Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади.
Давлатимиз раҳбари марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.
Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил в городе Бухаре дом Карима Камалова и выразил соболезнования его супруге и детям, пожелал сил и воли в преодолении утраты.
Глава государства отметил заслуги покойного в деле обеспечения благополучия людей.
Затем состоялось посещение мавзолея Бахоуддина Накшбанда, где были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Раҳматли Карим ака жуда яхши инсон эди, беғубор қалб эгаси, ноёб меҳнатсевар киши эди. Бухородаги ўзгаришларга кўп меҳнатлари сингганди. Режалари ҳам улкан эди. Беқиёс ҳалоллик ва садоқат билан, ўзини ўйламай, одамларнинг манфаати учун ишлади. Бир пайтлар адолатсизлик туфайли бошидан кечирган кунлари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

У кишининг фидокорона хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш.

В здании международного аэропорта Бухары Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание с участием ответственных руководителей.
Подробно рассмотрены вопросы социально-экономического развития области, обеспечения занятости населения в нынешних непростых условиях, сокращения бедности, восстановления отраслей экономики, пострадавших от пандемии.
Отмечалось, что главная цель – ускорить начатые в Бухаре широкомасштабные реформы.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиб, Бухородан Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, приняв участие в траурных мероприятиях в память о государственном и общественном деятеле Кариме Камалове, исполнявшем обязанности хокима Бухарской области, вернулся из Бухары в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1.
💴 Пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади:

2. 🚉 Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасидаги экспорт қатновларда экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади;

3. 💵 Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади;

4. 📂 Давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.

5. 📲 Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

6. 🕓 Чегара божхона постларида “Ягона дарча” божхона ахборот тизими жорий этилади ва бунинг натижасида божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни экспортда 5 баробарга ва импортда 2 баробарга қисқартиришга эришилади.

7. ✍️ Рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун бўлади;

Давоми

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Ўзбек тили бўйича энг яхши видеодарс» услубий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинади

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича ижодий ишлар қабул қилинади:

🔸Она тили фанидан;
🔸Ўзбек тили фанидан.

Танловнинг икки йўналиши бўйича ғолиблар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

💰1-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробарида;

💰2-ўринга
базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баробарида;

💰3-ўринга
базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробарида.

〰️〰️〰️〰️
📢 Батафсил:
👇
https://til.gov.uz/uz/news-and-announcements/news/105

Mанзил:
👉 https://til.gov.uz/uz/
👉 https://t.iss.one/dtrdep

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️АОКАда 24-28 август кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳамда бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий веқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

24 август
1⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
2⃣ Давлат хизматлари агентлиги-13:00
3⃣ Давлат солиқ қўмитаси соат-14:00

25 август
1⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
2⃣ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соат-13:00
3⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги соат-14:00

26 август
1⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
2⃣ Мудофаа вазирлиги-13:00
3⃣ Давлат тест маркази соат-14:00

27 август
1⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
2⃣ "Давергеодезкадастр" қўмитаси-13:00
3⃣ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги соат-14:00

28 август
1⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
2⃣ Адлия вазирлиги-13:00
3⃣ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги соат-14:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида
- божхона соҳасида амалга оширилаётган сўнгги янгиликлар;
- янги ўқув йилининг бошланиши, таълим тизимидаги ўзгаришлар;
- Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар сиёсатининг устувор йўналишлари доирасида белгиланган долзарб вазифаларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

❗️Брифинг ва матбуот анжуманлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Расмий баёнот

Бугун ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроевнинг Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Орадан бироз фурсат ўтиб эса хабарлар ўчирилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу каби маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official