Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан ушбу ҳафтадан бошлаб жорий йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастури тарғиботига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди.

Марказ сизни онлайн ахборот алмашинуви ва муҳокамалар майдонига таклиф этади.

Марказ ахборот хизмати маълум қилишича, тадбирларда Давлат дастурининг:

🔹 ўзига хос жихатлари ва ярим йиллик ижроси
🔹 пандемия сабабли бажарилмай қолган бандлар ва
🔹 ҳали муддати келмаган вазифалар муҳокама қилинади
🔹 уларни самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

❗️5 кун ва 5 устувор йўналишни қамраб олган мазкур медиа-кампанияни 2020 йилнинг 7 июль куни Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналиши юзасидан ташкил этилган халқаро онлайн анжуман очиб берди. Навбатдаги тадбирлар 8-10 ҳамда 23 июль кунлари бўлиб ўтади.

👉 Батафсил events.strategy.uz сайти орқали танишишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон 24 телеканалининг Ахборот 24 кўрсатувида ҳарбий вертолет авиациясининг кўргазмали ўқув машғулотларига бағишлаб тайёрланган видеолавҳа.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

👓 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ ❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида: а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди: 🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди; 💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий…
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️«Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.

Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган матбуот анжуманида қизиқ фактларни келтириб ўтди:

⚡️«Биз карантин даврида, яъни беш ой давомида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олдик. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.

Бугунги кунгача 45 мингдан ортиқ болаларимиз карантинда бўлди. 328 нафар бола эса афсуски, коронавирус билан касалланди. Мана вазият қандай жиддий».

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️«Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди», — Шоҳруҳ Ғиёсов, ИИВ матбуот котиби.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатлана оладими?

Ушбу саволга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жавоб қайтарди:

«Стикерли автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат этилади. Бироқ ушбу масалани бугун яхшилаб ўрганиб, эртага ўтказиладиган брифингда аниқ жавобни айтишим мумкин».

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️20 кунлик карантиннинг жорий этилиши — нафақат касаллик занжирининг узилишига, балки шифокорларнинг ҳам озгина дам олишига шароит яратади.

Чунки шифокорларимиз нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам чарчадилар. Улар қандай масъулият билан ишлаётганини ҳамма яхши билади. Буларнинг ҳаммаси ана шу 20 кунлик қатъий карантин режасидан ўрин олган», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика. Ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин.

🔬 Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилгандаям талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз.

⚡️Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти. Бу вакт ичида бемор халқни ичида юриб, касалланиш кўпайишига сабаб бўляпти — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Нега карантин муддати 14 кундан 10 кунга камайтирилди?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб қайтарди:

«Ҳаво-томчи орқали юқадиган вирус касалликларининг инкубацион даври 14 кун деб қабул қилинган.

Дунё миқёсидаги тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, коронавирус инфекциясини юқтириш аломатлари бошланишидан 5 кун олдин бошланади ва аломатлар пайдо бўлганидан кейинги етти кун юқумли ҳисобланади.

Саккизинчи кундан бошлаб касаллик давом этса-да юқтириш қобилияти қолмайди».

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича аниқ тартиб қачон эълон қилинади?

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Гиясов жавоби.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Махсус_комиссия_қарори

❗️Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун яратилган шароитлар ҳақида

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов АОКАда ташкил этилган махсус брифингда айтиб ўтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 нафар киши коронавирусдан даволанмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Махсус_комиссия_қарори

ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов карантинда йирик қурилишлар тўхтатилмаётганига изоҳ берди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги фарзандлари орқали коронавирус юқтириб олган ва уйда даволанмоқчи бўлган беморнинг оғир аҳволдаги видеосини эълон қилди.

❗️Кўринг ва хулоса чиқаринг.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️ Вирус юқтирганлар сони 11 мингга яқинлашди

📈 2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 (+144) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 77 нафар бемор тузалди.

🕺🏼Соғайганлар 6 888 нафар.

💉 Даволанаётганлар 4 052 нафар.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар статистикаси ҳудудлар кесимида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
ДТМнинг расмий баёноти: имтиҳонлар онлайн бўлмайди

2020 йил 8 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахбороти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

❗️ Мазкур матбуот анжуманидан сўнг турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

✍️ ДТМ ахборот хизмати таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 14-майдаги ПҚ-4319-сон «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Аукционларга қизиқиш бор

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, E-ijro аукционларда тадбиркорлик учун ер участкалари ва 1 сўм нархдаги бўш бинолар учун савдолар тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов таъкидлашича, Инвесторлар битта лот учун 10, 20 баробар қиммат бўлган нархларга объект ва ер участкаларини сотиб олаётган экан.

Сабаби оддий. Авваллари давлат активлари сотиш жараёни ҳозиргидек очиқ эмас эди. Мулк сотилаётганидан тадбиркорлар кўпинча бехабар қолиб кетишарди.

Мисол учун, айни кунларда Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидан савдога чиқарилган бошланғич нархи 1 сўмлик Марказий таъмирлаш устахонасининг биноси учун кураш кескин бормоқда. Нарх 248 млн.сўмга етди. Савдода 5 киши қатнашаяпти. Ғолиб 2 йилда 200 млн. сўм инвестиция киритиши ва 8 та янги иш ўрни яратиши лозим бўлади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter