Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.91K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Суд тизими ва коррупцияга қарши кураш мавзусидаги видеоселектордан асосий янгиликлар

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш бўйича ўқитилади

Ўзбекистонда ҳокимлар ва раҳбарлар коррупцияга қарши кураш бўйича малака оширади

Ўзбекистонда адвокатликни бошлаш учун ёш мутахассислардан 2 йиллик юридик стаж талаб этиш бекор қилинади

Ўзбекистонда Олий суд раиси ва бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилинади

Суд тизимида «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан тўлиқ воз кечилади

Хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни бекор қилиш, умуман, давлат идораларининг бундай ташаббус билан чиқишига йўл қўйилмайди ва бу қонунда мустаҳкамланади

Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгиланади

Тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суд тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилади

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
✈️ Сотиб олинган авиачипталар пулларини қайтаришда 1 июлдан янги қоидалар амал қила бошлайди

▪️"Uzbekistan airways" АЖ ахборот хизмати хабар беришича, йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

▪️Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5% га тенг бонус тақдим этилади.

▪️Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан "Uzbekistan airways" АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.

▪️Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+44) 2020 йил 1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8671 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати
маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 2 нафари Бухоро вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 9 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5737 (+55) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 2908 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардобадаги айрим қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати кўнгилдагидек эмасми?

📹 ВИДЕО — Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга жавобан ишлар сифат, муддат ва аҳоли розилигига эришиш тамойиллари асосида олиб борилаётганини маълум қилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Komil Allamjonov
ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбекни янги масъулиятли лавозим билан табриклайман. Бирга жуда самарали меҳнат қилдик. Ишонаманки, сизнинг ҳаракатларингиз билан ЎзА янги даражага кўтарилади. Сиз у ташкилотга ҳақиқий янги қон бўлиб кираётганингизга ишонаман. Янгилик қилиш осон бўлмайди, тайёр туринг. Омад!
___

Поздравляю блогера и директора Фонда масс-медиа Хушнудбека, назначенного заместителем генерального директора УзА, с новой ответственной должностью. Вместе мы поработали очень продуктивно. Надеюсь, что вашими стараниями УзА поднимется на новый уровень. Уверен, что вы привнесете в это ведомство свежую кровь. Будьте готовы, вносить новшества будет нелегко. Удачи!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойланди. Мазкур ҳавола орқали https://regulation.gov.uz/uz/document/19368-yangi_ta%D2%B3rirdagi_noshirlik_faoliyati_t%D1%9E%D2%93risida_gi_qonun лойиҳага таклиф ва мулоҳазалар беришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

‼️ Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зиямухамедова Дилноза Мурадовна Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, унга Президент Админстрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юкланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
1-синфга қабул жараёни 6 июлдан бошланади

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда,
1-синфга ўқувчиларнинг ҳужжатлари:

🗓 6-31 июль кунлари бириктирилган микроҳудуд доирасида;

🗓 1-25 август кунлари мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқари қабул қилинади.

Шунингдек пандемия шароитида ота-оналарнинг мактабларда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни qabul.maktab.uz орқали (5 июлдан) онлайн навбат асосида амалга оширилади. Дастур Тошкент шаҳрида муваффақиятли татбиқ этилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий қилинади.

📚 2020-2021 ўқув йилида Республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзув юзасидан ахборот берди

ИИВ ахборот хизмати хабар беришича, видеотасвирда акс этган мурда 1975 йилда туғилган фуқаро Хидиров Фаррух Анварович.

Маҳкум Хидиров Ф.А. 27.11.1975 йилда Янгийўл шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оиласиз, вақтинча ишсиз, муқаддам 4 маротаба судланган. Қамалгунга қадар: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Баҳор МФЙ, Наврўз кўчаси, 2-уйда истиқомат қилган.

18.10.2010 йилда Янгийўл шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273м 5қ, 164м 2қ “а” банди билан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34 моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Жорий йилнинг 5 июндан буён бир қатор ички касалликлари туфайли маҳкумлар учун ихтисослаштирилган 23-сонли касалхонада даволаниб келган.

Даволанишига қарамасдан 2020 йил 18 июнь куни соат 05:45ларда, касалхонанинг терапия бўлинмасида “Ўпка сили IV клиник босқичи (лимфа тугунлари тарқоқ катталашиши, орофаренгиал кандидоз, номаълум этиологияли узоқ давом этувчи иситма, тана вазни келганга нисбатан 10%дан ортиқ камайиши, диарея” ташхисига кўра вафот этган. Мурда прокуратура органлари томонидан текширилган, тан жароҳатлари аниқланмаган, ҳолат юзасидан тегишли экспертиза тайинланган.

Видео тасвирда кўринаётган қизаришлар бу мурда доғи бўлиб, тан-жароҳатларига алоқаси йўқ.

Маҳкум Ф.А.Хидиров касаллик ташхиси бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ССВнинг ҳамкорликдаги 2008 йил 13 август кунидаги 1854-сонли Қарорида кўрсатилган касалликлар рўйхатига тўғри келганлиги сабабли суд муддатини кутаётган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Фуқароларимиздан ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, журналистларимиздан эса маълумотларни расмий манбалардан текшириб сўнг эълон қилишларини ҳамда жамоатчиликка нотўғри хабарларни етказишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади

Умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби маълум қилди.

Бу ўқитувчиларга асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишга қаратиши учун шароит яратади.

💼 Босқичма-босқич ўқитувчилар ва мактаб жамоаси фаолияти хужжатларни тўлдиришига қараб эмас, балки мактаб битирувчиларининг ҳаётда муваффақиятга эришишлари билан баҳоланишга ўтилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Дорихоналарда коронавирусдан ҳимоя қиладиган қиммат бейдж (вирус блокатор) сотилмоқда. Айтишларича, у 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилармиш. Бейдж — сотиб олишга арзийдими?

📋 Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирги вақтда Россия компаниялари ҳам уни ишлаб чиқаришмоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ва бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.

❗️Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатдан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни сепиш керак, пластик ёки қоғозга киритиш эмас. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99%га ҳимоялашини айтишмоқда.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилишича, мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган бўлиб, унга асосан тиббиёт ходимлари томонидан беморларга рецепт ёзишда дори воситаларининг савдо номини эмас, балки унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни ёзиш талаб этилади.

Бу эса фуқароларга таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ўзларининг хоҳишига асосан сотиб олишларига имконият яратади, шунингдек тиббиёт ходимлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий ҳолатларни, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги ноқонуний келишувларни олдини олишга хизмат қилади.

Электрон тизимнинг жорий этилиши бир қатор қулайлик ва енгилликлар яратади:

▪️ Адлия вазирлигига киритилаётган ҳужжат қоғоз шаклида берилмайди ва муҳр билан тасдиқланмайди;

▪️ вазирлик ва идоралар билан келишиш учун электрон рақамли имзодан фойдаланилади;

▪️ ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади;

▪️ ҳужжатларни қабул қилиш учун алоҳида адлия вазирининг буйруғи қабул қилинмайди, улар уникал рақам берилган ҳолда электрон давлат реестрига киритилади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади;

▪️давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатлар автоматик равишда Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (www.lex.uz) чоп этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Карантин зонасида касалларга қарайдиган тиббиёт ходимлари ҳам вирусга мунтазам тест топшириб туришадими?

❗️Албатта. Нафақат карантин зонасида, стационарда беморлар билан ишлайдиган шифокорлар, лаборат-врачлар, ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимлари, тиббий транспорт хайдовчилари ва бошқа ёндош мутахасисликларда ишлайдиган ходимларнинг барчаси ҳар 5 кунда 1 маротаба ПЦР таҳлилидан ўтиши шарт.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Bosh prokuratura
​​Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)да қийноққа солинган маҳкум Ф.Хидиров вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, маҳкум Хидиров Фаррух Анварович 2020 йил 03 июнь куни Навоий вилоятида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясидан даволаниш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонасига келтирилиб, сил касалликлар бўлинмасига даволаниш учун жойлаштирилган.

2020 йил 18 июнь куни соат 05:45да шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.

Маҳкум Ф.Хидиров 27.11.1975 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган. Муқаддам тўрт маротаба судланган.

Сўнгги, яъни 5-маротаба 18.10.2010 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан махрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Шифокорларнинг берган тиббий хулосасига кўра, мархум маҳкум Ф.Хидиров иккала ўпка яллиғланган сили, сурункали вирусли гепатит (С), ўпка юрак етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган касалликларга чалинган бўлиб, уларнинг аксарияти унинг саломатлигига бир мунча аввалроқ жиддий салбий таъсир ўтказиб юборган.

Хусусан, унинг шифохонада вафотига юқорида кўрсатиб ўтилган инсон ҳаёти учун ўта хавфли касалликларнинг сурункали кучайиши оқибатида юзага келган асоратлар сабаб бўлган.

Маҳкум Ф.Хидировнинг ўлими ҳолати юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 26.06.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўз навбатида Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланганлигини, шунингдек ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари қаторида мажбуриятларини ҳам тўлиқ англаб етиши лозимлигини билдириб ўтамиз.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи

⚽️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун таклиф юборган беш аъзо ассоциация номини расман тасдиқлади.

🇺🇿 Қитъа биринчилигини қабул қилиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам давогарлик қилмоқда.

🔈 Шунингдек, Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширганлиги маълум қилинди.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
27-ўлим: Коронавирусдан зарарланган қашқадарёлик эркакнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши унинг вафотига сабаб бўлди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ.
шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.

Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб, даволаниб юрган.

29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли
шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимацияга бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+110) 2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8781 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда юртимизда 5847 (+165) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 2907 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат герби 1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида қабул қилинди.

"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинди, аммо охирида Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари томонидан яратилган герб чизмаси маъқулланди. У Ўзбекистон Миллий архивининг алоҳида қимматли ҳужжатлари орасида сақланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+123) 2020 йил 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати
маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3030 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official