Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Samarqandlik tadbirkorlar elektrotexnika sohasiga oid yangi loyihalarni taqdim etdilar
“O‘zeltexsanoat” uyushmasi xodimlari Samarqand viloyati tadbirkorlari bilan ochiq muloqot shaklida uchrashuv o'tkazishdi.
👉 https://uzeltech.uz/uz/samarqandlik-tadbirkorlar-takliflar/

Bizni kuzatib boring👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0v36qrLPphR2Xgfw
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги 4 та институт негизида ташкил этилаётган Геология фанлари университети кампусига тамал тоши қўйди.
Давлатимиз раҳбари ушбу соҳада илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш сиёсатини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
www.president.uz/uz/3330

Президент Шавкат Мирзиёев заложил капсулу под строительство кампуса Университета геологических наук, организуемого на базе 4 институтов при Государственном комитете по геологии и минеральным ресурсам.
Глава нашего государства дал указания по системной организации исследований в данной области и пересмотру политики подготовки кадров.
www.president.uz/ru/3330
Президент Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда.
Математика, кимё-биология ва геология фанларини ривожлантириш, келгуси йиллардаги тараққиёт йўналишларини белгилаш тўғрисида очиқ мулоқот бўлмоқда.
www.president.uz/uz/3331

Президент проводит в Государственном комитете по геологии и минеральным ресурсам встречу с учеными, молодыми исследователями, представителями производственной сферы и руководителями научно-исследовательских учреждений.
Встреча проходит в форме открытого диалога о перспективах математики, химико-биологической науки, геологии в нашей стране, определяются приоритеты развития сфер.
www.president.uz/ru/3331
Forwarded from Mass-media fondi
Jamoat fondi Vasiylik kengashi tuzildi

2020-yil 31-yanvar kuni Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi muassislari yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Mazkur yig‘ilishda Jamoat fondi Vasiylik kengashi tarkibi shakllantirildi.

Jamoat fondi ustaviga binoan qabul qilingan qarorga ko‘ra, Allamjonov Komil Ismoilovich Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi Vasiylik kengashi raisi, Mirziyoyeva Saida Shavkatovna uning o‘rinbosari etib saylandi.

Eslatib o‘tamiz, Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondining asosiy maqsadi ommaviy axborot vositalarini yanada rivojlantirish hamda jurnalist va blogerlarning huquqlarini ro‘yobga chiqarishda ko‘mak berish, mamlakatda so‘z erkinligini mustahkamlashda jamoatchilik institutining rolini oshirish, O‘zbekistonning xalqaro imijini yanada yaxshilashga ko‘maklashish va boshqalardir.

@massmediauz
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИДЕОИНФОГРАФИКА: "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясининг 2019 йилдаги фаолияти ва истиқболдаги режалари

Бизнинг каналга уланиш 👉@uzboziqovqat
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни ва ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга ташрифларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди.

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
ТАЙИНЛОВ: “Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти Бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди

Батафсил: https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/appointment
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда “01.02.2020 йил кунидан бошлаб хонадонларнинг электр ҳисоблагичларини давлат қиёслаш далолатномаси бўлмаган ҳолда меёр ҳисобида олинади” деган мазмундаги эълон тарқатила бошланди.

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, бу нотўғри хабар бўлиб, бу ва бу каби тасдиқланмаган хабарларга эътибор бермаслигингизни, шунингдек, агар шунақа ҳолатлар кузатилганда зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Алоҳида такидлаймизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. Шунингдек, жаримага ҳам тортилмайди.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар сизда айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ саволлар юзасидан 71-202-50-55 ҳамда 11-54 рақамлари ёки Telegram’даги администратор (@HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

Э. Бекмуродова, Энергетика вазирлиги Матбуот котиби

@prminenergy
Forwarded from Bosh prokuratura
​​ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ШАФФОФЛИК ОМИЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари ҳамда блогерларга шуни яна бир карра эслатиб ўтадики, прокуратура органлари фаолияти юзасидан барча маълумотлар Бош прокуратуранинг интернетдаги расмий манбаларида, шунингдек, “Ҳуқуқ” газетасида ҳамда бошқа ОАВ, бундан ташқари, жамоатчилик билан бевосита мулоқотлар орқали кенг оммага очиқ ва шаффоф тарзда етказилмоқда.

Бунда тергов ва суриштирувга оид қонун талаблари ҳам тўлиқ инобатга олинмоқда.

Айни пайтда вилоят, туман, шаҳар прокурорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ўз фаолиятлари, прокуратура органларининг ўзида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, тегишли секторлардаги ҳақиқий аҳвол ҳамда улардаги муаммолар ечими бўйича ҳисоботларини мунтазам тақдим этиб келмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати олдида ҳисобдордир.

Мазкур нормага кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президентига:

қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида — мунтазам равишда;

ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида — зудлик билан;

прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида — ҳар олти ойда ахборот тақдим этиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур Қонун талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига прокуратура органлари фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этади.

Шунга кўра, жорий йилда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси кун тартибига мувофиқ 2019 йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилади.

Бош прокуратура Матбуот хизмати


👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди.

Манба: @davletovuz

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
TIV Konsullik-huquqiy departamenti axboroti

Mamlakatimizning Nur-Sulton shahridagi (Qozog‘iston) Elchixonasi bergan ma’lumotga ko‘ra 2020-yil 27-yanvar kuni ichida 52 nafar yo‘lovchi, jumladan 42 nafar O‘zbekiston fuqarolari bo‘lgan avtobus Shimoliy Qozog‘iston viloyati hududida qorda qolib ketgan va yo‘l-patrul xizmati xodimlari tomonidan evakuatsiya qilingan. 30-yanvar kuni avtobus marshrut bo‘yicha harakatlanishda davom etdi.

Elchixona xabar berishicha, anomal ob-havo sharoiti tufayli Qozog‘istonning qator hududlarida favqulodda vaziyat rejimi joriy etilgan, muhim avtotrassalar yopilgan.

Shu munosabat bilan TIV Konsullik-huquqiy departamenti yana bir bor O‘zbekiston fuqarolari e’tiborini avtobuslarda yoki avtomobil transportining boshqa turlarida qish mavsumida Qozog‘istonga kirishda yoki uning hududidan o‘tishda ehtimoliy xatarlarni hisobga olish va tegishli choralar ko‘rish zarurligiga qaratadi.

Qozog‘iston hududida bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolari, jumladan tranzit bilan boshqa davlatga o’tayotgan yurtdoshlarimiz, zarur hollarda mamlakatimizning Nur-Sulton shahridagi Elchixonasiga (tel.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10); Aqtau shahridagi Bosh konsulxonaga (tel.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Olmaota shahridagi Bosh konsulxonaga (tel.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) murojaat qilishlari mumkinligini eslatib o‘tamiz.

https://mfa.uz/uz/press/news/2020/01/23136/
https://t.iss.one/uzbekmfa
Forwarded from Sevara Urinbayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеоблог

1 февралдан нималар ўзгариши ҳақида биласизми? Видеоблог айнан шу ҳақда👆🏻👆🏻👆🏻