Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Муҳим!

✍️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг
2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛГАНЛИГИ тўғрисида хабар берилган эди.

⚠️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, бунда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари орқали амалга оширилишини инобатга олиб, фақат мазкур таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга муайян таълим йўналишига кириш учун тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
⚡️Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми якунланди

Форум БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамда ушбу Бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Эберт фонди каби бир қатор халқаро шериклар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Халқаро анжуман ниҳоясида Самарқанд форумининг бевосита ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тадбир иштирокчилари ва жаҳон ёшларига йўллаган самимий тилаклари учун чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Самарқанд веб-форуми иштирокчилари халқаро анжуманга пухта тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этдилар. Бу, ўз навбатида, мунозара ва муҳокамалар самарадорлигини, умуман, халқаро анжуманнинг юқори савияда ўтишини таъминлагани эътироф этилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
🎥 Бугун АОКА анжуманлар залида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ва мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

📥 Тадбир давомида журналистлар ва фуқаролардан келган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Бўзсув канали атрофи тозаланадими?

Қурилиш чиқиндилари нега анҳорларга ташланяпти?

Нега инспекторларга жарима қилиш бўйича "план" қўйилган?

Дарахтларни кесиш қачон тўхтатилади?

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринли Саралаш ва тақсимлаш маркази коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча керакли шароитларга эга.

📹 Видеоролик орқали кўрсатилаётган хизматлар ҳақида беморлар фикри, тиббиёт ходимларига маош тўланиши бўйича батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Академик Тельман Ражабов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной академика Тельмана Раджабова


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 14 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: "Темир дафтар" нима? Ижтимоий ёрдам олиш тартиби қандай? «Саховат ва кўмак» ҳаракати фаолияти таҳилили, шунингдек, "Сардоба фожеаси" оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чораларга бағишланади

Иштирокчилар:

🎙 Ботир Парпиев – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари

🎙Дилшод Усмонов – "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

🎙 Саодат Боймирзаева – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири матбуот котиби

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий муносабат

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги пайтларда ОАВда, жумладан интернет, ижтимоий тармоқлар ва телеграмм каналларда “Коронавирусга қарши препарат янада арзонроқ ва қулайроқ. “Тисовир” (фавипиравир) кенг таъсир доирадаги вирусга қарши препарат!” реклама видеоролиги кенг тарқалган бўлиб, бу кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

🚫 Биринчидан, ушбу дори воситаси шифокор рецепти асосида бериладиган препарат ҳисобланади. Шу муносабат билан, уни ОАВ орқали кенг жамоатчилик учун реклама қилиш мумкин эмас.

Иккинчидан, рекламада қўлланилган “кенг таъсир доирадаги вирусга қарши препарат! У барча РНК типидаги вирусларни, шу жумладан, SARS-Co-V2 янги коронавирус инфекцияси қўзғатувчисини (Covid-19) ингибирлайди” ибораси умуман (илмий, амалий) асосланмаган, яъни нотўғри реклама ҳисобланади.

📌 Юқоридагиларга асосан, “ТИСОВИР” (фавипиравир) дори воситаси рекламаси амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда жойлаштирилган.

🔇 Агентлик томонидан реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан доимий равишда мониторинг кузатувлари ўтказиш ҳамда тегишли тезкор таъсир чораларини кўриш йўлга қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида 30 та шундай ҳолат аниқланиб, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида улар фаолиятига чек қўйилган (рекламалар бартараф этилган).

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонни ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Исламской Республики Пакистан Арифа Алви и Премьер-министра Имрана Хана с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Pokiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокирова Севара Муродовна 1985 йил 14 августда Андижон вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Зокирова 2009-2019 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 14 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣 Қабул 2020: тест синовлари тўғрисида

🕙 11:00 Давлат тест маркази

Спикер: Барно Ражабов – бош бошқарма бошлиғи

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Раҳимжон Маҳкамов – матбуот котиби

🕙 14:00 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Спикер: Шавкат Хўжақулов – матбуот котиби

📣 “Ижтимоий ёрдам олиш тартиби” (матбуот анжумани)

🕒 15:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари

📲 Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади..

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 14 августа, в АИМК:

📣 Приём 2020: О тестовых испытаниях

🕙 11:00 Государственный центр тестирования

Спикер: Барно Ражабов – начальник главного управления

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член Штаба

🕙 13:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер: Рахим Махкамов – пресс-секретарь

🕙 14:00 Государственная инспекция по надзору за качеством образования

Спикер: Шавкат Хужакулов – пресс-секретарь

📣 "Порядок получения социальной помощи" (пресс-конференция)

🕙 15:00 Ответственные сотрудники Министерства по поддержке махалли и семьи

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальных Telegram-каналах AИМК @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform. Также смотрите брифинги на телеканалах "UzReport TV", "O‘zbekiston 24" и канале Youtube.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳри “Юксалиш” кичик саноат зонасидаги Кафел-керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси

Обновляющийся Узбекистан: проект по производству кафельно-керамических изделий в малой промышленной зоне "Юксалиш" города Намангана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈(+238) 2020 йил 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 561 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 132 нафари
Тошкент шаҳрида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 32 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 6 нафари Навоий вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

▪️Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 27 213 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 6 130 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади

🚉 Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йил 15 августдан маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракатини босқичма-босқич қайта тиклайди.

🚅 Хабарда айтилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та, Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та, шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

🎫 Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

✈️ Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📞 Вокзал маълумотхоналарининг телефон рақамлари

Каналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Касалликнинг симптомсиз кечувини ўтказдим, тестда коронавирус чиққан бўлса-да, ҳеч қандай аломатларни ҳис қилмадим. Шифокорлар касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлишини айтишяпти, бу дегани мен инфекциядан тўлиқ ҳимояланганманми?

🔹Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда короновирус мутацияга учраши ва касалликнинг бошқа тури ёки штамми пайдо бўлиши эҳтимоли мавжудлиги ҳақида дунё олимлари илмий мақолалар ёзяпти.

❗️Бу нима дегани, касалликдан сўнг иммун тизиминингиз коронавируснинг айнан бир турига иммунитет ҳосил қилган, короновирусни кейинги харакатини биз олдиндан башоратлай олмаганимиз боис, ниқобда юрсангиз унинг бошқа ўта ҳавфлироқ туридан ўзингизни ҳимоя қилган бўласиз.

🦠 Чунки, куз ва қиш мавсумида бу вирус ўз вирулентлигини, яъни касаллик чақириш қобилиятини янада кучайтириши ва ўта ҳавфлироқ кечуви кузатилиш мумкинлиги ҳақида дунё олимлари огоҳлантирмоқдалар.

〰️〰️〰️〰️
Синглимда шамоллаш аломатлари пайдо бўлганда поликлиника шифокорлари дорилар олиб келиб, уйда даволашди. Бир ҳафтадан кейин тестда короновирус чиқди. COVID-19 дан даволаниш учун ҳам дориларни поликлиника берадими?

☑️ Синглингизга даволаниш учун дори воситалари олиб келиб ичирилган бўлса, бошқа олиб келишга ҳожат йўқ. Чунки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг уй шароитида даволаниш протоколлари асосида дори воситаларини қабул қилиш давомийлиги белгиланган.

🚫 Баъзи дори воситаларни белгиланган муддатдан ортиқ қабул қилиш — унинг ножўя таъсирларини кучайтиради, шу боис, шифокор назорати остида синглингизда касаллик кечувида пайдо бўладиган аломатларга қараб, симптоматик даво буюрилади.

🧪 Бундай ҳолатлар учраб туради, вирус инсон организмида касаллик белгилари бошлангандан 7-10 кун давомида бўлиши мумкин, шу боис тест ижобий чиққан бўлса керак.

〰️〰️〰️〰️
Бир ой олдин короновируснинг оғир даражаси билан касалланиб, даволаниб чиқдим. Ўпка жароҳатланиши бир томонда 50% иккинчи томонда 35%, қонда сатурация 86% тушиб кетган эди. Уйга берилган барча муолажаларни бажаряпман, нафас машқларини ҳам қиляпман. Лекин йўтал ва томоқ оғриғи кетгани йўқ, шу боис менда ҳали ҳам бу касаллик бор деб хавотирдаман, ўпкамдаги жароҳатланишлар қайта тикланадими?

Бугунги кунда ўпкадаги жароҳатланишлар кўпчиликни хавотирга солмоқда, бу эса табиий.

📌 Ҳаттоки ривожланган давлатлар олимлари ва шифокорлари катта ҳажмдаги ўпка жароҳатланишлари кузатилган беморларга тикланиш даври учун ногиронлик тайинлашни ҳам тавсия қилмоқдалар, сабаби уларнинг ўпка альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланиши мумкин, бу тўқималар эса алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилади.

Шу боис, бу беморимизда кузатилган ўпка жароҳатланишида фиброз тўқима бор ёки йўқлигини баҳолаш муҳим, агар жароҳатланган тўқималар фиброз тўқима билан тўлиқ қопланмаган бўлса, улар секин-аста тикланади.

🔘 Организмнинг қайта тикланиш механизми мавжуд бўлиб, бемор доимий равишда шифокор назоратида туриб реабилитация муолажаларини бажариши керак, яъни нафас машқларини мунтаззам бажариб турсалар, руҳият ва асаб тизимини ижобий томонга қаратган холда қайта тикланишга ишонч билан қарашлик ҳам бу жароҳатланишлардан тезроқ тузалишга ёрдам беради.

🥗 Соғлом овқатланиш ва кун тартибини тутган ҳолда, ҳаёт тарзини олиб бориш, шу билан бирга доимий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳам алоҳида ўринга эгадир.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Эрим коронавирусга чалинди. Мобил гуруҳ келиб, дори берди. Баъзида эрим ўзини яхши ҳис қилмайди. Иситма йўқ, лекин тўсатдан аҳволи ёмонлашишидан қўрқаман. Ҳар куни шифокорни уйга чақираман. Лекин у фақат телефон орқали маслаҳат беради. Шифокорлар нега уйма-уй юрмайди?

🔰 Коронавируснинг жиддийлигини ҳисобга олиб, беморлар билан алоқада бўлишнинг олдини олиш ва шифокорлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида телефон орқали маслаҳат бериш тизими йўга қўйилган.

🚑 Кун давомида оилавий шифокорга коронавирус билан касалланган кўплаб беморлар қўнғироқ қилади, лекин биз коронавирус юқтирмаганлар ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Уларда ҳам бошқа сурункали касалликлар бўлиши мумкин, оилавий шифокор ва тез ёрдам уларга ҳам ёрдам кўрсатиши керак.

📞 Турмуш ўртоғингиз саломатлиги ёмонлашса, оилавий шифокорингизни шошилинч огоҳлантиринг, улар сизга мобил бригада келишини ташкиллаштиришади. Агар касалхонага ётқизиш керак бўлса, стационарга олиб боришади.

〰️〰️〰️〰️
5 ёшли болам бор, карантин чоралари юмшатилиб, хусусий боғчалар ва мактаблар фаолиятига рухсат бериляпти. Фарзандимнинг хавфсизлиги ва коронавирус юқтирмаслигига қанчалик ишонч ҳосил қилишим мумкин?

Ишлайдиган ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида хусусий болалар боғчаси ва мактаблар фаолиятига рухсат берилди.

🚫 Бироқ бу барча МТМ ишлашини англатмайди. Фақатгина санитария қоидалари ва талабларига тўлиқ риоя қиладиган боғчалар ишлайди.

✏️ Таъкидлаб ўтаман, ССВ мутахассислари томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда "Болалар боғчаси ва мактаблар фаолиятини бошлаш учун санитария қоидалари, меъёрлари ва талаблари" тасдиқланди.

〰️〰️〰️〰️
Шифокорлар ва телевизорда ҳар куни нафас гимнастикасинини бажаришни тавсия қилишади. Менимча, нафас машқлари бу ўзини алдаш, чунки одам ҳар куни нафас оладику, шунинг ўзи машқ эмасми? Агар шу машқ бўлса, у дори каби самарали эмас деб ўйлайман, тўғрими?

🌀 Тўғри, реабилитация тадбирларининг таъсири дориларга таққослаганда унчалик тез намоён бўлмаслиги мумкин.

Бироқ жисмоний машқлар, реабилитация ва физиотреапия муолажалари соғлом турмуш тарзига риоя қилинганда зарарлилиги камроқ.

❗️Яъни дорилар тезда таъсир кўрсатади, лекин ҳар бир дори моддаси турли қарши кўрсатма ва нохуш таъсирга эга. Дори воситаларини қабул қилгандан сўнг организм узоқ вақт тозаланади ёки тикланади. Шу билан бирга, дори ва нафас шаклидаги жисмоний машқлар ўз вақтида қўлланилганда самарали.

🔸Бемор аҳволи дорилар билан даволаш керак деб баҳоланса, уларни қисқа муддатга тайинлашга мажбурмиз. Иккала муолажани ҳам соғайиш мақсадида параллел, биргаликда олиб бориш эса янада яхши ва тезроқ натижага эришишга ёрдам беради.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official