Расмий хабарлар I Официальные новости
26.2K subscribers
33.2K photos
7.7K videos
53 files
31.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🎙21 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 14:00 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни ўтказилган видеоселектор натижалари юзасидан

Спикерлар:
▫️Мубин Мирзаев — Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари
▫️Ботир Аҳмедов — Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари

🕙 15:00 Коммунал хизматлар тарифларида нарх шаклланиши механизмлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида — матбуот анжумани

Иштирокчилар:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарлари.

🕙 16:30 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Шуҳрат Пўлатов — бўлим бошлиғи

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.
Умумий қиймати 50 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йилда ишга туширилган. Иккинчи босқич фаолият бошлаш арафасида. Корхонада тайёрланаётган темир-бетон панеллар кўп қаватли уйлар ва бошқа иншоотлар қуришда қўлланилмоқда.
Президент жамиятнинг моддий-техник базасидан фойдаланиб, ўқув-амалиёт комбинати ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил производственный комплекс ООО «Бинокор» в Бектемирском районе.
Первая фаза проекта общей стоимостью более 50 миллионов долларов была запущена в 2018 году. Вскоре начнет работу вторая очередь. Железобетонные панели предприятия используются при строительстве многоэтажных домов и других сооружений.
Глава государства указал на необходимость создания учебно-практического комбината на материально-технической базе общества.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Ўзбекистон ТИВ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистондаги ҳодиса бўйича расмий баёнот берди

‼️ Содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган

Ташқи ишлар вазирлиг
и баёнотида 2020 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтгани айтиб ўтилди.

Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилганлар. Ҳаниф Атмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётгани ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўраган.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти баёнотига кўра, 20 август куни “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари, ҳайдовчи ва Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари Хайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишган. Шундан сўнг, темир йўлнинг тахминан 43 километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳужум оқибатида корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари жароҳат олган, икки нафар Афғонистон фуқароси (Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари ва бир нафар ҳужум қилган номаълум шахс) ҳалок бўлган.

Жароҳат олган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган. Бугун – 21 август соат 7:00 дан Ҳайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев иштирокида брифинг.

- Янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси parliament.gov.uz сайтида эълон қилинди.
- Бу лойиҳа юзасидан, жамоатчиликнинг фикрини олиш мақсадида, сайтнинг "Муҳокамага қўйилган лойиҳалар" рукнига қўйилди.
- Шунингдек, лойиҳа бўйича таклифлар [email protected] манзили орқали ҳам қабул қилинмоқда.
- Лойиҳани тайёрлашда халқаро талаб ва меъёрлар, биринчи навбатда "Инсон ҳуқуқлари" умумжаҳон декларацияси, "Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида"ги Халқаро Пакт ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шархлари инобатга олинди.
- Янги таҳрирдаги қонундаги ўзгаришлардан бири - диний соҳада қўлланиладиган тушунчаларга таъриф берилди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Онам пневмония ташхиси билан Зангиотадаги шифохонасида даволанмоқда. Қон ташхиси олинганда қанд миқдори юқори чиқибди. Муолажалар қондаги қанд миқдорини ошириб юбориши мумкинми?

🦠 Коронавирус қандли диабет касаллигида оғир кечиши тасдиқланган, мазкур мисолдаги каби яширин қандли диабетга мойиллиги бўлганларда эса касалликни яққол юзага чиқариши табиийдир.

〰️〰️〰️〰️〰️
Дадам туман СЭСида ишлайдилар, вирус аниқланиб касалхонага ётдилар. Онам 60 ёш, гипертония ва жигар касалликлари бор. Ҳозирча онамда аломат йўқ, барибир тест топширишлари керакми?

🧪 Бундай ҳолатларда, тест олиниши ҳам мумкин, олинмаса ҳам.

💊 Ҳозирда бирламчи тиббий санитария муассасалари, яъни ОП, ҚОП ва ҚВПларидаги мобил бригадалар орқали инфекция юқтирганлар билан алоқада бўлганларга профилактика мақсадида дори воситалари тарқатилади.

☝️Ушбу берилган дорилар билан бирга сурункали касалликлари учун дори воситаларини ҳам тўхтатмасликлари муҳим ҳисобланади.

🥗 Барча карантин қоидаларига ва шахсий гигиенага риоя қилиш билан, соғлом овқат маҳсулотларини истеьмол қилиш билан касалликни енгил ўтказиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирус қон айланиши тизимини шикастлаши ва қон қуюлишини ҳақида кўп айтилмоқда. Сурункали касаллиги борлар узоқ йиллардан бери «Аспирин» дорисини қабул қилишади. Ҳозирда шифокорлар уни янада кўпроқ қабул қилиш кераклигини айтишмоқда. Бироқ аспирин кўплаб қарши кўрсатмаларга эга, уни узоқ вақт қабул қилиш ошқозон ярасини келтириб чиқаради. Бундай вазиятларда нима қилиш керак?

🔰 Жуда долзарб савол. Коронавирус инфекцияси қон айланиши тизимига турли таъсирга эга. Энг асосийси — қон қуюлиши ҳисобланади.

👩🏻‍⚕️ Афсуски шифокорларимиз беморнинг тўлиқ ҳолати ва мавжуд патологияларини ҳисобга олмай, узоқ вақт қабул қилишга «Аспирин» дорисини тайинлашади.

❗️Ҳар қандай дори воситасини тайинлашдан аввал қон таҳлилини ўтказиш ва ушбу гуруҳдаги препаратларни тайинлаш қанчалик зарурлигини аниқлаш зарур.

🔎 Агар таҳлил натижаларига кўра, шифокор ушбу гуруҳдаги дори воситаларини тайинлаган бўлса, Сиз шифокор назоратида бўлишингиз керак. Агар бирор қарши кўрсатмалар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилишингиз ва дори воситасини бекор қилиш ёки бошқасига алмаштиришни келишишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Сигаретга ўхшаш чекувчи воситалар ёки нос чекадиган инсонларда коронавирус қандай кечади?

🚬 Сигарет ва нос, умуман ҳар қандай чекувчи воситалар организмда турли хил ўзгаришлар келтириб чиқаради.

🔘 Сурункали чекиш оқибатида турли хил ўпка, ошқозон ичак тизими, асаб тизми касалликлари ва оғиз бўшлиғи ўсмалари пайдо бўлиши ЖССТ томонидан ҳам тасдиқланган.

🚭 Шу боис, коронавирус касаллигини кечувини бундай ҳолатлар оғирлаштириши табиий. Касалликни енгил кечиши учун бундай одатлардан воз кечсангиз, ўз саломатлигингизни янада ҳимоя қилган бўласиз.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу мажмуа 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин турини ишлаб чиқаради.
Давлатимиз раҳбари технологик жараённи кўздан кечирди. Корхонани барқарор хомашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Prof-Milk» в Бектемирском районе.
Комплекс проектной стоимостью 3 млн долларов способен выпускать 1,5 тысячи тонн продукции, в том числе около 10 видов сыра.
Глава государства ознакомился с технологическим процессом. Даны указания касательно стабильного снабжения СП сырьем, расширения ассортимента продукции и освоения новых рынков.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aдлия вазири ўринбосари Музраф Икромов «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official