Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🦠 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан курашиш учун тиббиёт йўналишида ишлаш истагида бўлган кўнгилли шифокорларни жалб этиш учун эълон берилган эди, деб маълумот беряпти вазирлик ахборот хизмати.

🎯 Мазкур мурожаат бўйича бир кун давомида 486 та ариза қабул қилинди. Мурожаат қилганларнинг 103 нафари шифокор, 261 нафари ҳамшира, 55 нафари кичик тиббиёт ходими ҳамда 67 нафари бошқа йўналиш вакилларидир.

🔝 Шундан энг кўп мурожаат қилган ҳудуд Тошкент шаҳрига тўғри келади.

🔊 Эслатиб ўтамиз, айни дамда тиббиёт ходимларини ишга таклиф этиш давом этмоқда.

☎️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ишонч телефони: 71 200-06-00

☎️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ишонч телефони: 71207-99-84, 1109

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Санитария-эпидемиология хизмати пайдо бўлади. Икки ташкилот СЭОА ва СЭН давлат инспекцияси тугатилмоқда — Президент фармони ва қарорига шарҳ

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Бугун, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўп йиллардан буён Раислик қилиб келаётган Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Тез орада бу хабарларнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган repost.uz сайти хакерлар ҳужумига учрагани маълум бўлди ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги бу хабар рад этилди.

Вазиятга аниқлик киритиш учун қуйидагиларни баён қиламиз:

– Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашишяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Олти кунлик ишда ишлайдиганларга беш кунлик иш куни қилишди. Охирги икки шанба куни учун ойлик тўланмайдими?

Жавоб: Ходимларга меҳнат ҳақи ҳақиқий ишлаган вақтга нисбатан тўланади. Ходим томонидан хафтасига беш кун ишланган бўлса, меҳнат ҳақи ҳам беш кун учун тўланади.

Карантин ҳудудида кўнгилли бўлиб ишлаётган волонтёрларга карантин ҳудудида ишлаганлари учун иш стажи ёзиладими?

Жавоб: Волонтёрик фаолияти ўз номи билан кўнгилли сифатида бирор иш ёки хизматни ҳақ эвазига бажармасликни билдиради.

☑️ Ходимга иш стажи ҳисобланиши учун ходим ҳақ олиши ҳамда унинг иш ҳақидан маълум миқдори пенсия таъминотига ўтказиб турилиши лозим.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+274) Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 20 минг нафардан ошди

Сўнгги соатларда яна 274 кишида коронавирус аниқланди.Жами беморлар сони 20226 нафар.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент вилоятида, 90 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафар Сирдарё вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#1_августдан_нималар_ўзгаради

Айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилади

Транспорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилади.
_________________

#Что_изменится_с_1_августа

Для некоторых транспортных средств внедряется утилизационный сбор

Исходя из типа, категории, года выпуска транспортного средства будет взиматься утилизационный сбор от 30-кратного до 1500-кратного размера базовой расчетной величины (БРВ).

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Агар олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриент тест имтиҳонлари бошланган вақтда карантинда COVID-19 га даволанаётган бўлса, унда имтиҳонларни қандай топширади ёки имтиҳонлардан четлаштириладими?

Жавоб: Бундай сабаб билан тест синовига кела олмаган абитуриентлар учун Давлат комиссияси томонидан алоҳида кун белгиланиши мумкин. Бу борада ҳозир аниқ жавоб бериб бўлмайди. Бу Давлат комиссиясининг қарорига боғлиқ.

☑️ Шу билан бирга, эслатиб ўтамизки, Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги йиғилиши 1-сон баёни 29-бандига кўра, ҳудуд ва бинога киришда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли киритилмаган абитуриентлар аҳволи яхшилангач, тест синовлари жараёнлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовига киритилади. Бироқ коронавирус аниқланган абитуриентлар имтиҳонга киритилмайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ХОРИЖДАГИ ТАЛАБАЛАРНИ ВАТАНГА ОЛИБ КЕЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди.

Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали Ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хоржий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

🎡 парклар
ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

🥊 🏊🏻‍♀️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

🍽
умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

🙋🏻‍♂️ мактабгача таълим
ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🛏 🏖 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

💇🏻‍♀️ сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

🚕 🚫 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚫 Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.

📋 Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

📗 Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, шунингдек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига«ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🕵🏻‍♂️ Шу билан бирга йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланиши ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилиши белгиланди.

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

💊 республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;

💨 🛏 коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

🚑🧪 коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.


🏥 Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

🏪 Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.

Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида «махсус поликлиникалар» ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.

🏠 Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.

💰Юқоридагилардан ташқари Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолиятини жадаллаштириш, шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

🔎💵 Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳзод Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан суҳбат

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 🎤 Азиз Абдухакимов — Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бир кунда қанча электр энергияси истеъмол қилинади?

⚡️ Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 195,6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (23.07.2020 ‼️Табиий газ: 46,557 млн. м3; кўмир: 6 280 тонна; сув: 8,1 млн. м3);

🔎 *Мисол учун қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирамиз: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилади;

🎯 Натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;

✔️ Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 195,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 164 285 714 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.

🇺🇿 Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 164 миллион 285 минг 714 дона чироқ ёниб туради...

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Суриядан ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"си ҳақида бадиий фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Бадиий кенгаши Рашид Маликовнинг Суриядан ўзбекистонлик аёллар ва болларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"сига бағишланган “Тутқунлик” кинолойиҳаси сценарийсини кўриб чиқди ва тасдиқлади.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар беришича,
2019 йилда амалга оширилган мураккаб ва хатарли операция Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлар ва бошқа идораларнинг биргаликда амалга оширган ҳаракатлари натижаси бўлган эди. Фильмда турли вазиятлар туфайли Сурияга бориб қолган инсонлар тақдири, оилалар тарихига асосий урғу берилади. Фильмда воқеалар параллел ривожлана боради. Ёш фельдшер йигит, эрини орқасидан боришга мажбур бўлган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча...

Фильм продюсери - Рустам Саъдиев. Ҳозирда ушбу режиссёр «Барон-2» фильмидаги ишларини якунлаш арафасида. Айни пайтда "Тутуқунлик "фильмининг суратга олишга фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Режиссёрлик сценарийси ва актёрлар танлови бошланган. Пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар кино ишлаб чиқариш жараёнига ўз тузатишларини киритди, албатта. Фильмни бутунлай Ўзбекистон ҳудудида суратга олишга қарор қилинди, яъни барча Суриядаги жанг саҳналари мамлакатимизда суратга олинади. Бу лойиҳа фильм ижодий жамоаси учун жиддий тажриба ва синов вазифасини ўтайди. Фильм устида ишлаш 2021 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.

«Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар зонасидан ўз фуқароларини қутқаришга жазм қилган давлатлар саноқли. Бу албатта, кинода акс эттирилиши керак бўлган тарихимиздаги ажойиб воқеа», - дея фикр билдирди режиссер Рашид Маликов.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади

14 кунлик фаолият учун иш ҳақи жойида берилади:

👨🏻‍⚕️ Шифокорлар — 25 млн сўм
👩🏻‍⚕️ Ҳамширалар — 15 млн сўм
🧑🏻‍⚕️ Кичик тиббиёт ходимлари — 10 млн сўм

☎️ 1109

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+165) 2020 йил 26 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 391 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 67 нафари, Сурхондарё вилоятида 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Тошкент шаҳрида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 173 нафар бемор тузалди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Биз ҳар доим гавжум ҳолатда кўрадиган "Қўйлиқ деҳқон бозори"

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube