Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Акмал Саидов: Самарқанд форумининг асосий мавзуи бу “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида“ги Конвенциянинг лойиҳасини муҳокама қилиш
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

#Online
AОКА Пресс-холида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган Самарқанд веб-форумини ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда
Online кузатиб боринг:
👉Youtube
👉Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Online
❓Самарқанд форумининг натижалари ёшлар ҳаётида қандай акс этади?
✅ Мазкур саволга Тошкент Давлат Юридик Университети директори Раҳим Ҳакимов жавоб берди

Спикер — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов:
"Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумининг муҳим натижаларидан бири — илк маротаба Ўзбекистон ёшлари халқаро норма ижодкорлиги иштирокчисига айланади.
Бу нафақат мамлакатмиз аҳолисини 60 фоизини ташкил этувчи ёшларнинг, балки бутун жаҳон ёшлари хуқуқини ҳимоя қилишга ҳисса қўшишига хизмат қилади".
Каналга уланиш:👇

❓Ўзбекистон “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида“ги Конвенция лойиҳасининг муҳокамасида қандай таклифларни илгари сурмоқда?
✅ Мазкур саволга жавоб берди “Юксалиш“ умуммилий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов жавоб берди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❓Самарқанд форуми ёшларга, Ўзбекистонга нима беради?
Акмал Саидов:
— Бу форумнинг бешта натижаси бўлади деб айта оламан:
🔹Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда халқаро даражадаги муҳим қадам бўлади.
🔹Иккинчидан, Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсатининг тенденциялари, натижаларини бутун дунё афкор оммасига кўрсатиш бўлади.
🔹Учинчидан, ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини маромига етказишда муҳим пойдевор бўлади. Чунки Форумда Америка, Осиё, Африка, Европа ва Австралия қитъасидан иштирокчилар қатнашади, улар лойиҳага ўз муносабатларини билдиришади.
🔹Тўртинчидан, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини оширишга хизмат қилади.
❗️Бешинчидан, Ўзбекистон ёшлари биринчи марта халқаро норма ижодкорлиги жараёнида бевосита иштирок этади.
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Самарқанд форуми ташкил этилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманидан.
@aoka_uz

Покистон Республикаси Миллий банкининг ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига мувофиқ, Покистон Республикаси Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди, деб хабар бермоқда Марказий банк ахборот хизмати.
🔹Мазкур қарор Покистон Миллий банкининг (ПМБ) Халқаро операциялар бизнес стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондаги банк операцияларини, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги мурожаатига биноан қабул қилинди.
❗️Покистон Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Республикаси ўртасидаги банк ҳамда инвестициялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. У ўз фаолиятини 1995 йил 29 ноябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган аккредитация сертификатига асосан юритиб келаётган эди.

📈 (+202) 2020 йил 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
▪️ Шу билан бирга, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
✅ Юртимизда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7 839 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
▪️ Шу билан бирга, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
✅ Юртимизда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7 839 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Давергеодезкадастр" қўмитасида тизимдаги айрим раҳбарларнинг ишдан олинишига изоҳ берилди
🎥 Бугун АОКА штабида "Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси матбуот котиби Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролар ва ОАВ вакилларидан келган саволларга жавоб берилди.
❓Бугунги кунда қўмита томонидан коррупцияга қарши кескин кураш бошланганини ОAВ орқали кузатиб бормоқдамиз. Тизимдан бир нечта раҳбарлар ишдан олинди деган хабарлар тарқалди. Уларни ишдан олишга сабаб нима бўлди?
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎥 Бугун АОКА штабида "Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси матбуот котиби Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролар ва ОАВ вакилларидан келган саволларга жавоб берилди.
❓Бугунги кунда қўмита томонидан коррупцияга қарши кескин кураш бошланганини ОAВ орқали кузатиб бормоқдамиз. Тизимдан бир нечта раҳбарлар ишдан олинди деган хабарлар тарқалди. Уларни ишдан олишга сабаб нима бўлди?
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дунё ёшлари ҳуқуқларини белгилашда қатнашинг!
Сизда, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига ўз таклифларингизни киритиш имкони бор!
У-Репорт орқали таклифларингизни билдиринг!
Натижалар Ёшлар Форумида БМТ, OSCE, Инсон ҳуқуқлари офиси, Ҳукуматимиз раҳбарияти ва вакилларига тақдим этилади!
❗️Шошилинг - сўров 11 августга қадар жавобларни қабул қилинади!
@UReportUzbBot
_______________________________
Примите участие в определении прав молодежи мира!
У вас есть возможность внести свои предложения в Конвенцию ООН о правах молодежи!
Результаты будут предоставлены на Молодежном форуме представителям ООН, ОБСЕ, Офиса по правам человека и нашего Правительства!
Отправить предложение на: @UReportUzbBot

«Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд веб-форуми
〰️〰️〰️〰️
Самаркандский веб-форум по правам человека на тему: «Молодежь 2020: Глобальная солидарность, устойчивое развитие и права человека»
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️〰️
Самаркандский веб-форум по правам человека на тему: «Молодежь 2020: Глобальная солидарность, устойчивое развитие и права человека»
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
1 сентябрдан хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (472-сон, 10.08.2020 й.). Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
💰 Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари).
☑️ Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг АҚШ доллари).

⚡️Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг қисқача мазмуни
〰️〰️〰️〰️
🔹1. Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) молиялаштириш учун:
💰30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 181 млн доллар миқдорида қарз;
Халқаро тараққиёт уюшмаси кўламини кенгайтириш дастурининг 100 млн доллар миқдоридаги кредити;
⏳Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли давр билан 219 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредити ажратилмоқда.
Молия вазирлигига ажратиладиган маблағларни қайта кредитлаш битимларини имзолаш, зарур ҳолларда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилмоқда.
🔎 Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, бошқариш ва ҳисоботини юритиш юклатилмоқда.
Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари Ў.Барноев раҳбарлигида (Ж.Ходжаев – ўринбосар) Ишчи гуруҳи тасдиқланиб, унга Лойиҳа ижросини мувофиқлаштириш, жалб қилинаётган 500 млн доллар маблағ доирасидаги ҳар бир лойиҳани асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш юклатилмоқда.
〰️〰️〰️〰️
🔹2. Лойиҳа доирасида молиялаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
📍озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида маҳсулот етиштириш;
🌐 экспортни рағбатлантириш, халқаро бозорларда рақобатбардош, экспортбоп юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
🚿 қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини диверсификациялаш, соҳада давлат иштирокини камайтириш, кооперация тизимини ривожлантириш ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланиш;
🛒 соҳага бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сервисини такомиллаштириш;
📖 қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган самарали тизимини яратиш;
📲 қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишнинг ишончли ва шаффоф усулларини жорий этиш.
🔎 Ҳисоб палатасига Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши, сарфланиши ва натижадорлиги устидан доимий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш юклатилмоқда.
〰️〰️〰️〰️
🔹3. Қарор билан қуйидагилар:
“Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ҳамда унинг асосий кўрсаткичлари;
🏛 “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан фойдаланиш схемаси;
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
📊 “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш жадвали;
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш жадвали;
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси имтиёзли кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш жадвали;
📈 2021-2025 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланмоқда.

🔹4. Мазкур қарорни қабул қилиниши натижасида:
✅ Республикадаги 80 фоиз фермерларнинг ўзаро келишув асосида кооперацияларга бирлашуви таъминланади.
12 мингта фермерлар томонидан замонавий энергия тежовчи технологиялар жорий қилинади.
🌱 10 минг гектар ер майдонларининг агротехнологик хариталари янгиланади, элита ва супер элита уруғ ва кўчатлар ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга оширилади.
Мева-сабзавотларнинг жами экин майдонларидаги улуши 20 фоиздан (776 минг га) 30 фоизга (1 млн га) ошади.
🌳 Республикада 2 850 га кўргазмали замонавий интенсив боғлар, 27 та мева-сабзавотчилик кооперациялари ташкил этилади.
Лойиҳа доирасида кўрсатиладиган хизматлар орқали истеъмолчиларнинг 75 фоизи қамраб олинади.
💼 15 000 та янги иш ўринлари (аёллар учун 2 250 та) яратилади.
Республика ва барча вилоятларда “ягона дарча тамойили” асосида давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этиладиган Агрохизматлар марказлари (соҳадаги барча вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлимлари вакилларидан иборат) фаолияти йўлга қўйилади ҳамда 500 дан ортиқ хизматлар кўрсатилади.
🛰 Бунда 40 дан ортиқ янги турдаги инновацион, жумладан геоахборот тизимлари, дрон хизматлари йўлга қўйилади, халқаро стандартлар, “Organic”, “Global G.A.P” ва “Halol” сертификатлари жорий этилади.
📎 Қорақалпоғистон Республикасида 8 та, Андижонда 4 та, Бухорода 3 та, Жиззахда 2 та, Қашқадарёда 3 та, Наманганда 5 та, Навоийда 3 та, Самарқандда 5 та, Сирдарёда 4 та, Сурхондарёда 3 та, Тошкент вилоятида 3 та, Фарғонада 3 та, Хоразмда 4 та Элита уруғчилик хўжаликлари уруғларни саралаш, калибровка қилиш, дорилаш, қадоқлаш техникалари билан тўлиқ жиҳозланади ва уруғларни сақлаш бўйича замонавий омборхонага эга бўлади.
📌 Натижада ишлаб чиқариш харажатлари 30-40 фоизга камаяди, ҳар бир экин тури навларининг авлоди бўйича сифатли уруғларни етиштириш миқдори 50 фоизга, уларнинг ҳосилдорлиги 100 фоизга ошади;
Бухорода 500 га, Андижонда 300 га, Жиззахда 250 га, Қашқадарёда 200 га, Наманганда 300 га, Самарқандда 300 га, Сурхондарёда 200 га, Тошкент вилоятида 500 га, Фарғонада 300 га, майдонда янги усулдаги замонавий интенсив боғлар яратилади.
🔰 Бухорода 200 минг тонна, Хоразмда 200 минг тонна бўлган агрологистика комплекслари барпо этилади.
Республика Ишчи гуруҳи (Қишлоқ хўжалиги вазири Ходжаев бошчилигида) томонидан ҳудудий ишчи гуруҳлари учун Тошкент давлат аграр университетида етти кунлик семинар ташкил этилиб, Унда ҳар бир вилоят кесимида қилинадиган ишларнинг мазмуни ва ишни ташкил этиш механизми тушунтириб берилади.

⚡️Диний эркинликни таъминлаш йўналишидаги ишлар эътироф этилди
❗️Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда, у ўзининг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида маълум қилган, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабарида.
🇺🇿🇺🇸 Давлат департаментининг вакили мамлакатимизда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларни олқишлади, деб маълум қилган Ж.Ваҳобов.

Фуқаро Н.Докунинага маҳалла ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда берилган хабарларга муносабат
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизматига кўра, мазкур хабарда Тошкент шаҳар Сергели тумани Учувчилар шаҳарчаси, 29-уй, 16-хонадонда яшовчи, 1925 йилда туғилган, фуқаро Докунина Нина Степановнага маҳалла томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмаётгани хусусида фикр юритилган. Ушбу ҳолат бевосита Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан манзилли ўрганилди.
Аниқланишича, фуқаро Н.Докунина фарзандлари йўқлиги сабабли ўзига тегишли бўлган ва ҳозирда яшаб келаётган хонадонини узоқ қариндоши, фуқаро Калашникова Татьянага мерос сифатида нотариал расмийлаштириб берган. Нотариал келишув шартларига кўра, Т.Калашникова Н.Докунинани умрининг охирига қадар моддий ёрдам ва озиқ овқат билан таъминлаб туриш ва вафот этгандан сўнг дафн маросимини ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шу сабабли фуқаро Т.Калашникова ҳозирга қадар Н.Докунина билан унинг Сергели тумани Учувчилар шаҳарчаси, 29-уй, 16-хонадон манзилидаги уйида биргаликда яшаб келишмоқда.
Суҳбат жараёнида Н.Докунина маҳалла томонидан унга доимий эътибор қаратиб келинаётганлиги, айниқса, карантин даврида бир неча бор озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами билан ёрдам берилганини эътироф этди. Шунингдек, қариндоши Т.Калашникова унинг номидан, уларга ҳам моддий ёрдам берилишини сўраб “Учувчилар” маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилганлигини билдириб ўтди.
Т.Калашникованинг мазкур мурожаати бўйича фуқаро Н.Докунинанинг оиласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига биноан “темир дафтар”га киритилди, унга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам пули берилиши белгилаб олинди.
Фуқаро Н.Докунина вазир Р.Маматов билан бўлиб ўтган суҳбат давомида маҳалла вакилларига ҳеч қандай эътирози йўқлиги, аксинча, уларнинг кўмагидан доимий баҳраманд бўлиб келаётганини бир неча бор таъкидлади. Мамлакатимизда карантин эълон қилинган дастлабки кунларданоқ эҳтиёжманд оилаларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш, улар ҳолидан мунтазам хабар олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кекса ва ёлғиз яшовчи фуқаролар маҳалланинг доимий эътибори ва ғамхўрлиги остидадир. Шу сабабли ҳурматли юртдошларимиздан ижтимоий тармоқларда маҳалла ходимларининг фаолиятига қаратилган хабарларни тарқатишда уларнинг текширилган ва холислигига жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ибодов Мўмин Маъмуржонович 1982 йил 12 августда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М.Ибодов 2005-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2020 йилнинг январь-июль ойларида мева-сабзавотларнинг экспорт кўрсаткичларини эълон қилди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари юзасидан маълумот
(вазирлик ахборот хизмати томонидан 11 августда эълон қилинган)
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
(вазирлик ахборот хизмати томонидан 11 августда эълон қилинган)
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+232) 2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, яна 6 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
▪️Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
✅ Айни пайтда юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.