Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Яна 43 кишида вирус аниқланди

📈 2020 йил 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6358 (+43) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

🕺🏽 Соғайганлар 4377 нафар (69 фоиз).

💉 Даволанаётганлар 1962 нафар. Улардан 15 нафари оғир, 3 нафари ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Матбуот котиби: “Ахборот хизматлари миллий ғурурни шакллантириши керак!”


✍️ Назокат АБДУҚУНДУЗОВА
Инновацион ривожланиш
вазирлиги матбуот котиби

🔰 Уч йил аввал тақдир тақозоси билан Инновацион ривожланиш вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи вазифасига тайинландим. Бу менинг давлат идорасининг ахборот хизматидаги биринчи тажрибам эди. Ишга киришдан аввал бўладиган суҳбатда раҳбаримиз аввалги ишлаган жойларим, тажрибам ҳақида сўраркан, “Вазирлик фаолияти тўғрисидаги хабарлар kun.uz каби оммабоп сайтларда чиқиш учун нима қилиш керак?” деган савол берди. “Хабар қизиқ бўлиши керак” дедим. Негаки, шу пайтгача асосан катта тиражли хусусий газеталарда ишлардим, бизга қўйиладиган талаб – имкон қадар қизиқарли мақолалар билан нашрни бойитиб, унинг тиражини ошириш ёки ҳеч бўлмаса, туширмаслик эди.

💤 Мен агар таъбир жоиз бўлса, шу пайтгача ОАВ ва ахборот хизматлари ўртасидаги баррикаданинг бу томонида ишлагандим. Яъни менга ОАВ бир томон, вазирликлар иккинчи бир тараф бўлиб туюларди-да. Негаки, бирор мавзуда мақола тайёрлашимиз керак бўлса, идораларнинг матбуот котибларига мурожаат қилишимизга тўғри келар, улардан аксарият ҳолларда “Ёзма мурожаат қилинг, тегишли тартибда жавоб берилади” деган жавобни олишимиз табиий ҳол эди. Айрим матбуот котиблари, дейлик, телеграмдан ёзма саволларнинг берилишига кўнишмас, уларга расмий хат жўнатишимизни талаб қилишарди. Ана энди 10 кунлардан кейин хат келарди. Ҳа, ҳа, айнан конвертга солинган, ўта жиддий хатлар. Аксарият мактубларда саволимизга жавоблар бирор қонун, қарор, фармондан сўзма-сўз кўчирилган матндан иборат бўларди. Оҳ ва воҳ! Ахир бу қарорни ўзимиз ҳам lex.uzдан кўчириб олишимиз мумкинлигини наҳотки улар билмаса, бизга мутахассис жавоби кераклигини наҳот англашмаса, деган туганмас саволлар билан баррикадамизни ёриб чиқа олмай ўтираверардик. Бу, албатта, матбуот котибларининг нофаол, ишёқмас эканлигидан эмас, балки умуман олганда ОАВнинг ва давлат ташкилотларининг ёпиқлигидан келиб чиққан ҳолат эди. Ахир уч-тўрт йил аввал халқимиз на бирор вазирни, на бирор ҳокимни танирди. Ҳатто, журналист бўлиб туриб ўзимиз ҳам вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар, агентликлар директорларини билмасдик, кўрмасдик, пресс-конференциялар, брифинглар деган нарсалар хориждагина бўладиган ажойиб тадбирлардек туюларди. Пресс-тур каби замонавий ахборот алмашинув тадбирларини эса юртимизда асосан халқаро ташкилотлар ўтказарди...

Хуллас, ҳозирда Ахборот хизмати деб аталадиган бўлимда иш бошладим. Аввало шу соҳада ишлаб юрган ўртоқларимга телефон қилиб, маслаҳатлашдим. Кимдир матбуот анжуманлари ўтказиш, уларни ташкил этиш бўйича жўяли маслаҳатлар берди, кимдир “бир ойда икки марта телевидениега чиқарсангиз, ҳамма хурсанд” деб ҳазиллашди. Ҳали вазирлигимизнинг ўз биноси бўлмагани боис менга Халқаро муносабатлар бўлимидаги битта бурчакдаги стол ажратилди. Икки-уч кун деганда улар билан апоқ-чапоқ бўлиб, улар қилаётган ишларни ёритишга киришдим. Маълумотларни сайтга қўйдим, таниш сайтчиларга жўнатдим. Бир ҳафтада уч-тўртта материал сайтларда чиқиб қолди. Сайтни ҳам имкон қадар ҳар куни янгилашга ҳаракат қилардим, лекин материални ёзиш, уни таржима қилиш, сайтга жойлаш, тадбирларда иштирок этиш, суратга олиш, журналистлар билан ишлаш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни юритиш бир киши учун анчайин қийин иш эди.

Ўтган йили Президентимиз томонидан имзоланган 4366-сонли қарор ахборот хизматлари ходимлари сонини ошириш, уларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби муҳим масалаларни ҳал этди, шу билан бирга Ахборот хизматлари олдига катта вазифаларни ҳам қўйди. Бир йил ичида матбуот котиблари учун тренинглар ташкил этилди, хорижлик мутахассисларнинг тажрибасини ўрганиш имконияти яратилди. Ахборот хизматлари ходимлари фақат матн ёзишни билишлари эмас, балки замонавий медиа усулларидан фойдаланишлари зарурлиги ойдин бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Мактабларда вариатив ўқув режаларини тажрибадан ўтказиш давом этади

✍🏻 Умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилида ҳам вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш ишлари давом эттирилади. Шу билан бирга танлов йўналишлари сони оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланди.

🧑🏽‍💻 Вариатив ўқув режаларини жорий қилишдан мақсад ўқувчиларнинг ўзи қизиққан фанларни чуқур ўрганишига шароит яратиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришини таъминлаш ва юқори синфларда ўқув жараёнини касбларга йўналтирилган ҳолда ташкил этишдан иборат.

📚 Бундай ўқув режаларининг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларнинг мавжудлиги инобатга олинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь

Тимур Асланов – Россиянинг нуфузли "Image media" компанияси раҳбари, "Ахборот хизмати" журналининг бош муҳаррири, Россия, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларида Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасида етакчи экспертлардан бири:

- Ўйлайманки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиблари ва Ахборот хизмати ходимлари мақомини оширишга қаратилган қарори жуда муҳим. Ушбу қарор тўлалигича жамият ҳаётида улкан таъсир эгадир. Ҳозирданоқ ҳаёт нечоғлик ўзгараётгани, жамият тобора очилиб бораётгани, матбуот котиблари, PR-мутахассислар билим олишга интилаётгани яққол намоён бўлмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда соҳанинг жадал ривожланиши ва тўғри натижаларга олиб боришига ишонаман.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (20.06.2020 йил ҳолатига).

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия обновило список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 20.06.2020 год).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Вилоят ҳокимларига янги ўринбосар ва маслаҳатчи лавозими жорий этилади

✍🏻 Президентнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

❗️Қарор билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

🔷 Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

🔶 Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

Манба: ҳуқуқий ахборот канали

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Карантин марказида ўз жонига қасд қилганлик ҳолати бўйича расмий баёнот берилди

“Ўртасарой” карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан жорий йилнинг 21 июнь куни интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар ўрганилди, дея маълумот бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Аниқланишича, Фарғона вилоятида яшаган фуқаро С.С. 20.06.2020 йилда Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказида ўзи ётган хонага ўрнатилган кондиционернинг ташқи томондаги паррагига чойшаб билан номаълум сабабларга кўра ўзини осганлиги оқибатида вафот этган.

Иш ҳужжатларига кўра, С.С. 15.06.2020 йил куни Ўзбекистон ҳаво йўллари томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистон Республикасига келган ва “Covid-19” коронавирусига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказига жойлаштирилган ва ундан коронавирусга суртма олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берган А.Э. жорий йилнинг 15 июнь куни чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистонга келганлиги ва “Ўртасарой” карантин марказига олиб келинганлигини, шу куннинг ўзида 1 та хонага тўрт киши бўлиб киришганлигини, уларнинг бири яъни С.С. ўзини ёмон тутиб касалликка чалинганлигини айтиб улар билан туришни хоҳламаганлигини, ярим соатларча хонанинг ҳовлисида ўтирганлигини, шундан сўнг шифокорлар келиб у билан суҳбатлашиб, уни алоҳида хонага жойлаштирганлигини баён қилган.

Шунингдек, “Ўртасарой” карантин марказига хизматга келган, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Ш.М. нинг ҳолат юзасидан берган тушунтиришида фуқаро С.С. карантин ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб ўзини агрессив тута бошлаганлигини, овқат ейишни хоҳламаганлигини, вирусга чалинганлигини айтиб у билан бирга жойлаштирилган шахсларга касаллигини юқтириши мумкинлигини ва улар билан бирга туришни хоҳламаган ҳолда бошқа контейнерга жойлаштиришларини талаб қилганлигини, шундан сўнг блокда тинчлик сақлаш мақсадида С.С. бошқа хонага ўтказилганлигини, 16 июнь С.С. психиатр кўригидан ўтганлигини баён қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вирусология маркази томонидан тақдим қилинган йўлланма натижасига кўра С.С.да “Covid-19” коронавируси аниқланмаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Баҳор” ансамблига раҳбар тайинланди

⚠️ Юлдашев Кабул Сабиржанович Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги М.Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔷 Унга қадар К. Юлдашев Халқаро фестиваллар дирекцияси директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “Сoca-cola” ichimligi UZBEKISTON, ltd” мчж сотилади

⚠️Давлат активларини бошқариш агентлиги шаффофликни таъминлаган ҳолда “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамиятини оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрламоқда.

Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

❇️ Бу жараёнга нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.

👉🏻 Ҳозирги кунда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги - 57,118 фоиз улуш «Ўзбекозиковкатхолдинг» холдинг компаниясига ва 42,882 фоиз «The Coca-Cola Export Corporation» (АҚШ) компаниясига тегишли.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳафта охирида жазирма иссиқ чекинади

☀️ 24-25 июнда республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

🌬 «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар қилишича,
26 июнда мамлакатимиз шимолига, 27 июнда қолган ҳудудларга Волгабўйидан совуқ антициклоннинг кириши кутилмоқда.

📉 Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, 27-30 даражани ташкил қилади, бу меъёрий ҳароратдан 5-6 даражага пастдир, тунги ҳарорат эса ўша меъёрларда сақланиб қолади — 19-24 даража бўлади. Совуқ фронт ўтиши билан яна шамол кучайиб, 15-20 м/с тезликда эсиши прогноз қилинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Элбошига тез орада тузалиб кетишини, мустаҳкам соғлик ва куч-қувват тилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатлари ва иқтисодиётларига пандемия оқибатларининг салбий таъсирини камайтириш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Состоялся телефонный разговор Президента Шавката Мирзиёева с Первым Президентом Казахстана – Елбасы Нурсултаном Назарбаевым.
В начале беседы глава нашего государства пожелал Елбасы скорейшего выздоровления, крепкого здоровья и энергии.
Обсуждены совместные меры по минимизации негативного воздействия последствий пандемии на динамично развивающиеся двусторонние отношения и экономики Узбекистана и Казахстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+43) 2020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.

Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384 нафарга етди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда
даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қайси маҳаллалар Тошкентнинг Янги ҳаёт кичик тумани таркибига киради?

✍🏻 Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисми янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақдаги ҳоким қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

❗️Тўлиқ ҳолда янги туман ҳудудига ўтаётган маҳаллалар — Ал-Фарғоний, «Виқор», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Йўлдош», «Чароғон», «Дўстлик», «Навқирон», «Олчазор», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги Чоштепа», «Хумо».
Ҳудудининг бир қисми янги туманга қўшилаётган маҳаллалар — «Дарё бўйи», «Қипчоқ», «Софдил», «Паст дархон», «Жўнариқ», «Чоштепа».

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Сарҳисоб
#27_июнь

‼️Ахборот хизматлари фаолиятида янги давр бошланди

✍️ Ҳаёт Шамсутдинов – Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари

🔰 Ҳар қандай давлатда ривожланган журналистика, кучли жамоатчилик назорати тараққиёт ва қонун устуворлиги таъминланишининг гарови саналади.

⚡️ Бугунги кунда Ўзбекистондаги сўз эркинлиги, ахборот алмашинуви, жамиятнинг атрофдаги воқеа-ҳодисаларга ўз фикри ва қараши шаклланиб бораётганлиги хорижий давлатлар вакиллари томонидан қайд этилаётганининг бир қанча омиллари бор.

☑️ Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсий ташаббуси билан аксарият соҳалар, хусусан, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам эътирофга лойиқ қатор янгиликлар жорий этилганини олсак.

▶️ Биргина “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори айни йўналишди катта бурилиш ясади, десак тўғри бўлади.

💠 Мазкур ҳужжат билан нафақат журналистика, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОАВ билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти янги, янада самаралироқ поғонага чиқди. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг асосий вазифалари аниқ белгилаб олинди. Мазкур соҳа раҳбарларининг мақоми ва нуфузи оширилди. Айтиш жоизки, иш тартиби ўзгариши меҳнатдан қониқиш ҳиссини пайдо қилди.

❇️ Бундан ташқари, ахборот сиёсати соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Натижада журналистлар билан изчил ҳамкорлик, тезкор маълумотлар тарқатиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш борасидаги ишлар тўлиқ йўлга қўйилиб, ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Шу орқали медиа маконда нохолис ва нотўғри маълумотлар тарқалиши ҳолатлари ўз вақтида бартараф этиляпти.

❗️Имкониятдан фойдаланиб, давлат, жамият ҳамда замоннинг ўзи олдимизга қўяётган ўта муҳим ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот сиёсати соҳасида иш юритаётган ҳамкасбларимизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ҳамда улкан зафарлар тилайман.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Covid-19 шароитида адолатга эришиш

🔷 Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масаласи юзасидан икки кунлик мунозараларга старт берилди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати.

🔶 Тадбир Халқаро юристлар комиссияси, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилди. Мазкур экспертлик муҳокамаси бешинчиси ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент шаҳрида блокпостлар қайта тикланади, чет элдан қайтганлар карантин муддатини меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

🚧 Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

❗️Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Супермаркетларга кираверишда бепул қўлқоп берилади, барча бозорлар ҳафтада бир маротаба ёпилади

❗️Супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.

Сўнгги ҳафталарда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг енгил шакллари ёки касаллик аломатларсиз ўтиш ҳолатлари кўпайганлигини инобатга олиб, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу борадаги тавсияларини эътиборга олган ҳолда фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

🚌 Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

📌 Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Шу муносабат билан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

❗️Ҳудудлардаги барча бозорлар санитария-эпидемиологик тадбирларини, шу жумладан, дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ҳар ҳафтада бир маротаба ёпилиши белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Коронавирус тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилади

♨️ Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия
ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди.

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.

❗️Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Ташрифнинг биринчи кунида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

23-24 июня этого года Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента России Владимира Путина посетит Москву с рабочим визитом.
В первый день визита запланировано проведение двусторонних переговоров на высшем уровне. Будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российского многопланового сотрудничества.
24 июня глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
22 июнь - 5 июль кунлари давомида 21 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади

Бу хақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

22 - 28 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент - Санкт-Петербург
23 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
24 июнь. Тель-авив – Тошкент – Тель-авив
24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

29 июндан 5 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

29 июнь. Сеул – Ташкент – Сеул
29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент
3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент
4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент
5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official