⚡️Янги ташкил қилинган институтда қайси йўналишларга қабул бўлади?
⚠️ Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги йўналишларга абитуриентларни қабул қилади:
🎼 Бакалавриат таълим йўналишининг Касб таълими бўйича
Анъанавий хонандалик ҳамда анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишлари;
🪕 Бакалавриат таълим йўналиши бўйича:
Мусиқашунослик, анъанавий хонандалик анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишлари ҳамда бахшичилик ва достончилик йўналишларига абитуриентларни қабул қилади
🎻 Магистратура босқичи:
Мусиқа санъати, Анъанавий хонандалик ҳамда анъанавий чолғу ижрочилиги мутахассисликлари бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.
🏬 Касбий (ижодий) имтиҳонлар Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан белгиланган биноларда ўтказилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 28 та мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари аниқланди
💴 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий жарималар қўлланилди.
🧹 Ушбу мажбурий меҳнат ҳолатларида асосан мансабдор шахслар томонидан ходимларини ўзларининг хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга мажбуран жалб этилганлиги аниқланди.

⚡️ Турли давлат ташкилотлари ходимларида вирус аниқланмоқда
🦠 Кеча 17 июнь куни эса 189 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи ҳам, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳам кишида хавотир уйғотиши табиий, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби.
🌡 Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилганлиги сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.
😷 Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.
💉 Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Тошкентда Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади
✍🏻 “Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
🏢 Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилади.
👩🏼🎓 Филиалнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.
📚 Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
📃 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.

Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари савдо нуқталарида қалбаки “Концентрат пищевой«Домашний бульон Роллтон®”маҳсулоти сотилаётгани аниқланди
Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
🗣 Жорий йилнинг бошида “SunechoLimited” чет эл компанияси “РОЛЛТОН” савдо марказининг эгалик ҳуқуқи эгаси сифатида бир қатор давлат органларига қилган мурожаатида мамлакатимизда чакана савдода сохта маҳсулот, озиқ-овқат концентратидан тайёрланган Роллтон (“Концентрат пищевой “Домашний бульон Роллтон”” ) борлигини маълум қилди.
📩 Давлат солиқ қўмитаси “РОЛЛТОН” савдо маркасининг қалбаки маҳсулотларини сотиш фактларини аниқлаш бўйича ишни ўрганиш жараёнида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига хат юборди.
❗️ “Концентрат пищевой«Домашний бульон Роллтон®”” қалбки маҳсулотларини ўрганиш давомида ушбу маҳсулот Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари савдо нуқталарида сотилаётганлиги аниқланди.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Қалбаки маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир:
👉кесиш чизиғи нотўғрилиги;
👉қадоғидаги расмнинг сифатсизлиги;
👉қадоғида берилган «Халол» белгиси мос келмаслиги;
👉қалбакилаштирилган маҳсулотларни қадоқлашда кўрсатилган оғирлик (100г.) асл маҳсулотнинг оғирлигига (90 г.) мос келмаслиги;
👉сифатсиз қадоқлангани.

📈 (+33) - 2020 йил 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 (+33) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти худудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.
✅ Айни пайтда юртимизда 4166 (+35) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи шифо топганлигини билдиради.
💉 Ҳозирда мамлакатимизнинг ўн худудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.

⚡️ Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади
“Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6010-сон, 18.06.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:
🔷 электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлигига;
🔶 электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига;
🔷 электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;
🔶 электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга;
🔷 энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар – Энергетика вазирлигига.

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси 2020 йил 19 июнь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.
Бу ҳақда Сенатнинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси 2020 йил 19 июнь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.
Бу ҳақда Сенатнинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳолига сув спорти билан шуғулланишга ҳозирча рухсат берилгани йўқ
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓5 июндан бассейнлар фаолиятига рухсат берилди. Демак, "яшил" ҳудудда бемалол сув спорти билан шуғулланиш мумкинми?
❗️Бассейнлар фаолиятига “яшил” ҳудудларда рухсат берилган бўлиб, бунда фақат ўша ҳудуддаги спорт таълим муассасаларининг ёш спортчилари машғулотлар олиб бориши мумкин.
❌ Соғломлаштириш гуруҳлари ва аҳоли вакилларига эса хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ҳозирча рухсат берилгани йўқ.

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
Жорий йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқланди. Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди.
Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот хизмати хабар берди.
Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда.

ЮНЕСКО ҳамкорлигида монография нашр этилди
📙 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори тарих фанлари номзоди, доцент Шовосил Зиёдовнинг “Ўрта Осиё сфрагистикасига оид материаллар (Тошкент. XIX охири – XX аср бошлари) Муҳрлар каталоги” номли илмий монографияси ЮНЕСКО ҳамкорлигида нашр этилди.
Манба: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати.

#Фикр
#Сарҳисоб
Беҳзод Қобулов:
Матбуот котиблари, сиз ҳам гапиринг...
Энг яхши матбуот котиби қандай бўлади? Пиарда, политтехнологияда ҳар қандай муҳитга мос тушадиган универсал комбинация борми? Бу саволларни жуда кўп ўйлайман. Назаримда, бу саволларга жавоб бериш қийин. Немислар айтганидек, "Уста қанча бўлса, услублар ҳам шунча".
Ҳадемай давлат раҳбарининг 4366-сонли машҳур қарори қабул қилинганига бир йил тўлади. Бу қарор журналистларнинг касб байрами куни эълон қилинган, қайсидир маънода соҳа вакилларига бу зўр туҳфа сифатида кўрилган эди. Амалда шундай бўлдими?
Ўтган вақт кўрсатдики, бу қарор ўзбек журналистикаси тараққийси учун муҳим паллада, бир дақиқа ҳам кечиктириб бўлмайдиган, ниҳоятда зарур вақтда қабул қилинган экан. Пандемия вақтида ва бошқа турли синовли паллаларда бу яққол сезилди.

Расмий хабарлар I Официальные новости
#Фикр #Сарҳисоб Беҳзод Қобулов: Матбуот котиблари, сиз ҳам гапиринг... Энг яхши матбуот котиби қандай бўлади? Пиарда, политтехнологияда ҳар қандай муҳитга мос тушадиган универсал комбинация борми? Бу саволларни жуда кўп ўйлайман. Назаримда, бу саволларга…
Бизда тобланиш, ишни янгича мезонлар асосида ташкил этиш бўйича тажриба тўпланди. Оғир кунлар бўлганда матбуот хизмати вакиллари узлуксиз ахборот бериш, ташкилотда ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича баҳолиқудрат ишлади, ишлаяпти.
Муҳими, хаотик кўринишга келиб қолган инфосферада бир қадар тартиб ўрнатилди. Монолог давридан сўнг, диалог даври бошланганини ҳамма чуқур ҳис қилди. Чунки, давлат раҳбари минг журналистлар билан очиқ мулоқот қилмасин, ҳақиқат тантанаси учун сиёсий ирода кўрсатмасин, бу хоҳиш-ирода барча тузилмалар, барча даражадаги ташкилотларда акс этмас экан, сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги ишларда унум бўлмас эди. Мунтазам равишда ва кенг миқёсда давлат медиага "очила" бошласагина бу ишонч собит бўлар эди. Ва шундай бўлаётганини инкор этмасангиз керак.
Матбуот котибларининг фаоллашиши, тезкорлиги журналистика олдига ҳам саволлар қўйяпти. Айрим ўринларда, қандай шов-шув чиқаришни биладиган, блогердан ҳам блогерроқ матбуот котиблари шаклланди, пиар технология изчиллик билан ўзлаштириб борилаяпти, матбуот котиблари ва журналистлар ўртасида дўстона муҳит юзага келди.
Хатолар ҳаммада бор. Лекин, ишлаган ва ҳаракатдаги одам хато қилади. Қолаверса, матбуот хизмати йўл қўйган хатолар ўткинчи эканига шубҳам йўқ – бир хатони айнан такрорлашингизни замон кўтармайди...
Комил Алламжанов ва Саида Мирзиёева бошчилигида ўтган йиғилишларда юзлаб матбуот котиблари ва журналистлар фикр алмашди, баҳслашди, мухтасар айтганда, давлат ва ОАВ ўзаро "соатларини тўғирлаб олди". Бу ишлар ҳозир ҳам давом этаяпти.
Ўзимдан сўрасангиз, ўтган бир йил давомида олган энг катта хулосам шу бўлдики, яхши матбуот котиби нимани ёзишни эмас, нимани ёзмасликни чуқур билиши, ҳис қилиш, шуни сезиши муҳим, ҳаммасидан муҳимроқ экан...
Турли ташкилотларнинг матбуот котибларига – ҳамкасбларимга юзланиб айтмоқчиманки, мана, ўша машҳур қарор қабул қилинганининг бир йиллигига ҳам оз қолди. Келинглар, бу қарор, унинг социал ҳаётга таъсири, иш тартибларимиз, бундан кейинги режаларимиз ҳақида фикр алмашайлик.
Фаолиятимиздаги қизиқарли ва эсда қоладиган пайтларни ҳикоя қилайлик. Ишимиз фақат расмий муносабат ёзиш ва ахборот узатишдангина иборат эмаслигини, касбимизнинг ажабтовургина жиҳатлари кўплигини ёзайлик...

✅ Расмий ахборот манбаларини кузатиб боринг
👉 Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга кириб келиши мамлакатда тезкор ва ишончли ахборотга бўлган талабни кескин оширди. Бу борада биринчи манба ҳисобланувчи давлат органлари ахборот хизматларининг аҳамияти катта.
Сизларга қулайлик яратиш учун Ўзбекистондаги вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг ҳар бири “Телеграм” мессенжерида ўз каналини очган. Сизни қизиқтирган ҳудуд бўйича янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиш учун қуйида келтирилган рўйхат билан танишинг, ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлинг.

Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида авиарейслар режалаштирилмоқда
⚠️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Жанубий Кореянинг “Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида бир нечта рейслар режалаштирилмоқда:
✈️ 29 июнь – Инчхон – Тошкент – Инчхон
✈️ 6 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
✈️ 13 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
✈️ 20 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
✈️ 27 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон
✅ Мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин.
✅ Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.
✅ Мазкур амалга ошириладиган рейслар Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган бўлиб, Кореядан Ўзбекистонга қайтганлар фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди

🔺2020 йил 18 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5767 (+37) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
❗️Айни пайтда юртимизда 4199 (+68) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллади.
"Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим", - дейилади, жумладан, мактубда.
Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоев қисқа фурсатда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тузалиб кетишига ишонч билдирди, унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар тилади.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил письмо Первому Президенту Казахстана - Елбасы Нурсултану Назарбаеву.
"С большой тревогой и беспокойством воспринял весть о вашем заболевании коронавирусом", - говорится в частности в послании.
Глава нашего государства выразил уверенность, что Нурсултан Назарбаев в скором времени успешно справится с болезнью и выздоровеет, пожелал ему крепкого здоровья, долгих лет жизни и новых успехов.
#Mirziyoyev #maktub #NursultonNazarboyev
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️ Тошкент фармацевтика институтида контракт 14 миллион сўм бўлиши мумкин
💵 Тошкент фармацевтика институти ҳам 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт қиймати миқдорларини бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларидан келиб чиқган холда белгилашни режалаштирилмокда, дея хабар бермоқда институт ахборот хизмати.
🏢 Маълум қилинишича, карантин сабаб тўлов-контракт миқдори камайтирилмоқда ва тахминий 14 миллион сўм миқдорида бўлади. Таъкидланишича, агар реал харажатлар ҳисобга олинса 14 миллион сўмдан анчагина кўп бўлади.
📃 Таъкидлаш керакки, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасасида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати хам томонларнинг ўзаро келишув билан шартнома асосида белгиланади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати 20 июнь кунги чартер рейслар ҳақида маълумот берди
Тошкент — Қозон — Тошкент
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Бугун:
Тошкент — Истанбул — Тошкент,
Тошкент — Москва — Тошкент,
Тошкент — Истанбул — Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

📈 (+88) — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5855 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 61 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари беморлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари — аҳоли орасида), 27 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5855 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 61 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари беморлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари — аҳоли орасида), 27 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Вазирлик абитуриент ва ота-оналарга мурожаат қилди
⚠️ 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.
☎️ Фуқаролар (71) 246-38-57 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.
⏰ Call-марказ душанбадан шанбагача ҳар куни соат 9:00дан 17:00га қадар (тушлик – соат 13:00 дан 14:00гача) фаолият кўрсатади.
❗️P.S: Республикадаги барча ОТМларда ҳам қабул жараёнида Call-марказлар ишлайди ва улар ҳақида қўшимча маълумот берилади.