Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

31 августа в комплексе “Куксарой” состоялось торжественное мероприятие по случаю двадцать девятой годовщины государственной независимости Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с национальным праздником.
В этом году из-за пандемии коронавируса празднование Дня независимости проводится в более узком формате, в режиме онлайн. Церемония в «Куксарое» транслировалась по телевидению.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонидаги «Мустақиллик ва эзгулик монументи»га гулчамбар қуйди ва Кўксарой қароргоҳида Мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон" ибораси бу тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз яъни учинчи ренессанс даврининг бошланганини билдиради", - Президент Шавкат Мирзиевнинг байрам тадбиридаги нутқидан.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💠 Башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб миллат озодлиги йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу эди.

🇺🇿 Халқимизнинг беқиёс жасорати ва матонати билан Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги ана шу асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул воқеадир.

Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда.

======================

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
UZ: Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз.

🔰 Шу нуқтаи назардан, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади.

======================

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

======================

RU: И сегодня мы вправе с гордостью заявить, что достойно преодолели все испытания благодаря дальновидности, сплоченности и самоотверженному труду нашего народа.

🔰 Несомненно, День независимости, возродившей наше достоинство, гордость и честь, национальную государственность, вернувшей нам нашу священную религию, навсегда останется самой яркой страницей в славной истории нашей Родины.

======================

Из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
UZ: Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир.

Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.

🇺🇿 Истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўлимизга назар ташлаб, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз янада ортмоқда. Мамлакатимизни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ барча соҳа ва тармоқларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз бу борада ҳал қилувчи омил бўлмоқда, — Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

======================

RU: Сегодня во всем мире, говоря о нашей стране, все чаще используют выражение «Новый Узбекистан». Это – признание того, что за прошедшие годы мы вышли на совершенно новый этап развития и достигли на этом пути значительных успехов.

В связи с этим можно сказать, что сегодня, когда в полную силу реализуется мощный потенциал нашего народа, в Узбекистане закладывается фундамент новой эпохи Возрождения – Третьего Ренессанса. Ведь сегодняшний Узбекистан – это не вчерашний Узбекистан. И наш народ – уже не тот, каким был вчера.

🇺🇿 Когда мы оцениваем нелегкий, но вместе с тем славный путь, пройденный за годы независимости, наша уверенность в будущем, в собственных силах и возможностях еще больше возрастает. Решающим фактором этого являются реформы во всех сферах и отраслях, осуществляемые на основе Стратегии действий по развитию Узбекистана», — из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
UZ: «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган даъваткор ғоя ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда. Биз айни шу асосда халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, инновацион тараққиёт борасида муҳим қадамларни қўймоқдамиз.

Кенг жамоатчилик, эл-юртимиз барча ижобий ўзгаришларнинг ташаббускори ва бунёдкорига айланмоқда. Мамлакатимиз фуқаролари қаерда бўлмасин, давлат ҳимоясида эканини, қонун ва адолат кучини ҳис этиб яшамоқда.

📌 Бугун бир ҳақиқатни қатъий ишонч билан айтиш мумкин: дунёда турли хавф-хатарлар, манфаатлар тўқнашуви кучайиб бораётган ҳозирги таҳликали вазиятда Ўзбекистонда шаклланган янги тизим ўзини тўла оқламоқда»,Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

======================

RU:
«В нашей жизни все более прочно утверждается мобилизующая идея «От национального возрождения к национальному прогрессу». Именно на этой основе мы предпринимаем важные шаги для коренного улучшения жизни народа, обеспечения прав и свобод человека, верховенства закона и социальной справедливости, инновационного развития.

Широкая общественность, сам наш народ становится инициатором и созидателем всех позитивных перемен. Граждане нашей страны, где бы они ни были, чувствуют, что находятся под защитой государства, силу закона и справедливости.

📌 Сегодня становится все более очевидным, что сформированная в Узбекистане новая система полностью оправдывает себя в нынешней тревожной ситуации, когда в мире нарастают различные вызовы и угрозы, столкновение интересов», — из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official