Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.02K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига ШАРҲ
--
КОММЕНТАРИЙ к Указу Президента Республики Узбекистан «О помиловании группы лиц, отбывающих наказание в местах лишения свободы, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления»

#Mirziyoyev #Amnistiya #Avf

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Edu.uz
Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (59-сон, 31.01.2020 й)

Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.
--
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с многочисленными жертвами и пострадавшими в результате схода лавины в провинции Ван на востоке Турции.

#Mirziyoyev #Turkiya #Hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Oqilxon Dadaboyev
ҲОКИМЛАР ЭНДИ ПАХТА БИЛАН ОВОРА БЎЛИШМАЙДИ!

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади.

Ҳокимлар эндиликда пахта билан шуғулланмайди.

Бу ҳақида Республика Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев хабар қилди.

🌐 namangan24.uz – ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарор билан олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Bandlik vazirligi
Нукус шаҳрида чет элда ишлаш истагида бўлганлар учун ярмарка бўлиб ўтмоқда

Айни дамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси шиори остида чет элда ишлаш истагида бўлганлар учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистон аҳолиси катта қизиқиш билдирмоқда. Бу омманинг кўп эканлигида ҳам кўринади.

Қатнашчилар ўзлари учун фойдали бўлган маълумотларга ва иш ўринларига эга бўлишмоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари 👇
Facebook I Instagram I Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Контрактдаги талаба”лар ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар базавий стипендияни олади

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, ОТМларда стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар базавий миқдордаги стипендия тайинланади ва тўланади.

Аввалги ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзлаштираётган талабаларга стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.

Шунингдек, аввалги ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар тўлиқ давлат таъминотида бўлган ўзлаштираётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга базавий стипендия миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

Энг узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулоти бу асал. Олимларнинг таъкидлашича, яхши шароитда асал юз йиллар давомида сақланиши, ҳатто бу муддат 3000 йилгача етиши мумкин.

Биз истеъмол қиладиган сабзавотлар ичида бодринг энг сувга бойи ҳисобланади. Унинг таркиби 95-98 % фоиз сувдан иборат.

Дунёда энг оммабоп мевалар бу олма ва апельсин.

Қовоқ сабзавот эмас, балки резавор мева ҳисобланади.

Ҳиндистон банан етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу мамлакатда йилига 22 миллион тоннадан зиёд банан етиштирилади.

Дунёда энг кўп товуқ гўшти истеъмол қилинади. Ундан сўнг мол гўшти.

Пиёз арчганимизда, тўғраганимизда нима учун кўзларимиз ёшланишини биласизми? Бунга сабаб пиёздан чиқувчи газ. Кўзлар шу туфайли ёшланади.

Таомни турли кўкатлар билан безатиш тарихи Қадимги Рим даврига бориб тақалади.

Саримсоқ пиёз ёрдамида турли ҳашаротлар, айниқса чивин ва пашшалардан ҳимояланиш мумкин.

Даставвал сабзи бинафша рангда бўлган, уруғчилик тадқиқотлари натижасида хозиргидек тўқ сариқ рангга кирган.

Жаҳонда истеъмол учун 2000 га якин турли хилдаги маданий ўсимликлар ўстирилади.

Яшил олманинг баъзи навлари пўстлоғи ёрқинлигини ошириш учун генетиклар лосось балиғи генидан ҳам фойдаланишган.

Истеъмол учун яроқли бўлган ранглар нафақат ўсимликлардан тайёрланади, балки қўнғизлардан ҳам.

Нью-Йорк, Бангкок ва Токиода бутун дунё таомларини топиш мумкин.

Японияда анъанавий тарзда фугу балиғидан тайёрланадиган таом дунёдаги энг хавфли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Ушбу денгиз маҳсулоти заҳарли хисобланиб, уни тозалашда эҳтиётсизлик қилинса, бу ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун хам кўп япониялик ошпазлар фугу балиғидан узоқроқ юришни маъқул кўришади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг
ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat

https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding

https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding

https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
TIV Konsullik-huquqiy departamenti axboroti

Mamlakatimizning Istanbul shahridagi (Turkiya) Bosh konsulxonasi bergan ma’lumotga ko‘ra 2020-yil 5-fevral kuni mahalliy vaqt bilan soat 18.00da (Toshkent vaqti bilan 20.00) Istanbul shahridagi aeroportga samolyotning qattiq qo‘nishi oqibatida O‘zbekiston fuqarosi B.S. jarohatlandi. U “Medikana” klinikasi joylashtirilgan.

OAV xabarlariga ko‘ra samolyot Izmir shahridan Istanbul shahriga ichki reysni amalga oshirgan.

Bosh konsulxona vaziyatni nazoratga olgan va hamyurtimizga yordam berish bo‘yicha choralar ko‘rmoqda.

Konsullik huquqiy departamenti Turkiya hududida bo‘lib turgan fuqarolarimiz zarur vaziyatlarda mamlakatimizning Anqara shahridagi Elchixonasiga (tel.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) yoki Istanbul shahridagi Bosh konsulxonasiga (tel.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) murojaat qilishlari mumkin.

https://mfa.uz/uz/press/news/2020/02/23222/
https://t.iss.one/uzbekmfa
Forwarded from MKBANK matbuot kotibi
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНМАЯПТИ...
Жорий йилнинг 4 февраль куни "Jahon.uz" интернет нашри томонидан “Асакабанк” ва “Микрокредитбанк” филиаллари томонидан имтиёзли кредит талон-тарож қилинмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилди. Унга кўра, “Асакабанк” ва “Микрокредитбанк” фуқаролар ва фермерларга ажратилган имтиёзли кредитларни талон-тарож қилгани айтилмоқда. Яъни, “Микрокредитбанк” Фарғона вилояти филиали томонидан фермер хўжаликлари номига ажратилган 129 миллион сўмлик имтиёзли кредит талон-тарож қилинганлиги ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ёзилган.
Гап шундаки, Фарғона вилоят прокуратураси томонидан 2019 йил
30 август куни банкнинг собиқ ходими О.Қосимовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи устидан “Акрамов Шоирбек” деҳкон хўжалигига, фуқаро Каримберди Қосимов, фуқаро Акбарали Йулдашев, фуқаро Абдужалил Қосимов ва бошқаларга турли мақсадларда кредит маблағи ажратиб, ушбу кредит маблағини шахсий манфаати йўлида талон-тарож қилганлик ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов-суриштирувлар давомида О.Қосимовга қўйилган айбловлар ўз исботини топиб, банкка етказилган моддий зарар қисман қопланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман судининг 2019 йил 25 ноябрдаги ҳукми билан айбдор ходимга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилган.
Бироқ, "Jahon.uz" интернет нашри эълон қилган материал сарлавҳасида айтилгандек, “Микрокредитбанк” филиаллари томонидан имтиёзли кредит талон-тарож қилинмаяпти, балки имтиёзли кредит маблағлари мақсадли ишлатилиши учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Юқоридаги ҳолат ҳам 2017-2018 йилларда содир этилган бўлиб, бунга “талон-тарож қилинмоқда” деб баҳо бериш ноўрин хулоса.
Айни пайтда “Микрокредитбанк” АТБ тизимидаги 71 та филиал орқали аҳолига барча турдаги банк хизматлари кўрсатилиши билан бирга “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” каби давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Тадбиркорларимизни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилишда ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик банк томонидан қатъий назоратга олинган.
Forwarded from Edu.uz
​​#Эълон

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади.

Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

👉 фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);

👉 талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);

👉 хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;

👉 талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);

👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;

👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Мурожаат учун телефонлар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 71-246-38-57
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 71-241-16-91.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Батафсил👇
https://bit.ly/2SfY1Zq
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимоти ўтказилди

Батафсил: 👇
https://bit.ly/2v5P9xV