Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.81K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🏢Yoshlar uyiga ega bo‘lish istagi bor yosh oilalarning soni har yil ortib bormoqda. 2020-yilda nechta yoshlar uyi topshiriladi? O‘zi bu uylarni kimlar oladi?

🗣Ushbu savollarga oydinlik kiritish maqsadida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi va Qurilish vazirligi mutasaddilari Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida OAV vakillari bilan matbuot anjumani tashkil etdi.

📈Media vakillari o‘z savollariga javob olgan bo‘lsa-da, O‘zbekiston yoshlar ittifoqi keng jamoatchilikka zarur va qiziqarli ma'lumotlarni infografika ko‘rinishida taqdim etadi.

Navbatdagi postlarda kuting.

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

⬇️ Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Forwarded from Меҳнат вазирлиги матбуот котиби
Жорий йилнинг 3 февраль куни Новосибирск-Тюмень авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланган, натижада Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень рейсининг барча йўловчилари (уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор) касалхоналарга жойлаштирилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси мутахассислари авиарейсда парвоз қилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси билан боғланди. Аниқланишича, улар Қозоғистон орқали автобусда Россияга етиб олмоқчи бўлган. Бироқ Қозоғистондаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Нур-Султан шаҳрида авиапарвоз хизматидан фойдаланган. Нур-Султон шаҳридан Тюменьга учган самолет йўловчилари қаторига Новосибирск шаҳрида Хитой фуқароси қўшилади. Орадан 3 кун ўтиб, унинг коронавирусга чалингани аниқланади. Шундан сўнг Россия ҳукумати мазкур вируснинг тарқалишига қарши курашиш мақсадида Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень авиарейсида парвоз қилган барча йўловчилар билан боғланиб, уларни тиббий текширувдан ўтказишга киришади.

Ҳозирда Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень авиарейсида парвоз қилган барча йўловчилар қатори ўзбекистонликлар ҳам тиббий текширувдан ўтказилган. Таҳлиллар ўзбекистонликларнинг бирида коронавирус учрамаганини тасдиқлади, қолган 2 нафар фуқаро эса таҳлил натижаларини кутмоқда. Бироқ уларнинг ҳеч бирида коронавирус белгилари (йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, диарея, ўпка етишмовчилиги) кузатилмаган.

@mehnatpress
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озодалик - давр талаби

🌱"Файзли Тошкент" акцияси Учтепа туманидаги "Қўрғонтепа" ва "Тепақўрғон" маҳаллаларига етиб келди.

✔️Душанба ва сешанба кунлари ушбу акцияга 622 нафар ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари жалб қилиниб, салкам 170 тонна чиқиндилар олиб чиқилди.

✔️Қўшимчасасига 120 та дарахтга шакл ҳам берилди.

👉Эртага мазкур акция тумандаги 12 мавзеида давом этади.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Forwarded from ~
Комментарий по обращению общественности о ходе строительства Сергелийской ветки метро
В социальных сетях в Интернете и популярных среди пользователей мессенджерах обеспокоенная общественность публикует и распространяет путём рассылок посты с закреплёнными фотографиями со строительных площадок надземной Сергелийской ветки столичного метрополитена...
ПОДРОБНЕЕ ⬇️
https://railway.uz/ru/informatsionnaya_sluzhba/novosti/17714/
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда педагог кадрлар аттестациясида иштирок этаётган ўқитувчилар учун

👉@fmadraximova
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Мева-сабзавот йўналишида 86 та кластер ташкил этиш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлат режасини бекор қилиш, экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан босқичма-босқич воз кечиш борасида ишлар кўриб чиқилди.
www.president.uz/uz/3342

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития деятельности кластеров в сельском хозяйстве.
Даны поручения по организации 86 плодоовощных кластеров, обеспечения их оборотными средствами.
Рассмотрены мероприятия по отмене государственного заказа, поэтапному отказу от порядка обязательного размещения культур.
www.president.uz/ru/3342

#Mirziyoyev #Agroklaster

Facebook |Instagram |YouTube |Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ХИТОЙДАН КЕЛГАН ДАСТЛАБКИ ЧАРТЕР РЕЙСДА ФУҚАРОЛАРИМИЗ КУТИБ ОЛИНДИ

👉 https://bit.ly/2UoNjCT

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини
сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн. АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
​​#Коронавирус

КОРОНОВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА КУНЛИК МАЪЛУМОТ
(2020 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛЬ ҲОЛАТИГА)


👉https://rses.uz/uzs/service/news/koronovirus-infekciasini-oldini-olis-borasida-olib-borilaetgan-tadbirlar-tugrisida-kunlik-malumot-2020-jil-4-fevral-olatiga

▶️Соҳага оид энг сўнги янгиликлар билан Агентликнинг расмий саҳифалари орқали танишиб боринг 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Forwarded from "O`zagrosug`urta" AJ
«Ўзагросуғурта» АЖ суғурта соҳасида Жаҳон бозорига чиқиш бўйича халқаро рейтингни қўлга киритди

☝️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4412-сонли Қарорида суғурта ташкилотлари халқаро рейтинг олиш масаласи қўйилган эди.

☝️ Мазкур рейтинг Жамият тарихида илк маротаба олинди.

☝️«Fitch ratings»нинг хулосасига кўра «Ўзагросуғурта» АЖга «ВВ-» (барқарор) рейтинги, яъни суғурталовчининг молиявий барқарор фаолият олиб бораётган суғурта компанияси мақоми берилди.

☝️«Ўзагросуғурта» АЖ Ўзбекистон суғурта бозорида энг кўп суғурта товонларини тўлаб берган (2019 й.да 97 млрд. яъни 38%) ҳамда нафақат қишлоқ хўжалиги соҳасида, балки иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам хизмат кўрсатувчи универсал суғурта компанияси ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@uzagrosugurta_aj
Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИ

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, 2020 йил 3 февраль куни Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, унда жами 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари олинди.
(мурожаатларнинг 9 таси суд масалалари, 2 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид)

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi axboroti

Yevropa ittifoqining rasman bildirishicha, Buyuk Britaniyaning YI tarkibidan chiqishi munosabati bilan Yevroittifoq qonunchiligi hamda uchinchi davlatlar bilan tuzilgan xalqaro shartnomalar Buyuk Britaniyaga nisbatan o‘tish davri mobaynida (2020-yilning 1-fevralidan 31-dekabrigacha) avvalgidek kuchda qoladi.

Shundan kelib chiqqan holda, O‘zbekiston o‘tish davri yakunlanguncha Buyuk Britaniyani O‘zbekiston Respublikasi va Yevroittifoq o‘rtasida imzolangan barcha xalqaro shartnomalarni, jumladan 1996-yil 21-iyundagi Sherikchilik va hamkorlik to‘g‘risidagi bitimni bajarish nuqtayi nazaridan YIning a’zo davlati sifatida biladi.

https://mfa.uz/uz/press/statements/2020/02/23181/
https://t.iss.one/uzbekmfa


Announcement of the Ministry of Foreign Affairs of the Republic of Uzbekistan

According to the official notification of the European Union with regard to the UK withdrawal from the EU, the legislation of the EU, as well as international agreements with other countries, will continue to be applied to the UK during the transition period (from February 1 to December 31, 2020).

Therefore, until the end of the transition period, Uzbekistan will consider the UK as the EU member state in terms of the implementation of all international agreements signed between the Republic of Uzbekistan and the European Union, including the Partnership and Cooperation Agreement of June 21, 1996.

https://mfa.uz/en/press/statements/2020/02/23182/
https://t.iss.one/uzbekmfa