Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қабул 2020

❗️Ҳуқуқий ахборот канали ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМ ва таълим шакллари кесимидаги тақсимотини эълон қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#раcмий_муносабат

⚡️ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига турли ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилиб, медиа тур уюштирилган эди.

❇️ Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мазкур тадбир таассуротлари, унда ҳақиқатда қатнашиб, воқеликни ўз кўзи билан кўрганлар қолиб, айрим деталларга кўра умумий хулоса қилаётган журналист, блогерлар шов-шув кетидан қувиб, воқеликка ўта бирёқлама муносабат билдиришмоқда.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга изоҳ берди ва айрим тафсилотларни баён қилди.

▶️ Бу ҳақда батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 июля поздравил Президента Соединенных Штатов Америки Дональда Трампа с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #AQSh

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тайинлов

⚡️ Учта олий ўқув юртига раҳбар тайинлади

Ҳуқуқий ахборот каналининг
хабарига кўра, Ҳукумат қарори билан:

Гайрат Азатович Муратов Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг ректори этиб;

Камал Саидакбарович Ризаев Тошкент фармацевтика институтининг ректори этиб;

Жамшид Шухратуллаевич Иноятходжаев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун соат 14:52 да Тожикистонда зилзила содир бўлди

Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази
хабар қилди.

📌 Магнитуда М=5,5. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

🇺🇿 Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 301 км, 3 балл.
Наманган : 238 км, 3 балл.
Андижон : 237 км, 3 балл.
Фарғона : 176 км, 4 балл.
Гулистон : 257 км, 3 балл.
Жиззах : 301 км, 3 балл.
Самарқанд : 356 км, 3 балл.
Бухоро : 572 км, 2 балл.
Термиз : 376 км, 3 балл.
Қарши : 450 км, 2 балл.
Навоий : 498 км, 2 балл.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Эртадан Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилади

🦠 Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли 5 июлдан 14 кунлик карантин чеклов чоралари жорий этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур давлатнинг расмий ахборот манбаларига таяниб хабар бермоқда.

😷 Икки ҳафта давомида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади ва одамларнинг ҳаракатланиши чекланади. Хусусан, уч нафардан ортиқ одам биргаликда кўча ва хиёбонларда юриши мумкин эмас, ёши 65дан ошганларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.

🚯 Гўзаллик салонлари, ёпиқ бозорлар, диний муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, савдо марказлари ва бошқа қатор объектлар фаолияти тўхтатилади.

⛔️ Давлат органлари, идоралар, компания ва ташкилотларда ижтимоий масофа сақланиши талаб қилинади.

Тиббиёт марказлари, дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва очиқ бозорлар ишлашда давом этади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари куни эълон қилинди

Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларида қатнашиш мақсадида март ва апрель ойлари учун рўйхатдан ўтган ҳамда тўловни амалга оширган талабгорлар учун тест синовлари 2020 йил 7-8 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.

👨🏻‍💻Тест жойи, куни ва вақтини “Шахсий кабинет”ингиз орқали билиб олишингиз мумкин.

🔖 Тест синови топшириладиган бино ҳудудига белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома) билан келишингиз сўралади.

❗️ Эслатма: Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Олий таълим муассасаларида қабул жараёнининг бориши танқидий таҳлил қилинди.

Бугун, 4 июль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раҳбарлигида ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Бу борада вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Унда ОТМлар ректорлари ва филиаллар директорлари, ўқув ишлари бўйича проректорлар, ўқув-услубий бошқарма бошлиқлари, қабул бўйича масъул котиблар, магистратурага қабул бўйича масъул ходимлар иштирок этди.

Дастлаб охирги пайтда ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик эътиборига етказилган ОТМлар (НамДУ, СамДАҚИ, БухМТИ, Нукус ДПИ, СамДУ, ТДЎТАУ, ЎзДЖТСУ) ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинди.

Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланди.

Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур.

Шунингдек, яна бир аҳоли томонидан норозиликлар келтириб чиқараётган муаммоли масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Афсуски бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари «Қоровулхонага тушдингиз» деб жавоб берганлигини қандай баҳолаш керак?

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмади ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланмоқда.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатилди.

Зарурат бўлса, фаолияти талаб даражасида ташкил қилинмаётган сall-марказларга ўқув ишлари проректорларини, масъул котибларни доимий бириктириб қўйиш топширилди.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Сall-марказлар фаолиятини бундай «сирли қўнғироқ» усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Қорақалпоғистонда чорвачилик учун аукционсиз ер берилиши мумкин

“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4776, 03.07.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔰 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида йирик ва майда шохли наслли чорва молларини саноат усулида, шунингдек, яйлов ва пичанзорларда ҳайдаб боқиш, чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқариш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига:

👉 чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкалари, истисно тариқасида, танлов ва аукцион ўтказмасдан Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиб берилади;

👉 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган ушбу ҳудуддаги чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, истисно тариқасида, жамғарманинг кафиллигидан фойдаланишга рухсат берилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 5 июль соат 22:00 га қадар айрим йўллар қисман ёпилади:

1) Фурқат кўчасининг Цирк яқинидаги тоннелдан чиқишдан “Халқлар дўстлиги” саройи яқинидаги тоннелга киришгача бўлган қисми;
2) Фурқат кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қўшимча йўли (дублёр).

Шу сабабли, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўл қатновининг бир тарафидан амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳоли бандлигини ошириш мақсадида республикамиз бўйлаб "Ишга марҳамат" мономаркази касбга ўқитиш марказлари ташкил этилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусанов Сирдарё вилоятида ташкил этилаётган "Ишга марҳамат" мономарказида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Мономарказда ўқитилиши режалаштирилаётган 17 та йўналишга қўшимча замон талабларига мос бўлган йўналишларни ташкил этиш ҳамда марказ ҳовли қисмида қурилаётган сунъий футбол майдончасини давлат хусусий шерикчилик асосида барпо этиш топшириғи берилди.

Қайд этиш керакки, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қисман таъмирлаш ишлари учун 4,2 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда мазкур бинонинг ташқи фасади, том қисми ҳамда эшик, ойналари тўлиқ янгиланган ва устахонани қуриш ишлари билан олиб борилган.

Бундан ташқари вазир жорий йилнинг 1 май куни “Сардоба сув омбори” тўғонидан сув тошиши оқибатида талофат кўрган Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” маҳалласида амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди. Бунда талофат кўрган “Ҳақиқат” маҳалласида 126 та ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 72 та талофат кўрган хонадонларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилиб енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг жорий йил 14 майда Сирдарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириғига асосан “Ҳақиқат” маҳалласида 55 нафар жамоат ишчиларини пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишларига жалб этилиши натижасида 600 метр пиёдалар йўлакчалари ҳам қуриб битказилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фламинго
#Ёз

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент ҳайвонот боғида фламинго павильони очилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Эртага — 5 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида маълум қилинди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Екатеринбург – Тошкент ва чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+121) 2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугундан бошлаб коронавирус инфексиясини юқтирган беморларни даволашнинг ЯНГИЧА ТАРТИБИ жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Меҳнат_тизими

Ҳозирги кунда иш берувчилар карантинни баҳона килиб ишга олмаслик хуқуқига эгаларми. Карантин сингари форс-мажор ҳолатларида иш беручи ва ишга кирувчиларни қандай ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Саволларга Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати жавоб беради:

Амалдаги меҳнат қонунчилигида, шунингдек, коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши курашиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда карантин даврида иш берувчиларга ходимларни ишга қабул қилмаслик бўйича мажбурият юклатилмаган.

☑️ Карантин тадбирлари давомида айрим корхоналар фаолияти тўхтатилган ёки қисман тўхтатилган вақтда, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлиги туфайли ходимлар сони қисқартирилганда иш берувчилар эҳтиёж бўлганда ходимларни меҳнат қонунчилигига асосан ишга қабул қилиши мумкин.

=======================

Бирон бир ташкилотда ишлаётган ходим уй карантинига олинса, унга иш ҳақи ҳисоблаш тартиби кандай амалга оширилади ва қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак?

Жавоб: Ташкилотда ишлаётган ходимлар уй шароитида карантинга олинганда, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июнда 266-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 46-банди 3-хатбошига асосан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади ҳамда мазкур меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳазораспда Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

🏗 ДХА ахборот хизмати хабар беришича, марказининг аввалги биноси бугунги кун талабларига жавоб бера олмас эди. Шунинг учун ҳам карантин даври бўлишига қарамасдан ташриф буюрувчиларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида марказ қисқа муддатларда янгидан қуриб битказилди.

📈 Туманда Давлат хизматлари маркази ташкил қилинганидан буён давлат хизматларини олиш юзасидан жами 110 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг 6 ойи давомида 10 мингдан ортиқни ташкил қилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давергеодезкадстр қўмитасининг расмий веб сайтида
Коррупцияга қарши курашиш” бўлими ишга туширилган.

Бу
ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

📣 Қўмита ҳамда унинг тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларида тамагирлик ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз ушбу 👉ҳавола орқали кириб мурожаат қилишингиз мумкин.

👤 Мурожаат қўмита қошида тузилган “Коррупцияга қарши курашиш республика комиссияси”га келиб тушади. Мурожаатчи тўғрисидаги барча маълумотлар сир тутилади ва қонунан ҳимояланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади

📌 Янги қоида: муайян ҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас

📌 Доимий ва вақтинчалик "прописка" ишлари энди "ягона дарча" тамойили асосида ИИВнинг "Манзил" автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади

〰️〰️〰️〰️
БОШҚА ЎЗГАРИШЛАР
👉 бу ерда

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Қосимов прописка билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official