Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+246) 2020 йил 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 315 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари
Тошкент шаҳрида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 33 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 11 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

▪️ Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли А.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун
айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8 849 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳақида

▫️Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи — Нодир Муслитдинов

▫️Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори ўринбосари — Шуҳрат Давронов

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
#Бухоро_вилояти

2020 йил 6 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган калтакланган йигит ҳолати юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий муносабати

2020 йил 26 июль куни соат 00:30 ларда Жондор тумани Ҳўжаҳайрон МФЙ Ҳўжаҳайрон қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Каримов Достон Исмат ўғли спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда шу қишлоқда яшовчи Г.Қ исмли аёлнинг яшаш уйига бориб, тинчлигини бузган. Г.Қ.нинг турмуш ўртоғи ҳозирда ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги сабабли у телефон орқали, қайнукаси 1993 йилда туғилган А.Қ ҳамда 1977 йилда туғилган қайнакаси С.Қ.ларни чақирган. А.Қ. ва С.Қ.лар келиб Д.Каримовни уриб тан жароҳати етказганлар.

Туман ички ишлар бўлими ходимлар воқеа жойига етиб бориб, Д.Каримовнинг мастлик даражасини аниқлаш мақсадида туман наркология диспансери кўригидан ўтказишган. (нарколог хулосасига кўра Д.Каримов алкоголли мастлик ҳолатида эканлиги тасдиқланган)

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Соғлом авлод учун» хайрия фонди томонидан пойтахтимизнинг бир қатор худудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга дори-дармон воситалари тарқатилди

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида дори-дармон ва тиббиёт буюмлари нархларини сунъий оширилишини олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​#Андижон_вилояти

Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нодирбек Хожиматовнинг ижтимоий тармоқда унга кўп қаватли уйдан берилган хонадонни туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олингани юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Н.Хожиматов оиласи билан алоҳида яшаши учун уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун Бувайда МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиш бўйича туман ҳокими Ҳ.Дадахоновга мурожаат қилган. Бу масала бўйича туман ҳокими, мазкур янги уйларни қураётган “Istiqlol Hausе 2020” МЧЖ раҳбари ва Н.Хожиматов иштирокида унга мазкур уйлардан ажратилиши бўйича оғзаки келишув бўлган.

Бу уйлар битгунга қадар Н.Хожиматов оиласига Тараққиёт МФЙ ҳудудида қурилган 117-кўп қаватли уйнинг фуқаро Ф.Раҳимовага тегишли 24-хонадони унинг отаси розилиги билан вақтинча яшаш учун ижара асосида туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Н.Юлдашева, Тараққиёт МФЙ раиси хабардорлигида берилган ва уй калити топширилган. Бир неча кундан кейин Н.Хожиматов уй эгасининг ишончномасини талаб қилган. Бу даврда хонадон соҳибаси бошқа ҳудудда бўлгани туфайли отаси кейинчалик ёзиб беришини билдирган. Бироқ, уй Н.Хожиматовга вақтинча яшаб туриши учун берилганига қарамай, 2 ой давомида бу ерда умуман яшамаган. Шундан сўнг мулкдор ўз уйи калитини қайтариб олган.

Шундан сўнг Н.Хожиматовга ижара асосида яшаб туриши, ижара ҳақи ҳомийлик асосида тўланиши кафолатланган бошқа уйлар таклиф этилганда, у бунга розилик билдирмаган.

Н.Хожиматовнинг туман ҳокимига нисбатан асоссиз, туҳматона фикрлар билдиргани туфайли айни пайтда унга нисбатан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари бошланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президент тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказиш топшириғини берди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш жойи, вақти ва шароитлари ҳақида абитуриентлар ва ота-оналарни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации приема в вузы и подготовки к 2020/2021 учебному году.
Президент поручил провести тестовые испытания на стадионах Ташкента и Нукуса, областных центров. Дано указание детально проинформировать абитуриентов и их родителей о месте, времени, условиях проведения вступительных экзаменов.

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Тест синовлари стадионларда бўлади

Бугунги кунда ўқишга қабул қилиш тестлари қачон, қаерда ва қандай тартибда ўтказилиши ҳамда 2020/2021 ўқув йилида таълим жараёни қандай ташкил этилиши барчани ўйлантирмоқда. Бунга сабаб, табиийки, турмуш тарзимизни ўзгартириб юборган коронавирус пандемияси.

Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев бугун тақдимот чоғида ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор вазифаларни белгилаб берди.

▫️ Жумладан, тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилди.

Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди. Бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самара ва Оренбургдан фуқаролар поездлар орқали қайтарилмоқда

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни бошланди.

Тошкент – Бузулук – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан бугун тунда Ўзбекистон томон йўлга чиқади. Тошкент – Кинел – Тошкент йўналишидаги поезд эса 7 август куни 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ватанимиз томон ҳаракатланишни бошлайди.

Поезд чипталари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Бузулук ва Кинел вокзалларида сотилди. Бузулук - Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 млн 287 минг сўм (9259 рубль), Кинел - Тошкент – 1 млн 357 минг сўм (9761 рубль). Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар билан ишлаш бўйича уч кунлик ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар перинатал марказининг бир гуруҳ ходимларининг видеомурожаати тарқалди.
Унда айтилишича, мазкур туғруқ мажмуаси “СOVID-19” билан касалланган ҳомиладор аёлларни қабул қилиш учун мослаштирилгандан сўнг айрим ходимлар орасида тушунмовчилик келиб чиққан.

ССВ мутахассислари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар перинатал марказида бўлишди. Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича:

Ходимлар билан мулоқот давомида маълум бўлишича, мавжуд вазият ҳақида етарлича тушунтиришлар берилмагани натижасида улар орасида қатор саволлар пайдо бўлган.

❗️Аслида мурожаатда айтилганидек, ходимлар ишсиз ва ойликсиз қолдирилмаган. Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш учун мослаштирилган 200 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга ушбу шифохонада ҳозирда 27 нафар ҳомиладор коронавирусдан даволанмоқда. Шунинг учун марказ ходимларининг бир гуруҳи 14 кунлик навбатчиликда бўлиб, қолган ходимлар эса яхлит график асосида кейинги 14 кунлик навбатчилик учун сафарбар қилинади. Аммо айни пайтда навбатчиликда бўлмаган ходимларга ҳам белгиланган тартибда ойлик маошлари тўлаб берилади. Бугун улар билан бўлиб ўтган учрашувда ходимларнинг меҳнат қонунчилигига асосланган ана шундай ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юқорида тилга олинган мурожаатда ҳомиладор аёлларни қабул қилувчи шифохоналар етишмаётгани ҳақидаги фикрларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. Тошкент шаҳрида 12 та туғруқ муассасаси мавжуд бўлиб, айни вақтда шаҳар 3- ва 7-сон туғруқ комплекслари ва Тошкент шаҳар перинатал маркази коронавирусга чалинган ҳомиладорларни қабул қилмоқда. Ушбу туғруқ комплексларига бириктирилган ҳомиладор ва туғувчи аёллар эса пойтахтимиздаги қолган 9 та туғруқ комплексига ва Республика перинатал марказига дислокация асосида тақсимланган.

🤝 Мурожаатчилар билан ўтказилган мулоқот якунида уларга коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар билан ишлаш бўйича уч кунлик ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди. Бунинг натижасида тиббиёт ходимлари кейинги 14 кунлик навбатда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун тайёргарлик ўтайдилар.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 (+220) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 43 нафари Сирдарё вилоятида, 41 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса Тошкент вилоятида чегара пост орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. (аёл), Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 468 нафар, Тошкент вилоятида 194 нафар, Сирдарё вилоятида 53 нафар, Бухоро вилоятида 27 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 7 нафар, жами 804 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самара ва Оренбургдан фуқароларни поездлар орқали қайтариш бошланди

🚉 Бугун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни бошланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хзимати хабар берди.

🚊Тошкент – Бузулук – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан бугун тунда Ўзбекистон томон йўлга чиқади.

🚊Тошкент – Кинель – Тошкент йўналишидаги поезд эса 7 август куни 918 нафар йўловчи билан тушдан сўнг Ватанимиз томон ҳаракатланишни бошлайди.

🎫 Поезд чипталари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Бузулук ва Кинел вокзалларида сотилди. Бузулук - Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 млн 287 минг сўм (9259 рубль), Кинель - Тошкент1 млн 357 минг сўм (9761 рубль).

⚠️ Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

🔍 Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоий" эркин иқтисодий зонаси

Обновляющийся Узбекистан: свободная экономическая зона "Навои"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+274) 2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари
Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

▪️Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 19 587 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official