Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади

✍🏻 Президентнинг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

💵 Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

❇️ Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

🔷 Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

✔️ Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

⚠️ Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланиб, Бош вазир ўринбосарига ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди. Бу соҳага 100 миллион доллар ёки 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилиши белгиланди.
Бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг и внутреннего туризма.
Отмечалась возможность создания 160 тысяч рабочих мест в этих направлениях, вице-премьеру поручено разработать программу развития сферы услуг в разрезе районов и городов. Будет выделено для сферы 100 млн долларов или более 1 трлн сумов кредитных ресурсов.
Особое внимание уделено вопросам обучения и трудоустройства выпускников.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Хизмат кўрсатиш соҳасида минглаб иш ўринлари яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

❇️ Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 35 фоизни ташкил этади. Халқаро меҳнат ташкилоти таҳлилларига кўра, сервис индустриясининг 1 фоизга ўсиши камбағаллар сонини 1,5 фоизга қисқартиради.

🔷 Йиғилишда соҳа салоҳиятидан тўла фойдаланилмаётгани таъкидланди. Жойларда маиший ускуналарни таъмирлаш устахоналари, кимёвий тозалаш шохобчалари, компьютер дизайнерлиги, бухгалтерия, реклама, пуллик тиббий хизмат каби тадбиркорлик субъектлари камлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу хизмат кўрсатиш соҳасида иш ўринлари яратиш бўйича жуда катта имкониятлар борлигидан далолат беради. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкин.

👨‍💼 Масалан, ҳозирги кунда Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида ахборот технологиялари соҳасида йилига 50 минг доллар экспорт қиладиган ва Top Talent рейтингининг энг юқори 3 фоизига кирадиган 21 та ёш фрилансер дастурчи бор.

⚠️ Давлатимиз раҳбари шундай иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг замонавий хизматларни ўрганишига шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Мактаб ва коллежларни битираётган ёшлар тақдири ҳокимларни қизиқтираяптими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

👫 Жорий йилда 451 мингдан зиёд ёшлар мактабларни ва 188 минг нафари коллежларни тамомлади. Бу йил қабул қамрови кенгайгани натижасида уларнинг 103 минг нафари олий таълим муассасаларига ва 90 мингтаси коллеж-техникумларга ўқишга кирганда ҳам, бошқаларининг бандлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, 71 минг нафар талаба олий ўқув юртларини битирди.

– Қайси ҳоким бу масалада бош қотириб, битирувчилар билан шахсан учрашди? Ёш ўғил-қизларимиз эртага қаерга ва кимга иш сўраб мурожаат қилади? Ҳудудда улар учун иш ўринлари захираси шакллантирилганми? – дея саволлар қўйди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Сурхондарёнинг қишлоқ мактабларидаги кадрлар муаммоси ҳал қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🏫 Йиғилишда таъкидланганидек, Сурхондарё вилоятида қарийб 2 минг нафар талаба педагогика йўналишларини битирмоқда. Айни пайтда Сариосиё, Олтинсой ва Узун туманларидаги қишлоқ мактабларида ўқитувчилар етишмайди. Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари шу битирувчилар билан учрашиб, уларни ишга йўналтиришга ёрдам бериши кераклиги қайд этилди.

🙎🏻‍♂️🙎🏽 Бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларни рағбатлантириш, улар учун бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда “Ишга марҳамат” моно-марказлари ташкил этиш, ёшларни касбга ва тадбиркорлик асосларига ўргатиш масканлари ҳамда маҳалла гузарларида ўқув курслари очиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ички туризм жадал ривожлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ички туризмни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

👷🏼Ҳисоб-китобларга кўра, бу соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Шунингдек, туризмга хизмат қилувчи умумий овқатланиш, транспорт, чакана савдо каби йўлдош тармоқларда яна кўплаб иш жойлари ташкил этилади.

🏖 Бунинг учун ҳар бир ҳудудда имконият ҳам, саёҳатчилар диққатига сазовор жойлар ҳам етарли экани қайд этилди. Мисол учун, Янгиқўрғон туманида 16 та дам олиш масканини тиклаш ҳисобига 1 минг 500 нафар аҳолини, Бўстонлиқда 10 минг ўринга мўлжалланган кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш орқали 8 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш мумкин.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги сайёҳлик имкониятларидан ҳам тўла фойдаланилмаяпти. Халқ орасида уларни билмайдиганлар, кўрмаганлар ҳали кўплиги, қайд этилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👨🏻‍💻Давлат активларни бошқариш агентлиги илк бор “Zoom” платформасида матбуот анжуманини ўтказди

Унда мамлакатимиз ва хориждан 25 га яқин журналист, блогерлар иштирок этди. Анжуман доирасида хусусийлаштириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда “E-Auksion” электрон савдо майдончасида яратилган қулайликлар бўйича тақдимот қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 Основные итоги совещания под председательством Президента

🛠 Сфера услугважный источник занятости населения, на сектор приходится порядка 35% ВВП страны.

В сфере сервиса имеется потенциал для создания дополнительно 160 тысяч рабочих мест.

🔷 Будут разработаны программы развития сектора услуг в каждом районе и городе.

🔷 Поставлена задача упорядочить сферу услуг, привести ее методологию и статистику в соответствие с международными стандартами.

💵 В целях поддержки сферы услуг государство выделит более 1 триллион сумов (более 100 миллионов долларов) кредитных ресурсов.

‼️ Во всех регионах страны будут открыты учебные центры
и курсы, целью которых станет обучение молодежи профессиям и основам предпринимательства
.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 Основные итоги совещания под председательством Президента

🟢 Внутренний туризм
один из действенных механизмов обеспечения занятости населения. Сфера имеет потенциал трудоустроить более 200 тысяч человек.

🔵 Шавкат Мирзиёев подчеркнул возможности создания множества рабочих мест в смежных отраслях, таких как общественное питание, транспорт, розничная торговля.

🔄 В качестве реальных мер развития внутреннего туризма будут задействованы возможности регионов с туристическими достопримечательностями и инфраструктурой.

В Наманганской области путем восстановления 16 санаториев могут быть обеспечены работой 1,5 тысячи человек, около 8 тысяч могут быть трудоустроены в Бостанлыкском районе Ташкентской области путем создания туристических баз с использованием легких конструкций.

🌐 Будут открыты новые маршруты внутреннего туризма, увеличено количество турбаз легкой конструкции, развиты медицинский и оздоровительный туризм.

‼️ При этом будет обеспечено строгое соблюдение карантинных правил на всех объектах туристского посещения, в отелях и ресторанах.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Замонавий университетда таълим бериш ва хорижда тажриба ошириш имкони берилмоқда

⚠️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Буюк Британия, АҚШ, Корея Республикаси ва бошқа ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиш имкониятини бермоқда. Бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати хабар берди.

👩🏼‍🎓 Олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олиш истагида бўлган ҳамда ўз фаолиятини Tashkent Pharma Parkда давом эттиришни мақсад қилган номзодлар учун танлов эълон қилади.

👨🏼‍⚕️ Танловдан ўтган ва чет эл университетларини битирган номзодлар ўз фаолиятларини Tashkent Pharma Parkнинг илмий-педагогик ходимлари сифатида давом эттирадилар. Сизда етук мутахассислар, профессор, ўқитувчилар тажрибаси, замонавий лобораториялардан фойдаланиш имконияти бор.

❗️Танлов шартлари ҳақида батафсил танишинг!

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+165) 2020 йил 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1378 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

⚡️Президент маслаҳатчиси ўринбосари ректор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

О.Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Касалланишлар сони яна жиддий ошди

📈 2020 йил 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 (+68) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

🕺🏽 Соғайганлар 4096 нафар (73 фоиз).

💉 Даволанаётганлар 1446 нафар. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Сурхондарёда вазият жиддий, касалланиш сони ошган

⚠️ Вилоят ҳокими Т.Боболов вилоятдаги айрим раҳбар ва ходимларнинг, фуқароларимизнинг карантин қоидаларига қатъий риоя қилишдаги эътиборсизлиги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлаётганини қайд этди.

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган бемор ходим ишга чиқиб, ҳамкасабларига коронавирус инфекциясининг юқишига сабабчи бўлган.

💉 Бунинг натижасида ушбу бемор билан мулоқотда бўлган 300 нафардан ортиқ фуқаро бугунги кунда карантинга олиниб, 9 нафарининг ушбу касалликка чалинганлиги тасдиқланди. Яна бир нечта фуқарода ушбу касаллик гумон қилинмоқда.

❗️Шунингдек, тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги натижасида ҳам кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда. Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқоро карантинга олинди, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қабул 2020 

⚠️ Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нечта фандан бўлади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмат мазкур саволга батафсил жавоб берди.

🙎🏻‍♂️ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда абитуриентлар:

✌🏽Кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари асосида амалга ошириладиган таълим йўналишларига киришда 2 та фандан тест топширади;

🙋🏼 Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари таркиби таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда минимал қисқартирилади. Бунда абитуриентларнинг имтиҳон топшириш учун бир марта келиши инобатга олинади;

❇️ Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари битта фандан тест ва битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қабул 2020 

Ижодий имтиҳонларнинг қандай ўтиши белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

⚠️ Касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда:

👨‍💼🧾Абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим;

😷🧤Абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади;

🌡 Имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди;

Ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади;

📹 Имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади;

📃 Имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official