Расмий хабарлар I Официальные новости
111K subscribers
33.6K photos
7.85K videos
53 files
31.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Нима учун тест синовлари уч соатдан икки соатга қисқартирилди?

⚡️ Чунки ҳар йили тест синовлари учта фандан ўтказилар ва учта фанга уч соат вақт берилар эди.

Бу йилги тест синовлари иккита фандан ўтказилади. Шароитдан келиб чиқиб, қўшимча фанлар олиб ташланди. Бундан ташқари, тест синовлари анча соддалаштирилган ва осонлаштирилган, — Мажид Каримов, Давлат тест маркази директори.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қурилиш соҳаси ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам сферы строительства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ҳар бир абитуриент тест топшириш жойи сифатида қаерни кўрсатган бўлса, тест синовларини ўша жойда топширади. Давлат тест маркази базадаги маълумотни ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас, — Сародор Ражабов, Давлат тест маркази директори ўринбосари.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали маҳалла раисларининг ножўя ҳатти-харакатлари, қонунбузарликлари ҳақида бир неча хабар ва муносабатлар берилди. Қизириқ туманидаги ҳолат ва Бўстонлиқ туманидаги ер сотган маҳалла раислари бунга яққол мисолдир. Мазкур маҳаллар раисларига қандай чоралар кўрилди? Умуман вазирлик ташкил топгандан буён тизимда фаолият юритаётган мансабдор ва маъсул шахсларга кўрилган чоралар ҳақида маълумот берсангиз?

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх туманида яшовчи фуқаролар учун бир қатор имтиёзлар берилади

Шавкат Мирзиёев «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

👉 Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

👉 жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилансин;
алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинсин.

👉 Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади;

👉 Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори
100 фоиз ўрнатилади;

👉 Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлайди;

👉 Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этади;

👉 Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади;

👉 Сўх туманидаги иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисми Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев профессионализм, шахсий ҳудуд ва фактчекинг ҳақида:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 «3 та манбадан кечаси бўлса ҳам сўраш керак. Ахборот берувчи шахс шу маълумот рост эканига ишонч ҳосил қилиши зарур. Агар шубҳаси бўлса, хабарни кечаси соат 2 да қўйишга шошиши керак эмас. Эрталаб соат 8-9 бўлишини кутиб, қайси ташкилот бўлмасин, матбуот хизматига телефон қилиб, аниқлаши, бераётган информацияси тўғрилигига ишониши керак.

❗️Мен ўз ҳамкасбларимни ҳимоя қиламан. Лекин шу билан бирга, профессионализм тўғрисида гапиришимиз керак. Хабар ким ҳақида бўлса, у давлат арбоби бўладими, оддий одамми, у — инсон, унинг оиласи, фарзанди, яқинлари бор. Ўша хабарни ўқиб ё эшитиб, қандай даҳшатга тушишлари мумкин. Бир яқин одамингизнинг ўлими ҳақидаги хабар соғлом одамни ҳам шок ҳолатига тушириб қўяди.

📎 Ҳозир ўзи эрталаб уйғонганда қўрқиб турасиз, кимдир касал бўптими, кимдир ўтиб қоптими, у сизнинг яқинингизми ё кимгадир зарур ёрдам керакми — одам қўрқиб ёқади телефонини, очиғи. Кечаси телефон бўлганда, қўрқиб кўтарасиз. Шундай замонда яшаяпмиз.

☎️ Тунги қўнғироқлар — жуда оғир қўнғироқлар. Бу менинг иборам эмас. Бу ҳақда кейин айтиб бераман. Тунги қўнғироқлар ҳақида Ўзбекистон Президенти гапирдилар. Сардоба билан бўлган воқеада. Менку оддий одам сифатида ўйлайман: тунги қўнғироқлар қанчалар оғир. Энди тасаввур қилинг, раҳбарлар учун қанчалар оғир эканини.

Биз бугун шахсий ҳудудни унутиб қўйяпмиз. Фактчекинг, фейкларнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистонда платформа яратиш пайти келди. Ўзбекистон медиа маконида сифатли, ҳаққоний контент шаклланиши учун ҳаракат қилишимиз керак».

📹 Видео

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирус 06.08.2020.pdf
1.3 MB
📕 Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотнома (6 август ҳолатига).

🗓 Маълумотлар Молия вазирлиги ахборот хизмати телеграм каналида янгилаб борилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қибрайда ер хатлови бошланди

Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Президентининг топшириғига мувофиқ Тошкент вилояти Қибрай тумани ер майдонлари хатлови бошланган.

Хатловда ҳар бир қарич ерни ҳолатини ўрганишимиз керак. Хатлов ҳаққоний ва адолатли бўлиши учун Қибрай туманининг бирорта мутахассиси бу жараёнда қатнашмайди. Хатловда дронлар, ёрдамчи хариталар, GPS навигаторлар ва бошқа барча зарур ускуналардан фойдаланиб бизга ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб беринг. Қаерда қандай муаммо борлигини билсакгина унга ечим топишнинг имкони пайдо бўлади, – деди қўмита раиси Халилилло Турахужаев.

Хатловнинг кунлик натижалари “Ергеопортал”га жойлаштирилиб борилиши мақсад қилинган. Якунда Қибрай тумани ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги ҳамда ернинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги ахборотлар геопорталда акс этади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Sport vazirligi
Равшан Эрматов 43 ёшга тўлди

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/3628

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади

🎛 ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази тармоғида 50 та станция фаолият кўрсатади, уларнинг 40 тасини сейсмик станциялар, қолганини прогнозтик станциялар ташкил қилиб, улар бир вақтнинг ўзида сейсмик жараёнларни мониторинг қилиш ишларини бажаради.

❗️Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида жойлашган сейсмологик станцияларда ҳар ҳафта ўртача 5-6 маротаба кичик ер силкинишилари қайд этилади. Бахмал туманида жойлашган сеймологик станцияда эса бир ҳафтада ўртача 15-20 тагача кичик ер силкинишлари қайд этилади.

Мамлакатимизнинг сейсмик фаоллиги инобатга олиниб, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 30 июнида “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

📁 Қарор билан Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

Келгусида минтақавий даражадаги сейсмик хавфни баҳолашнинг илмий-услубий асосларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади, кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда тегишли профилактик чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида майда масштабли сейсмик риск харита базасида дастурий таъминот яратилиб аҳолининг бундан хабардорлиги доимий таъминлаб борилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎙 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариладими?

COVID-19 билан кассаланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик қўлланмага (6-версия) мувофиқ, беморнинг аҳволи ва касалликнинг кечишига қараб, 50 га яқин дори воситаси қўлланилиши мумкин.

💊 Булар: Вирусларга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши воситалар, Антикоагулянт, антиагрегант воситалар, Яллиғланишга қарши, глюкокортикостероид воситалар, Витаминлар, микроэлентлар, Муколитик ва балғам кўчирувчи, деконгестант воситалар (қон томирларни маҳаллий торайтирувчи воситалар), Қусишга қарши, ошқозон-ичак тизими дори воситалари, Диуретик воситалар, Адреномиметиклар, Метаболик жараёнларни тўғриловчи воситалар,

❗️Мамлакатимизда умумий 100 та дори воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Улардан 25 та корхона даволаш протоколига асосан қўлланадиган 215 турдаги дори воситаларни ишлаб чиқармоқда ва бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда.

☑️ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси «Ковипир» номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади ва янги дори воситаси қисқа муддатларда ўзлаштирилди. Ушбу фавипиравир фаол моддаси сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бир қатор давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Хориждан чартер рейслар орқали кириб келаётган фуқаролар ўзлари билан шахсий фойдаланиши учун қанча миқдорда дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб кириши мумкин?

📎 Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ:

❗️Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилиши мумкин:

турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

☝️Бунда бир ўрамда:

🔹қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

🔹эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;

🔹гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;

🔹инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

🔹инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;

🔹ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

📦 Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📈 (+267) 2020 йил 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 247 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

▪️ Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун
айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8 459 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Саралаш ва тақсимлаш марказлари — дунёда бунақа марказлар йўқ: Ўзбекистон тажрибаси ўзини оқлади»

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги ана шундай марказлардан бирининг бош шифокори Алишер Ҳожиметов маълум қилди:

🛏 «Ички ишлар вазирлиги томонидан Енгил атлетика залида ташкил этилган 750 ўринли саралаш ва тақсимлаш маркази 1 августдан ўз фаолиятини бошлади. Ўринларнинг 390 таси — ўрта оғир, 290 таси — оғир ва 90 таси — ўта оғир беморлар қабулига мўлжалланган.

💉 Айни пайтда шифохонада 691 та бемор даволанмоқда. Ҳозирга қадар муассасамизда 1500 дан ортиқ бемор даволаниб чиқди.

❗️Саралаш ва тақсимлаш марказлари — дунёда бунақа марказлар йўқ. Бу бизнинг ҳукуматимиз ташаббуси. Намуна сифатида ташкил этилган бу марказлар тўлиқ ўзини оқлади.

🔰 Бу ерда беморларни қабул қилиб, уларни саралаб, коронавирус бор-йўқлигини ажратиб, касаллик даражасига қараб даволаш чораларини кўриляпти».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Саралаш ва тақсимлаш марказларига келаётганларнинг айримларида умуман касаллик аломати йўқ. Айримларининг қўлида унда коронавирус йўқлиги ҳақида маълумотлари ҳам бор. Лекин ваҳима ҳам бор. Қўшниси, таниши ё кўча-куйдаги одамларнинг гаплари таъсирига тушиб, келаверишган.

Биз уларни тинчлантириб, тўғри йўналиш бериб, аҳвол яхши бўлса, уйига юборамиз, агар ҳолатида қандайдир ўзгариш бўлса, вақтинча сақлаб турилади», — Алишер Ҳожиметов, Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш маркази бош шифокори.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Нега саралаш ва тақсимлаш марказларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбийлар жалб қилинди? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзини тизимининг имконияти етмасмиди?

АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш маркази бош шифокори Улуғбек Расулов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

🌐 «Пандемия ҳозирда бутун дунё мамлакатларида, АҚШ, Италия, Испанияда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Кўплаб касалликлар бир вақтнинг ўзида қўзғалиши кузатилди. Ривожланган мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизими қийин аҳволга тушиб қолди.

📈 Жумладан, Ўзбекистонда ҳам соғлиқни сақлаш тизими март ойидан бошлаб коронавирусга қарши кураш йўлида фаолият олиб бораётган бўлса, июлнинг охирига келиб, касаллик кўпайиб кетди.

❗️Шунинг учун Президентимиз ҳарбий шифокорларни ёрдамга чақириб, уларга ишонч билдирдилар. Соғлиқни сақлаш тизимига кўмак сифатида Қуролли кучларнинг тиббий хизматлари жалб қилинди. Биз кўрсатилган бу ишончдан хурсанд бўлдик. Ҳозирда Қуролли кучлар, ИИВ, ДХХ, Мудофаа вазирлиги тиббий хизмати ходимлари саралаш ва тақсимлаш марказларида фаолият олиб боряпти.

🇺🇿 Бу соғлиқни сақлаш тизими учун ҳам, халқимиз учун ҳам катта фойда бўлди, деб ўйлайман».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Айрим беморларимиз нима учун осма-укол олмаяпмиз, дейишади. Шу фурсатдан фойдаланиб, халқимизга мурожаат қилмоқчиман.

Ҳурматли юртдошлар, билиб олинглар, коронавирусга чалинган беморларга осма-укол мумкин эмас. Чунки бу беморнинг аҳволини янаям оғирлаштиради. Фақатгина энг зарур ҳолларда, шифокорнинг бевосита назорати остида қилиниши мумкин. Истисно тариқасида. Бироқ уй шароитида осма-укол қилиш асло мумкин эмас», — Алишер Ҳожиметов, Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш маркази бош шифокори.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Нафақат саралаш ва тақсимлаш марказлари, балки коронавирусни даволаётган муассасаларга ишга кирмоқчи бўлган барча шифокорлар, ҳамширалар, кичик тиббий ходимлар аттестациядан ўтказилмоқда.

Тошкент тиббиёт педиатрия институти қошида коронавирусга қарши курашадиган мутахассисларни аттестациядан ўтказишга мўлжалланган марказ очилди. Врачлар малакасини алоҳида, ҳамширалар алоҳида, кичик тиббий ходимлар алоҳида аттестациядан ўтказилмоқда. Кимнинг малакаси тўғри келса, албатта қабул қилинади», — Ботир Даминов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Ҳар куни дунё олимлари билан мулоқот қиляпмиз, халқаро тажрибани ўрганяпмиз, ҳали даволаш протоколлари яна ўзгариши мумкин»

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш марказий штаби аъзоси Ботир Даминов Ўзбекистонда даволаш самарадорлиги бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди:

«Мамлакатимизда коронавирус беморлари 29 мингдан ошди, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни даволаш жараёнида Ўзбекистон ўз тажрибасига эга бўлди. Шунингдек, мунтазам равишда дунё тажрибаси билан ҳамоҳанг равишда иш олиб борилди, туркиялик олимлар, греманиялик мутахассислар, россиялик экспертлар билан мулоқотлар бўлди.

✏️ Ҳозир ҳам улар билан ҳар куни даволаш самарадорлиги, даволаш протоколлари бўйича олимларимиз ўтириб ишлаяпти. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳали даволаш протоколининг еттинчи версияси, тўққизинчи версияси бўлади, бу тавсиялар ўзгараверади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Республикамиз тадбиркорлари қисқа вақт ичида аҳолини инфекциядан ҳимояловчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан ФВВ ахборот хизмати расмий баёнот берди

Бугун 9 август куни соат 13:23 да Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Илтифот” МФЙ ҳудуди атрофида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида 200 кв.м майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ҳамда эски қурилиш чиқиндилари ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 13:28 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 14:13да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бухоролик ўқувчи Фазлиддин Исматов бир пайтнинг ўзида 20 та хорижий олийгоҳ талабасига айланди

ХТВ ахборот хизмати хабар беришича, хорижий олийгоҳлар қуйидагилар:

1️⃣.Westminster international university(British)
2️⃣.British management university(British)
3️⃣.Yeojeu technical university.(Korea)
4️⃣.Moscow international academy
5️⃣.Moscow academy of economics and law
6️⃣.Moscow academy of labour and social affairs
7️⃣.Berlin business academy
8️⃣.Novgorod state university
9️⃣.Canada royal roads university
🔟.Cambridge international college.
ва
Германиянинг 🔟 та университети.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official