Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси

📲 Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор раҳбарларининг қўл телефонига бевосита қўнғироқ қилиб, пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммони ечишга тайёр.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатиладиган "Ойдин ҳаёт" кўрсатувида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков кўпчиликни қизиқтираётган долзарб саволларга жавоб берди.

Нима учун аҳолида тест-таҳлил топшириш жараёнидан норозилик туғилаяпти? Тизимни ўзгартириш учун қандай чоралар кўрилаяпти?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан суд қарорининг ижроси таъминланди

🙏 Бизнес-омбудсман девонининг Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига “Temur Imkon Dizayn” масъулияти чекланган жамиятнинг суднинг ҳал қилув қарори ижросини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

💴 Маълум бўлишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 8 августдаги ҳал қилув қарори билан “Temur Imkon Dizayn” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 333 569 548 сўм зарар, 1 667 847 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажати жами 335 242 395 сўм ундирилиши белгиланган.

Лекин, ўтган давр мобайнида қарздорликни “Temur Imkon Dizayn” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундириш юзасидан етарлича чора-тадбирлар кўрилмаган.

❗️ Ваҳоланки, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.

Бизнес-омбудсман девонининг Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари сай-ҳаракати билан суднинг ҳал қилув ижроси таъминланиб, қарздорлик суммаси тадбиркорлик субъекти ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+133) 2020 йил 17 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15482 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 14 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8783 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 6622 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари юзасидан маълумот

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Информация о расходах Антикризисного фонда при Министерстве финансов на русском языке 👉 по ссылке

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, профессор Феруза Ҳамробоева томонидан Республика махсус комиссияси қарори билан уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар жамланмаси, унинг таркиби ҳамда қандай қабул қилиш тартиби ҳақида тушунтиришлар.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.
Уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения систем питьевого водоснабжения и канализации, подготовки к осенне-зимнему сезону.
Глава государства отметил необходимость в полной мере использовать вновь проложенные водопроводные сети и начиная со следующего года предусматривать во всех проектах прокладку сетей прямо к домам населения.
Определены меры по подготовке жилья, отраслей экономики и объектов социальной сферы к осенне-зимнему сезону.

#Mirziyoyev #murojaat #ichimliksuvi #qishgatayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢Учтепа туман ҳокими Фарҳод Абдуллаевнинг туман аҳолисига мурожаати ҳавола этилмоқда.

Фуқароларимиз тумандаги сектор раҳбарларининг қуйидаги "ишонч рақамларига" ўзларини қизиқтирган барча масалалар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин👇

1️⃣ сектор бўйича: 71-275-74-13
2️⃣ сектор бўйича: 71-276-43-92
3️⃣ сектор бўйича: 71-231-94-00
4️⃣ сектор бўйича: 99-997-26-10

Тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган узлуксиз фаолият кўрсатувчи туман маслаҳат марказининг қисқа рақами:

☎️1073

Ўзингиз ва оила аъзоларингизни кўринмас балодан эҳтиёт қилинг.
—————
📢Обращение хокима Учтепинского района Фархода Абдуллаева к населению района.

По всем интересующим вопросам граждане могут обращаться по следующим «телефонам доверия» руководителей секторов района👇

1️⃣ сектор: 71-275-74-13
2️⃣ сектор: 71-276-43-92
3️⃣ сектор: 71-231-94-00
4️⃣ сектор: 99-997-26-10

За медицинской консультацией и дополнительной информацией жители могут обратится в районный консультационный центр, работающий круглосуточно.

☎️1073
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#Мурожаат

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов туман аҳолисига мурожаат қилди

📌Туман ҳокими ўз мурожаатида фуқароларни карантин қоидаларига қатъий амал қилишга, барчанинг, айниқса кексалар ва болаларнинг саломатлиги учун уйда қолишга чақирди.

❇️Шунингдек, ўзларини қийнаган муаммолар билан мурожаат этишлари учун фуқароларга, тадбиркорларга телефон рақамлари тақдим этилди.

Хоким Пискентского района Ташкентской области Шухрат Ахмедов выступил с обращением к населению.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бўстонлиқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ғайрат Мадаминов фуқороларни карантин қоидаларига амал қилишга чақирди.

Маълумот Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 Главные цитаты из видеоселекторного совещания под председательством Шавката Мирзиёева относительно эпидемиологической ситуации в Узбекистане

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official