оналар болаларда шамоллаш аломатларини пайдо бўлиши билан поликлиникалардаги оилавий шифокор ёки педиатрга мурожаат этиши лозим.

❗️Бу синдром юрак миокардига бўлган таъсири сабаб миокардит касаллигини келтириб чиқаради, баъзи ҳолларда бола организмидаги кучли иммун реакция унинг ўлими сабабчиси бўлиб қолиши ҳам мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? У қандай талабларга жавоб бериши керак?

Мактаб ошхоналари фаолият юритишига ССВ томонидан рухсат берилгани йўқ.

🔹Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат берилганда

✔️тана ҳароратини ўлчаниши;

✔️ соғлом ва иссиқ овқатларни тайёрланиши;

✔️ болалар овқатланиш учун ўтиришларида масофа 2 метрдан узоқроқ бўлишини таъминлаш;

✔️бир столда 4 дан ортиқ болалар ўтирмаслигини таъминлаш;

✔️қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун тўлиқ шароит бўлиши шарт (сув, совунлар, бир қоғоз салфеткалар ва ҳоказо).

🔎 Санитария ва эпидемиология хизмати томонидан доимий равишда мактаблар ошхонаси санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишлари ўрганилади ва назорат қилиб борилади.

❗️Бугунги кунда бу меъёрлар талаб даражада сақланиши мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ота-оналар назоратида бўлиши керак.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатига Адлия вазирлиги ахборот хизмати муносабати

Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилишидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М. сотган.

Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.
Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олганган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.

Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.

Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.

Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбеккўмир” АЖга сенатор сўрови юборилди

🔍 Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар беришича, фуқаролардан келиб тушган шикоятлар асосида сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил томонидан “Қашқадарё кўмир етказувчи” филиали ва кўмир омборларида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар якунида “Ўзбеккўмир” АЖга сенаторлик сўрови юборилди.

▪️ Қайд этилганидек, “Ўзбеккўмир” АЖ етказиб берилаётган кўмир сифатига ўзига хос стандартлар ўрнатган. Вилоятнинг кўмир омборларига келтирилаётган БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат.

⬇️ Ҳаддан ташқари намлик натижасида ташиш, юклаш, тушириш, етказиб берувчидан охирги истеъмолчига қадар камида кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда.

📑 Тез орада сенаторлар томонидан “Ўзбеккўмир” АЖнинг аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига сифатли кўмир маҳсулотларини етказиб бериши юзасидан юборилган сўров натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (537-сон, 03.09.2020 й.) билан Амирулла Хазратович Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 4 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣 Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 12:00 Давлат солиқ қўмитаси

Спикер: Музаффар Юсуф Назаров – бошқарма бошлиғи ўринбосари

📣 “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси тўғрисида (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 4 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член штаба

📣О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 12:00 Государственный налоговый комитет

Спикер: Музаффар Юсуф Назаров – заместитель начальника управления

📣 Об исполнении постановления Президента "О мерах по дальнейшему совершенствованию и развитию национальной системы статистики Республики Узбекистан" (пресс-конференция)

🕙 15:00 Государственный комитет по статистике

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Косонсой туманидаги "маҳлуқ" ғайритабиий мавжудот эмас, одам эканлиги маълум бўлди

👤 Сўнгги кунларда Косонсой тумани Ҳуррият маҳалласида қандайдир номаълум шахс кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томга қочиб кетгани, у жуда ҳам кучли ва чаққон, ҳаттоки тўрт оёқда юриши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида бир неча кундан бери аҳоли тинчи бузилган. Ҳаттоки аёллар ва болалар кечаси кўчага чиқишга қўрқиб қолишган. Ачинарлиси ҳақиқатга тўғри келмайдиган, асоссиз миш мишлар яшин тезлигида бутун туман бўйлаб тарқалиб кетди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Айни дамда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва бу суриштирувлар натижасида шу аён бўлдики шов шувларга сабаб бўлаётган бу ғайритабиий мавжудот эмас. Олинган излар бу одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш (ўғрилик, қотиллик, шикаст етказиш....) қилмаган. Шундай экан ортиқча ваҳима ва қўрқувга ҳожат йўқ.

❗️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Kаналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official