Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
31.7K photos
7.07K videos
53 files
29.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари)қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📈 (+57) 2020 йил 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ички ишлар вазирлиги Андижондаги воқеалар бўйича расмий баёнот берди

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари томонидан, иш юритувидаги ариза юзасидан ички ишлар бўлимига олиб келинган фуқаро А. Абдукаримов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган ва врачлар томонидан кўздан кечириш давомида унинг баданида оғир тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган. Унга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, А. Абдукаримов 11 июнь куни вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу фуқарога нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тергов жараёнида ўрганилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланиб, ўтказилган текширув хулосасига кўра, фуқаро А.Абдукаримовнинг ички ишлар бўлимида ноқонуний ушлаб турилганлиги ва бошқа ноқонуний ҳолатлар бўйича бир қатор ходимларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Хусусан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Хусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан бўшатилган. Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчига хиёнат қилган ҳеч бир ходим кечирилмайди. Юзага келган мазкур ҳолат бўйича ваколатли органлар томонидан адолатли тергов-суриштирув ишлари амалга оширилади ҳамда қонун устуворлиги ва жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланади. 

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Инновацион мобил лаборатория ишлаб чиқилди

🔬 Давергеодезкадастр қўмитасининг топшириғига асосан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти бир қатор олимлари "TUPROQ KLINIKASI" мобил лабораторияси ташкил этишибди.

Бу ҳақда Институтнинг ахборот хизмати маълум қилди.

🔍 Мобил лаборатория фермер хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгаларига тупроқнинг озуқа элементлари билан таъминланиши, шўрланиш, тупроқ муҳити -рН ва бошқа тупроқ хоссалари бўйича хизматлар кўрсатади.

Тупроқлар жойнинг ўзида институт олимлари томонидан диагностика қилинади ва тавсиялар берилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🚘 Автотранспорт воситасида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+29) 2020 йил 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5080 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоизи) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда
даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳаллий йўналишдаги автобуслар қатнови учун қандай талаблар бор?

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби қуйидагича:

🌡 Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

😷 Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди.

🚧 Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

🚫 Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно).

🚫 Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно)

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бобоев Орзиқул Мирзоевич 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

О.Бобоев 1977-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Тошкентда аҳоли орасидан яна 11 нафар кишида касаллик аниқланди

❗️2020 йил 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5103 (+23) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🕺🏽Соғайганлар 3943 нафар (77 фоиз);

💉 Даволанаётганлар 1141 нафар. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкентдаги энг катта тўйхоналардан бири сотилди

Аукционда қўйилган “Версал" ресторани биноси 35,33 млрд. сўмга сотилди. Аукцион ғолиби - ООО DIAMOND DRINKS CO.
Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Молия вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикасини тақдим қилди.
2020 йил I чорак

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ИИВ ва Бош прокуратурага мурожаат қилди

⚠️ Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизматининг маълум қилишча, марказ жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари томонидан, иш юритувидаги ариза юзасидан ички ишлар бўлимига олиб келинган фуқаро А. Абдукаримов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилгани ва врачлар томонидан кўздан кечириш давомида унинг баданида оғир тан жароҳатлари мавжудлиги аниқлангани, унга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, 11 июнь куни вафот этгани билан боғлиқ ҳолатни қатъий қоралайди.

Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Масъул вазирлик ва ташкилотлардан келажакда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини талаб қиламиз.

⚖️ Бу фожиали ҳолат ҳақида ОАВ ва Интернетда хабар тарқалгани заҳоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожоновга расмий хат билан мурожаат қилди, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Кореяга ўқишга жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

🇰🇷👩🏼‍🎓 Асакада Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқароларнинг 20 300 АҚШ долларини қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

💵 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

👨‍✈️ Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (13.06.2020 йил ҳолатига).

2 ҳафтада ҳудудлар тоифасида бўлган ўзгаришларни солиштиринг.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия обновило список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 13.06.2020 год).

Сравните изменения, произошедшие в категории районов и городов за последние 2 недели.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг

Бугун,
15 июнь куни соат 16:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтади.

🔹Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этади.

📢 Брифинг мавзуси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ–4749-сон қарори билан киритилаётган янгиликлар.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Карантинда ёзги болалар оромгоҳлари фаолияти қандай ташкил этилади?

❗️Ҳозирда 80 га яқин болалар орoмгоҳи иш бошлаши режалаштирилган.

📎 Асос — Болаларни хавфсиз дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил қилиш Республика мувофиқлаштирувчи комиссиясинининг 26 майдаги 1-сонли баёнига мувофиқ тасдиқланган дислокация.

🔎 Оромгоҳга дам олиш ва ишлашга борадиган болалар ва тарбиячилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади;

Ота-оналар ва қариндошларга болаларни кўриш учун оромгоҳларга бориши ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб боришга рухсат берилмайди.

Ҳар бир оромгоҳда тегишли эпидемияга қарши тадбирлар белгиланган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди

🎤 АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

💵 Жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган.

🏡 Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.

🤝 Шунингдек, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

🔍 Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади. Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official