Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+181)2020 йил 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 360 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Қашқадарё вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Андижон вилоятида 95 нафар, Сирдарё вилоятида 63 нафар, Навоий вилоятида 18 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 10 нафар, жами 323 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 10 472 (+323) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 782 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирус 23.07.2020.pdf
544.6 KB
Молия вазирлиги ахборот хизмати Республика бўйича короновирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисида МАЪЛУМОТНОМАни тақдим қилди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️Қорақалпоғистонлик 37 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 37 ёшли Д.Т.да (эркак) иситма, умумий ҳолсизлик ва қуруқ йўтал пайдо бўлгач, жорий йил 10 июль куни республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир респиратор дистресс синдром ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, мия шиши асоратлари билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, мия шишидан вафот этган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔺(+293) 2020 йил 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 653 нафарни ташкил этмоқда.Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 074 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Судлар фаолияти такомиллашади

“Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

🔸 суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

🔸 жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;

қуйидаги тартибларни жорий этиш:

👉 туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;

👉 апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан
кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

👉 Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;

👉 давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;

👉 прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;

👉 қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида Сергели туманида истиқомат қилаётган фуқароларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш, касалликни барвақт олдини олиш, даволаш жараёнларини амалга ошириш мақсадида, 250 ўринга мўлжалланган тез ёрдам шифохонасини битказиш ишлари якунига етказилмоқда. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги
БАЁНОТИ

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширишда magistr.edu.uz веб-сайти, Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) иш фаолиятидаги техник носозликлар бор...

🌐 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш magistr.edu.uz веб-сайти орқали, талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими transfer.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

❗️Ушбу ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси билан интеграция қилинган. Жорий йилнинг 20-23 июль кунлари transfer.edu.uz ахборот тизими орқали аризаларни рўйхатда ўтказишда Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базасидан онлайн режимда фуқароларнинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) орқали паспорт маълумотларини олишда узилишлар юзага келган. Ҳозирги кунда барча муаммолар бартараф этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жорий йил 17 июль куни ТДТУ магистратурасига онлайн ҳужжат топширдим. Ҳужжатларимни бошқа мутахассиликка қайтадан топширишим мумкинми?

✔️Мумкин, бунинг учун сиз ҳужжат топширган ОТМга рўйхатдан ўтказилганингизни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қиласиз ва бекор қилингач, бошқа ОТМ ёки мутахассисликка топширасиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен хорижий давлатда кундузги-сиртқи таълим шаклида ўқийман. Ўзбекистонда ўқишимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин Ўзбекистонда бундай ўқиш тури йўқ. Нима қилишим мумкин?

❗️Сиз республикамиз олий таълим муассасаларидаги мавжуд сиртқи таълим шакли бўйича ўқишингизни кучириб ўқишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен хорижий давлатда олий таълим муассасасида таҳсил оламан. Ўқишимни Ўзбекистонга қандай кўчирсам бўлади?

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Transfer.edu.uz сайти орқали ёшларни ўқишларини кучириш учун аризаларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 5 августигача сиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

❗️Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Ички ишлар вазири матбуот котиби, Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
2020 йил май ойида йўл харакати хавфсизлиги қоидасини бузганим учун далолатнома тузилган. Бир неча маротаба тўлаш учун борганимда, карантин деб ёпип қўйилганди. Тошкент вилояти Қибрай туманида тураман, қандай қилиб жаримани тўласам бўлади?


Жавоб: Сиз йўл ҳаракати қоидабузарлигингизни 8860 рақамига транспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини киритишингиз ва смс орқали келган хабар бўйича, қоидабузарлигингиз юзасидан чиқарилган қарорни онлайн тарзда “Payme”, “CLICK” тизимлари орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин.

Врач булиб ишлайман. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси навбанда тураман, ишхонам уйимдан жуда узоқда жойлашган. Шу сабабли ишга ўзимни шахсий машинамда борсам буладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июлдаги 34-сон баёни қарорига кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларида фаолият юритаётганликларини тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланиши белгиланган.

Ҳурматли фуқаро, Сиз шахсий автотранспорт воситангизда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ҳамда фаолиятингизни амалга ошираётганингиз ҳақидаги ҳужжат билан ҳаракатланишингиз мумкин.

Шанба ва якшанба куни озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча дўконлар ёпилади дейилган, спиртли ичимликлар дўкони озиқ-овқат сирасига кирмайдими. Бундай дўконлар нега очиқ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотига қуйидагилар киради:

– озиқ-овқат хом ашёси, (шу жумладан этил спирти), озиқ-овқатлар (шу жумладан алкоголли ичимликлар) ва уларнинг таркибий қисмлари, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқатларга тегиб турадиган моддалар, материаллар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ҳамда улардан тайёрланган буюмлар бирга.

Шу билан бирга, агар биз спиртли ичимликларни ёки сигарет маҳсулотларини савдосини тўхтатиб қўйсак, одамлар бу маҳсулотни уйда қўлбола тайёрлашлари мумкин. Бу эса ўз навбатида, фуқароларни алкоголли ичимликлардан захарланиш хавфини ошишига олиб келади. Мусол учун, ўтган 80-йилларда Собиқ Иттифоқ хукумати «сухой закон» эълон қилган, яъни спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва савдоси тўхтатилган. Шу даврда одамларнинг қўлбола тайёрланган спиртдан заҳарланиб ўлиши жуда юқори фоизга ошиб кетган.

Мени Юнусободда дўконим бор. Ўтган шанба, якшанба куни ППХ ходимлари келиб дўконни ёпишимни айтишди. Мен дўконлар фаолиятига рухсат берилганку, — десам мени гапимни эшитишни ҳам хоҳлашмади. Агар дам олиш кунларида ҳам бу ҳолат такрорланадиган бўлса, мен қаерга мурожаат қилишим керак?

Жавоб: Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июлдаги 34-сон баён қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари ўрнатилган ҳамда буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти тўхтатилиши белгиланган. Шунингдек, фаолиятини олиб бориш учун рухсат этилган озиқ-овқат дўконлари эса карантин қоидалариган тўлиқ роя этишлари лозим. Республика махсус комиссияси қарорилари ижросини таъминлаш ва назоратини олиб бориш Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган. Агар Сиз ички ишлар органлари ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрган бўлсангиз ёки норози бўлсангиз Ички ишлар вазирлигининг 1102 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​🇺🇿Инвесторлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мурожаат билан чиқди.

Ҳозирги кунда интернет кенгликларида (Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари) ишончсиз ва лицензия олмаган воситачилар Ўзбекистон ҳудудидаги фойдаланувчилар орасида транзакциялар юқори даражали таваккалчилик эканлиги, пулларни йўқотишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида потенциал мижозларни огоҳлантирмасдан, жуда қисқа ва шубҳали муддат ичида жаҳон қимматли қоғозлар ва валюта бозорларида (forex) мўмайгина даромад олишга чорловчи рекламаларни тарқатишмоқда.

Агентлик Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий тармоқларда ўз хизматларини фаол тарғиб қилаётган Alfa System (https://www.alfa-system.cash/) ва Alpari (https://www.alpari.com/) компаниялари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш учун лицензияга эга эмаслиги ҳақида огоҳлантиради.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги инвестициялар ва молиявий инструментлар борасидаги хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фақат рўйхатдан ўтган маҳаллий, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишни маслаҳат беради. Агарда хизматлар норезидент компания томонидан кўрсатилаётган бўлса, воситачи компания рўйхатдан ўтган мамлакатнинг хорижиий молиявий тартибга солувчиси берган керакли рухсатномалар борлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

❗️Маълумот учун: бундай хизматларни таклиф этаётган компаниядан лицензия рақами (ва тўлиқ номи)ни сўраб, «Тошкент» РФБ фонд биржаси сайтига («БИРЖА АЪЗОЛАРИ» рукни) кириб, қимматли қоғозлар бозорида воситачилик қилаётган компаия лицензияга эга-эга эмаслигини аниқлаш мумкин. Шунингдек, маълумотларни тасдиқлатиб олиш учун бизнинг Агентлигимизга қуйидаги манзил орқали мурожаат қилишинигз мумкин: (71) 203-01-15, ёки [email protected] электрон манзили.

Фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларга мулкий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадиа, Агентлик Ўзбекистон фуқароларини бундай операциялар таваккалчиликка асосланиши ва маблағ йўқотилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Қўшимча маълумот олиш ёки ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги назорат бошқармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 755 (+102) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 174 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Чет давлатда бакалавр ёки магистратура, тил курси ва ҳоказо даражада ўқувчи талабалар Ўзбекистон ҳудудига феврал-март ойларида келиб энди чиқолмай қолган. Корея мисолида ҳатто элчихона ёпилди. Шундай талаба ёшлар учун четга чиқишга август ойида имконият яратиб бериладими? Виза ва чартер рейслар қўйилишига амалий ёрдам бериладими?

Жавоб: Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 15 июндан эътиборан авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқишга рухсат берилган. Чартер рейсларига билет олиш тартиби тўғрисида маълумот олиш учун Транспорт вазирлиги ва тегишли авиакомпанияларга мурожаат қилиш тавсия этилади. Шу ўринда, кўплаб хорижий давлатларда ҳам чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши чекланганлигини инобатга олиш лозим. Хорижий мамлакатга кириш учун рухсат ёки виза олиш учун ушбу мамлакатнинг Ўзбекистонлаги элчихонасига ёки бошқа ваколатли муассасасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ҳозирги кунгача чет давлатлардан нечта хамюртимиз Ўзбекистонга кайтарилди?

Жавоб: Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотига биноан, 23 июль ҳолатига кўра чет элдан 31 мингдан ортиқ фуқаролар чартер рейслари, 3400 дан зиёд ҳамюртларимиз темир йўллари орқали Ўзбекистонга қайтарилган. Шунингдек, автомобил транспорти орқали 70 мингдан ортиқ ватандошларимиз мамлакатимиз ҳудудига кириб келган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ХОРИЖДАГИ ТАЛАБАЛАРНИ ВАТАНГА ОЛИБ КЕЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди.

Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали Ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хоржий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
"Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказ"лари фаолияти ҳақида маълумот.

Инфографика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​Адлия органлари тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясида

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ўтган давр мобайнида бир қатор ҳудудий адлия органлари самарали фаолият олиб борди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Жумладан, пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилди. Мониторинг натижаларига кўра бугунги кунда жами 9 млрд 9 млн сўмдан ортиқ маблағ тиббиёт ходимларига тўлаб берилмагани аниқланди.

Хусусан,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимларга 6,8 млрд сўм (5,3 млрд сўм тўлаб берилди),
🔹Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимларга 838,7 млн сўм (426,5 млн сўм тўлаб берилди),
🔹Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 млн сўм,
🔹Сирдарё вилоятида 741,2 млн сўм (633 млн сўм тўлаб берилди),
🔹Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 211 нафар ходимларга 163 млн сўм (тўлиқ ундирилди),
🔹Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 млн сўм (тўлиқ ундирилди),
🔹Тошкент вилоятида 23 млн сўм,
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 млн сўм (тўлиқ ундирилди) миқдорда белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатларга нисбатан таъсир чоралар кўриб борилди.
________________________

Органы юстиции — на защите прав и интересов медработников

За прошедший период года ряд региональных органов юстиции провел эффективную работу в направлении защиты прав человека. В том числе был взят на контроль ход выплаты ежедневной доплаты и поощрительных выплат медработникам в условиях пандемии. По итогам проведенного мониторинга выявлено, что на сегодня медработникам не выплачено в общей сложности более 9 млрд 9 млн сумов.

В частности, не выплачены соответствующие надбавки и выплаты:
🔹1 315 медработникам в Кашкадарьинской области 6,8 млрд сумов (после вмешательства органов юстиции выплачено 5,3 млрд сумов),
🔹694 медработникам в Самаркандской области — 838,7 млн сумов (выплачено 426,5 млн сумов),
🔹317 медработникам в Бухарской области — 353,5 млн сумов,
🔹В Сырдарьинской области — 741,2 млн сумов (выплачено 633 млн сумов),
🔹211 медработникам в Ферганской области — 163 млн сумов (взыскано полностью),
27 медработникам в Джизакской области — 36 млн сумов (взыскано полностью),
🔹В Ташкентской области — 23 млн сумов (взыскано полностью),
🔹5 медработникам в Республике Каракалпакстан — 7,1 млн сумов (взыскано полностью).
По вышеназванным случаям приняты соответствующие законные меры.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official