Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

———————

⚡️Из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмларнинг миллий телевизион премьералари дастури:

Шунингдек, адиблар ҳиёбони ва у ерда ҳайкаллари ўрнатилган шоир ҳамда ёзувчиларга бағишланган "Халқ юраги" ҳужжатли фильмининг бугун, 1 сентябрь куни миллий премьераси:

11:30да Менинг юртим телеканали,
12:10да МиллийТВ,
17:30да Севимли телеканали

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Эртага 2 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда очиқ майдонларда – стадион ва хиёбонларда имтиҳонлар ўтказилади

🔰 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан ишлаб чиқилган ImtihonGo мобил иловаси ёрдамида абитуриентлар:

✔️ имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олиш имкониятига эга бўладилар;

✔️ имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олишлари;

✔️ Давлат тест марказининг abitur.dt.uz ҳамда qabul.dtm.uz расмий веб-сайтларига тўғридан-тўғри киришлари мумкин.

Мобил илова Google Playга жойлаштирилган: бу ердан юклаб олиш мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси «Дўстлик-2 – Қўйлиқ» йўналиши ишга тушиши муносабати билан юртдошларимизнинг фикри олинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️АОКАда 2-5 сентябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳамда бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

2 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги-12:00
3️⃣ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соат-14:00
4️⃣ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази соат-15:00

3 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Халқ таълими вазирлиги соат-12:00
3️⃣ Ахборот технологиялари ва коммунакацияларини ривожлантириш вазирлиги соат-14:00

4 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги -12:00
3️⃣ Давлат солиқ қўмитаси соат-14:00

5 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Адлия вазирлиги-12:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида
- “Инсон ҳуқуқлари бўйича Узбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармон ижроси;
- Давлат статистика қўмитаси фаолиятидаги сўнгги янгиликлар;
- янги ўқув йилининг бошланиши, мактабгача таълим тизимидаги ўзгаришлар ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

✔️ томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

✔️ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

✔️ диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ ❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди: Биринчидан…
❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37оС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;

йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;

транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ ❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди: Биринчидан…
❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига.

❗️Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ ❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди: Биринчидан…
❗️2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади ва қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

✔️охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;

✔️Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;

✔️мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official