Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.2K photos
6.86K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔷 Уй шароитида Covid-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12513 (+111) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 140 нафар, Андижон вилоятида 31 нафар, Жиззах вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 193 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 7723 (+193) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+193) 2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

——————

📈 (+193) По состоянию на 10:00 12 июля количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 12706 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 84 новых случая заболевания выявлено среди граждан находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 67 в городе Ташкенте среди населения, 25 в Наманганской области (из них 17 среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин, 8 среди населения), 17 в Самаркандской области среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

❗️Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти республикамизнинг барча ҳудудларида яна қайта йўлга қўйилади.

😷Карантин чекловлари жорий қилиниши муносабати билан ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди.

Вазирлик томонидан ишсиз, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларинининг манзилли рўйхати шакллантирилади.

Бу рўйхатга:

🔹таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, оғир касалликка чалинган, кўп болали оилалар;

🔹 ижтимоий нафақаси ўз эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаига эга бўлмаган оилалар;

🔹чин етимлар, бола тарбияси билан қариндошлари шуғулланаётган оилалар;

🔹ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

🔹14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

🔹ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

🔹меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган, мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб, ҳозирда даромадсиз қолган фуқароларнинг оилалари киритилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
✔️Эҳтиёжманд оилаларга Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорларига мувофиқ, “Маҳалла” фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан зарур маблағлар ҳам ажратилади.

✔️Жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари билан биргаликда манзилли рўйхат асосида зарур озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларидан иборат моддий кўмак ёрдамларини шакллантиради.

✔️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ҳозирча муҳтожлик даражаси ўта юқори бўлган 101 минг 980 нафар фуқаронинг ҳудудлар кесимидаги рўйхати шакллантирилди.

📞Жойларда шакллантирилган рўйхатларда мавжуд бўлмаган, аммо зарур озиқ-овқат ва дори-дармонга муҳтож бўлган фуқаролар 1197 қисқа рақамли телефон тармоғига мурожаат қилишлари ҳамда ўз эҳтиёжларини баён этишлари мумкин.

☎️Мазкур телефон тармоғи орқали боғланган фуқаролар мурожаати ҳам алоҳида эътиборга олинади ҳамда уларга ҳам зарур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Июль ойи бошида Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» пости қисман ёпилгани сабабли 4 мингдан ортиқ ватандош бир неча кун ҳеч қандай шароитсиз яшашга мажбур бўлди.

Давлат раҳбари топшириғи билан
8 июлдан ўтказиш пункти очилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Ўзбекистон халқ артистлари клуби" раиси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров карантин қоидаларига риоя қилиш борасида.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️«Бу суд ҳокимияти мустақиллигига қилинган очиқдан очиқ таҳдид»

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани жиноят ва маъмурий судлари раислари туман ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидиров ва унинг ўринбосари Ш.Азизбердиев томонидан омма олдида обрўсизлантирилди. Туман суд ҳайдовчиси Р.Раҳимназаровга нисбатан куч ишлатилиб, бир муддат қамаб қўйилди.

Воқелик 2020 йилнинг 10 июль куни соат 8:30 атрофида рўй берган. Шу вақтда ишхонасига кетаётган суд раисларининг хизмат автомашинаси туман марказига кираверишдаги блокпостда тўхтатилади. Шу ерда бўлган ҳоким З.Давлатов Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорига зид равишда, туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиб, йўлдан ўтишга тўсқинлик қилади. Сўнг хизмат автомашинасининг орқа ўнг эшигини очиб, қўлидаги уяли алоқа телефони билан тасвирга тушириб, постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган («мана, кўриб қўйинглар, судьяларнинг ўзи карантин қоидаларини бузмоқда», деган маънода).

🔗 Бу орада туман судининг ҳайдовчиси Р.Раҳимназаровга куч ишлатилиб, унинг қўлидаги машина калитини тортиб олинади. Сўнг ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Азизбердиев туман судига тегишли машина бошқарувини қўлга олиб, орқа ўриндиққа ҳайдовчини жойлаштирган (2 нафар ИИБ ходими ёрдамида) ҳолда ИИБ биносига келишади. Йўл-йўлакай ҳайдовчини ҳақоратлаб кетган Ш.Азизбердиев туман ИИБ биносига келгач, уни вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қўяди.

📌 Ҳайдовчи Р.Раҳимназоровга кўра, ИИБ биносига келгач, Ш.Азизбердиев унга жисмоний куч ишлатиб, ерга ёқизади ва тирсаги билан унинг бош қисмини босиб, «сени қамоққа олайин, кейин сайратаман», дея очиқдан-очиқ таҳдид қилади.

2020 йил 10 июлдаги 442-сонли суд-тиббий текшируви далолатномасига кўра, Р.Раҳимназаровнинг баданида қонталаш ва шилинма аниқланиб, енгил тан жароҳати олингани аниқланган.

📝 Айни пайтда Жарқўрғон тумани ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидиров, ўринбосари Ш.Азизбердиев ва бошқа алоқадор ходимларга нисбатан суд ходимига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

📌 Воқелик бўйича «Xabar.uz» билан суҳбатлашган Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов Жарқўрғон тумани ҳокими ва туман ИИБ раҳбарларининг хатти-ҳаракатларини ҳеч нима билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлаб, буни суд ҳокимияти мустақиллигига қилинган очиқдан очиқ таҳдид деб баҳолади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Карантин

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
59-ўлим: Тошкентлик 76 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

7 июль
куни Чилонзор туманида яшовчи В.Т. ва унинг ўғлида "COVID-19" тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлса-да, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

🛏 11 июль
куни беморнинг аҳволи оғирлашгани сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга "COVID-19"нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+149) — Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

🦠
Янги касалланишлар: 45 нафарикарантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 28 нафариАндижон вилоятида (11 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 17 нафари аҳоли орасида), 76 нафариТошкент шаҳрида аҳоли орасида.

💉 Жами беморлар — 12855 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Солиқ органлари тадбиркорга кўмакдош бўлади. Бу нима дегани?

ДСҚ матбот хизмати маълум қилишича:

🧮 тадбиркорни иш бошлаш учун биринчи қадамидан, унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беради;

иш бошлаган тадбиркорни “яшаб кетиши”, фаолият кўрсатмаётганларни тиклашга кўмак бериши, бухгалериясини юритиши, ҳисоботларни тўлдириши ва топшириши, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича хизмат кўрсатади;

🔎 қанча тадбиркор солиқ қонунчилигини бузганини аниқлаб, тадбиркорни жазолаш эмас, солиқ қонунчилигини бузиш қанчага камайганлиги ва тадбиркорни ортиқча харажатлардан сақлаб қолиш асосий мезон бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Кадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошланди.

Халқимизга беминнат, ҳалол меҳнат қилиш ва бу орқали уларнинг ишончини қозонишдан кўра лавозимини суистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаганлар минг афсуски орамизда мавжуд.

❗️ Ҳар бир давлат идораси бундайлардан ҳоли майдонга айланмас экан халқ ишончини қозониб бўлмайди.

💼 10 июль куни кадастр йўналишида ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

🔍 Бу бошланиши
, дея таъкидламоқда Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати. Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади.

📣 Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркор. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, қўмитага (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта [email protected]) хабар беринг.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
61-ўлим. Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

🛏 Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+196) 2020 йил 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13193 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 5280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фарғона туманидаги керамика маҳсулотлари заводи

Обновляющийся Узбекистан: Завод керамических изделий в Ферганском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дарахтлар тагини бетонламанг

Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бетон исканжасида қолган дарахтлар бетондан халос этилмоқда. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Масалан, Фарғона шаҳри Музаффаров номли кўчадаги мазкур дарахт хонодон эгалари томонидан бетонлаб, исканжага олинган эди.

🌳 Хонадон эгаларига огоҳлантириш берилди. Дарахт атрофи очилиб, бетондан холос қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Ички ишлар вазири матбуот котиби, Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари ёпиладиган бўлса, Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи шахслар вилоятлардан келиб, пойтахтга кира олишадими?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнининг 2-банди биринчи хатбошининг биринчи кичик бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилган бўлиб, бунда Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб чиқиш бундан мустасно эканлиги белгиланган.

6 ёшли набирам Тошкент шаҳрида Эндокринология марказида қандли диабет касаллигининг 1-тури бўйича даволанмоқда. Муолажалар тугаб уйга жавоб берилса, мен Фарғона вилоятидан бориб, набирамни олиб келишим учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнига илова қилинган “Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати”нинг 3-бандига кўра, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатига махсус рухсатномалар талаб этилмайди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Бухоро шаҳрида ўқидим. Ҳозирда вақтинчалик Тошкент шаҳрида яшаяпман. Биринчи имтиҳон карантин сабабли қолдирилган ва июлб ойининг ўрталарига белгиланган эди. Бироқ яна карантин чоралари кучайтирилди.Нима қилсам бўлади? Қаерда ва қандай имтиҳон топширишим мумкин?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Сиз доимий яшаш жойингиздаги ҳудудий ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасига мурожаат қилишингиз, назарий ва амалий имтиҳон топширишингиз, имтиҳондан ижобий ўтган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномангизни олишингиз мумкин.

Пропискам Тошкент шаҳарда. Лекин, ўзим шаҳар чегарасидан 500 метр узоқликда – Қибрай туманига қарашли ҳудудда яшайман. Лицензия билан кириб чиқишда муаммо бўлмайдими?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнининг 2-банди биринчи хатбошининг учинчи кичик бандига кўра, автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин. Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилиши белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати 2000-2020 йиллар давомидаги республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича қабул кўрсаткичлари динамикасини эълон қилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📍АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирус тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

«Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, кейинчалик тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш самара бермади. Чет эл тажрибасида ҳам бу иш бермагани сабабли Ўзбекистонда ҳам бу амалиёт тўхтатилди», — Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube