Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ДХА: вақтида кўриб чиқилмаган аризаларга автоматик рухсатнома берилади

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, архитектура қурилиши соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштирилиши кутилмоқда.

Масалан:

⬇️ бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ваколатини ҳудудий бошқармалардан туман қурилиш бўлимларига бериш;

кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирмани Давлат хизматлари марказлари ва my.gov.uz порталига мурожаат қилиб бир вақтда олиниши;

☑️ қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда ваколатли органлар томонидан белгиланган муддатларда рухсатномаларни расмийлаштирмаса «Сукут – аломати ризо» тамойилига кўра тизимда автоматик тарзда рухсатнома шаклланиб ариза берувчига юборилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳалла раислари ва ходимлари халқни эмас, аввало ўзини ўйлайди, маҳалла ўзи бизга керакми?» деган мазмунда интернетда жуда кўп мурожаатлар тарқалмоқда. Вазирликнинг бунга муносабати қандай?

Сергелидаги вазият — «Ҳумо» маҳалласига киритилмаган аҳоли ҳудудларида янги маҳаллалар ташкил этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Елена Исмаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда энг долзарб саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
1 июлдан жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари солиққа тортилмаслиги ростми?

✔️ Ҳа, Президент Фармонига асосан, жорий йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади. ДСҚ дастурий маҳсулоти ёрдамида даромад солиғини ҳисоблаш автоматик равишда тўхтатилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар солиқ органлари ташриф буюришлари шарт эмас.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия шароитида вафот этган инсонларнинг дафн маросимларини қандай ўтказиш лозим?

📹 Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов жавоб қайтарди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқ ва Telegram мессенжерида Адлия вазирлиги номидан турли манбалар очилган. Уларнинг орасида бир қатор фейк каналлар ҳам мавжудлиги аниқланмоқда.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ва Telegram мессенжеридаги каналларини эслатиб ўтди:

▫️Facebook
https://www.facebook.com/groups/adliya
https://www.facebook.com/minjustuz

▫️Twitter
https://twitter.com/minjustuzb

▫️Instagram
https://www.instagram.com/adliyanews

▫️Youtube
https://www.youtube.com/c/Adliya/featured

▫️Telegram
@huquqiyaxborot
@pravoinf
@leginf
@adliyangiliklari

⚠️ "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали 3 та тилда юритилади ва верификациядан ўтган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Уй шароитида COVID-19 ни қандай даволаш керак?

Каналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тадбиркорнинг масаласига беэътибор қараган ҳоким ўринбосари жазоланди

🔈Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида фаолият юритувчи «Аму наслли чорва» номли фермер хўжалиги раҳбари чорвачиликни риовжлантириш учун ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

📝 Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, мурожаат юзасидан фермер хўжалигига тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 5 май куни Амударё туман ҳокимлигига сўров хати юборилган. Сўров хатини ижро қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Садуллаевга йўналтирилган.

🕙 Унда тегишли маълумотлар жорий йилнинг 11 май кунига қадар тақдим қилиниши кўрсатилган бўлсада, Ф.Садуллаев томонидан сўров хати беэътибор қолдирилган.

❗️ Қонунчиликка кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга унинг фаолиятида кўмаклашиши, у томонидан сўралаётган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

✍️ Юқоридаги қонун бузилиш ҳолати юзасидан ҳоким ўринбосари Ф.Садуллаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

💴 Амударё туман маъмурий суд қарори билан ҳоким ўринбосарига жарима жазоси тайинланди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда 12 000 та бемор «Плаквенил» препарати туфайли соғайганини маълум қилдингиз. Бу беморлар айнан «Плаквенил» орқали даво топганини қаердан билдингиз?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов журналистлар саволига жавоб қайтарди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура академияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Одам савдосига қарши курашиш» мавзуида онлайн халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Биз кўп қаватли бинода яшаймиз, лифтдан кунига барча хонадон фойдаланилади. Қўшнилардан бирида касаллик аниқланса, улар ҳам лифтдан фойдаланишади, биз шунда лифтдан фойдаланмаслигимиз керакми?

🦠 Вирусни турли хил сатҳларда ва ҳаво зарраларида 2-3 соатдан 8-12 соатгача сақланиб туриши тўғрисида тасдиқланган маълумотлар мавжуд.

🚿 Лифтларда доимий тозалов ишларини олиб бориш, турли юзаларни, тутқичларни хлор таркибли эритмаларда ишлов бериш керак.

⚡️Лифтлардан фойдаланиш керак бўлиб қолган вақтларда, ўзини ўзи ҳимоялаш мақсадида ҳар бир фуқародан имкон қадар ортиқча юзаларга қўл теккизмаслик, уйга қайтганда аввал қўлларни совунлаб яхшилаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш талаб этилади.

Мен олдинлари шамоллаганимда ҳеч ҳам тана ҳароратим кўтарилмаган, COVID-19 билан касалланганимни қаердан биламан?

⚡️Касаллик кечувини инобатга олган ҳолда, баъзи одамларда коронавирус оғир ва ўта оғир даражада кечади, бундай ҳолатларда тана ҳарорати юқори бўлиши кузатилади.

📍Баъзиларда касаллик енгил ва симптомларсиз кечади, бундай беморларда тана ҳарорати бир кундан 3-5 кунгача кўтарилиши мумкин ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.

💉Бундай ҳолатларда, COVID-19 билан касалланган ва ПЗР тести тасдиқланган беморлар билан контактда бўлганлигингиз касалланганлигингизга далолат бериши мумкин.

🔺Агарда сизда бундай ҳолат бўлса ва енгил шамоллаш аломатлари кузатилиб, тана ҳарорати кўтарилмаса, бу касалликни енгил кечуви булиши мумкин.

🩸Белгилар тузалганидан кейинги 2-3 хафталарда антитаначаларга қон топшириб кўришингиз мумкин.

Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

🚕Хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд.

ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;

🙎‍♂️Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилад;

😷 Шу билан бирга, ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;

🧴шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.

Тиббий ниқобларни спирт эритмаси билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак.

❗️Тиббий ниқобларни спирт билан намлаб нафас олинганда бир қанча асоратлар ривожланиши мумкин:

▫️оғиз атрофидани тери қаватида куйиш,

▫️бурун шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайиши.

Оиламиз аъзосида короновирус касаллиги тасдиқланса ва уйда болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлса, уларда ҳам тест ўтказиш керакми? Тест натижаси чиққунига қадар шифокор кўп суюқлик ичиринг, деб ОРС-суюқлигини тавсия қилди. Лекин болаларим суюқлик ичса, қайт қилиб юборяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш зарур?

⚡️Ҳозирги ҳолатда тест топшириш шарт эмас, болада касалликнинг ичак шакли ўтаётган бўлиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шифокорга сувни ҳам қусаётгани ва диарея ҳолати ҳақида ҳам хабар беринг.

👶🏻 Тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш ва диарея ҳолатлари биргаликда кечганида болада сувсизланиш ривожланиши кучаяди.

☕️ Шифокор назорати остида аввал қусишни тўхтатишга, сўнгра ОРС-суюқликларни қултумлаб ичишни кўпайтиришга харакат қилинг.

🌡 Болани тана ҳарорати тушгунига қадар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши керак. Зарурат туғилганида шифокор дори воситаларни касаллик кечувидан келиб чиқиб тасия этади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✈️ Истанбул аэропортида қолиб кетган 40 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллиги ўзининг Telegram саҳифасида баёнот эълон қилди:

Унда баъзи оммавий ахборот воситаларида 16 ва 30 июль кунлари "Turkish Airlines" авиакомпанияси томонидан ташкил этилган чартер рейсда жами 42 ўзбекистонлик йўловчи парвоздан қолиб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинган.

Жумладан, 16 июлда қолиб кетган 12 фуқаро парвоз учун шакллантирилган рўйхатдан жой олмаган эди. "Turkish Airlines" авиакомпанияси ўз регламентига мувофиқ, парвозгача 1,5 соат вақт қолганда келмаган йўловчиларнинг ўрнига тегишли билетларни рўйхатда мавжуд бўлмаган бошқа йўловчиларга сотган. Ушбу ҳолатда билет сотиб олган фуқаро зарур ҳужжатларини тақдим этиб, тезкорлик билан чегарадан ўтиш ишларини амалга оширса, бирор муаммосиз самолёт бортига етиб олиши мумкин эди.

Афсуски, рўйхатда бўлмагани ҳолда билет сотиб олган фуқаролар чегарадан ўтиш жараёнида Туркия ҳудудида бўлиш қонун-қоидаларини бузганлиги аниқланган ва тегишли маъмурий чоралар кўрилган. Бунинг натижасида улар тегишли чартер парвозига ўз вақтида етиб ололмаган. Тартибга мувофиқ самолёт белгиланган вақтда Тошкентга учиб кетган.

Юқоридагига ўхшаш ҳолат 30 июлдаги парвоз вақтида ҳам кузатилган.

Ҳозирги вақтда Истанбул халқаро аэропорти одатдаги тартибда фаолият кўрсатмоқда ва миграция идорасининг бўлинмасида узун навбатлар юзага келмоқда. Пандемия даврида фуқароларимизнинг визалари билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркия томонига тегишли мазмундаги мурожаатлар юборилган эди.

Ўз навбатида, Туркия ташқи ишлар вазирлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан Ўзбекистон ваколатхоналарининг мурожаатини ижобий кўриб чиққан ва карантин чора-тадбирлари натижасида юзага келган вазият сабабли Туркияда бўлиш қоидаларини бузган фуқароларимизга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий этилмаслигини билдирган. Шу билан бирга, пандемия эълон қилинишидан аввалги муддатларда Туркиянинг виза тартибини бузганларга нисбатан амалдаги тарифларга асосан жарималарнинг қўлланилиши давом этмоқда.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, чартер парвозларига рўйхатга олинган фуқароларимизни чегарадан ўтиш жараёнини ўз вақтида амалга оширишлари учун Истанбул халқаро аэропортига эртароқ келишларини сўраб қоламиз. Чунки, ҳаво йўллари чегарасидан ўтишингиз жараёнида Туркияда бўлиш тартибига хилоф иш тутганингиз аниқланса, Туркия миграция ишлари мутасаддилари сизга нисбатан тегишли маъмурий чора-тадбирларни кўради.

Шунингдек, рўйхатда бўлмагани ҳолда аэропортга келиб чартер парвозидан 1,5 соат аввал билет сотиб олаётган фуқароларимизга шуни маълум қиламизки, чартер парвозига билет сотиб олиш мамлакатга учиб кетишингизни кафолатлай олмайди. Чунки, агар сизнинг Туркияда бўлиш тартибига хилоф иш тутганингиз аниқланса, 1,5 соат ичида маъмурий чора-тадбирларни битириш ва самолёт бортига етиб олиш имконсиздир. Туркия миграция мутасаддилари билетингиз ва парвозингизнинг вақтидан қатъий назар маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ чора-тадбирларни охирига етказмасдан туриб, сизнинг чегарадан ўтишингизга рухсат бермайди.

Айтиш жоизки, Бош консуллик вакиллари 16 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни бериб, уларни мамлакатга қайтариш чораларини кўрмоқда. Ҳозирда 30 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларимиз билан ҳам алоқа ўрнатилган бўлиб, яқин кунлардаги чартер рейсларида уларнинг ҳам мамлакатимизга қайтарилиши таъминланади».

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Бадиий гимнастика спорт мажмуасида ташкил этилган вақтинчалик беморларни қабул қилишни бошлади.

Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Самарқанд халқаро аэропорти бугун 3 та чартер рейс қабул қилди

Самарқанд халқаро аэропорти Россия Федерациясининг Қозон ва Екатеренбург шаҳарларидан амалга оширилган чартер парвозларни қабул қилди. Бу ҳақда "Uzairports" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 3 августида 3 та чартер рейс орқали 501 нафар юртдошимиз манзилга хавфсиз келтирилди. Барча йўловчилар Махсус комиссия томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга асосан Самарқанд шаҳридаги карантин маркази (Кимёгарлар шаҳарчаси) ҳудудига олиб кетилди.
Йўловчиларга хизмат кўрсатишда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official