Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева аҳолидан келган саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Уйда онлайн тарзда ўқиётган болаларнинг дарсларда тўлиқ иштирок этиши, аниқроғи “давомати” маҳалла ходимлари томонидан текшириб борилар экан, шу тўғрими?

👩🏻‍🏫Уйда онлайн таълим олаётган ўқувчилар давомати ва бошқа бир қанча жараёнлар назоратини олиб бориш бўйича вазирлик Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда доимий ҳамкорликда иш олиб боради. Жумладан:

📌умумий ўрта таълим мактабларидан олинган маълумотлар асосида онлайн тарзда уйда таълим олаётган ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда уларнинг онлайн дарсларда мунтазам иштирок этишини ўрганади;

📌ўқувчилар давоматини ўрганиш жараёнида уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказади. Бундан мақсад ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштириши, руҳиятида содир бўлаётган ўзгаришларни ўрганади. Шунингдек, бола руҳиятида ўзгаришлар аниқланган тақдирда, ҳамкор ташкилотлар билан тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

📌ўқувчиларнинг кунлик давомати бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатади;

📌карантинга олинган оилаларда тарбияланаётган мактаб ёшидаги болалар тўғрисидаги маълумотларни мактаб раҳбариятига тақдим этиб боради.

❗️Энг асосийси шуки, фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторлари онлайн тарзда уйда таълим олаётган ўқувчиларнинг таълим олишларини қатъий назоратга олади ҳамда ўз ҳудудида “Давомат тадбирлари”ни ташкил этиб боради.
〰️〰️〰️〰️〰️

2 ёшга қадар бола парвариши нафақаси ишга чиққанда тўланмайдими?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори асосида тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

🔹тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган;

🔹болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;

🔹бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққанда;

🔹доимий яшаш жойи ўзгарганда;

🔹фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;

🔹фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда.

📝Тўловларни тўхтатиш фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли баённомаси билан расмийлаштирилган қарори асосида амалга оширилади.

❗️Тўловнинг белгиланган муддати тугаган ёки болалар тегишли ёшга, яъни бола парвариши бўйича нафақа учун – икки ёш, болали оилаларга нафақа учун – 14 ёшга тўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 САВОЛ: Дори-дармон нархларини асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келяпсизми?

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар - корхоналар фаолияти барометри

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун 2019 йилда “Ижод-пресс” нашриёти томонидан тайёрланиб, “Дизайн-Принт” МЧЖ матбаа корхонасида чоп этилган “Весёлые прописи” ёзув дафтарида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар, турли танқидий фикрлар билдирилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, умумтаълим мактаблари ўқувчиларига мўлжалланган ушбу ўқув-дафтарини нашр этиш жараёнида “Ижод-пресс” нашриёти муҳаррирлари ва мусаҳҳиҳлари томонидан жиддий хатога йўл қўйилган. Яъни дафтарнинг сарлавҳасида “Весёлые прописи” сўзи “Весёлый прописи” шаклида, ички саҳифасининг 3-бетида “бегемот” сўзи “бегемод” тарзида хато билан нашр этилган.

📎 Қайд этиш жоизки, ушбу ҳолатда нашриёт томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари талаблари бузилган.

❗️АОКА масъул ходимлари ушбу ҳолат юзасидан “Дизайн Принт” МЧЖ матбаа корхонаси директори Шерзод Ҳошимов билан боғланди ва ҳолатга аниқлик киритди. Маълум бўлишича, мазкур ўқув-дафтари 2019 йил февраль ойида нашр этилиб, сотувга чиқарилган, лекин ўқув-дафтаридаги хато ва камчиликлар аниқлангач, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўқув-дафтарининг сотувга чиқарилган қисми тўлиқ қайтариб олинган. Бугунги кунда ушбу ўқув-дафтари савдо расталарида мавжуд эмас.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг.

Тест синовларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар

—-—

Брифинг с участием Пресс-секретаря Министра внутренних дел Шохруха Гиясова

Работа, реализованная органами внутренних дел по поддержанию общественного порядка и обеспечению безопасности в период проведения тестовых испытаний

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий баёноти

📂 Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари, телефон рақами ва мобил қурилманинг IMEI-кодини тақдим этиш талаб қилинади.

🔍 Жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун паспорт маълумотлари, телефон рақами ва мобил қурилманинг IMEI-кодини тақдим этиши талаб қилинади. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган мобил қурилмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ ўрнатилган божсиз олиб кириш нормаларига риоя этилганини текшириш мақсадида шахснинг паспорт маълумотларига асосан фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтгани тўғрисидаги маълумотлар текширилади.

❗️ Бироқ, рўйхатдан ўтказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида фойдаланувчи билан шахс ўртасида контакт бўлмаслиги сабабли фуқароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг ўзи ёки бошқа шахс томонидан тақдим қилинаётганлигини тизим орқали аниқлаш имкони бўлмайди. Шу сабабли ҳозирда учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда.

📌 Учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган шахсларни аниқлаш мақсадида, Тизим оператори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Бугунги кунда тергов суриштурув ишлари олиб борилмоқда. Тергов суриштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар - очиқ ва шаффоф

📕Бунинг учун Молия вазирлиги "Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини чоп этиб келмоқда. Ҳозирги кунда 6 та ахборот нашри тайёрланиб, “Очиқ бюджет” порталида жойлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

🔍 Ўқувчилар нашр саҳифаларида Давлат бюджети, бюджет даромадларининг ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари, параметрлари ва ижроси, бюджет тақчиллигининг кўрсаткичлари ва унинг қоплаш манбалари, давлат қарзи, бюджетлараро муносабатлар ва ҳоказолар тўғрисидаги муҳим маълумотлар билан танишиши мумкин.

🌐 Барча манфаатдор шахслар "Фуқаролар учун бюджет"ни давлат тилида ҳамда рус ва инглиз тилларида ўқиш имкониятига эга. Ушбу нашр билан Молия вазирлигининг расмий сайтида ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталида танишиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Открытые и прозрачные бюджетные данные

📕Для этого Министерством финансов публикуется информационное издание «Бюджет для граждан». В настоящее время подготовлены и размещены на портале «Открытый бюджет» 6 информационных изданий. Об этом сообщила пресс-служба ведомства.

🔍 На страницах изданий читатели смогут ознакомиться с Государственным бюджетом, прогнозом, его параметрами и исполнением доходов и расходов, уровнем дефицита бюджета и источниками его покрытия, государственным долгом, межбюджетными отношениями и другой интересующей информацией.

🌐 Бюджет для граждан доступен на узбекском, русском и английском языках на официальном сайте Минфина и информационном портале «Открытый бюджет».

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Сергели филиали иш бошлади.

Банк ахборот хизмати хабар беришича, бино замонавий банк технологиялари, хусусан, банкоматлар, инфокиосклар билан жиҳозланган.

Мижозларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Хасанов Атабек Абдирашидович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Хасанов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Мусаев Амиртемурхон Фатихович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Давлат тест маркази тест синови пайтида телефондан фойдаланган абитуриент бўйича изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда абитуриентнинг тест синовида телефондан фойдаланаётгани акс этган видео тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жараён назорат қилинмаяпти деган мазмунда эътирозлар билдирилди.

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда ҳуқуқий ахборот канали.

➡️ Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

🔰 Мазкур Қоидалар билан валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

👉 жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;
👉 банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди;
👉 хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
👉 валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;
👉 сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;
👉 Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;
👉 айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

⚠️ Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилган, бундан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мустасно.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 3 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 12:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер: Лайло Рустамова – матбуот котиби

🕙 14:00 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер: Шерзод Аҳматов – матбуот котиби

📣“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳа мазмун-моҳияти

🕙 15:00

Санобар Мамадалиева – Олий суд судьяси

Бурхон Алиқулов - Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

Зикрилло Назиров - ТИВ масъул ходими

Дилшод Муродбеков - ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи


📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 3 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 12:00 Министерство народного образования

Спикер: Лайло Рустамова – пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций

Спикер: Шерзод Ахматов – пресс-секретарь

📣 О сути и содержании законопроекта "О правовом положении иностранных граждан и лиц без гражданства"

🕙 15:00

Санобар Мамадалиева – Судья Верховного суда

Бурхон Аликулов - начальник управления Министерства иностранных дел

Зикрилло Назиров - ответственный сотрудник МИД

Дилшод Муродбеков - начальник отдела Главного управления миграции и оформления гражданства МВД

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланади

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.

❗️Шу ўринда, “Барча диний ташкилотлар” деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтамиз. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

🕌Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги масжидларда жума намози, эртага, 4 сентябрь куни адо этилади.

⛪️🕍Шунингдек, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари ҳам давом эттирилади.

‼️Муҳтарам юртдошлар, белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраб-авайлайлик!

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✈️ "Uzbekistan airways" АЖ Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,
10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,
11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,
14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент-Стамбул-Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар, албатта, коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак. Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ Uzbekistan Airways» восстанавливает регулярные международные авиасообщения.

Пресс-служба АО «Uzbekistan Airways» сообщает о поэтапном возобновлении авиасообщения на регулярной основе по следующим направлениям:

Ташкент-Дубай-Ташкент – 1 раз в неделю с 4 сентября по пятницам;
Ташкент-Франкфурт-Ташкент – 1 раз в неделю с 10 сентября по четвергам;
Ташкент-Алматы-Ташкент – 1 раз в неделю с 11 сентября по пятницам;
Ташкент-Бишкек-Ташкент – 1 раз в неделю с 14 сентября по понедельникам;
Ташкент-Стамбул-Ташкент – 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентября;

Пассажиры, планирующие перелеты в Узбекистан рейсами из вышеуказанных стран, должны будут предоставить справку с отрицательным результатом тестирования на COVID-19.

Пассажирам, прибывающим регулярными рейсами из Германии, Казахстана, Кыргызстана, ОАЭ, Турции, при наличии справки с отрицательным результатом теста на COVID-19, необходимо будет пройти термометрию и заполнить анкету с обязательством на 14ти дневную самоизоляцию.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди

"Давергеодезкадастр" қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, қарор билан 5 та регламент тасдиқланди:

💳 Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📝 Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏠 Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏢 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📄 Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

⚡️Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

📈Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

🕗1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

🔘Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👩🏻‍💼Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

🌀Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.
〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий йил 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлигини ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бироқ бундай имконият яқин келажакда пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳужжатга кўра, мобил алоқа оператори ўзгарганда рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

❗️Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Аммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди», — деди Аҳматов.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ОКАда “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Aввал ҳам бу соҳада бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлари мавжуд эди. Энди эса буларнинг ҳаммаси яхлит қонун шаклига келтирилмоқда.

Чет эл фуқароси қайсидир давлатга бормоқчи бўлса ҳам, у ерга сармоя киритмоқчи бўлса ҳам ўзининг қонун томондан қанчалик ҳимояланганини билишни истайди. Бу қонун тасдиқлангач, чет эл фуқаролари юртимизда қайси ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эканини, қайсилари мумкин эмаслигини ягона ҳужжатдан билиб олиши мумкин бўлади» — деди Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Бурхон Алиқулов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКАда “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳа мазмун-моҳияти юзасидан брифинг ўтказилди.

"Ушбу қонун билан ИИВга ҳам кўплаб вазифалар юкланмоқда. Сўнгги вақтларда юртимизга келаётган чет эл фуқароларига кўплаб қулайликлар яратилмоқда.

❗️Масалан, аввалги тартиб-қоидага кўра, чет эл фуқароси Ўзбекистонга кириб келгач ички ишлар идораларида рўйхатдан ўтиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига бориш мажбуриятлари бор эди. Ҳозирги кунда ушбу мажбуриятлар бекор қилиниб, уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш электрон тизим орқали амалга оширилмоқда" - деди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшод Муродбеков.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага,
4 сентябрь соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва мазмун-моҳияти ҳақида

Иштирокчилар:

🎙Дилшод Холмуродов — Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

🎙Маҳмуджон Зиядуллаев — Давлат статистика қўмитаси раисининг ижтимоий статистика бўйича ўринбосари

🎙Аъзам Икромов — Давлат статистика қўмитаси раисининг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари

🎙Зоҳиджон Зияев — Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official